Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2017 й. 1010-сон "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2017 й.

N 1010



ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ

ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорида 2018 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари деб аталади), юк, йўловчи ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функцияларини юридик шахслар - тадбиркорлик субъектларига улар кўрсатадиган хизматлар учун қатъий нархлар ҳамда ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликка оид талабларни белгилаган ҳолда босқичма-босқич ўтказиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкин;

2021 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда) 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

2018 йил 15 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда транспорт воситасининг тоифасини ҳисобга олиб ҳамда юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида табақалаштирилган тўлов ставкалари миқдорларини жорий этишни назарда тутган ҳолда, транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўлов ставкалари миқдорларини қайта кўриб чиқсин;

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб борилишини таъминласин;

мониторинг ва таҳлил натижалари бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функциялари тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларга ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда, 2018 йил 1 октябрга қадар муддатда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;

мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш тартибини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил қилсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлари учун тўловларнинг чекланган миқдорларини бир ой муддатда тасдиқласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 декабрдаги

1010-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида" 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддимадаги "Қонунининг 13-моддасини" сўзлари "Қонунини" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Иловада:


а) 1-банддаги "Қонунининг 13-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва" сўзлари "Қонунига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш учун ДЙҲХХ органлари томонидан ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, вазирликлар ва идораларнинг, бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринларда ТХС деб аталади) шартнома асосида жалб этилиши мумкин.

Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.

Бунда жисмоний шахслар - М1 тоифадаги транспорт воситалари эгалари ўз транспорт воситасининг техник ҳолати ва ускуналари мувофиқлигини баҳолаш учун ўз танловига кўра, ДЙҲХХ органлари, ТХС ёки Субъектларга мурожаат қилишлари мумкин";


в) 5-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги "д" ва "е" кичик бандлар қўшилсин:

"д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно)";


д) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорларда йиғим ундирилади.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади";


е) II бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"II. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг

техник ҳолатини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби


8. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш:

ДЙҲХХнинг диагностика станциялари;

ТХС;

Субъектлар (йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўтириш учун саккизтадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга М1 тоифадаги транспорт воситалари) томонидан амалга оширилиши мумкин.

Бунда ТХС ва Субъектлар кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик қилишлари зарур.

9. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун ДЙҲХХнинг диагностика станциялари, ТХС ва Субъектлар Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган, транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник базасига эга бўлиши зарур.

10. Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун Субъектларнинг ишлаб чиқариш-техник базаси:

а) қуйидагиларга мувофиқ бўлиши зарур:

М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;

автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ баллон ускуналари уланмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини синовдан ўтказиш ва уларнинг баллонларини текшириш учун - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган сиқилган и табиий газда (кейинги ўринларда СТГ деб аталади), суюлтирилган нефть газида (кейинги ўринларда СНГ деб аталади) ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;

б) зарур техник диагностика воситаларига эга бўлиши лозим, шу жумладан:

ўқига тушадиган максимал оғирлик 3500 кг гача бўлган транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситаларига;

пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;

тиркамаларни улаш мосламасининг босиб туриш қурилмасига;

рул бошқарувдаги умумий люфтини ўлчаш приборига;

рул бошқаруви ва подвескаси деталларидаги люфтларни текшириш тестерига;

чироқлар ёруғлигини бошқаришни ва кучини назорат қилиш приборига;

шиналарни техник диагностика қилиш воситаларига;

газанализатори - учқундан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш прибори;

тутун ўлчаш прибори - сиқилишдан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида тутунни аниқлаш прибори;

двигатель айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига;

шовқин ўлчаш приборига;

ойналарнинг ёруғлик ўтказишини текшириш приборига;

компрессорга;

қинчали манометрга;

зарур компьютер техникасига.

Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти асосида универсиал техник воситалар билан алмаштирилиши мумкин.

Қўлланиладиган барча ўлчов воситалари тасдиқланган типда бўлиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ текширувдан ўтган бўлиши зарур.

ДЙҲХХнинг диагностика станциялари ва ТХСнинг ишлаб чиқариш-техник базаси текширилаётган транспорт воситасининг тоифасига кўра (М1, М2, М3, №1, №2, №3) мазкур банд талабларига мувофиқ бўлиши керак.

11. Ишлаб чиқариш-техник базанинг майдони, техник диагностика воситаларининг сони ва хусусиятлари, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

12. Транспорт воситаларини текширишга тегишли мутахассисликка эга бўлган ёки диагностика қилиш технологияси, диагностика жиҳозларининг тузилиши ва ишлаш принциплари, диагностика воситаларини қўллаган ҳолда техник ҳолатни текшириш методлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларни ўрганган шахслар қўйилиши мумкин.

13. Субъектлар жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ўтказиш бўйича фаолиятларини бошлашдан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларини (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб аталади) яратилган шароитлар мазкур Низом талабларига мувофиқлиги ва кўрсатилган фаолиятни амалга оширишга тайёр эканлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.

Субъектнинг хатига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Субъект уставининг нусхаси;

автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник база Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан берилган аккредитациядан ўтказилганлиги ҳақидаги хулоса;

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг автотранспорт воситаларига ўрнатиладиган баллонларни техник текшириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномасининг нусхаси.

13-1. Ҳудудий ЙҲХБ Субъектнинг мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ тақдим этилган хати қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида уни ўрганади, Субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқлигини текширади ва улар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Субъектни жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шароитларга эга тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар ҳисобини юритиш реестрига киритади ҳамда бу ҳақида икки иш куни ичида Субъектни хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Субъект хабардор қилинган пайтдан бошлаб 2 иш куни ичида уни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган реестрга киритади.

Реестр аҳолини жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шароитларга эга Субъектлар ҳақида хабардор қилиш учун юритилади.

13-2. Субъект томонидан мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда ҳудудий ЙҲХБ 2 иш куни ичида Субъектга йўл қўйилган камчиликларни кўрсатган ҳолда хабар беради.

Субъект мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ ҳудудий ЙҲХБга такроран хабарнома юбориш ёки ДЙҲХХ мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

13-3. Субъект ўзи ёки унинг филиали рўйхатга олинган ҳудудий ЙҲХБ хизмат кўрсатадиган ҳудудда рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширади.

Ҳудудий ЙҲХБ хизмат кўрсатадиган ҳудудда икки ёки ундан ортиқ Субъектлар мавжуд бўлган ҳолларда, Субъект транспорт воситалари эгаларининг хоҳишига кўра танланади.

13-4. Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги рўйхатдан ўтган транспорт воситаларининг сони Субъектлар томонидан текшириладиган транспорт воситаларининг сонидан кўп бўлса ва бунинг натижасида транспорт воситасининг техник ҳолати ўз вақтида текширилишини таъминлаш имкони бўлмайдиган ҳудудларда бошқа транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш жойлари ДЙҲХХ органи томонидан мазкур Низомнинг 28, 29 ва 33-бандларига мувофиқ белгиланади.

13-5. М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун техник кўрикдан олдин унинг эгаси - жисмоний шахс ёки у томонидан вакил қилинган шахс (кейинги ўринларда аризачи аталади) реестрга киритилган Субъект ходимига (операторига) мурожаат қилади, транспорт воситасини ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган транспорт воситанинг тури учун назарда тутилган, тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;

транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);

газ ёқилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси.

Транспорт воситаси тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлган тақдирда ва у идентификация қилингандан кейин мазкур транспорт воситасининг техник ҳолатини текширишга рухсат этилади.

13-6. Субъектнинг транспорт воситаси техник ҳолатини текшириш хизматлари учун мазкур хизматни кўрсатадиган Субъект томонидан тасдиқланган, бироқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан ошмайдиган тарифлар бўйича ҳақ тўланади.

13-7. Транспорт воситасининг техник ҳолати Субъект ходими (оператори) томонидан мазкур Низомнинг VI бўлимида назарда тутилган тартибда текширилади.

Автотранспорт воситаларига ўрнатилган СТГ ва СНГ тизимларининг герметиклиги ҳамда агрегатлари ва узеллари (опрессовка) уланган жойларнинг ишончлилиги Субъект томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ синовдан ўтказилади.

13-8. Текширувдан ўтган ва техник соз деб топилган ҳар бир транспорт воситасига Субъект ва ТХС томонидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда унинг техник ҳолати ҳақида маълумотнома расмийлаштирилади ва берилади.

139. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этган автотранспорт эгаси томонидан қонун ҳужжатлари бузилган (кўрсатилган ҳужжатларни, агрегатларнинг идентификация рақамларини сохталаштириш ва бошқ.) ҳолатлар аниқланган тақдирда, Субъект вакили бу ҳақида дарҳол ДЙҲХХ органларига хабар бериши шарт.

13-10. Транспорт воситасининг техник ҳолатини текширишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган Субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.

13-11. Субъект қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолларда Субъект ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг етти иш куни ичида ҳудудий ЙҲХБни кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт.

14. Субъект ёки ТХС томонидан жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситасининг техник ҳолати ҳақида берилган маълумотнома берилган кундан бошлаб ўн кун ичида ҳақиқий ҳисобланади ва ДЙҲХХ органларида транспорт воситалари техник ҳолатини текширмасдан, уларнинг техник кўрикдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади".


ж) 18-банднинг иккинчи хатбошидаги "автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш" сўзлари "йўл ҳаракати хавфсизлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 27-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва 1 январдан 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари)ни белгилаши мумкин";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт";


и) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Техник кўрик транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги:

ТХСда;

ДЙҲХХ диагностика станцияларида (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолати мазкур Низомнинг 13-4-банди талабларига риоя этилган ҳолда баҳоланиши лозим);

ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган техник назорат постларида;

транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида;

Субъектлар томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади";


к) 30-банднинг тўққизинчи хатбошидаги "техник кўрикдан ўтказиш шохобчасининг" сўзлари "ТХС ва Субъектнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 31-банддаги "рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига (техник паспортга, талонга)" сўзлари "техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонга" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказишга ДЙҲХХ органлари томонидан кўрсатилган жойга қўйилиши лозим (Субъектлар томонидан жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш ҳоллари бундан мустасно)";


н) 37-бандда:

иккинчи хатбошидаги "рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига (техник паспортга, талонга)" сўзлари "техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонга" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


о) 46-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон қатъий ҳисобда турадиган бланка ҳисобланади, уни тайёрлаш, сақлаш, сарфлаш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда ДЙҲХХ органлари томонидан амалга оширилади";


п) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Жисмоний шахсга тегишли транспорт

воситасининг техник ҳолати тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

    

      

ТХС/Субъект томонидан

          

  

(ТХС/Субъект номи)

             

                

га тегишли

                                    (эгасининг Ф.И.О)      

       

русумидаги,

                                                                (транспорт воситасининг русуми)


     

давлат рўйхатидан ўтказиш рақами

       

бўлган

     


манзили

                                                                       (транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган манзил)


         

        

бўйича рўйхатдан ўтказилган транспорт воситасининг техник ҳолати текширилди ва транспорт воситасининг техник жиҳатдан созлиги ҳамда техник регламентлар, стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига жавоб бериши аниқланди.

     

Раҳбар

          


                                  (масъул шахснинг имзоси, Ф.И.О)

       

"_____" ______________________ 20__ й.

  

М.Ў.

          

     

Изоҳ: ушбу маълумотнома берилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида ҳақиқийдир ва транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш натижаларини ДЙҲХХ органларида уларнинг техник ҳолатини текширмасдан расмийлаштириш учун асос бўлади";


р) 5-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги талон намунаси"




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 26 декабрь



























































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск