ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.02.2018 й. 137-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 февралдаги

137-сон қарорига

ИЛОВА



Бириктирилган ҳудудда ички

ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси ва жиноятчиликка қарши

курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ички ишлар органлари профилактика инспекторлари (катта инспекторлари) ва тезкор ходимларининг (катта тезкор ходимлари) (кейинги ўринларда профилатика инспекторлари ва тезкор ходимлар деб аталади) фаолиятини баҳолаш, шунингдек, уларга нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофоти тарзидаги иқтисодий таъсир чораларини қўллаш тартибини белгилайди.


2. Фаолияти ҳар чоракдаги ишларини баҳолаш якунларига кўра қониқарсиз деб топилган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан таъсир чораси сифатида улар лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда бир марталик пул ушланиши қўлланади.

Бир марталик пул ушланиши интизомий жазо чораси ҳисобланмайди ва унинг қўлланиши интизомий жазо чорасини қўллаш билан боғлиқ оқибатларга олиб келмайди.


3. Фаолияти ҳар чоракдаги ишларини баҳолаш якунларига кўра самарали деб топилган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан лавозим маошининг 50 фоизгача миқдорида бир марталик пул мукофоти қўлланади.

Ушбу пул мукофоти рағбатлантириш чораси ҳисобланмайди ва ходимнинг амалдаги интизомий жазоси мавжудлигига қарамасдан қўлланади.



2-БОБ. БИР МАРТАЛИК ПУЛ УШЛАНИШИ

ВА МУКОФОТЛАШНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


4. Бир марталик пул ушланиши ва мукофотлашни қўллаш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида, вилоятлар ички ишлар бошқармаларида, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларида ташкил этиладиган бириктирилган ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда ички ишлар органларининг фаолиятини баҳолаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.

5. Комиссия таркибига лавозими бўйича қуйидагилар киради:

раис - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари;

раис ўринбосарлари - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жиноят қидирув бошқармалари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари;

комиссия аъзолари:

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари;

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарлари;

комиссия котиби - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бошқармалари бошлиқлари.

6. Комиссия ҳисобот чорагидан кейинги ҳисобот чорагининг биринчи ойи 15 санасидан кечикмай, ҳар чоракдаги иш якунлари бўйича мажлислар ўтказади. Комиссия қарорлари раис томонидан тасдиқланадиган, комиссия аъзолари ва котиби томонидан имзоланадиган мажлислар баённомаларида акс эттирилади.

Комиссия мажлисларига тегишли ҳудудда жойлашган давлат бошқа органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.

Комиссиянинг иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланади.


7. Комиссия аъзолари ўз ваколатлари доирасида:

бириктирилган ҳудудда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятининг ҳолатини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар тузадилар;

таҳлил қилинаётган даврда бириктирилган ҳудудда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятининг жорий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни таъминлайдилар;

жойларга борган ҳолда таҳлил қилинаётган чорак мобайнида эришилган аниқ натижаларни кўрсатган ҳолда, бириктирилган ҳудудда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитадилар;

чорак якунлари бўйича бириктирилган ҳудудда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолайдилар ва уларнинг ишини яхшилаш чораларини кўллайдилар.


8. Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларига нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофотлаш тарзидаги иқтисодий таъсир чораларини қўллаш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.


9. Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларидан бир марталик пул ушланиши ушбу Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда қўлланилади.

Тегишли профилактика инспектори ва тезкор ходими аввал интизомий жазога тортилганлигига асосланиб бир марталик пул ушланишини қўллашга йўл қўйилмайди.


10. Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш ушбу Низомнинг 3-иловасида назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


11. Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан ушбу Низомга мувофиқ бириктирилган ҳудудда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилмайди:

профилактика инспектори ва тезкор ходим тегишли ҳудудга вақтинча бириктирилганда ёки улар томонидан мажбуриятлари вақтинча бажарилганда;

профилактика инспектори ва тезкор ходимни тегишли ҳудудга бириктириш даврининг давомийлиги ҳисобот чораги муддатидан ошмаганда;

тегишли ҳудудга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таълим муассасаларини битириши билан ички ишлар органига хизматга қабул қилинган профилактика инспектори ва тезкор ходим бириктирилганда - фаолиятни мураббийлар раҳбарлигида амалга ошириш даврида.


12. Агар бир ҳудудга икки ва ундан ортиқ профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар бириктирилса, уларнинг фаолиятини баҳолаш ва бир марталик пул ушланиши ёки мукофотлаш уларнинг ҳар бирига нисбатан тенг даражада қўлланади. Профилактика инспекторлари ёки тезкор ходимлардан бири фаолиятини мураббий раҳбарлигида амалга ошираётган ҳолатлар бундан мустасно.


13. Бириктирилган ҳудудда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятини баҳолаш дастлаб бир марталик пул ушланишини қўллаш мезонлари бўйича амалга оширилади.

Агар профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятида бир марталик пул ушланишини қўллаш мезонларига мос келадиган кўрсаткичлар бўлмаса, бундай ҳолатда баҳо бериш комиссия томонидан бир марталик пул мукофотини қўллаш мезонлари бўйича амалга оширилади.

Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятида баҳолашнинг иккита мезонига мос келадиган кўрсаткичлар бўлмаса, уларга нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофотлаш қўлланмайди.


14. Комиссиянинг ҳар чоракда баҳолаш якунлари бўйича бир марталик пул ушланиши ва мукофотларни қўллаш учун асос бўлиб ҳисобланадиган хулосалар тайёрланади.


15. Бир марталик пул ушланиши ва мукофотлаш миқдорлари асосланган бўлиши ва баҳолаш мезонларига тўғри келиши керак.


16. Профилактика инспектори ёки тезкор ходимга нисбатан кетма-кет тўртта чоракда пул ушланиши қўлланилган ҳолатларда унинг фаолияти комиссия ва ички ишлар органининг интизомий кенгашида муҳокама қилинади.


17. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг бир марталик пул ушланишларини ва мукофотларни қўллаш тўғрисидаги буйруқлари комиссиялар хулосалари асосида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30-кунидан кеч бўлмаган муддатда қабул қилинади.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга бир марталик пул мукофотларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан пул таъминоти жамғармаси доирасида амалга оширилади.

Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлардан бир марталик ушланадиган пул маблағлари молия йили якунигача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтиёрида қолдирилади ва пул таъминоти тўловлари учун сарфланади.

19. Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофот тарзидаги иқтисодий таъсир чораларининг объектив ва тўғри қўлланиши учун Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари жавоб берадилар.

20. Пул маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари

ва тезкор ходимларига нисбатан бир марталик пул

ушланиши ва мукофоти тарзидаги иқтисодий

таъсир чораларини қўллаш

СХЕМАСИ

            

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Қорақалпоғистон

Республикаси ИИВ,

вилоятлар ИББ ва

Тошкент шаҳар ИИББ

Профилактика инспекторлари фаолиятини баҳолаш бўйича махсус комиссияларни ва тезкор ходимлар фаолиятини баҳолаш бўйича махсус комиссияларни (кейинги ўринларда махсус комиссиялар деб аталади) ташкил қилиш.

Ички ишлар органи

раҳбариятининг

қарори бўйича




2-босқич

Махсус комиссиялар

1. Таҳлил қилинаётган даврда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятининг жорий кўрсаткичларини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар тузиш.

Махсус комиссиянинг

биринчи мажлисида

2. Таҳлил қилинаётган даврда бириктирилган ҳудудда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятининг жорий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

Ҳар чоракда чорак

давомида

3-босқич

Ишчи гуруҳлар

1. Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятининг ҳолатини ўрганиш.


2. Ўрганиш якунларини махсус комиссияларга тақдим этиш.

Чорак давомида




4-босқич

Махсус комиссиялар

1. Мажлислар ўтказиш ва чорак якунлари бўйича профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.


2. Жойларга борган ҳолда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш.


3. Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятини бир марталик пул ушланишини қўллаш мезонларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан баҳолаш.


4. Бир марталик пул ушланишини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Ҳар чоракда (ҳисобот

чорагидан кейинги

ойнинг 15-санасига)







5-босқич

Махсус комиссиялар

1. Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятини бир мартали пул мукофотини қўллаш мезонларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан баҳолаш.


2. Бир марталик пул мукофотларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш.

ҳар чоракда (ҳисобот

чорагидан кейинги

ойнинг 15-санасига)

        





Низомга

2-ИЛОВА



Бириктирилган ҳудудда фаолиятини амалга оширувчи

профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга

нисбатан бир марталик пул ушланиши тарзидан

иқтисодий таъсир чораларини қўллаш

МЕЗОНЛАРИ


                                 

N

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Кўрсаткичлар

Лавозим маошига

нисбатан пул ушланиши

миқдорлари (фоизда)


Профилактика инспекторлари

  

1.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасида назарда тутилган жиноят содир этилган.

  

1 та жиноят

10 %

2 та жиноят

20 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

30 %

2.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноят содир этилган.

1 та жиноят

10 %

2 та жиноят

15 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

20 %

3.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-119-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бири содир этилган.


1 та жиноят


10 %

2 та жиноят


15 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят


20 %

4.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 127-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган жиноят содир этилган.

1 та жиноят

5 %

2 та жиноят

10 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

15 %

5.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддасида назарда тутилган жиноят содир этилган.

1 та жиноят

5 %

2 та жиноят

15 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

25 %

6.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган жиноят содир этилган.

1 та жиноят

5 %

2 та жиноят

15 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

25 %

7.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган жиноят содир этилган.

2 та жиноят

5 %

3 та жиноят

10 %

4 та ва ундан ортиқ жиноят

15 %

8.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида яшовчи шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155, 244-1, 244-2, 244-3-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бири содир этилган.


1 та жиноят

20 %

2 та ва ундан ортиқ жиноят

30 %

9.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида яшовчи вояга етмаган шахс томонидан оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилган.

1 та жиноят

10 %

2 та жиноят

15 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

20 %

10.

Чорак давомида ички ишлар органида профилактика ҳисобида турган ва бириктирилган ҳудудда яшаётган шахслар томонидан жиноят содир этилган.

1 тадан 2 тагача жиноят

5 %

3 тадан 4 тагача жиноят

10 %

5та ва ундан ортиқ жиноят

15 %

11.

Жисмоний ва юридик шахслардан профилактика инспекторларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан келиб тушган тасдиқланган шикоятларнинг мавжудлиги.


1 дан 2 тагача

5 %

3 ва ундан ортиқ


10 %

12.

Профилактика инспекторларининг ҳар ойлик ҳисоботлари якунлари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан олинган салбий фикрлар.


бир ой ичида

10 %

2 ой ичида

15 %

3 ой ичида

20 %

Тезкор ходимлар

13.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасида назарда тутилган, бириктирилган ҳудудда содир этилган (чорак давомида) жиноят 30 календарь кун давомида очилмаган.

1 та жиноят


15 %

2 та жиноят


20 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят


30 %

14.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган, бириктирилган ҳудудда содир этилган (чорак давомида) жиноят 30 календарь кун давомида очилмаган.

1 та жиноят


15 %

2 та жиноят


20 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят


30 %

15.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-119-моддалари иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган, бириктирилган ҳудудда содир этилган (чорак давомида) жиноят 30 календарь кун давомида очилмаган.


1 та жиноят


15 %

2 та жиноят


20 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят


25 %

16.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддасида назарда тутилган, бириктирилган ҳудудда содир этилган (чорак давомида) жиноят 30 календарь кун давомида очилмаган.

1 та жиноят


15 %

2 та жиноят


20 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят


25 %

17.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган, бириктирилган ҳудудда содир этилган (чорак давомида) жиноят 30 календарь кун давомида очилмаган.


1 та жиноят


15 %

2 та жиноят


20 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят


25 %

18.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган, бириктирилган ҳудудда содир этилган (чорак давомида) жиноят 30 календарь кун давомида очилмаган.


2 та жиноят


15 %

3 та жиноят


20 %

4 та ва ундан ортиқ жиноят


25 %

           

Изоҳ. Бир марталик пул ушланишининг энг кўп миқдори лавозим маошининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.






Низомга

3-ИЛОВА



Бириктирилган ҳудудда фаолиятини амалга оширувчи

профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга

нисбатан бир марталик пул мукофоти тарзидан

иқтисодий таъсир чораларини қўллаш

МЕЗОНЛАРИ


        

N

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Лавозим маошига

нисбатан пул мукофоти

миқдорлари (фоизда)


Профилактика инспекторлари

1.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97, 104-105, 118-119, 127-моддаларида назарда тутилган жиноятлар содир этилмаган.


15 %

2.

Чорак давомида бириктирилган ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164, 166 ва 169-моддаларида назарда тутилган жиноятлар содир этилмаган.


10 %

3.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган ва бириктирилган ҳудудда яшайдиган шахслар томонидан жиноятлар содир этилмаган.


10 %

4.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида яшайдиган вояга етмаган шахслар томонидан жиноятлар содир этилмаган.


5 %

5.

Чорак давомида (профилактика инспекторининг ташаббуси билан) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 130, 130-1, 131, 224, 226, 248, 250-1, 270-274, 276-моддаларида назарда тутилган жиноятлар

содир этилмаган.


5 % - ҳар бир аниқланган жиноят учун

6.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида (профилактика инспекторининг ташаббуси билан) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155, 244-1, 244-2, 244-3-моддаларида назарда тутилган жиноятлар содир этилмаган.


15 % - ҳар бир аниқланган жиноят учун

7.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахснинг турар жойи (профилактика инспекторининг ташаббуси билан) аниқланган.


10 % - ҳар бир ушланган шахс учун

8.

Чорак давомида профилактика инспекторларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан жисмоний ва

юридик шахслардан шикоятлар келиб тушмаган.


5 %

Тезкор ходимлар

9.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида содир этилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97, 104 ва 118-моддаларида назарда тутилган барча жиноятлар очилган.


15 %

10.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида содир этилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддасида, 166 ва 169-моддаларининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган барча жиноятлар очилган.


10 %

11.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-274, 276-моддаларида назарда тутилган 2 ва ундан ортиқ жиноятлар (тезкор ходимнинг ташаббуси билан) аниқланган.


10 % - ҳар бир аниқланган иккита жиноят учун

12.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасида назарда тутилган жиноят (тезкор ходимнинг ташаббуси билан) аниқланган.


10 % - ҳар бир аниқланган жиноят учун

13.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155, 244-1, 244-2, 244-3-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бири (тезкор ходимнинг ташаббуси билан) аниқланган.


15 % - ҳар бир аниқланган жиноят учун

14.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс (тезкор ходимнинг ташаббуси билан) аниқланган ва ушланган.


10 % - ҳар бир ушланган шахс учун

        

Изоҳ. Бир марталик пул мукофотининг энг кўп миқдори лавозим маошининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 февраль






























































































Время: 0.1964
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск