ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.03.2018 й. ПФ-5371-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.03.2018 й.

N ПФ-5371



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бизнеснинг

қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши

ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини

тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"

2017 йил 19 июндаги ПФ-5087-сонли ва Ўзбекистон Республикаси

Президентининг "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва

ҳунармандларни хар томонлама кўллаб-қувватлаш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 ноябрдаги

ПФ-5242-сонли фармонлари)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2017йил 19 июндаги ПФ-5087-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сонли фармонларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 мартдаги

ПФ-5371-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 7 июлдаги ПФ-3453-сонли Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори 37-иловасининг 19-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сонли қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шу билан бирга, доимий савдо жойларига эга бўлмаган ва вақтинчалик жойларда савдо қилувчи ҳунармандлар томонидан касса аппаратлари ва савдо терминалларидан фойдаланиш, шунингдек, савдодан тушган нақд пул тушумини тижорат банкларига инкассация қилиш ихтиёрий тартибда амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 март, 10-сон, 176-модда









































Время: 0.1811
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск