ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Контрактация. Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш. Харид нархлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2017 й. ПҚ-3418-сон "2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари билан барқарор таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2017 й.

N ПҚ-3418



2017-2018 ЙИЛЛАР ҚИШ-БАҲОР ДАВРИДА

АҲОЛИНИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ТУРЛАРИ БИЛАН БАРҚАРОР

ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида аҳолини ва ижтимоий соҳа муассасаларини озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари билан барқарор таъминлаш, республика шаҳар ва туманларини шундай маҳсулотлар билан узлуксиз бойитиш, шунингдек, уларнинг нархи ўсишига йўл қўймаслик мақсадида:


1. 2017-2018 йиллар киш-баҳор даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг энг муҳим вазифалари этиб куйидагилар белгилансин:

биринчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини, шу жумладан такрорий экин майдонларида етиштириш ҳажмларини ўстириш ҳисобига ички истеъмол бозорига озиқ-овқат товарларини устувор даражада етказиб бериш, шундай маҳсулотларни давлат буюртмасида белгиланган ҳажмларда ўз вақтида ғамлаб қўйиш ва тегишли даражада сақланишини таъминлаш;

иккинчи, чакана савдо шаҳобчаларига маҳсулотни зарур ҳажмларда бир маромда етказиб бериш ҳисобига барча шаҳар ва туманларда аҳолини ҳамда ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа ижтимоий аҳамиятдаги озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан барқарор нархларда кафолатли таъминлаш;

учинчи, ички бозор эҳтиёжларидан ортиқча ҳажмлардаги янги мева-сабзавот маҳсулотини экспортга етказиб бериш.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган:

2017-2018 йиллар киш-баҳор даврида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш прогноз ҳажмлари 1, lа - 1о-иловаларига* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар бўйича тайёрлов корхоналари кесимида 2017-2018 йиллар киш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жойлаштиришнинг прогноз ҳажмлари 2, 2а - 2о-иловаларига* мувофиқ;

2017-2018 йиллар киш-баҳор даврида ички истеъмол бозорини таъминлаш учун "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмасининг ҳудудий корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини сақлаш учун ғамлашнинг прогноз ҳажмлари 3-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар кесимида 2017-2018 йиллар киш-баҳор даврида ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлаш учун ғамлашнинг прогноз ҳажмлари 4, 4а - 4о-иловаларига* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жалб этган тайёрлов ташкилотлари томонидан 2017-2018 йиллар киш-баҳор даврида ички истеъмол бозори учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашга ғамлаб қўйиш прогноз ҳажмлари 5, 5а - 5о-иловаларига* мувофиқ;

республика минтақалари кесимида 2017-2018 йиллар киш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини (картошка, пиёз, сабзи, гуруч)ни ғамлаш жадваллари 6, 6а - 6д-иловаларига* мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини (картошка, пиёз сабзи, гуруч) чиқариш жадваллари 7, 7а - 7д-иловаларига* мувофиқ;

"Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси ташкилотлари томонидан деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 8-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октярбдаги ПҚ-3345-сонли қарори билан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи (З.Т. Мирзаев) - (кейинги ўринларда - Республика ишчи гуруҳи) икки кун ичида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларидан таркиб топган, тасдиқланган жадвалларга мувофиқ 2017-2018 йиллар киш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ишларининг боришини жойларга чиқиб, танқидий ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳини ташкил қилсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ўн кунда ахборот тақдим этиб турсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги:

ушбу қарор билан тасдиқланган параметрларга мувофиқ 2017-2018 йиллар киш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари тўла ҳажмда ва белгиланган муддатларда ғамлаб қўйилишини таъминласин;

мавжуд муаммоли масалалар бўйича уларни ҳал этиш юзасидан аниқ таклифлар билан Республика ишчи гуруҳига ахборот тақдим этган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва чиқаришнинг тасдиқланган жадваллари қандай бажарилаётганлигини хар ўн кунда мониторинг қилиб борсин.


5. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари тайёрлов ташкилотларининг асосли буюртманомалари бўйича деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан маҳсулот харид қилишга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш учун имтиёзли кредитлар (Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси билан) белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ижтимоий соҳа объектлари томонидан киш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш учун мўлжалланган бюджет маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминласин ҳамда уларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.


7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва чиқаришнинг боришини мониторинг қилишда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳар ўн кунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига:

"Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари - "Ўзбекозиқовқатзаҳира" корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари жалб этган тайёрлов ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва ички истеъмол бозорига чиқариш ҳажмлари тўғрисида;

тижорат банклари - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун тайёрлов ташкилотларига ажратилган кредит маблағларининг ҳажмлари тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги - ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлаш ва чиқариш учун ғамлаш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш учун мўлжалланган бюджет маблағларини ажратиш ва ўзлаштириш ҳажмлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ҳокимлари такрорий экин майдонларидан қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ўз вақтида ва тўла ҳажмда йиғиштириб олиниши, шунингдек, 2017-2018 йиллар киш-баҳор даврида аҳоли талаб-эҳтиёжларини таъминлаш учун ана шу маҳсулотларнинг тегишлича сақланишини ташкил этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрсин.


9. "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси (З.О. Файзиев), "Ўзбекозиқовқат-холдинг" ХК (Т.А. Жалилов) аҳолини барқарор таъминлаш ҳамда ички истеъмол бозорида нархларнинг кескин ўзгариб туришига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сонли қарори билан ташкил қилинган Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига импорт қилиш назарда тутилган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари (парранда гўшти, картошка, шакар, ўсимлик мойи ва ҳайвон ёғи ҳамда бошқалар) ўз вақтида келтирилиши ва сотилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК (Т.А. Жалилов), "Ўздонмаҳсулот" АЖ (С.О. Ҳайдаров), "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК (Ш.Н. Рахимов), "Ўзпахтаёг" АЖ (М.М. Солиҳов), "Ўзбалиқсаноат" АЖ (А.Ш. Эргашев), "Паррандасаноат" уюшмаси (Р.М. Исматуллаев) билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида ички истеъмол бозорига озиқ-овқат маҳсулотларини бир маромда етказиб беришни таъминлаш учун шундай маҳсулотлар етиштириш ҳажмлари ва турларини кўпайтириш чора-тадбирларини маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар кесимида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўздонмаҳсулот" АЖ билан биргаликда 2018 йилги давлат ресурсларининг озиқ-овқатбоп буғдойидан фойдаланиш балансини шакллантиришда чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик хўжаликларининг озуқа базасини кенгайтириш ва гўшт маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш учун мазкур хўжаликларга биржа савдолари орқали буғдой сотиш ҳажмларини 2017 йилга нисбатан 30 минг тоннага (шу жумладан, 2018 йилнинг I ярим йиллигида 15 минг тонна) кўпайтиришни назарда тутсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ички истеъмол бозорининг тўлдирилганлигини ва ушбу товарлар нархларининг конъюнктураси ўзгаришини хар ойда таҳлил қилиб борсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3083-сонли қарори билан ташкил қилинган Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссиясига тегишли таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 1 декабрь



















































Время: 0.0178
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск