ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2017 й. ПҚ-3449-сон "Қурилиш бирлашмаси" акциядорлик жамиятини давлат унитар корхонаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2017 й.

N ПҚ-3449



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



"ҚУРИЛИШ БИРЛАШМАСИ" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИНИ ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ

ЭТИБ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Бошқарув тизимини такомиллаштириш, қурилиш ишларини ташкил этиш самарадорлигини ошириш, ўта муҳим объектларни ўз вақтида ва сифатли фойдаланишга топширишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Қурилиш бирлашмаси" акциядорлик жамияти акциядорларининг (кейинги ўринларда - "Қурилиш бирлашмаси" АЖ) "Қурилиш бирлашмаси" акциядорлик жамиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармасининг "Қурилиш бирлашмаси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - "Қурилиш бирлашмаси" ДУК) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки, "Қурилиш бирлашмаси" ДУК "Қурилиш бирлашмаси" АЖнинг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


3. "Қурилиш бирлашмаси" АЖ:

белгиланган тартибда акциядорлардан акцияларни сотиб олиш мақсадида "Қурилиш бирлашмаси" АЖнинг акциялари бозор нархини баҳолашни;

давлат улуши акциялари бўйича дивидендларни "Қурилиш бирлашмаси" ДУКни ривожлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилишини;

акциядорлар бўлмаган ҳолда - Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 249-моддасига мувофиқ пул маблағларини нотариал идоранинг депозитига ўтказилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармасининг "Қурилиш бирлашмаси" давлат унитар корхонасини акциядорлик жамияти этиб қайта ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 18 апрелдаги ПҚ-2165-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси О.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқарувчиси З.Ҳ. Ҳайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь





































Время: 0.0286
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск