ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2018 й. 141-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2018 й.

N 141



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

МИЛЛИЙ АНТИДОПИНГ АГЕНТЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 январдаги ПҚ-3457-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 56-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан, коммунал хизматлар ва фойдаланиш харажатларини эгаллаб турган майдонларига пропорционал миқдорда ёки истеъмол қилинган хизматлар миқдорида тўлаган ҳолда жойлаштириш учун берилган хоналар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси учун тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди ҳамда даромад бўлмаганлиги учун солиқ солинмайди.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 23 февралдаги

141-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт

тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш

тўғрисида" 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "шунингдек миллий антидопинг хизмати функциясини бажарувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 7-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидаги "ва антидопинг назорати" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар комплексининг VI бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 февраль







































































Время: 0.1955
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск