ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ташқи ишлар вазирлигининг 28-сон, Ички ишлар вазирлигининг 75-сон, Олий судининг 622-сон "Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 31.12.2017 й. Қарори (АВ томонидан 26.01.2018 й. 2338-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.01.2018 й.

N 2338-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2017 й.

N 28


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2017 й.

N 75

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

31.12.2017 й.

N 622

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик

муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар

ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун

маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий суди ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2012 йил 13 февралдаги 7, 5 ва 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2338, 2012 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 121-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ташқи ишлар вазири

А. Комилов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Олий суд раиси

К. Камилов

         





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик

муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар

ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун

маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар ЙПХ ходимлари билан алоқага киришган ҳолларда ўз мақомидан қатъи назар, аккредитация карточкаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда транспорт воситасининг дипломатик ваколатхонага тегишлилигини кўрсатувчи бошқа ҳужжатларни ЙПХ ходимларига тақдим этишга мажбур.";

иккинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 7-бандда:

иккинчи хатбошидан "Дипхорижхизматдан дипломатик ваколатхонанинг маъмурий жавобгарликка тортишга розилиги тўғрисида хабарномани олганидан кейин" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарима Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда тўланади.".


3. 8-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бир йил давомида йўл ҳаракати қоидалари уч маротабадан кўп бузилганда, ҳуқуқбузарга бириктирилган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари Дипхорижхизмат томонидан ТИВ тегишли бўлинмаси билан келишилган ҳолда олти ойгача бўлган муддатга олиб қўйилиши мумкин ёки тегишли дипломатик ваколатхона бошлиғи ТИВга тушунтириш ишлари учун чақиртирилади.";

бешинчи хатбошидаги "ҳар чоракда" деган сўзлар "даврий равишда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ТИВ, зарур бўлганда, Дипломатик маълумотномада ва бошқа манбаларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни мунтазам равишда тўламайдиган дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларнинг "қора рўйхат"ини эълон қилади.";

қуйидаги таҳрирдаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техник воситалари ёрдамида аниқланган ҳолда транспорт воситасининг эгаси маъмурий жавобгарликка тортилади.

Дипломатик ваколатхонага тегишли транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техник воситалари ёрдамида аниқланган ҳолларда дипломатик ваколатхонага тегишли транспорт воситасининг эксплуатацияси учун мутасадди шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.

Транспорт воситасининг мулкдори махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши учун жавобгарликдан озод этилади, башарти:

маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан келтирилган шикоятни кўриб чиқиш давомида ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда тегишли транспорт воситасига эгалик қилган шахс аниқланса;

мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида унинг эгалигидан чиқиб кетган бўлса.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 январь, 4-сон, 81-модда




































Время: 0.0146
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск