язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Кўмир саноати/ ЎзР ВМ 02.07.2015 й. 177-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 02.07.2015 й. 177-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 24.01.2018 й. 52-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Белгилансинки, аҳоли эҳтиёжлари учун кўмирни кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчиларга сотиш кўмир етказиб беришнинг ҳар бир туркуми учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланган ҳолда "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тартибга солинадиган нархларда, бюджет ташкилотлари учун эса - маҳсулот қайтариб берилиши асосида амалга оширилади.



5-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ресурслар ва кўмирни тақсимлаш балансида назарда тутилган ҳажмларда кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун, шу жумладан, белгиланган тартибда ишчи комиссиялари томонидан танлов асосида танлаб олинган кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчиларга кўмирни зарур маркаларда ўз вақтида етказиб бериш чора-тадбирларини кўрсин.



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Белгилансинки:

ишчи комиссиялар томонидан танлов асосида танлаб олинган кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчиларга, аҳоли ва бюджет ташкилотларига "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган 1 тонна кўмир брикетларининг чакана нархи 2015 йил 1 июлдан бошлаб 238 000 сўм миқдорида белгиланади;

1 тонна кўмир брикетларининг чакана нархини ўзгартириш "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиладиган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган таклифлар асосида амалга оширилади;

1 тонна кўмир брикетларининг чакана нархи ўртача оғирлик йўли билан ҳисоблаб чиқилади ҳамда унинг маркаси ва номидан, уни темир йўлда, автомобиль транспортида ташиш харажатларидан ва "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари омборларигача ташиш билан боғлиқ тегишли харажатлардан, кўмир брикетлари ишлаб чиқариш харажатларидан, шунингдек "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг хусусий дистрибьюторлик марказларига воситачилик ҳақи тўлашдан келиб чиқиб кўмирнинг улгуржи-сотиш нархидан шаклланади.



9-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар, "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари томонидан аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир брикетлари сотишда белгиланган чакана нархга риоя қилиниши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.