ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 й. 134-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2018 й.

N 134



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун

ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги

ЎРҚ-446-сон Қонуни)


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.С. Жавлонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 февралдаги

134-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 февралдаги 59-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Мактабдан ташқари муассаса тўғрисидаги низомнинг VII боби 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Директор ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тегишли фуқаролар йиғинига тақдим этади".

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомнинг 38-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Директор ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тегишли фуқаролар йиғинига тақдим этади".

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий низомларини ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ тўплами, 2013 й., 51-сон, 664-модда):


а) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри Фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини

мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, ҳудудий кенгаш раиси (жамоатчилик асосида).


2. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлими бошқаруви раиси ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари.


3. Кенгаш раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари.


4. Кенгаш раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари.


5. Кенгаш раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари.


6. Кенгаш ижро аппаратининг ташкилий-услубий шўъба мудири, ҳудудий кенгаш котиби.


Кенгаш аъзолари:


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари - Хотин-қизлар қўмитаси раислари.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашларининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари (келишув асосида).


11. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашларининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари (келишув асосида).


12. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашларининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари (келишув асосида).


13. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, Тошкент шаҳри молия бош бошқармаси ва вилоятлар молия бошқармалари бошлиқлари.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, Тошкент шаҳри иқтисодиёт бош бошқармаси ва вилоятлар иқтисодиёт бошқармалари бошлиқлари.


15. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари.


16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари бошлиқлари.


18. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари.


19. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари.


20. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири, Тошкент шаҳри мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари бошлиқлари.


21. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари.


22. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси ва вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари.


23. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари.


24. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари.


25. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари бошлиқлари.


26. Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиши ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.


27. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси, Тошкент шаҳри давлат солиқ бош бошқармаси ва вилоятлар солиқ бошқармалари бошлиқлари.


28. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.


29. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бош имом-хатиблари.


30. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари.


31. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри телерадиокомпаниялари директорлари.


32. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари муассислигидаги маҳаллий газеталарнинг бош муҳаррирлари.


33. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашлари раислари.


34. Халқ банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари.


35. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари.


36. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари раислари.


37. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашлари раислари.


38. Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раислари.


39. "Тасвирий ойина" ижодий уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раислари.


40. Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри минтақавий филиаллари директорлари.


41. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.


42. Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари раислари.


43. Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари.


44. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош шифокорлари.


45. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари директорлари.


46. Фуқаролар йиғинлари раислари (3 нафаргача).


47. Туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари раислари.


Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар Кенгаш таркибига киритилади";


б) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Туманлар ва шаҳарлар Фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини

мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Туман (шаҳар) ҳокими, ҳудудий кенгаш раиси (жамоатчилик асосида).


2. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг туман (шаҳар) бўлинмаси бошқаруви раиси, ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари.


3. Кенгаш раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари.


4. Кенгаш раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари.


5. Кенгаш раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари.


6. Кенгаш ижро аппаратининг ташкилий-услубий гуруҳ бош мутахассиси, ҳудудий кенгаш котиби.


Кенгаш аъзолари:


7. Туман (шаҳар) ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.


8. Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - туман (шаҳар) Хотин-қизлар қўмитаси раиси.


9. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари.


10. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари.


11. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари.


12. Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи.


13. Туман (шаҳар) иқтисодиёт бўлими бошлиғи.


14. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи.


15. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими бошлиғи.


16. Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) маркази бошлиғи.


17. Халқ таълими туман (шаҳар) бўлими бошлиғи.


18. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси раҳбари.


19. Туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология маркази раҳбари.


20. Туман (шаҳар) маданият бўлими бошлиғи.


21. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўйича бўлими бошлиғи.


22. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.


23. Туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи.


24. Туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи.


25. Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлими мудири.


26. Туман (шаҳар) имом-хатиби.


27. Халқ банкининг туман (шаҳар) филиали бошқарувчиси.


28. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) бўлими раиси.


29. Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими раиси.


30. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси минтақавий филиалининг туман (шаҳар)даги вакили.


31. Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг туман (шаҳар) бўлими раиси.


32. Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмаси раҳбари.


33. Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг туман (шаҳар) Кенгаши раиси.


34. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар)даги маслаҳат маркази директори.


35. Туман (шаҳар) ҳокимлиги муассислигидаги маҳаллий газетанинг бош муҳаррири.


36. Туман (шаҳар) ҳудудидаги касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари.


37. Туман (шаҳар) коммунал хизматлар кўрсатиш корхоналари раҳбарлари.


38. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси.


39. Фуқаролар йиғинлари раислари (3 нафаргача).


Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар Кенгаш таркибига киритилади";


в) 3-иловада:

6-банднинг еттинчи хатбошига "фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)" сўзлардан кейин "раис (оқсоқол) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари)" сўзлари қўшилсин;

7-бандда:

учинчи хатбошидаги "фуқаролар йиғинларининг" сўзлари "фуқаролар йиғинлари раис (оқсоқол)ларининг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга даъво қилиш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга шикоят қилиш";

тўртинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

9-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳудудий кенгашга тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокими жамоатчилик асосида раислик қилади. Ҳудудий кенгаш раиси ҳудудий кенгашга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун масъулдир";


г) 4-иловада:

6-банднинг еттинчи хатбошига "фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)" сўзларидан кейин "раис (оқсоқол) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари)," сўзлари қўшилсин;

7-бандда:

учинчи хатбошидаги "фуқаролар йиғинларининг" сўзлари "фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга даъво қилиш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга шикоят қилиш";

тўртинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

9-банднинг биринчи хатбошига "туман (шаҳар) ҳокими" сўзларидан кейин "жамоатчилик асосида" сўзлари қўшилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 91-модда):


а) 1-илованинг 15-бандидаги ва 16-банди биринчи хатбошидаги "табиатни" сўзи "атроф муҳитни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 4-банди биринчи хатбошидаги "Қишлоқ фуқаролар йиғинларининг экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш комиссияларига" сўзлари "фуқаролар йиғинларининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш комиссияларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 63-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Умумтаълим муассасаси директори ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тегишли фуқаролар йиғинига тақдим этади".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 14 апрелдаги 219-сон қарорига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 февраль










































































Время: 0.1308
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск