Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1999 й. 552-сон "Чегарадош давлатларнинг юк автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали ўтиши учун ягона йиғимлар белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.1999 й.

N 552



ЧЕГАРАДОШ ДАВЛАТЛАРНИНГ

ЮК АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА

ҲУДУДИ ОРҚАЛИ ЎТИШИ УЧУН ЯГОНА

ЙИҒИМЛАР БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Чегарадош давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали кириб келиши ва транзити учун ягона йиғимлар белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларига нисбатан тўловнинг ягона нормалари, шунингдек Туркманистоннинг автотранспорт воситалари барча турларига нисбатан йиғимларнинг табақалаштирилган ставкалари белгиланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2000 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтадиган Қирғизистон Республикаси юк автотранспорт воситалари учун 300 АҚШ долларига тенг миқдордаги тўлов белгилансин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар бўйича ўтадиган юк автотранспорт воситалари ва автобуслар бундан мустасно.

3. Қирғизистон Республикаси битта юк автотранспорти воситаси ва автобусининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали кириб келиши ва ўтиши учун тўлов бевосита божхона постларида миллий валюта "сўм"да ундирилиши белгилаб қўйилсин.

Йиғимларни ундириш нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисоб рақамларига ўтказилади.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 12, 72-модда.








































Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск