язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.03.2018 й. ПҚ-3586-сон "Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.2018 й.

N ПҚ-3586



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЛИМОНЧИЛИК СОҲАСИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республикада лимон кўчатларини етиштириш ва лимон етиштирувчи иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни жадал ривожлантириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш, айниқса, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш механизмини таъминлайдиган ягона ташкилий тизимни барпо этиш ҳамда инновацион технологиялар асосида лимон етиштиришни комплекс ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Агробанк" акциядорлик тижорат банки ҳамда лимон етиштирувчи ташкилотларнинг республика ҳудудида лимон кўчатларини етиштиришни янада ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида "Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмасини (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки:

"Пюре фрут трейд" МЧЖ, "Холис саркор замин" МЧЖ, "ҚУББО мева-сабзавот" МЧЖ, "Сағбон тикувчи элит" МЧЖ, "Сора инвест" МЧЖ масъулияти чекланган жамиятлари шаклидаги лимон етиштирувчи ташкилотлар, "Узоқбой ниҳоллари", "Қурбонов Иззатилла", Абдурахмон Абдуғаффор давр" фермер хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари, лимон экспорти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар Уюшма муассислари ҳисобланади;

ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.


3. Қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республикада лимон кўчатларини етиштириш ва лимон етиштирувчи иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни комплекс ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, соҳада ягона илмий-техникавий, технологик, инвестицион ва экспорт сиёсати амалга оширилишига кўмаклашиш;

табиий майдонлардан оқилона фойдаланган ва интенсив етиштириш технологияларини қўллаган ҳолда лимон ўсимлигининг ўсиши учун қулай бўлган ҳудудларда махсус иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш йўли билан лимон етиштириш ҳамда экспортга маҳсулот чиқариш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;

лимон етиштириш жараёнларига хорижий сармояларни, чет эллик мутахассислар ҳамда консультантларни фаол жалб қилиш, ушбу соҳага илғор технологияларни жорий қилиш;

лимон кўчатларини лимон етиштириш билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларга тизимли етказиб бериш, лимон ўсимлиги зараркунандалари ва касалликларига қарши биологик ҳамда кимёвий воситалар асосида курашиш ишларига кўмаклашиш;

инновацион технологияларни лимон етиштириш жараёнига жорий қилиш учун илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, лимоннинг маҳаллий серҳосил навларини яратиш, районлаштириш ҳамда янги навларни давлат реестрига киритиш ишларига кўмаклашиш;

лимон етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳамда экспортга етказиб бериш соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

лимон етиштирувчиларга лимонни етиштиришнинг замонавий усуллари ва уни парвариш қилиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда методик ёрдам кўрсатиш;

лимонни парвариш қилишга жалб этиладиган мутахассисларни агротехник тадбирларни тўғри ўтказиш бўйича ўқитиш учун махсус тайёрлов курсларини ташкил этиш;

соҳа учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида, шунингдек, хорижда уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришда иштирок этиш.


4. Қуйидагилар:

"Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага;

"Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмасининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 16 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Уюшма раисига, зарурат бўлганда, ижро этувчи аппаратининг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

Уюшманинг ижро этувчи аппаратининг жорий таъминоти ҳамда фаолиятини молиялаштириш уларнинг таркибига кирувчи лимон етиштирувчи ташкилотларнинг ажратмалари, лимон етиштириш, унинг кўчатларини тайёрлаш ва экспорти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг аъзолик бадаллари, халқаро молия институтларининг грантлари ҳамда маҳаллий ва хорижий инвестиция маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


5. Белгилаб қўйилсинки, Уюшма раиси ва ўринбосари Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади.


6. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2018-2021 йилларда лимонзорлар барпо этиш ва 2021-2025 йилларда лимон ҳосили етиштиришнинг умумий прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

Фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари томонидан 2018-2021 йилларда лимонзорлар барпо этиш ва 2022-2025 йилларда лимон ҳосили етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 3.1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида 2018-2021 йилларда лимонзорлар барпо этиш ва 2021-2025 йилларда лимон ҳосили етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 3.2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида ва академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида 2018-2021 йилларда лимон кўчатлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2018-2021 йилларда лимон маҳсулотини етиштириш ва экспортга чиқаришнинг прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, "Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда икки ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 6-бандидан келиб чиққан ҳолда лимон кўчатлари ва маҳсулотини етиштириш прогноз кўрсаткичларини туманлар ва лимон етиштирувчи ташкилотлар кесимида шакллантирсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига:

лимон етиштиришга ихтисослаштирилган замонавий иссиқхоналарни ташкил этиш учун зарур техника ва мини технологияларни сотиб олиш;

академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида замонавий интенсив усулларда лимон кўчатларини етиштиришни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари грантлари ва кредитларини жалб этиш вазифаси юклатилсин.


9. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, "Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

лимон маҳсулотлари экспортининг янги истиқболли йўналишларини аниқлаш ҳамда навига боғлиқ ҳолда ташқи бозорнинг талабини аниқлаш;

етиштирилган лимон маҳсулотларини экспортга чиқариш бўйича замонавий логистика тизимини кенг жорий этиш, маҳсулотни халқаро талаблар ва стандартларга мос келадиган ҳолда саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш йўли билан экспортга чиқаришдан олдин тайёрлаш ишларини ташкил этсинлар.


10. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент давлат аграр университети, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти:

икки ҳафта муддатда ҳудудларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиқиб лимон етиштириш ва лимон етиштиришга ихтисослаштирилган иссиқхоналарни ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини;

2018 йил 1 апрелгача қадар фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда томорқа ер эгалари иштирокида лимон етиштиришга ихтисослаштирилган иссиқхоналарни ташкил этиш юзасидан ўқув семинарлари ўтказилишини таъминласинлар.


11. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда Уюшма текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида Қарши шаҳри, Эски анҳор кўчаси, 4-уйда жойлашган Ўрмон хўжалиги бошқармасининг маъмурий биносига жойлаштирилишини таъминласин.


12. Уюшма фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича 6-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилсин.

Ишчи гуруҳ (З.Т. Мирзаев):

бир ой муддатда Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказишлишини, Уюшма устави тасдиқланишини ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Уюшма ижро этувчи аппарати тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ пухта танлаш асосида юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини;

ҳудудларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан лимон етиштиришга амалий ёрдам беришни таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 мартдаги

ПҚ-3586-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ



"Лимон етиштирувчилар ва экспорт

қилувчилар" уюшмаси









"Пюре фрут трейд" МЧЖ


"Холис саркор замин" МЧЖ

"Сора инвест" МЧЖ




  




"Сағбон тикувчи элит" МЧЖ

"ҚУББО мева-сабзавот" МЧЖ

"Ўзоқбой ниҳоллари" фермер хўжалиги






"Қурбонов Изатилла" фермер хўжалиги


"Абдурахмон Абдуғаффор давр"

фермер хўжалиги

Лимон етиштирувчи фермер хўжаликлари

ва бошқа ташкилотлар










Лимон экспорти билан шуғулланивчи

хўжалик юритувчи суюъектлар


Лимон кўчатчилиги билан шуғулланувчи

хўжалик юритувчи субъектлар

















    





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 мартдаги

ПҚ-3586-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар"

уюшмаси ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ


Кенгаш

Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши

















Раис


Ёрдамчи












Агротехнология ва ишлаб чиқариш

масалалари бўйича раис ўринбосари

Ташқи иқтисодий алоқалар,

маркетинг ва экспорт масалаларини

ривожлантириш бўлими

3

Ахборот коммуникация технологиялари

бўйича мутахассис

1



Кўчат етиштиришни ривожлантириш ва илимий муассасалар билан ишлаш бўлими


2

Бухгалтерия хисоби ва иқтисодий

таҳлил бўйича бўлим

3


Юрисконсульт


1


Иссиқхоналар ташкил этиш,

агротехника ва инновация ишларини

мувофиқлаштириш бўлими

2


Кадрлар билан ишлаш

бўйича мутахассис


1


Офис-менеджер


1







































       

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 16 нафар.


Изоҳ: Уюшма ижро этувчи аппаратининг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 мартдаги

ПҚ-3586-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2018-2021 йилларда

лимонзорлар барпо этиш ва 2022-2025 йилларда лимон ҳосили

етиштиришнинг умумий прогноз кўрсаткичлари

    

Т/р

Ҳудудлар номи

2018-2021

йилларда

барпо этила-

диган лимон-

зор майдони,

га

Йиллар

2022-2025

йилларда

олинадиган

ҳосили,

тн

Йиллар

2022-2025

йилларда

олинадиган

ўртача ҳосил-

дорлиги,

ц/га

Йиллар


2018

2019

2020

2021

2022

2023

2024

2025

2022

2023

2024

2025

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

33

6

8

9

10

1850

100

300

550

900

223

167

214

239

273


вилоятлар:
















2.

Андижон

165

30

35

45

55

9204

510

1421

2683

4590

228

170

219

244

278

3.

Бухоро

200

35

45

55

65

10871

578

1697

3196

5400

221

165

212

237

270

4.

Жиззах

150

30

35

40

45

8155

480

1337

2410

3927

214

160

206

230

262

5.

Қашқадарё

330

75

80

85

90

20044

1298

3448

5957

9342

232

173

222

248

283

6.

Навоий

150

30

35

40

45

8970

528

1471

2651

4320

236

176

226

253

288

7.

Наманган

175

35

40

45

55

10029

595

1639

2927

4868

228

170

219

244

278

8.

Самарқанд

270

60

65

70

75

16867

1074

2877

5008

7909

240

179

230

257

293

9.

Сурхондарё

345

75

80

90

100

21426

1350

3587

6327

10162

241

180

231

258

295

10.

Сирдарё

44

7

10

12

15

2351

116

361

687

1188

221

165

212

237

270

11.

Тошкент

185

35

40

50

60

10614

606

1668

3103

5237

232

173

222

248

283

12.

Фарғона

160

30

35

45

50

9385

528

1471

2778

4608

236

176

226

253

288

13.

Хоразм


33

6

8

9

10

1854

100

301

551

902

224

167

215

240

273

Жами

2240

454

516

595

675

131619

7861

21577

38829

63353

232

173

222

248

283

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 мартдаги

ПҚ-3586-сон қарорига

3.1-ИЛОВА



Фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари томонидан 2018-2021

йилларда лимонзорлар барпо этиш ва 2022-2025 йилларда

лимон ҳосили етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари

  

Т/р

Ҳудудлар номи

2018-2021

йилларда

барпо этила-

диган лимон-

зор майдони,

га

Йиллар

2022-2025

йилларда

олинадиган

ҳосили,

тн

Йиллар

2022-2025

йилларда

олинадиган

ўртача ҳосил-

дорлиги,

ц/га

Йиллар


2018

2019

2020

2021

2022

2023

2024

2025

2022

2023

2024

2025

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

28

5

7

8

8

1587

84

258

480

766

224

168

215

240

273


вилоятлар:
















2.

Андижон

145

25

30

40

50

8001

427

1206

2325

4044

228

171

219

245

279

3.

Бухоро

148

25

33

40

50

8019

418

1242

2338

4022

223

167

214

239

272

4.

Жиззах

120

25

30

30

35

6642

401

1134

1956

3150

215

160

206

230

263

5.

Қашқадарё

230

50

55

60

65

13977

875

2363

4127

6612

234

175

225

250

287

6.

Навоий

130

25

30

35

40

7726

443

1250

2280

3754

237

177

227

253

289

7.

Наманган

123

25

28

30

40

7090

430

1169

2043

3448

230

172

221

246

280

8.

Самарқанд

218

50

53

55

60

13769

900

2381

4076

6411

241

180

231

258

294

9.

Сурхондарё

253

55

58

65

75

15765

1000

2636

4631

7498

243

182

233

260

296

10.

Сирдарё

34

5

8

9

12

1809

84

278

524

923

223

167

214

238

271

11.

Тошкент

148

28

32

40

48

8533

488

1342

2495

4208

233

174

224

249

284

12.

Фарғона

135

26

30

38

41

8013

460

1272

2382

3900

237

177

227

253

289

13.

Хоразм

28

5

7

8

8

1591

84

259

481

768

225

168

216

240

274

Жами

1740

349

401

458

532

102522

6092

16789

30137

49504

233

175

224

249

285

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 мартдаги

ПҚ-3586-сон қарорига

3.2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

тизимида 2018-2021 йилларда лимонзорлар барпо этиш ва

2022-2025 йилларда лимон ҳосили етиштиришнинг

прогноз кўрсаткичлари

         

Т/р

Ҳудудлар номи

2018-2021

йилларда

барпо этила-

диган лимон-

зор майдони,

га

Йиллар


2022-2025

йилларда

олинадиган

ҳосили,

тн

Йиллар


2022-2025

йилларда

олинадиган

ўртача ҳосил-

дорлиги,

ц/га

Йиллар


2018

2019

2020

2021

2022

2023

2024

2025

2022

2023

2024

2025

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

5

1

1

1

2

263

16

42

70

135

219

161

212

234

269


вилоятлар:
















2.

Андижон

20

5

5

5

5

1203

83

215

359

546

223

166

215

239

273

3.

Бухоро

52

10

12

15

15

2852

160

455

858

1378

216

160

207

232

265

4.

Жиззах

30

5

5

10

10

1513

79

203

454

777

212

158

203

227

259

5.

Қашқадарё

100

25

25

25

25

6068

423

1085

1830

2730

226

169

217

244

273

6.

Навоий

20

5

5

5

5

1244

86

221

371

566

231

171

221

248

283

7.

Наманган

52

10

12

15

15

2939

165

470

884

1421

223

165

214

239

273

8.

Самарқанд

52

10

12

15

15

3098

174

495

932

1497

235

174

225

252

288

9.

Сурхондарё

92

20

22

25

25

5662

350

951

1697

2664

236

175

226

253

290

10.

Сирдарё

10

2

2

3

3

542

32

83

162

265

216

160

207

232

265

11.

Тошкент

37

7

8

10

12

2081

118

326

608

1029

227

168

217

243

278

12.

Фарғона

25

4

5

7

9

1371

68

199

396

707

231

171

221

248

283

13.

Хоразм

5

1

1

1

2

263

16

42

70

134

219

162

210

235

268

Жами

500

105

115

137

143

29098

1769

4788

8692

13849

227

169

218

243

277

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 мартдаги

ПҚ-3586-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

тизимида ва академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик,

узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида

2018-2021 йилларда лимон кўчатлари етиштиришнинг

прогноз кўрсаткичлари











минг дона

Т/р

Ҳудудлар номи

2018-2021 йилларда жами

етиштириладиган лимон

кўчатлари сони

Шу жумладан

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик,

узумчилик ва виночилик ИТИ

йиллар

жами

йиллар

жами

2018

2019

2020

2021

2018

2019

2020

2021

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

33,0

3,0

4,0

4,5

5,0

16,5

3,0

4,0

4,5

5,0

16,5


вилоятлар:












2.

Андижон

165,0

15,0

17,5

22,5

27,5

82,5

15,0

17,5

22,5

27,5

82,5

3.

Бухоро

200,0

17,5

22,5

27,5

32,5

100,0

17,5

22,5

27,5

32,5

100,0

4.

Жиззах

150,0

15,0

17,5

20,0

22,5

75,0

15,0

17,5

20,0

22,5

75,0

5.

Қашқадарё


330,0

37,5

40,0

42,5

45,0

165,0

37,5

40,0

42,5

45,0

165,0

6.

Навоий

150,0

15,0

17,5

20,0

22,5

75,0

15,0

17,5

20,0

22,5

75,0

7.

Наманган

175,0

17,5

20,0

22,5

27,5

87,5

17,5

20,0

22,5

27,5

87,5

8.

Самарқанд

270,0

30,0

32,5

35,0

37,5

135,0

30,0

32,5

35,0

37,5

135,0

9.

Сурхондарё

345,0

37,5

40,0

45,0

50,0

172,5

37,5

40,0

45,0

50,0

172,5

10.

Сирдарё

44,0

3,5

5,0

6,0

7,5

22,0

3,5

5,0

6,0

7,5

22,0

11.

Тошкент

185,0

17,5

20,0

25,0

30,0

92,5

17,5

20,0

25,0

30,0

92,5

12.

Фарғона

160,0

15,0

17,5

22,5

25,0

80,0

15,0

17,5

22,5

25,0

80,0

13.

Хоразм

33,0

3,0

4,0

4,5

5,0

16,5

3,0

4,0

4,5

5,0

16,5

Жами

2240,0

227,0

258,0

297,5

337,5

1120,0

227,0

258,0

297,5

337,5

1120,0

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 мартдаги

ПҚ-3586-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

2018-2021 йилларда лимон маҳсулотини

етиштириш ва экспортга чиқаришнинг

прогноз кўрсаткичлари











тонна

Т/р

Ҳудудлар номи

2018-2021 йилларда

Шу жумладан, йиллар

2018

2019

2020

2021

жами етиш-

тириладиган

ҳосил

шундан,

экспорт

қилинадиган

ҳосил

жами етиш-

тириладиган

ҳосил

шундан,

экспорт

қилинади-

ган ҳосил

жами етиш-

тириладиган

ҳосил

шундан,

экспорт

қилинадиган

ҳосил

жами етиш-

тириладиган

ҳосил

шундан,

экспорт

қилинадиган

ҳосил

жами етиш-

тириладиган

ҳосил

шундан,

экспорт

қилинадиган

ҳосил

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси


142

106

34

21

35

24

36

29

37

32


вилоятлар:











2.

Андижон

2710

2041

650

425

666

450

685

570

709

596

3.

Бухоро

1585

1174

380

247

390

265

401

315

415

347

4.

Жиззах

500

397

120

84

123

95

126

104

131

114

5.

Қашқадарё

2523

1606

605

350

620

396

638

426

660

434

6.

Навоий

1230

963

295

190

302

226

311

261

322

286

7.

Наманган

1660

1342

398

262

408

298

419

329

434

453

8.

Самарқанд

2068

1572

496

329

508

367

523

427

541

449

9.

Сурхондарё

9987

7603

2395

1560

2455

1748

2524

1945

2613

2350

10.

Сирдарё

663

526

159

103

163

126

168

139

173

158

11.

Тошкент

1393

994

334

219

342

249

352

198

364

328

12.

Фарғона

3941

3053

945

620

969

688

996

849

1031

896

13.

Хоразм

400

318

96

64

98

79

101

85

105

90

Жами

28801

21695

6907

4474

7080

5011

7280

5677

7535

6533

Экспорт улуши, %

75

65

71

78

87

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 мартдаги

ПҚ-3586-сон қарорига

6-ИЛОВА



Уюшма фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ

чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни

амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ


1. З.Т. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. Н.Ж. Бакиров

-

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. Ш.Ж. Тешаев

-

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари - Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори


4. Т.А. Жалилов

-

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси раиси


5. С.С. Ходжаев

-

Акциядорлик тижорат банки "Агробанк" бошқаруви раиси


6. М.Т. Анорбоев

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари


7. А.Х. Абдуллаев

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


8. А.Э. Равшанов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари АТД мудири


9. И.К. Эргашев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи


10. З.О. Файзиев

-

"Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси раиси


11. У.А. Ахунов

-

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ бошқаруви раиси


12. А.А. Абдуллаев

-

"Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти раиси вазифасини бажарувчиси


13. Ю.Б. Саимназаров

-

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти директори


14. А.Х. Ҳамзаев

-

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори


15. А.И. Набираев

-

Адлия вазирлигининг бошқармаси бошлиғи


16. лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

          

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда гуруҳ таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 март