ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Шаҳарсозлик ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2017 й. 981-сон "Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2017 й.

N 981




ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИДА ШАҲАРСОЗЛИК

ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 18-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилоятининг иловада кўрсатилган аҳоли пунктлари (кейинги ўринларда аҳоли пунктлари деб аталади) бўйича бош режа лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Аҳоли пунктлари бўйича бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу аҳоли пунктлари ҳудудлари учун қуйидаги вақтинчалик тақиқлар жорий этилсин:

жисмоний ва юридик шахсларга қурилиш учун ер ажратиш;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар, шу жумладан муҳандислик-коммуникация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш, шунингдек, уларга рухсатномалар бериш;

ўзбошимчалик билан қурилган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш, бундан суд қарори асосида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳолларда эгалик ҳуқуқи берилиши ҳоллари мустасно.


3. Белгилаб қўйилсинки:

мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган тақиқлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди;

аҳоли пунктларида жойлашган кўчмас мулк объектларига бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишда тарафлар жорий этилган тақиқлар ҳақида ёзма равишда огоҳлантирилади;

аҳоли пунктлари бўйича бош режани тасдиқлаш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинган кундан бошлаб ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган ҳаракатлар тасдиқланган бош режа асосида амалга оширилади.


4. Тошкент вилояти ҳокимлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти тўғрисида мазкур аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи аҳоли, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтириш ишларини олиб борсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, адлия вазири Р.К. Давлетов, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 декабрдаги

981-сон қарорига

ИЛОВА



Бош режа лойиҳаси ишлаб чиқилаётган

Тошкент вилоятининг аҳоли пунктлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Қишлоқ фуқаролар

йиғинлари номи


Маҳалла фуқаролар

йиғинлари номи


Зангиота тумани

1.

Ўзгариш

Белариқ


2.

Юқори дархон


3.

Паст дархон


4.

Файзли


5.

Жалойир


6.

Чорбоғ


7.

Хонобод

Қумариқ


8.

Хонобод


9.

Қорасув


10.

Истиқлол


11.

Номданак


12.

Қушбеги


13.

Тараққиёт


14.

Хонободтепа


15.

Тошкент


16.

Сохибкор


17.

Нурафшон


18.

Зангиота

Гулбоғ


Қибрай тумани

1.

Ўнқўрғон

Парвоз


2.

Ўнқўрғон


3.

Салар

Исломобод


4.

Ойбек


5.

Салар ГЭС


6.

Бобур


7.

Наврўз


8.

Бунёдкор


9.

Маърифат


10.

Тузел

Чинор


11.

Товкенттепа


12.

Баҳор


13.

Арғин


14.

Миришкор


15.

Ибрат


16.

ТашИСТИ


17.

Амир Темур


18.

Мевазор


19.

Гулзор


20.

Гулбоғ


21.

Янгиобод

Боғишамол


22.

Алишеробод


23.

Тўқайтепа


24.

Жарбоши


25.

Чингелди


26.

Тараққиёт


27.

Геофизика


Тошкент тумани

1.

Чоштепа

Сабзавот


2.

Тутзор


3.

Иқбол


4.

Ҳасанбой

Ҳасанбой гузари


5.

Юнусобод

Авлиё ота


6.

Дархон


Қуйичирчиқ тумани

1.

Тошлоқ

Сурум


Ўртачирчиқ тумани

1.

Қумовул

Навоий


2.

Нурафшон


3.

Янги ҳаёт


4.

Намуна


5.

Гулзор


6.

Бектемир


7.

Жалойир


8.

Хўжа


Юқоричирчиқ тумани

1.

Арганчи

Оқовул


2.

Даулбай


3.

Жумабозор


4.

Навоий


5.

Усмонобод


6.

Ободон


7.

Гулистон


8.

Дархон


9.

Истиқлол

Истиқлол


10.

Гулобод


11.

Истиқбол


12.

Суранкент

Аҳмад Яссавий


13.

Жалол тепа


14.

Қоратухум


15.

Тўқимбой


16.

Тинчлик

Ийк-ота


17.

Гулбоғ


18.

Ёшлик


19.

Балиқчи


20.

Бордонкўл

Жунсиз


21.

Болта


22.

Дўстлик


23.

Баҳор


24.

Қайтмас


25.

Миробод


26.

Бордонкўл


Янгийўл тумани

1.

А.Ортиқов

Чортоғ


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 15 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 декабрь, 50-сон, 1230-модда










































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск