ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2018 й. 180-сон "Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари мехнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.2018 й.

N 180



ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ МЕХНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг

айрим тоифалари меҳнатига ҳак тўлашни такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғисида" 2018 йил 28 февралдаги

ПҚ-3571-сон карори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3571-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 мартдаги

180-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида, тарбиячи ёрдамчиларига эса 50 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади."

   

   

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 март








































Время: 0.1697
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск