ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари /

Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.02.2018 й. 103-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 февралдаги

103-сон қарорига

ИЛОВА



Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар

бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида

иштирок этиши тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) доирасида тегишли туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этиладиган талабгорларни танлаш комиссияси томонидан аниқланадиган потенциал уй қурувчиларнинг қишлоқ жойларда арзон уй-жойларга бўлган ижтимоий эҳтиёжларидан ва Дастур доирасида потенциал уй қурувчиларнинг ижтимоий устуворлигидан келиб чиқиб, қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун уй қурувчиларни танлаб олиш ва уларнинг иштирок этиши тартибини белгилайди.


2. Агар Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун жалб этилган хорижий кредитлар ва грантларни бериш шартларида ушбу Низомда назарда тутилган қоидалардан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро ва хорижий молиявий ташкилотларнинг тегишли амал қилувчи ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оила - бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) биргаликда яшовчи оила; кўп болали оилалар; тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган оналар (оталар); даромади юқори бўлмаган оила; таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган оила, шунингдек уй-жой майдони қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв.метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв.метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ бўлмаган оилалар;


даромади юқори бўлмаган оила - бир ойдаги жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 баравари миқдоригача тўғри келадиган оила;

Комиссия - тегишли туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этиладиган ва камида тўққизта аъзони ўз ичига олган, жумладан, туман ҳокими, туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари, Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали раҳбари, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Хотин-қизлар қўмитаси туман бўлинмаси раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман кенгаши раиси, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши вакилидан иборат талабгорларни танлаш бўйича доимий ишлайдиган комиссия. Комиссия ишига кузатувчилар сифатида иштирок этувчи тижорат банкининг филиали бошқарувчиси, инжиниринг компанияси филиалининг директори, тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ёки улар томонидан вакил қилинган шахслар жалб қилиниши мумкин;

ариза берувчи - уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия олиш учун Комиссияга ариза берган уй-жойга муҳтож бўлган Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси;

Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси - кейинги йилда Дастурда иштирок этиш истагини билдирган барча ариза берувчиларнинг рўйхатини шакллантириши учун ҳар йиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган Дастурда иштирок этиш учун ариза тақдим этилишининг охирги санаси;


ижтимоий мезонлар - Комиссия томонидан ариза берувчиларни танлаш ва Дастурда иштирок этишда уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ариза берувчиларнинг ижтимоий ва уй-жой шароитларининг асосий кўрсаткичлари;


баллар - Комиссия томонидан ариза берувчиларни танлаш ва Дастурда иштирок этишда уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар баҳоланиши;


талабгор - уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун Комиссиянинг ёзма тавсиясини олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


уй-жой қурувчи - Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда буюртмани расмийлаштирган, унга нисбатан иштирок этувчи тижорат банкининг Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш учун ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарори қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

инжиниринг компанияси - Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш учун уй қурувчи билан тузилган шартнома бўйича буюртмачи функциясини бажарувчи "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ;


иштирок этувчи тижорат банклари - Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуришни молиялаштиришда иштирок этувчи тижорат банклари;


ер массиви - тегишли аҳоли пункти учун ишлаб чиқилган бош режа асосида Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар ҳамда ижтимоий, муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари қуриш учун инжиниринг компаниясига бериладиган ер участкалари;


Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар - Дастур доирасида барча намунавий лойиҳалар бўйича қурилиши мўлжалланган уй-жойлар;


ёзма тавсия - уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ариза берувчига Комиссия томонидан бериладиган ёзма тавсия.


4. Комиссиянинг тавсиялари асосида уй-жой қурувчиларнинг Дастурдаги иштироки ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.



2-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ ВА

ИЖТИМОИЙ УСТУВОРЛИК АСОСИДА УЛАРГА

ЁЗМА ТАВСИЯЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуришда талабгорларни танлаб олиш Комиссия томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларни дастлабки танлаш бўйича тизимнинг шаффофлиги ва ишончлилиги тамойилидан келиб чиқиб амалга оширилади.


6. Ариза берувчи ёзма тавсияни олиш учун доимий яшаш жойи бўйича Комиссияга ариза берувчининг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ҳужжатлар илова қилинган 2-иловага мувофиқ шакл бўйича анкета-аризани (кейинги ўринларда ариза деб аталади) Комиссия раисининг номига тақдим этади.


7. Ариза берувчи Комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


8. Ҳужжатлар Комиссиянинг ваколатли шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда тилхат билан ариза берувчига топширилади. Ваколатли шахс туман ҳокими қарори билан тайинланади.


9. Аризалар ҳисоби алоҳида рўйхатдан ўтказиш журналида (кейинги ўринларда журнал деб аталади) юритилади. Журнал рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва Комиссиянинг ваколатли шахси томонидан муҳрланган бўлиши керак (журналнинг намунавий шакли ушбу Низомга 4-иловада келтирилган).

Ҳар бир аризага журналда такрорланмайдиган рўйхатдан ўтказиш рақами берилади. Аризалар журналга кетма-кетликда, улар олинишига қараб киритилиши керак.

Аризани журналда дастлаб рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Комиссия аризаларни уларнинг журналда қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқиши шарт.


10. Ариза ва тақдим қилинган ҳужжатлар ариза берувчиларнинг ижтимоий устуворлигини аниқлаш мақсадида Комиссия томонидан мазкур Низомнинг талабларига мувофиқлиги юзасидан Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугаган кундан бошлаб 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича ижтимоий устуворлик мезонлари асосида танлов натижалари тўғрисидаги қарор қабул қилинади.

Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим қилинган аризалар кўриб чиқилмайди ва кейинги йилда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


11. Аризани кўриб чиқиш ва ариза берувчиларнинг ижтимоий устуворлигини аниқлашда Комиссия томонидан қуйидаги ижтимоий мезонлар ҳисобга олинади:

а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг йўқлиги ва турар жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;

б) бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши;

в) кўп болали;

г) ариза берувчи оиласининг даромади;

д) бир ёки ундан кўп бола ота-оналардан бири (тўлиқ бўлмаган оила) томонидан тарбияланиши ва боқилиши;

е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

ж) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;

з) уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв.метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв.метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.


12. Комиссия ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддат ичида ариза берувчининг уй-жой шароитларини ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганади ва ушбу Низомга 5-иловада назарда тутилган ижтимоий мезонлардан келиб чиқиб ариза берувчининг ижтимоий устуворлигини белгилайди.

Ариза берувчининг уй-жой шароитларини ўрганиш ва ижтимоий устуворлигини белгилаш якунлари бўйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида ижтимоий устуворликни белгилаш якунлари бўйича олинган балларни кўрсатган ҳолда текшириш далолатномаси тузилади (намунавий шакли ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ).


13. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси имзо қўйдирилган ҳолда ариза берувчига берилади.


14. Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича Комиссия бир иш куни мобайнида ариза берувчига кейинчалик инжиниринг компаниясининг ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалларига тақдим этиш учун ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма тавсия беради ёки ариза берувчини рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма тавсия берилиши рад этилишидан ёзма шаклда хабардор қилади.


15. Ёзма тавсия Комиссия томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади.

Бир нусхаси талабгор томонидан унинг дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун инжиниринг компаниясининг филиалига тақдим этилади, иккинчи нусха эса талабгор томонидан доимий яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига бериладиган ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага илова қилинади.


16. Комиссия ёзма тавсиянинг тўғрилиги ва ўз вақтида берилиши, шунингдек, уни беришнинг асоссиз равишда рад этилиши учун жавоб беради.


17. Қуйидаги ҳолларда ёзма тавсия бериш ариза берувчига рад этилиши мумкин:

а) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

б) ҳужжатлар Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилиши;

в) тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;

г) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан, унинг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши;

д) Дастур ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурлари доирасида илгари қишлоқ жойларда арзон уй ёки якка тартибдаги уй олган уй қурувчининг ва/ёки унинг оила аъзолари (эри, хотини, ота-онаси, фарзандлари)нинг такрорий мурожаати;

е) ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган "Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом билан белгиланган тартибда ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларини бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия тақдим этиш учун хабарнома олган тақдирда.

18. Ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


19. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Комиссия рад этишнинг аниқ сабабларини ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига бир иш куни мобайнида ёзма билдиришнома юборади (топширади).

Ариза берувчи ёзма тавсия бериш рад этилишининг сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


20. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилмайди.


21. Ёзма тавсия бериш рад этилган ва аризалари ушбу Низомнинг 20-банди асосида кўриб чиқилмаган ариза берувчилар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ ёзма тавсия бериш тўғрисидаги такрорий аризани кейинги йилда беришга ҳақлидир.



3-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИНГ АРИЗАЛАРИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


22. Танлаб олинган ер массивлари, потенциал уй қурувчиларни танлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш жараёнида кўриб чиқиладиган ижтимоий мезонлар, ариза ва ҳужжатларни тақдим қилиш жараёнлари ва муддатлари тўғрисидаги маълумотлар инжиниринг компанияси томонидан оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали маҳаллий аҳоли эътиборига етказилади.

23. Инжиниринг компаниясининг филиали Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш хоҳишини билдирган талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талаблар ва муддатлар асосида улар билан дастлабки шартномаларни тузади.


24. Инжиниринг компаниясининг филиали билан дастлабки шартномаларни тузган талабгорлар иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қиладилар.


25. Ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризада талабгор қурилиш учун ипотека кредити олишни мўлжаллаётган Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойларнинг тури кўрсатилиши керак. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

а) ёзма тавсия;

б) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;

в) талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг паспорти нусхаси;

д) талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;

е) дастлабки бадал жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

ж) инжиниринг компаниясининг филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.


26. Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, АТ "Халқ банки", "Асака банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга ва муддатларга мувофиқ талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади.


27. Талабгорларни танлашда иштирок этувчи тижорат банкининг филиали Комиссия томонидан белгиланган ижтимоий устуворликни ва ёзма тавсияни эътиборга олган ҳолда талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолайди.

Бунда талабгорларнинг ипотека кредити олиши тўғрисидаги буюртманомасининг биринчи навбатдаги ҳуқуқи ва навбат тартиби (кетма-кетлиги) Комиссиянинг ёзма тавсиясида кўрсатилган баллдан келиб чиқиб белгиланади. Энг юқори балл олган талабгорнинг аризаси кредитга лаёқатини баҳоланаётганда биринчи даражали навбатга эга бўлади.


28. Талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолаш натижалари асосида иштирок этувчи тижорат банкининг филиали банкнинг унга ипотека кредити беришни маъқуллаши ёки рад этиши тўғрисидаги қарори ҳақида талабгорга ёзма равишда хабар қилади.


29. Талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг кредитга лаёқати етарли бўлмаганда ипотека кредитини олиш ҳуқуқига кейинги талабгор унинг ижтимоий устуворлиги баҳоланишидан келиб чиқиб ва кредитга лаёқатини баҳолаш талабларига жавоб бераоладиган талабгор эга бўлади.


30. Ипотека кредити бериш рад этилган талабгорлар кейинги йилда белгиланган тартибда ипотека кредити бериш тўғрисида такроран ариза беришга ҳақлидир.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича

комиссиянинг тавсиялари асосида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда

янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш

дастурида уй қурувчиларнинг иштирок этиши

СХЕМАСИ

           

Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари























1-босқич


Ариза берувчи


      

Ёзма тавсияни олиш учун доимий яшаш жойи бўйича тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссияга ариза берувчининг белгиланган ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда анкета-ариза беради.

   


Қабул кунларида


>


>


>

































V




V


















2-босқич


Тегишли туман

ҳокимлиги ҳузуридаги

Талабгорларни танлаш

бўйича комиссия


         

Ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия аризани ушбу Низомнинг талабларига мувофиқлиги юзасидан Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугаган кундан бошлаб 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади.


Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия бир иш куни мобайнида ариза берувчига ёзма тавсияни беради ёки ариза берувчини рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма тавсия бериш рад этилишидан ҳабардор қилади.


15-иш куни мобайнида




Бир иш куни мобайнида








>


>


>































V




V











3-босқич

Инжиниринг

компанияси

филиали


          

Талабгор Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуришга буюртмачи функцияларини амалга ошириш тўғрисидаги дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги ариза (тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни  танлаш бўйича комиссиянинг ёзма тавсияси илова қилинган ҳолда) билан доимий яшаш жойи бўйича инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилади.

Инжиниринг компанияси филиали талабгорнинг аризасини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ курилиш инвест" инжиринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талаблар ва муддатлар асосида у билан дастлабки шартномани тузади.


Белгиланган муддатларда








>


>


>































V



V

















4-босқич


Иштирок этувчи

тижорат банки

филиали


         

Инжиниринг компаниясининг филиали билан дастлабки шартномани тузган талабгор ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза (тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ёзма тавсияси  илова қилинган ҳолда) билан иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига мурожаат қилади.

Иштирок этувчи тижорат банкининг филиали Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, АТ "Ҳалқ банки", "Асака банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан имитиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга ва муддатларга мувофиқ талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади.


Ариза берилган кундан

бошлаб 15 банк кунидан

ортиқ бўлмаган муддатда









>


>


>



















           





Низомга

2-ИЛОВА


             

АНКЕТА-АРИЗА

Ариза N _________________


Қабул қилиш санаси ________________


Аризани қабул қилган шахс _____________

        

        

1.






Фамилия


Исм


Отасининг исми

         


2.

Манзил













аҳоли пункти


туман


вилоят

            

3.

Туғилган санаси


4. Жинси


5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)


/


/





аёл


эркак



         


6.

Оилавий аҳволи





7. Асосий фаолият тури (бандлик):


8. Ҳар ойлик даромад миқдори:

            



бўйдоқ / турмушга чиқмаган

















уйланган / турмушга чиққан





















ажрашган























бева










           


9.

Сизнинг оила аъзоларингизни уларнинг ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг:



10. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:


11. Ҳозирги вақтда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган турар жой миқдори:

           

1.


,

ёш






1. Биринчи гуруҳ ногирони


киши



кв.м.

2.


,

ёш












3.


,

ёш






2.Сурункали касалликларнинг оғир




4.


,

ёш


турларидан азоб чекувчилар



киши

5.


,

ёш












6.


,

ёш



























           


12.

Сизнинг ҳозирги уй-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми:




13. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз?

          


14. Сизнинг алоқа қилиш учун маълумотларингиз?




мулк








эл.почта





















ижара










уй тел:






















мулкдор рухсати билан бепул яшаш







иш тел:


























уяли тел:



                   

Мен 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй-жой олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларни ҳақиқийлигини тасдиқлайман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади













имзо


кун


ой


йил


           





Низомга

3-ИЛОВА



Аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг _______-сон

(аризанинг рўйхатга олиш рақами кўрсатилади) рўйхати

         

Т/р

Ҳужжат тури

Ижтимоий

мезонлар учун

Бор

Йўқ

1.

Ариза

Барча мезонлар

q

q

2.

Паспорт нусхаси

Барча мезонлар

q

q

3.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР)

Барча мезонлар

q

q

4.

Оила аъзолари паспортлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари

Барча мезонлар

q

q

6.

Никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ бекор қилинганлиги ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда)

Низомнинг 11-банди "д" кичик бандида кўрсатилган мезон

q

q

7.

Доимий иш жойларидан берилган ариза берувчи ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларининг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома ёки ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлар тўғрисидаги декларациялар нусхалари

Барча мезонлар

q

q

8.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр ҳужжати нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса)

Низомнинг 11-банди "а" ва "з" кичик бандларида кўрсатилган мезонлар

q

q

9.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса)

Барча мезонлар

q

q

10.

Ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисида шартнома ёки ер ресурслари ва давлат кадастри туман бўлинмаси маълумотнома нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда)

Низомнинг 11-банди "а" кичик бандида кўрсатилган мезон

q

q

11.

Ногиронлик гуруҳи кўрсатилган ҳолда пенсия гувоҳномаси, ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясидаги туманлараро (туман) тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) маълумотнома нусхаси (оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжуд бўлган ҳолатда)

Низомнинг 11-банди "ж" кичик бандида кўрсатилган мезон

q

q

12.

Турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасанинг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги ҳолатида - туманлараро (туман) ТМЭК маълумотномаси

Низомнинг 11-банди "е" кичик бандида кўрсатилган мезон

q

q

             

Ҳужжатларни қабул қилди:



Сана: 20___ йил "______"__________________







(Имзо)


(Ф.И.О)

                





Низомга

4-ИЛОВА



2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий

лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок

этиш учун фуқаролардан аризаларни рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ



Бошланиши: 2018 йил ________


     

АРИЗАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЖУРНАЛИ


Рўйхатга олиш рақами

Ариза қабул қилинган

сана

Ариза берувчи-

нинг

Ф.И.О

Ариза

берувчи-

нинг манзили

Алоқа қилиш учун маълу-

мотлар

Ижтимоий мезонлар

Ҳақиқатда тўпланган баллар

Тавсия / Рад этиш тартиб рақами

Тавсия /

Рад этиш

санаси

Ваколатли

шахснинг

имзоси

Ариза берувчининг имзоси

(ёки почта ха-

барнома-

сининг

рақами ва санаси)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11













































           





Низомга

5-ИЛОВА


2017-2021 йилларда Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий

лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида ариза

берувчи-уй қурувчини танлаш ва унинг иштирок этишида

ижтимоий устуворликни белгилашнинг

ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАРИ

             

Т/р

Омиллар

Балл

Тасдиқ

1.

Ариза берувчи оиласининг бир аъзосига тўғри келадиган жами ҳар ойлик даромад (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорларида ҳисобланган - МҲТЭКМ)

Иш жойидан маълумотнома

ёки солиқ декларацияси

МҲТЭКМнинг 52,7 фоизидан 87,9 фоизигача

10

МҲТЭКМнинг 87,9 фоизидан 1,06 бараваригача

5

МҲТЭКМнинг 52,7 фоизидан кам

3

МҲТЭКМнинг 1,06 бараваридан кўп

0

2.

Ариза берувчи яшаётган уй хўжалигида бир кишига тўғри келадиган турар жойнинг умумий майдони

Кадастр ишининг нусхаси ва тегишли туман ҳокимлиги

ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича

комиссиянинг ҳақиқий ўлчови

16 кв.метрдан кам

10

16 - 20 кв.м

6

20 кв.метрдан кўп

2

3.

Оилада қуйидаги шахслар мавжудлиги:

Паспорт ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи

ҳужжатлар асосида тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги

Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши

биринчи гуруҳ ногирони

5

сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи

10

4.

Гендер мезонлари

Ариза берувчи ёлғиз боқувчига эга оила вакили, оила боши - аёл ёки асосий ариза берувчи - аёл

10

Ягона/ёлғиз боқувчига эга бўлган оила

7

Бошқалар


0

5.

Ариза берувчининг асосий фаолият тури



Ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, фермер ёки фермер ва деҳқон хўжалиги ишчиси

10

Иш берувчи ёки туман Давлат солиқ

инспекциясидан маълумотнома

Иқтисодиётнинг реал сектори ва хизматлар соҳаси

8

Бошқалар

5

6.

Ҳозирги турар жой мақоми

Қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида

тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги  Талабгорларни

танлаш бўйича комиссия баҳолаши

Ижара

10

Эгасининг рухсати билан текин турар жой

6

Тўлиқ ўз мулкида (эр-хотин бирга)

2


Энг юқори балл


60


                    





Низомга

6-ИЛОВА



АРИЗА БЕРУВЧИНИНГ УЙ-ЖОЙ ШАРОИТЛАРИНИ

ТЕКШИРИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

       

        




20


йил

"


"


    


тумани ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия

      

қуйидаги таркибда


(Комиссия аъзоларининг Ф.И.О.)

   


(даҳа, массив)


кўчаси,


-уй,


-корпус,


-

      

квартирада яшаётган фуқаро



(Ф.И.О.)

        

турар жой шароитларини текширувдан ўтказди ва қуйидагиларни аниқлади:

     

1.


уйда эгаллаб турилган турар жойнинг

  


умумий майдони


кв.м. яшаш майдони

кв.м.


хоналардан иборат.

       

Ҳар бир хонанинг ўлчами

кв.м.


кв.м.


кв.м.

             


-қаватли уйнинг


-қаватида


хоналар.

        

Уй


.



(ғишт, панель, ёғоч, эски, авария ҳолатида)


     

Хоналар


.



(қуруқ, зах, ёруғ, қоронғи)


       

Квартира


.



(алоҳида, коммунал)


          

2. Уй-жойнинг (турар жойнинг) ободонлаштирилиши:

(сув таъминоти, канализация, иситиш (марказий, печь билан), пардоз берилган, иссиқ сув, ванна, телефон)

        

3.



(Ф.И.О.)

        

(турар жойни ижарага олувчи, уй эгаси (кераклисининг таги чизилсин))


4. Ушбу турар жой майдонида яшовчилар:

       

Т/р

Ф.И.О.

Туғилган санаси

Қариндошлик муносабатлари

Бандлиги (фаолият тури)

Ногиронлик гуруҳи / Сурункали касаллигининг даражаси

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

            

5. Оила моддий ҳолатининг даражаси (паст, ўрта, юқори) ва бундай баҳоланишнинг сабаблари:

      

6. Турар жойнинг яшаш учун яроқсизлиги сабаблари:

        

7. Комиссиянинг хулосаси:

      

Комиссия аъзоларининг имзолари:

    

1.

(имзо)

(лавозими)


(Ф.И.О.)



2.




(имзо)

(лавозими)


(Ф.И.О.)




3.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)





4.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)




5.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)




6.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)




7.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)




      


Ариза берувчи:


(имзо)








(Ф.И.О)


      




20


йил

"


"




           





Низомга

7-ИЛОВА



"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ ва иштирок этувчи тижорат

банкининг филиалларига тақдим этиш учун ариза берувчида уй-жой

шароитларини яхшилашга эҳтиёж мавжудлиги тўғрисида __________

тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни

танлаш бўйича комиссиянинг

ЁЗМА ТАВСИЯСИ



Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш учун "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ филиали билан дастлабки шартномани тузиш ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалида ипотека кредити олиш учун

          


(доимий яшаш жойининг манзили кўрсатилади)

    

манзилида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (талабгор)

      


га берилди.

(Ф.И.О.)




Ушбу тавсия ______________ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан тузилган 20___ йил "___"__________ даги _____-сон Ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида уй-жой шароитларини текшириш далолатномасига мувофиқ берилди.

      

Бунда,



(талабгорнинг Ф.И.О.)

           

қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлиги инобатга олинган:

   


1)


;

2)

;

3)

;

(Ариза берувчи - уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар

бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомнинг

11-бандида назарда тутилган ижтимоий мезонлар кўрсатилади)


Ушбу ёзма тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига ва Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилди.

            

Комиссия раиси







(имзо / муҳр)


(Ф.И.О)

  

Комиссия котиби







(имзо / муҳр)


(Ф.И.О)

   

20


йил

"


"




(берилган сана)



        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 февраль





























































































Время: 0.1485
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск