Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2018 й. 170-сон "Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университетининг Термиз филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2018 й.

N 170




НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Сурхондарё вилоятида мактабгача ва умумий ўрта таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш, ёшларнинг интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш борасида таълим муассасаларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш йўналишларида ҳал этилиши лозим бўлган қатор долзарб масалалар мавжуд.

Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва унинг атрофидаги Термиз, Ангор, Шеробод, Музработ, Қизириқ, Бойсун ва Жарқўрғон туманларида 158 та давлат мактабгача таълим муассасаларида 1500 нафардан зиёд тарбиячи, 404 та умумий ўрта таълим мактабларида 4082 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари учун 457 нафар, умумий ўрта таълим мактаблари учун ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни олий маълумотли кадр этиб тайёрлаш билан бирга, қўшимча 244 нафар олий маълумотли мутахассисга эҳтиёж сезилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон қарорига мувофиқ 2018 йилдан бошлаб, ҳудудда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш белгиланган бўлиб, бу қўшимча равишда олий маълумотли мутахассислар тайёрлашни тақозо этади.

Ҳудуддаги таълим муассасаларининг малакали педагогларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, туманлар ва қишлоқ жойлардаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ҳамда халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Термиз шаҳрида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим муассасалари учун юқори малакали педагог кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

педагогик таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;

юртимизнинг педагогика фани бўйича қадимдан ривожланиб келган ютуқлари, хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибаси ва Сурхондарё вилоятидаги таълим муассасаларининг талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича ўқув-услубий адабиётларни яратиш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида педагогика соҳасидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2017 йил 5 майдаги ПҚ-2955-сон қарори талабларига мувофиқ Сурхондарё вилоятидаги таълим муассасалари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, Филиалнинг 2017/2018 ўқув йили учун талабалар контингентини Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан (68,0 баллдан) кам бўлмаган, Филиал учун тўлов контракт асосида мос таълим йўналишлари абитуриентлари ҳисобидан шакллантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази баллар кетма-кетлигига риоя этган ҳолда тегишли таълим йўналишлари кесимидаги тест натижалари қайдномаларини чоп этсин ва белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Филиалга етказсин.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгилансин.


4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда Филиалнинг 2017/2018 ўқув йили қабул квоталари ҳамда ўқишга тавсия этиладиганлар тўғрисидаги маълумотларни Сурхондарё вилояти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


5. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Филиал (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига зарур ҳолларда, Филиалнинг тузилмасига олий таълим муассасаси учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Филиал Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 10 мартгача:

Филиалнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Филиални танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

1-курс юкламасини 2018 йилнинг июль ойи якунига қадар бажариш бўйича мослаштирилган махсус ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Филиалда ўқув-методик жараёнларнинг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин;

Филиал ахборот-ресурс марказини таянч олий таълим муассасаси томонидан ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.

2017/2018 ўқув йилида Филиалга талабаликка қабул қилинган абитуриентлар ўқишни битиргандан сўнг Сурхондарё вилоятидаги доимий яшаш жойида ўн йил мобайнида тегишли таълим муассасаларида ишлаб беришлари (аниқ иш жойи кўрсатилган) тўғрисида туман ҳокимлиги, олий таълим муассасаси ва жисмоний шахс (абитуриент) ўртасида белгиланган тартибда уч томонлама шартномалар тузилсин.


7. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 228 "Б"-уйда жойлашган Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудудлари билан бирга Филиалга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш;

Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи фаолияти 2017/2018 ўқув йили якунига қадар Термиз ахборот технологиялари ва туризм касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотларида давом эттирилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур бандда кўрсатилган бино ва иншоотларнинг белгиланган тартибда қабул қилиниши ва топширилишини таъминласин.


8. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 228 "Б"-уйида жойлашган бино ва иншоотлари Филиалга берилиши муносабати билан мазкур коллеж фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан 2018 йилнинг 1 июлига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурининг 2019 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда Филиалнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш лойиҳаларини белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


10. Белгилаб қўйилсинки:

Филиални сақлаш харажатлари 2018 йилда "Маориф" соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2019 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади;

Филиалнинг дастлабки фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг бюджетдан ташқари, ўқитишнинг контракт шаклидан тушадиган маблағлари ҳисобидан қопланади.


11. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


12. Филиалга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та махсус енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Филиални онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилмаси билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чораларини кўриш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


14. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Филиалга фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш, узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўрсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5мартдаги

170-сон қарорига

ИЛОВА



Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университети Термиз филиалининг

ТУЗИЛМАСИ

      

































Олий таълим

муассасаси кенгаши

Директор


 










 


 



 


Ўқув ва тарбиявий

ишлар бўйича директор

ўринбосори

Илмий ишлар ва

инновациялар бўйича

директор ўринбосари

Бухгалтерия


Мониторинг ва ички

назорат бўлими




Ўқув-услубий бўлим

Илмий-тадқиқотлар,

инновациялар ва илмий-

педагогик кадрлар

тайёрлаш бўлими

Режа-молия бўлими


Буюртмаларни

шакллантириш,

битирувчиларни ишга

тақсимлаш ва

мониторинг бўлими


 


Сиртқи таъдим ва

масофадан ўқитиш бўлими

Ишлар бошқармаси



Иқтидорли талабаларнинг

илмий тадқиқот ишларини

ташкил этиш бўлими

 

Техник фойдаланиш ва

хўжалик бўлими

Ходимлар бўлими

"Маънавият ва маърифат"

ва иқтидорли ёшлар билан

ишлаш бўлими

 

Халқаро ҳамкорлик бўлими


Ўқитишнинг техник

воситалари бўлими

Таълим сифатини назорат

қилиш бўлими


Педагогик амалиётларни

ташкил этиш бўлими


Ахборот-технологиялари

маркази

Фуқаро ва меҳнат

муҳофазаси бўлими

1-бўлим

   

     

 

Таҳририй-нашриёт бўлими

Бош муҳандис

2-бўлим

Ахборот-русурс маркази

 

Девонхона ва архив

Юрисконсульт

Факультетлараро

умумтаълим кафедралари

 

  

  


  

  

  

  


 

 

 

Талабалар турар жойи

Факультетлар


  




 

 



 




Педагогика

Табиий ва аниқ фанлар


 

 



кафедралар

кафедралар



      

Филиал (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 март









































Время: 0.2108
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск