ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 24.02.2018 й. 7/8-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.03.2018 й. 1834-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.03.2018 й.

N 1834-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.02.2018 й.

N 7/8


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия

ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                    М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия

ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Электрон тўловлар тўғрисида"ги, "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги, "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги ва "Банк сири тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ банклар учун мажбурий бўлган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.".


2. 23-бандда:

олтинчи хатбошидаги "соат 17-00 га" деган сўзлар "соат 18-00 га" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "соат 15-00 га" ва "соат 16-00 га" деган сўзлар тегишлича "соат 16-00 га" ва "соат 17-00 га" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 110-банднинг биринчи хатбошисидаги "кун" деган сўз "иш куни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 144-банддаги "Ахборотлаш бошқарув тизими (бундан кейинги ўринларда АБТ деб юритилади)га" деган сўзлар "Банк тизими маълумотлар омбори (бундан кейинги ўринларда БТМО деб юритилади)га" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 145-банддаги "Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва давлат бюджети касса ижроси департаменти" деган сўзлар "Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 146-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"146. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк баланси Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти томонидан, тижорат банклари баланслари Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти томонидан таҳлил қилинади.".


7. 147-банддаги "ваколатли департаментлари АБТдан" деган сўзлар "департаментлари БТМОдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 март, 10-сон, 182-модда

































Время: 0.1686
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск