ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2018 й. 109-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2018 й.

N 109



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш

тўғрисида" 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон Фармони

ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инновацион

ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"

2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2017 йил 19 майдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 21-сон, 395-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов ва Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 февралдаги

109-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 17 майдаги 180-сон қарорининг 10-банди учинчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1998 йил 19 январдаги 31-сон қарори 2-банди учинчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мадрид битимига доир баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божларнинг ставкаларини белгилаш тўғрисида" 2006 йил 21 декабрдаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 515-модда) 2-банди иккинчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 49-модда):


а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 8-банднинг саккизинчи хатбоши, 16-банди учинчи хатбоши ва 2-илованинг 8-банди биринчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қарорга 2-илованинг 3 - 9, 11 - 14, 24, 27, 29-позицияларидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 15 апрелдаги 220-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 277-модда) 2-илованинг 42-бандининг учинчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 371-модда) 4-банди иккинчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда) 2-илова 10-бандининг иккинчи хатбошидаги, 12, 13-бандлардаги, 14-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошидаги, 27-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошидаги, 31-банднинг биринчи хатбошидаги, 45-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошидаги, 52-банднинг биринчи хатбошидаги тегишли келишикдаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари тегишли келишикда "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фанлар академиясининг уставини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги 331-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 434-модда) 1-илованинг 64-бандидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги инновация технопарки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги 468-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 624-модда):


а) 5-банднинг биринчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 7-бандидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 24 июлдаги 537-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 737-модда) илова 16-позициясининг "Ижрочилар" устунидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида дерматовенерология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 июлдаги 563-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 778-модда) 3-бандининг учинчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лаборатория фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 августдаги 575-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 783-модда) 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида "Ахсикент" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 16 октябрдаги 831-сон қарорида:


а) 7-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 9-банддаги "Фан ва технологиялар агентлиги Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлар билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тўғрисида" 2017 йил 17 октябрдаги 839-сон қарорида (ҚҲММБ, 2017 й., N 09/17/839/0131):


а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлар билан алмаштирилсин;


б) қарорга 1-илова 2-бандининг бешинчи хатбошидаги "Фан ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари "Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) қарорга 1-илованинг 4, 8, 9, 11, 13, 14, 15, 17-бандларидаги тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи тегишли келишикда "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 февраль







































Время: 0.1470
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск