Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 01.03.2018 й. 2977-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 13.02.2018 й. 36-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 1 мартда 2977-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2018 йил 13 февралдаги

36-сон буйруғига

ИЛОВА



Ички ишлар органлари ходимларига

пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда

тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги ва "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон "Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон "Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


етказиб бериш (топшириш) даври - пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) амалга ошириладиган жорий тўлов ойининг 15-санасидан 27-санасигача бўлган давр;


пенсия - ички ишлар органлари ходимлари ёки уларнинг оила аъзоларига пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови;


нафақа - хизматдан бўшатилаётган ходимларга ёки ички ишлар органлари пенсионерининг вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига бир марта тайинланадиган пул тўлови;


пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди - пенсия сўраб мурожаат қилган шахсга пенсия тайинланган ҳужжатларнинг тикилган туркуми;


пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди турадиган жой - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия-иқтисод бошқармаси, доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси молиявий таъминот хизматлари (бундан буён матнда ички ишлар органлари молиявий таъминот хизматлари деб юритилади);


яшаш жойи - турар жой, квартира, хизмат турар жойи, ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, пансионат, ёлғиз кексалар учун махсус уй, ногиронлар, фахрийлар учун интернат уй ва бошқалар), шунингдек пенсия учун мурожаат қилган жисмоний шахс ижарага олиш шартномаси (иккиламчи ижара), ижара шартномаси ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича мулкдор сифатида доимий яшайдиган (доимий рўйхатдан ўтган) бошқа турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (доимий рўйхатдан ўтмаган) тақдирда - вақтинча яшаш (вақтинча рўйхатдан ўтиш) жойи.


2. Ички ишлар органлари ходимлари ёки уларнинг оила аъзоларига пенсиянинг қуйидаги турлари тайинланади:

хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсияси (уни олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда);

ногиронлик пенсияси;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси.


3. Ички ишлар органлари ходимлари ёки уларнинг оила аъзоларига нафақанинг қуйидаги турлари тайинланади:

хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилаётган ходимларга тўланадиган нафақа;

ички ишлар органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига тайинланадиган нафақа.

Хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилаётган ходимларга ва ички ишлар органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига бериладиган нафақалар бир марта тайинланади.


4. Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тўловлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



2-БОБ. ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ТАЙИНЛАШНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


5. Хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилган ходимга пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар ички ишлар органларининг кадрлар (бош) бошқармалари томонидан қабул қилинади.


6. Пенсия тайинлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия тайинлаш учун:

мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

фуқаролик паспортининг ёки идентификация ID-картасининг, никоҳ тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги ва вояга етмаган фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;

хизмат йили ҳисоби;

пул таъминоти варақаси;

яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) туман (шаҳар) бўлимлари томонидан давлат пенсиялари тайинланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

б) ногиронлик пенсияси тайинлаш учун мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга касаллик тарихидан кўчирма ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади) томонидан ногиронликни белгилаш тўғрисидаги маълумотнома;

в) боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш учун:

мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётган шахснинг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси, никоҳ тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги ва вояга етмаган фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларининг нусхалари;

яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан давлат пенсиялари ёки нафақалари тайинланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

хизмат вазифаларини бажариш пайтида яраланиш, контузия олиш, майиб бўлиш ва касалланиш туфайли ўлим тўғрисида хулоса ва ходимнинг вафот этганлиги муносабати билан ички ишлар органларидаги шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирма (зарур бўлганда);

фарзандлари ногиронлигини тасдиқловчи ТМЭК маълумотномаси (зарур бўлганда);

чин етимларга пенсия тайинланган ҳолатларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисидаги қарори нусхаси;

ТМЭК томонидан ногиронлик белгиланганлиги тўғрисида маълумотнома (турмуш ўртоғи, ота-онасига пенсия тайинланганда);

пул таъминоти варақаси.


7. Ички ишлар органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига нафақа тайинлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

нафақа тайинлаш тўғрисида ариза (ихтиёрий шаклда);

мурожаат этган шахснинг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси;

боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси.

8. Ички ишлар органларининг кадрлар (бош) бошқармаси масъул ходими томонидан ходимнинг хизматни ўтаганлиги тўғрисидаги маълумотлар пенсия тайинлаш учун аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида текширилади ҳамда календарь ва имтиёзли ҳисобга олинадиган даврлари, умумий хизмат йили ҳисоблаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади, шунингдек ҳисобланган хизмат йиллари ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматлари билан келишилади.



3-БОБ. ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАРНИ ТАЙИНЛАШ


9. Ички ишлар органларининг кадрлар (бош) бошқармаси томонидан пенсия ёки нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатлар ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматларига тақдим этилади.


10. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматлари томонидан пенсия тайинлаш тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда хулоса тайёрланади.


11. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органи раҳбари, унинг ўринбосари ёки ваколат берилган масъул ходим томонидан тасдиқланади.

Хулоса хизмат муддатини ўтаганлиги, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш учун асос бўлади.


12. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги хулоса тасдиқлангандан сўнг, мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш китобига ёзиб қўйилади.


13. Пенсионернинг доимий яшаш жойи ўзгарганда, унинг аризасига мувофиқ, пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди янги яшаш жойи бўйича тегишли ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматларига юборилади.

Ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматларидан келиб тушган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари, пенсия тўғри тайинланганлиги текширилгандан сўнг, Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш китобига ёзиб қўйилади.

Илгари тўхтатилган пенсия тўловлари тикланган тақдирда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари унга янги тартиб рақам бериш орқали Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш китобига тегишли ёзув киритилади.


14. Пенсиялар қуйидаги муддатларда тайинланади:

хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия - хизматдан бўшатилган кундан эътиборан, аммо пул таъминоти тўланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга қадар;

ногиронлик пенсияси - ТМЭК томонидан ногиронлик белгиланган кундан бошлаб, агар ногиронлик хизматни ўташ даврида ёки хизматдан бўшатилган кундан бошлаб уч ой ичида белгиланган бўлса ёки ногиронлик ушбу муддатдан сўнг белгиланган бўлсада, у хизмат вазифаларини бажариш пайтида яраланиш, контузия, майиб бўлиш ва касалланиш туфайли келиб чиққан бўлса;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси - меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига боқувчиси вафот этган кундан бошлаб, аммо пул таъминоти ёки пенсия тўланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга қадар, ота-онаси ёки турмуш ўртоғига, боқувчисини йўқотганлик оқибатида пенсия олишга ҳуқуқи пайдо бўлганда, пенсия тайинлаш учун мурожаат этган кундан бошлаб.

Махсус ва ҳарбий унвонлардан маҳрум қилинган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларига пенсиялар Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан белгиланган тартибда тайинланади.


15. Пенсионер ҳисоблаб чиқилган умумий хизмат йили ва пенсия миқдоридан норози бўлган тақдирда, унинг аризасига асосан, унинг умумий хизмат йили ва пенсия миқдори қайта ҳисоблаб берилиши мумкин.


16. Дафн маросими учун нафақа тайинлашда аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматлари пенсия таъминоти бўлими ходими томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва нафақа тўлови амалга оширилади.

Пенсионер вафот этган тақдирда унинг оила аъзоларига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга вафот этган кундаги икки ойлик пенсияси миқдорида дафн маросими учун нафақа тайинланади.



4-БОБ. ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАРНИ ТЎЛАШ


17. Пенсия ва нафақа доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар органлари молиявий таъминот хизматларининг пенсия таъминоти бўлимлари томонидан тўланади.

Пенсия ва нафақа банк пластик карточкалари ёки омонат ҳисобрақамларига ўтказилган ҳолатларда, пенсионер пенсия олиш жойи бўйича ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматларига ариза билан мурожаат этади ва унга банк пластик карточкаси ёки омонат ҳисобрақамининг очилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, тижорат банклари ва мижоз ўртасида тузилган шартнома нусхалари илова қилинади.


18. Ички ишлар органлари ходимларининг пенсия ва нафақа тўловлари учун нақд пул маблағлари Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва тижорат банклари томонидан таъминланади.


19. Пенсия ички ишлар органлари томонидан етказиб бериш (топшириш) даври бўйича тегишли ойнинг 27-санасидан кечиктирилмай амалга оширилади.


20. Дафн маросими учун нафақа тўлови пенсионер вафот этган кунидан бошлаб олти ой муддат ичида мазкур Йўриқноманинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилган шахсга тўланади.


21. Хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилаётган ходимларга бир марта тўланадиган нафақа пули мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ хулоса асосида ходимнинг охирги иш жойидан тўланади.


22. Тугалланмаган ой учун тўланиши лозим бўлган пенсия миқдори жами пенсия миқдорини шу ойнинг календарь кунлар сонига бўлиш ҳамда ҳосил бўлган суммани ўтган кунлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади.


Мисол учун:

Пенсия олувчига 20 июндан бошлаб 900 000 сўм миқдорида пенсия тайинланди. Бунда 11 кун учун, яъни 20 - 30 июнь кунлари учун пенсионерга қуйидаги миқдорда пенсия тўланади:

900 000 сўм / 30 (кун) x 11(кун) = 330 000 сўм.


23. Пенсионер пенсия олиш учун ички ишлар органларига мурожаат қилганда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёҳуд унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатлар (фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома) ва пенсия гувоҳномаси (зарур бўлганда) тақдим этиши лозим.

24. Пенсия ва нафақа тегишли ички ишлар органларининг ғазначиси томонидан пенсионернинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва пенсия гувоҳномасини (зарур бўлганда) текширган ҳолда тўлов қайдномаси ёки чиқим касса ордерига мувофиқ тўланади.


25. Пенсия суммаси бир неча ой учун бир вақтда тўланган тақдирда жами пенсия суммаси учун битта чиқим касса ордери тузилиб, унда ҳар бир ой учун пенсия миқдори алоҳида кўрсатилади.


26. Пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағларни банк пластик карточкаларига ўтказиш ички ишлар органлари томонидан уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим қилинадиган тўлов топшириқномаси ва унга илова қилинадиган тўлов қайдномалар (қоғоз шаклида ва электрон кўринишда) асосида амалга оширилади.


27. Тўлов топшириқномаси ва тўлов қайдномаси (қоғоз шаклида ва электрон кўринишда) тақдим қилинган санадан кейинги кундан кечиктирмасдан маблағлар хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан пенсионер ёки нафақа олувчига очилган 22618 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари" ҳисобварағига ўтказиб берилади.


28. Банк пластик карточкалари орқали пенсия (тўлиқ миқдорда) оладиган пенсионер ҳар олти ойда пенсия тўлайдиган ички ишлар органларига келиш йўли билан ўзининг пенсия суммасини олиш ҳуқуқини тасдиқлаши зарур.

Пенсионер белгиланган муддатда ички ишлар органларига келмаган тақдирда тегишли ички ишлар органлари ходимлари ўн кун мобайнида:

унинг тирик эканлиги;

ишга жойлашганлиги;

яшаш жойи ўзгарганлиги ёки чет элга кетганлиги;

жазони ўташ жойларида эканлиги;

кексалар ва ногиронларнинг интернат уйларида (пансионатларида) яшаётганлиги ҳолатларини аниқлаш учун пенсионер яшайдиган жойга борадилар.

Олинадиган пенсияга пенсионернинг ҳуқуқи тасдиқланган тақдирда пенсияни тўлаш навбатдаги олти ойга давом эттирилади.

Пенсионернинг ҳуқуқлари тасдиқланмаган тақдирда, пенсияни тўлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органи вакиллари ва қўшнилар иштирокида тегишли ички ишлар органлари ходимлари томонидан тузилган тўланаётган пенсияни тўлашга ва унинг миқдори асосланганлигига таъсир кўрсатувчи ҳолатни тасдиқлайдиган далолатнома асосида тўхтатиб турилади.

Кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида тегишли ички ишлар органи пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) ёки унинг миқдорини ўзгартириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.


29. Бир ойдан кўп бўлмаган муддат учун пенсия тўловини муддатидан олдин амалга ошириш пенсионернинг аризасига асосан ички ишлар органлари раҳбарларининг рухсати билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

пенсионер санаторий-курорт муассасаларига даволаниш учун бормоқчи бўлганида (йил давомида бир маротаба);

пенсионернинг мулкига зарар етказувчи фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда;

пенсионернинг оила аъзолари (яқин қариндошлари) вафот этганда ва бу ҳақда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан берилган тегишли ҳужжат тақдим қилинганда.


30. Пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжатни расмийлаштирган давлатнинг ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, бундан Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) ҳамда Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Кишинев шаҳри, 2002 йил 7 октябрь) иштирокчиси бўлган давлатлари - Мустақил давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мустасно. Бунда ишончнома берган шахс пенсия тўлайдиган ички ишлар органларига бир йилда камида бир марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак.

Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган, ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида ички ишлар органларига хабар бериши шарт.


31. Ишончнома асосида пенсия тўлашда ички ишлар органларининг ғазначиси пенсия олувчи шахснинг чиқим касса ордеридаги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги имзоларини ўзаро солиштиради.

Бир неча ойга берилган ишончнома орқали пенсия тўлови амалга оширилганда чиқим касса ордерида ишончнома мавжудлиги ва унинг амал қилиш муддати кўрсатиб ўтилади. Ишончнома пенсионернинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.

Бир марталик ишончнома орқали пенсия тўланганда, ишончнома чиқим касса ордерига илова қилинади.


32. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача тайинланган пенсия (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) ички ишлари органларининг молиявий таъминот хизматларига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан олти ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.

Пенсия тўланадиган олти ойлик давр Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетишдан аввалги олти ой учун пенсия тўлаш учун аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетаётган фуқароларга пенсияни тўлаш унинг аризаси ва "Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди" деган белги бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тўхтатилиши мумкин.


33. Тайинланган пенсияни тўлаш:

пенсионер вафот этганда;

тайинланган пенсияга ҳуқуқлар йўқолганда;

доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганда;

хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги ҳолати аниқланганда тўхтатилади.


34. Тайинланган пенсияни тўлаш:

пенсия тўлаш муддати тамом бўлганда;

пенсионер озодликдан маҳрум этилганда;

пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер томонидан ариза билан мурожаат қилинганда тўхтатиб турилади.

Пенсияни тўлаш пенсионер ёки унинг васийси тегишли ички ишлар органига шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этган ва ариза билан мурожаат қилган тақдирда қайта тикланади.


35. Пенсионернинг суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун пенсия тўланмайди. Пенсионер суд ҳукми билан тайинланган жазони ўтаб, ундан озод бўлгандан кейин пенсияни тўлаш ички ишлар органига ариза берилган кундан бошлаб тикланади.


36. Агар ногирон пенсионер тайинланган муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун ТМЭКга узрли сабабларсиз (ногиронлик муддати тугаган кундан бир ой муддат мобайнида) келмаса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади, у яна ногирон деб эътироф этилган тақдирда тўхтатиб турилган кундан бошлаб тикланади. Қолган ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган санадан бошлаб тўланади.

Узрли сабабга кўра қайта тиббий кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, пенсияни тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан бошлаб қайта текшириш кунигача, бироқ, агар ТМЭК уни бу даврда ногирон деб эътироф этса, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга амалга оширилади. Бунда агар қайта текшириш чоғида ногирон ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқорироқ ёки пастроқ гуруҳга) ўтказилган бўлса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган вақт учун пенсия олдинги гуруҳ бўйича тўланади.


37. Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланади.

Ички ишлар органи молиявий таъминот хизматининг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.

Бунда ўтган давр учун тўловлар бир йўла тегишли ойлар учун ҳисоблаб чиқариб қўйилган ва олинмаган пенсиянинг суммаларига мос миқдорда тўланади.

39. Пенсия миқдори ўзгаришига ёки пенсия тўлаш тўхтатилишига сабаб бўладиган ҳолатлар юз берган тақдирда (ишга кириш, оила аъзолари таркибининг ўзгариши, тўлиқ давлат таъминотига ўтиш ва шу кабилар) пенсия олувчи ўн кун муддатда бу ҳақда ўзига пенсия тўлайдиган тегишли ички ишлар органига маълум қилиши шарт.

Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш мазкур ҳолатлар вужудга келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бошланганлиги тўғрисида ички ишлар органларига ўз вақтида хабар берилмаслиги муносабати билан пенсиянинг ноқонуний суммаси пенсионер ёки қонуний вакил (ота-она), шунингдек ишонч билдирилган (пенсионернинг вафоти ҳолати қасддан яширилган тақдирда) томонидан қайтарилиши лозим.


40. Пенсионерга берилиши керак бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия суммаси мерос таркибига киритилмайди ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига тегишли оила аъзоларига тўланади. Ота-оналар, эри (хотини), шунингдек пенсионер вафот этган кунда у билан бирга яшаган оила аъзолари, агар улар боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаган тақдирда ҳам ушбу суммаларни олиш ҳуқуқига эга.

Пенсионер вафот этган ой учун олинган пенсия суммаси оиланинг кўрсатиб ўтилган аъзоларига унинг вафотигача ушбу ойнинг кунлари учун тўланади.

Оиланинг бир неча аъзолари мурожаат қилган тақдирда, уларга берилиши керак бўлган пенсия суммаси улар ўртасида тенг тақсимланади.

Кўрсатиб ўтилган сумма, унинг учун пенсионер вафот этгандан сўнг олти ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.



5-БОБ. ПЕНСИЯЛАРДАН ЧЕГИРМАЛАР ҚИЛИШ


41. Пенсиялардан қуйидаги ҳолларда чегирмалар қилинади:

суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида;

ички ишлар органларининг қарорига биноан пенсионерга у томонидан қилинган суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаганлиги) натижасида ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда.

Пенсиялардан юқорида кўрсатиб ўтилган ҳоллардан ташқари бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас.

Пенсиядан чегирмалар қилиш миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пулдан ҳисоблаб чиқарилади.

Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.


42. Пенсионер ихтиёрий равишда алимент тўлаш истагини билдирганда, унинг аризасида ҳар ойлик ундириладиган алимент миқдори (ҳужжатларда кўрсатилган фоизларда ёки пенсия олувчи томонидан белгиланган суммада), ундириш муддати ва алимент ундирувчи шахснинг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.

Ихтиёрий равишда тўланаётган алимент миқдори ва чегирма қилиш муддатига ўзгартириш киритиш ёки бекор қилиш пенсионернинг аризасига асосан амалга оширилади.


43. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига пенсиядан алиментларни чегирма қилиш тўғрисида тегишли ёзувлар киритилади. Ушбу ёзувлар ички ишлар органлари молиявий таъминот хизматлари бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади ва имзоланади.


44. Алимент пуллари почта орқали юборилганда, почта харажатлари алимент тўловчи ҳисобидан қопланади.


45. Ижро ҳужжатида пенсиядан чегирмалар тури кўрсатилмаган ҳолларда бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига ёзма равишда хабар берилади.


46. Бир нафар пенсионерга нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушганда пенсиялардан чегирмалар Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 80-моддасига мувофиқ навбат тартибида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 79-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантирилади.

Ундирилган сумма бир навбатдаги барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, улар ҳар бир ундирувчига тегишли суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.


47. Ундирув қаратилган пенсионернинг доимий яшаш (пенсия тўлаш) жойи ўзгарганда ижро ҳужжати юборилган манзил тўғрисида Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари хабардор қилинади.


48. Ижро ҳужжатлари ҳамда пенсионерларнинг аризалари бўйича пенсиядан чегирма қилиш мазкур Йўриқноманинг 33-бандида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.

Бундай ҳолларда пенсиядан чегирма қилиш бўйича ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига қайтарилади, ариза эса пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.



6-БОБ. ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ТЎЛОВИ УЧУН

МАБЛАҒЛАР ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИНИ ЮРИТИШ


49. Пенсия ва нафақа тўлови учун харажатлар ҳисоби ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда бухгалтерия ҳужжатлари ва пенсионернинг пенсияга оид ҳужжатлари йиғмажилдларида юритилади.


50. Ички ишлар органлари томонидан пенсия ва нафақа тўловига оид ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этилади.


51. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан пенсия ва нафақа тўловига оид ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.


52. Пенсия ва нафақаларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


53. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


54. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказий банки билан келишилган.







Йўриқномага

1-ИЛОВА


_________________________________га

(молиявий таъминот хизмати)


_______________________________дан

(Ф.И.О.)


___________________________________

___________________________________

___________________________________

(яшаш манзили: вилоят, туман, кўча, уй)


___________________________________

(почта индекси)


___________________________________

(телефон рақами)


АРИЗА

Сиздан



тайинлашингизни сўрайман.

(пенсия тури кўрсатилади)


Аризамга қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

1.


2.


3.


4.


5.


6.


Агар ишга кирсам, бу ҳақида ички ишлар органи молиявий таъминот хизматига 10 кун ичида хабар қиламан.

20 ___ й. "____" ____________



(тўлдирилган сана)


(аризачининг имзоси)

20 ___ й. "____" ____________



(қабул қилинган сана)


(қабул қилган шахснинг имзоси)

     





Йўриқномага

2-ИЛОВА


"Т А С Д И Қ Л А Й М А Н"


(лавозими ва унвони)

___________ ___________________

(имзо)                       (Ф.И.О.)


"____" _____________ 20___ йил

Хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича,

ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик

пенсиясини тайинлаш тўғрисида

ХУЛОСА

1.



(охирги иш жойи)

2.



(лавозими, унвони)

          

(Ф.И.О.)

        

(туғилган йили, ой ва санаси)

3. Хизматдан бўшатиш асоси:


          

4. Хизмат йили: календарь ҳисобда - ____ йил, имтиёзли ҳисобда - ___ йил.


5. ТМЭК томонидан "____" гуруҳ ногиронлиги белгиланган.


6. Пенсия тайинлашда инобатга олинган пул миқдори:

а) мансаб маоши __________ сўм

б) унвон маоши __________ сўм

в) ______ коэффициенти __________ сўм

г) кўп йиллик хизмати учун

фоиз қўшимча 25 % __________ сўм

д) озиқ-овқат ўрнига

тўланадиган товон пули __________ сўм

Жами: __________ сўм


7. Пенсия тайинланадиган оила аъзолари (боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланганда):

Қариндошлик

даражаси


Фамилияси, исми,

отасининг исми


Туғилган йили,

ойи ва куни


Туғилганлик

гувоҳномаси

серияси ва рақами








8. ______________________ (Ф.И.О.) га 20__ йилнинг "___" _______дан пенсия олиш ҳуқуқига эга.

_______________________________________________ га асосан, хизмат йили бўйича пул миқдорининг ______ % ҳар ойига _________________ сўм миқдорида пенсия белгиланди.


9. Пенсия тўлаш шартлари: ойлик маошини ҳисобга олган холда.


10. Бир йўла тўланадиган нафақа: ____________________________ сўм миқдорида тўланди.

Хулосани тузди:


Молиявий таъминот хизмати

Пенсия таъминоти бўлими

инспектори


Текширди:


Молиявий таъминот хизмати

Пенсия таъминоти бўлими

бошлиғи

      

     


   

(унвони)


(унвони)

        


       

(Ф.И.О.)


(Ф.И.О.)

Пенсия гувоҳномасини олдим:





(пенсионернинг Ф.И.О.)


(имзоси)

Пенсия гувоҳномасининг тартиб рақами: _____________________

20__ йил "____" ___________.



"РОЗИМАН"

Молиявий таъминот

хизмати бошлиғи


   

(унвони ва Ф.И.О.)

      

     

     

(имзо)

   

    


20__ йил "____" _____________

       





Йўриқномага

3-ИЛОВА



Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қайд этиш

КИТОБИ

Т/р

Пенсияга

оид ҳуж-

жатлар

йиғмажилди

тартиб

рақами


Ф.И.О., туғилган

санаси, унвони,

бўшатилган

санаси


Ишлаган

жойи ва

лавозими


Қўшим-

чалар


Пенсия турлари


Пенсия

миқдори


Изоҳ


ходим


боқувчисини

йўқотган-

лиги ҳолати

бўйича


кўп йиллик

хизмати

бўйича


ногирон-

лик бўйича










































Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 март, 9-сон, 169-модда







































Время: 0.1741
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск