Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.02.2004 й. 87-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 25 февралдаги

87-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни

чуқурлаштириш бўйича Республика

комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда матнда "Комиссия" деб юритилади) фаолияти тартибини белгилайди.


2. Комиссия ўз фаолиятини қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш таъминланишини, ислоҳотларни амалга оширишнинг боришини чуқур таҳлил қилишни, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича таклифлар киритиш ташаббуси билан чиқиш ва уларни тайёрлашни ташкил этиш мақсадида амалга оширади.


3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ер кодексига, "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида", "Фермер хўжалиги тўғрисида", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ҳукумат қарорларига ва ушбу Низомга амал қилади.


4. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда матнда "ҳудудий комиссиялар" деб юритилади) фаолият кўрсатади.


6. Ҳудудий комиссияларнинг низомлари ва таркиблари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади.



II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ


7. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида", "Фермер хўжалиги тўғрисида", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда улар асосида қабул қилинган қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишга йўналтирилган норматив ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларида ва Ҳукумат қарорларида баён қилинган талаблар ҳамда қоидаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан мунтазам равишда мониторинг олиб бориш;

қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг изчил ўтказилишини таъминлаш;

юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг амалга оширилиши бўйича ишларнинг аҳволини чуқур таҳлил қилиш асосида йилнинг ҳар чорагида таҳлилий материаллар ва таклифларни Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган бозор принциплари ва механизмларини бошқарув тизимига, хўжалик муносабатларига кенг жорий этиш;

қишлоқ хўжалигига раҳбарлик қилишнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларини қисқартириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг кундалик фаолиятига маъмурий аралашувни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;

қишлоқда ижара муносабатларини ривожлантириш ва ҳақиқий мулкдорларни шакллантириш асосида қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш муносабатлари ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш;

шартномавий муносабатлар асосида хўжалик юритиш тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ва тайёрловчилар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларнинг бажарилиши мониторингини мунтазам равишда олиб бориш;

жаҳон бозорларида вужудга келган талаб ва таклиф, нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда бозор принципларига асосланган қишлоқ хўжалигида нарх белгилаш тизими ва механизмини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий мустақиллигини ишончли таъминлашга йўналтирилган иқтисодий, ҳуқуқий шарт-шароитлар ва кафолатларни яратиш;

қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га ва фермер хўжаликларига ижарага берилган ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)ни фермер хўжаликларига айлантиришнинг бориши юзасидан таъсирчан мониторинг ўрнатиш;

қишлоқда зарур хизматларнинг барча турларини кўрсатишга қодир бўлган ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;

вазирликлар, идоралар ва ҳудудий комиссиялар билан биргаликда қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар доимий равишда методик ва ҳуқуқий таъминланишини, агробизнес соҳасида хўжалик юритишнинг замонавий усулларини биладиган кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

қишлоқда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш, қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантириш бўйича илғор тажрибани умумлаштириш ва оммалаштириш.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбар ходимларининг, шунингдек ҳуду дий комиссияларнинг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича улар томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

вазирликлар, идоралар ва уюшмалардан Комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш;

тегишли вазирликлар ва идоралар мутахассисларини, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ўқув юртлари олимлари ва ўқитувчиларини материалларни тайёрлаш учун жалб этиш;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасига паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисида таклифлар киритиш;

фермер хўжаликларига айлантирилаётган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) рўйхатини тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида келишиб олиш;

жойларда қишлоқ хўжалиги ислоҳ қилиниши учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг лаёқатлилигини ва уларнинг амалий фаолияти натижаларини баҳолаш, ўз ваколатлари доирасида агросаноат комплексини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирлар кўриш.



IV. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Комиссияга раис бошчилик қилади, у ишларни бошқаради, комиссия мажлисларини олиб боради, мажлислар протоколларини, иш режаларини ва комиссиянинг бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди.


10. Комиссия мажлислари тасдиқланган иш режасига мувофиқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.


11. Комиссиянинг кўриб чиқилаётган масала бўйича қарори, агар унинг учун комиссия аъзоларининг кўпчилиги оддий овоз бериш йўли билан овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.


12. Комиссия раиси билан келишувга кўра унинг мажлисда холисона сабабларга кўра қатнашмаётган комиссия аъзоларини уларнинг овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашувчи ваколатли вакиллари алмаштириши мумкин.


13. Қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида комиссия раиси комиссия аъзолари билан сўров йўли билан келишилган алоҳида масалалар бўйича комиссия қарорларини тасдиқлаши мумкин.


14. Зарурат бўлганда комиссия мажлисига кўриб чиқилаётган масалаларнинг хусусиятига қараб вазирликлар ва идораларнинг, жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва меҳнат жамоаларининг раҳбарлари таклиф қилинади.


15. Комиссия йилнинг ҳар чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этади.



V. КОМИССИЯ МАЖЛИСИГА МАТЕРИАЛЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


16. Комиссия мажлисига материаллар ишчи орган томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек уларни тайёрлаш учун масъул бўлган комиссия аъзолари билан биргаликда комиссиянинг иш режасига мувофиқ тайёрланади.


17. Комиссия мажлисининг кун тартибидаги ҳар бир масалага доир ҳужжатларда қарор қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (таҳлилий маълумотномалар, жадваллар ва бошқалар) ва комиссия қарори лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.



VI. КОМИССИЯНИНГ ИШЧИ ОРГАНИ ВА КОТИБИ


18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Ўзшаробсаноат" АЖнинг юқори малакали мутахассисларидан 5 кишидан иборат таркибдаги доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

19. Комиссиянинг ишчи органи:

комиссиянинг навбатдаги давр учун иш режаси лойиҳасини тайёрлайди;

комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ҳамда вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, корхоналар ва комиссия аъзоларидан зарур материалларни ва эксперт хулосаларини олиш ҳуқуқига эга;

таҳлилий материаллар тайёрланишини ва кун тартибидаги масалалар бўйича комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил қилади;

комиссиянинг кўриб чиқиши учун қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнлари мониторингининг ахборот ва таҳлилий материалларини тақдим этади;

ҳудудий комиссиялар фаолиятини ва комиссиянинг қабул қилинган қарорлари бажарилишини жойларга бориб ўрганади;

комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни тегишли материалларни жўнатган ҳолда мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;

Комиссиянинг кўриб чиқиши учун унинг қарорларига мувофиқ бошқа материалларни тақдим этади.


20. Комиссия котиби:

ишчи гуруҳ ишларига раҳбарлик қилади;

комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади;

комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳнинг ишларини ташкил қилади;

комиссия раиси билан мажлислар ўтказиладиган муддатни ва жойни, шунингдек таклиф этиладиганлар таркибини келишиб олади;

комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига жўнатади.


21. Комиссияни тугатиш ёки қайта тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 8-сон, 97-модда













































Время: 0.1834
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск