ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.12.2017 й. 963-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 4 декабрдаги

963-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ветеринария

ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини

моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) моддий рағбатлантириш шартлари ва тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом қоидалари ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматлари ходимларига ҳамда хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга.


3. Ходимларга иш ҳақи миқдори Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан келишган ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган намунавий тариф разрядларидан келиб чиқиб ҳисобланади.


2-БОБ. ХОДИМЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ


4. Ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, улар томонидан мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини барқарор оширишни таъминлаш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария сервис сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, наслчилик-селекция ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш, сунъий уруғлантириш ишларини тизимли ташкил этишни таъминлаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан моддий рағбатлантириш тадбирлари амалга оширилади.

5. Ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида уларнинг ойлик маошига қўшимча тарзда:

ходимнинг мутахассислиги бўйича кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига устама;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан белгиланадиган шахсий устамалар;

ойлик, чораклик, йил якуни бўйича ҳамда байрам кунлари учун мукофотлар;

ишдаги ютуқлари учун моддий рағбатлантиришлар;

ишдан ташқари вақтда ишга жалб этилгани учун тўловлар ҳамда бошқа пуллик компенсациялар;

ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам;

ходимларнинг ҳаётини суғурта қилиш ёки бошқа турдаги тўловлар белгиланади.

6. Ходимнинг мутахассислиги бўйича кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига қуйидаги устамалар бюджет маблағларидан ҳар ойда тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ тўланади:

3 йилдан 5 йилгача - 5 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача - 10 фоиз;

10 йилдан 15 йилгача - 15 фоиз;

15 йилдан 20 йилгача - 20 фоиз;

20 йилдан 25 йилгача - 25 фоиз;

25 йилдан ортиқ - 30 фоиз.

7. Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Қўмитанинг малакали, ташаббускор ходимларига раис томонидан ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 200 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланади.

8. Иш кўрсаткичлари бажарилишига қараб ой ва чорак якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда, йил якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда мукофотлар берилади.


9. Янги йил, 8 март хотин-қизлар куни, Наврўз байрами, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Конституция куни, Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрам куни ва Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрам куни учун ходимлар ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорда мукофотланади.

10. Ишдаги ютуқлари учун ходимларни ойлик иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда моддий рағбатлантиради.

11. Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ташкилотлар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Зарур ҳолатларда, иш хақи фонди доирасида (кам таъминланган оилалар, ходимнинг даволаниши, тўй, маърака ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули тўланади.

12. Шахсий устамалар, мукофотлар ва моддий рағбатлантиришлар миқдорини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашга оид Ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентлари билан устамалар ва қўшимча ҳақлар, шунингдек бюджетдан молиялаштириладиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат хизматчилари лавозим маошларига 40 (20) фоизлик қўшимча (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) лавозим маоши ҳисоб-китобига киритилади.

13. Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларида ишга жалб этилганлиги учун тўловлар ҳамда бошқа пуллик компенсациялар тўланади.

14. Зарур ҳолатларда, иш ҳақи фонди доирасида (кам таъминланган оилалар, ходимнинг даволаниши, тўй, маърака ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули тўланади.


15. Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспорти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари ҳамда ходимларнинг тушлик овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўловлар амалга оширилади.


3-БОБ. ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


16. Қуйидагилар ходимларни рағбатлантиришни молиялаштириш манбалари ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари; Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари; қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

17. Ходимларни моддий рағбатлантиришни молиялаштириш манбалари ва миқдори Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 декабрь

















































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск