язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнатга ҳақ тўлаш/ Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш/ Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.01.2018 й. 10-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 январдаги

10-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий

рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари методистлари ва инспектор-методистлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг, давлат мактабгача таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари (кейинги ўринларда давлат мактабгача таълим тизими ходимлари деб аталади) меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби ҳамда шартларини белгилайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармасининг бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори асосида белгиланади.


2. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

лавозим маошлари (тариф ставкалари);

лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар.



2-БОБ. ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ

(ТАРИФ СТАВКАЛАРИ)


3. Давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозим маошлари:

давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари;

қонун ҳужжатларида белгиланган лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар асосида шакллантирилади.


4. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари ушбу Низомга иловага мувофиқ белгиланади.

Давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда, 9 та ва ундан ортиқ гуруҳлари мавжуд давлат мактабгача таълим муассасалари I гуруҳ, 8 тагача гуруҳлари мавжуд давлат мактабгача таълим муассасалари II гуруҳ ҳисобланади.

Давлат мактабгача таълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари ходимнинг лавозимига, малака тоифасига ва давлат мактабгача таълим муассасасининг турига боғлиқ равишда табақалаштирилади.


5. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаларининг тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.


6. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари учун қуйидаги малака тоифалари белгиланади:

ўрта махсус, касб-ҳунар (педагогик ёки бажарилаётган лавозим вазифаларига мувофиқ бўлган) маълумотга эга бўлган мутахассис;

бакалавр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган иккинчи тоифали мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган биринчи тоифали мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган олий тоифали мутахассис.


7. Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларига малака тоифалари бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ

МАОШЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР ВА УСТАМАЛАР


8. Давлат мактабгача таълим муассасаларининг ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, ташаббускор ва юқори малакали ходимларини моддий рағбатлантириш давлат мактабгача таълим муассасаларида ташкил этиладиган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.


9. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида, тарбиячи ёрдамчиларига эса 50 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.

10. Район коэффициентлари ва устамалар жорий қилинган жойлардаги давлат мактабгача таълим муассасаларида ишловчи ходимларга қўшимча тўловлар, шунингдек, фахрий унвон, илмий даражалар учун устамалар тўлаш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.



4-БОБ. ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МЕҲНАТНИ

НОРМАЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Давлат мактабгача таълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш давлат мактабгача таълим муассасаларининг йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларига асосланади.

Йиллик иш режаси тарбиявий ва ташкилий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.


12. Давлат мактабгача таълим муассасасида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг қуйидаги миқдорлари белгиланади:

тил бўйича ўқитувчи - 18 соат;

ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог - 24 соат;

жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, тарбиячи-методисти - 25 соат;

тарбиячи, тарбиячи-методист - 36 соат;

ақлий ривожланишда камчилиги бўлган ўқувчилар ва тарбияланувчилар ҳамда марказий асаб тизими руҳияти бузилган ҳолда шикастланган болалар учун мактабгача таълим муассасаси ёрдамчи тарбиячиси - 36 соат.


13. Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун якка тартибда белгиланади ва кенгайтирилган педагогик кенгашда муҳокама қилингандан кейин давлат мактабгача таълим муассасаси мудири томонидан тасдиқланади.

Иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш давлат мактабгача таълим муассасаси мудири томонидан амалга оширилади.


14. Давлат мактабгача таълим муассасасида педагог ходимларнинг ҳафталик иш юкламаси ишнинг ушбу тури бўйича иш вақти нормал давом этишининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаслиги лозим.


15. Давлат мактабгача таълим муассасасининг ҳар бир ходими иш режаси бажарилиши тўғрисида педагогик кенгашда ярим йилда камида бир марта ҳисобот беради.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ


I. Давлат мактабгача таълим тизими педагог ходимлари:

            

Т/р

Лавозим номи

Базавий тариф ставкаси миқдори (сўм)

олий

малака

тоифали

биринчи

малака

тоифали

иккинчи

малака

тоифали

олий

маълу-

мотли

ўрга махсус

(касб-ҳунар)

маълумотли

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари методистлари, инспектор- методистлари

1 375 370

1 296 461

1 214 056

1 133 700

х

2.

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг методистлари

1 266 199

1 148 291

1 075 487

1 004 547

х

3.

Тил бўйича ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог

1 169 857

1 090 244

1 013 420

939 660

868 863

4.

Тарбиячи-методист, тарбиячи, психолог

1 090 244

1 013 420

939 660

868 863

802 296

5.

Мусиқа раҳбари

959 397

882 590

808 840

738 464

671 538

6.

Тарбиячи ёрдамчиси, шу жумладан умумий ўрта маълумотли

610 164

   

   

II. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ходимлари:

Т/р

Лавозим номи

Базавий тариф ставкалари миқдорлари (сўм)


шаҳарлар-вилоятлар

марказлари, Нукус

шаҳри ва қишлоқ

туманлари


шаҳар туманлари


Вилоятга

бўйсунувчи

шаҳарлар


I гуруҳ


II гуруҳ


I гуруҳ


II гуруҳ


1.

Мудир


1 680 096

1 579 856

1 579 856

1 481 162

1 579 856

2.

Мудир ўринбосари, шўъба мудири


1 291 014

1 198 776

1 291 014

1 198 776

1 198 776

3.

Кадрлар бўйича мутахассис, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис


799 186

737 873

799 186

737 873

737 873

III. Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири:

Т/р

Лавозим номи

Базавий тариф ставкалари миқдорлари (сўм)


I гуруҳ


II гуруҳ


1.

Мудир


1 169 857


1 090 244

           

Изоҳ: бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилганда, мактабгача таълим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган буйруғи асосида тегишли миқдорларда оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 8 январь, 1-сон, 10-модда


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 январь