Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.03.2018 й. 200-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 мартдаги

200-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда

маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш

бўйича мутахассис тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисининг (кейинги ўринларда мутахассис деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек унинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилайди.


2. Мутахассис ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.


3. Мутахассис ўз вазифа ва функцияларини давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шу жумладан, туман (шаҳар) ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг туман (шаҳар) бўлимлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан фаол ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. МУТАХАССИСНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар мутахассиснинг асосий вазифалари ҳисобланади:

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорлик қилиш;

оилаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини ошириш;

оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўриш.


5. Мутахассис ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш соҳасида:

хотин-қизларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашади, шу жумладан, уларга қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқларини тушунтиради, уларни рўёбга чиқариш юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатади;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилувчи аёлларнинг манзилли рўйхатини юритади;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, оилалар ва болаларга кўрсатилиши зарур бўлган ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам турларини аниқлайди, уларнинг кўрсатилишини таъминлаш чораларини кўради, шу жумладан ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш юзасидан давлат органлари ва муассасаларига мурожаат қилади;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилалардаги қизларнинг таълим олиши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиши, зарур тиббий ва психологик ёрдам олиши учун тизимли чора-тадбирлар кўради;

хотин-қизларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш эҳтимоли мавжуд оилаларда профилактик тушунтириш ишларини олиб боради, бундай ҳолатлар аниқланганда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашади;

чет элга ишлаш ёки ўқиш учун кетган ва у ердан қайтиб келган хотин-қизларга, шу жумладан одам савдосидан жабрланганларга ижтимоий ҳаётга мослашишлари учун ҳар томонлама кўмак беради;


б) хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш соҳасида:

фуқаролар йиғини кенгаши ҳамда ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этилишини ташкил этади;

хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш чораларини кўради, уларга давлат хизматларидан фойдаланиш, кредит ва бошқа ресурсларни жалб қилиш масалаларида тушунтиришлар беради;

хотин-қизлар, айниқса, таълим муассасалари битирувчилари, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларнинг бандилигини таъминлашга қаратилган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўради, тадбиркорлик, шу жумладан ҳунармандчилик ва касаначилик фаолиятини ташкил этишда хотин-қизлар ўртасида ўзаро тажриба алмашишни ташкил этади;

хотин-қизларга уларнинг қизиқишларига мос келадиган касб-ҳунар таълими, олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари ҳақида, шу жумладан уларга қабул қилиш тартиби ва сиртқи таълим олиш шартлари ҳақида тушунтиришлар беради;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни молиялаштириш, шу жумладан ушбу мақсадда кредит ресурсларини ажратишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи кафиллигини бериш юзасидан фуқаролар йиғинига таклифлар киритади;

туман (шаҳар) ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, бандликка кўмаклашиш марказлари, давлат хизматлари марказлари ва тижорат банклари филиаллари билан ҳамкорликда тегишли ҳудудда фаолият кўрсатаётган ташкилотлар иштирокида хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркалари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган тадбирларни ташкил этади;


в) хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорлик қилиш соҳасида:

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этишга қаратилган тадбирларни ташкил этади;

хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этиш чораларини кўради, улар ўртасида миллий маънавиятимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради;

ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб боришда ички ишлар органлари ходимлари ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари билан доимий равишда ҳамкорлик қилади;

жазони ижро этиш муассасаларидаги озодликдан маҳрум этилган хотин-қизлар томонидан содир этган жиноятларни профилактика инспекторлари билан биргаликда таҳлил қилиб боради ва уларни хотин-қизлар қўмиталари ҳамда фуқаролар йиғинлари кафиллиги асосида афв этиш бўйича таклифлар киритади;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, махсус ўқув-тарбия, ижтимоий мослашиш ва реабилитация қилиш муассасаларидан қайтган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашишини ташкил этишда иштирок этади, уларни турар жой ва иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш масалаларида давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритади;

сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган хотин-қизларни тиббий кўрикдан, шу жумладан текин ва аноним тарзда ўтказиш, уларни даволаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса мажбурий даволаш чоралари кўрилишини таъминлашга кўмаклашади;

хотин-қизлар ўртасида турли салбий ижтимоий ҳаракатлар, айниқса, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш каби ҳолатларнинг сабабларини чуқур ўрганади, натижалари бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқ чора-тадбирларни амалга оширади;

турли сабабларга кўра (вафот этиш, ажралиш, чет элга ўқиш ёки ишлаш мақсадида кетиш, мавсумий ёки бошқа ишлар юзасидан республиканинг бошқа ҳудудларига узоқ муддатга кетиш ва ҳ.к.) ёлғиз яшаётган аёллар ва болаларнинг муаммоларини ўрганади, уларда оилавий муҳитни тўғри ташкил этиш юзасидан тавсиялар беради, васийлик ёки ҳомийликка, хусусан тўлиқ давлат таъминотига, фарзандликка, оила тарбиясига (патронат) олишни талаб этадиган ҳолатлар юзасидан дарҳол васийлик ва ҳомийлик органларига мурожаат қилади;


г) оилаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини ошириш соҳасида:

"Оила - жамиятнинг асосий бўғини", "Оила жамият ва давлат ҳимоясида" деган конституциявий принципларни аҳолининг кундалик ҳаёт тарзига сингдириш, оилавий муносабатлар инсонлар ўртасидаги энг муқаддас восита эканлигини тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирлар олиб боради;

ота-оналарнинг ёш авлодни тарбиялаш бўйича ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва физиологик билимларини ошириш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида ташкил этилган "Ота-оналар университетлари" фаолиятига кўмаклашади;

тарбияга оид масалалар юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорликни таъминлашда "Оила - маҳалла - таълим муассасаси" ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар мажмуаси амалга оширилишига кўмаклашади;

хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб қилиш юзасидан чора-тадбирлар кўради;

поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида ўсмир қизлар ва фертил ёшидаги аёллар учун ташкил этиладиган "аёллар маслаҳатхоналари" билан доимий ҳамкорлик қилади;


д) оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўриш соҳасида:

ФҲДЁ органлари билан никоҳни қайд этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади, оила қуриш ёшига етган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан оила ва никоҳ муносабатларига масъулият билан ёндашиш юзасидан тушунтиришлар олиб боради;

миллий, диний урф-одатлар ва маросимларнинг ихчам ва замонавий, кенг аҳоли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилишида фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашади;

оила ва никоҳ муносабатларининг фақат қонуний асосларда йўлга қўйиш бўйича тушунтиришлар олиб боради;

яраштирув комиссиялари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги бошқа тузилмалар билан биргаликда оилавий низоларни эрта аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўради;

ФҲДЁ органлари билан уларнинг никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган фаолияти юзасидан доимий ҳамкорлик қилади;

ФҲДЁ органлари ва судлар томонидан никоҳдан ажрашишга доир масалалар кўриб чиқилишида оилаларни сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўради;

хотин-қизларнинг оила аъзолари, шу жумладан ота-оналар ва фарзандлар билан муносабатларни тўғри йўлга қўйиш бўйича психологик маданиятини ошириш чораларини кўради;

нотинч ва муаммоли оилаларда хотин-қизлар билан соғломлаштириш ва низоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб боради, оила аъзолари ва қариндош-уруғлар ўртасидаги оилавий муносабатларни яхшилашга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этади;

эрта никоҳ ва эрта ҳомиладорлик, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кутилмаган ҳомиладорлик ҳолатларининг олдини олиш, туғруқлар орасидаги интергенетик интервални сақлаш бўйича хотин-қизлар, ота-оналар ўртасида тушунтиришлар беради.


6. Мутахассис ўз зиммасига қонун ҳужжатлари билан юкланган бошқа вазифа ва функцияларни ҳам бажаради.

Мутахассис зиммасига мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган вазифа ва функцияларни юклаш, шу жумладан уни ўз вазифалари ва функциялари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишларга ва бошқа тадбирларга жалб этишга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. МУТАХАССИСНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Мутахассис ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:

давлат органлари ва ташкилотларидан ўз зиммасига юклатилган вазифалар билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни, шу жумладан ФҲДЁ органлари ва судлардан ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудудда доимий истиқомат қилаётган хотин-қизлар иштирокида кўрилаётган никоҳни ва никоҳдан ажрашишни қайд этиш билан боғлиқ ишлар юзасидан маълумотлар сўраб олиш, қонунга асосан тарқатилиши тақиқланган ёки чекланган ахборотлар бундан мустасно;

фуқаролар йиғини кенгашида иштирок этиш, ўз фаолиятини самарали ташкил этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берилган ҳуқуқлар ва имкониятлардан фойдаланиш;

жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларни "Мўътабар аёл" кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш;

давлат органлари ва ташкилотлари билан муносабатларда хотин-қизлар манфаатларини ифода этиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларга, шу жумладан халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан таклифлар киритиш, уларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз малакасини ошириш.


8. Мутахассис ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида қуйидагиларга мажбур:

ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни тўлиқ ва сифатли бажариш;

фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш, вазмин бўлиш, зарур ҳолларда тактик усуллардан фойдаланган ҳолда ҳаракат қилиш;

ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.


9. Мутахассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва мажбуриятларни олиши мумкин.



4-БОБ. МУТАХАССИСНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Мутахассис лавозими оилалар сони 2000 гача бўлган фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан жорий этилади.


11. Мутахассис фуқаролар йиғини биносида жойлашади, лавозими бўйича фуқаролар йиғини кенгашининг таркибига киради ва фуқаролар йиғини билан яқин ҳамкорликда ўз фаолиятини амалга оширади. Бунда, мутахассисга иш ҳақи лавозим маошига фуқаролар йиғини маслаҳатчиси лавозимига бериладиган қўшимча рағбатлантиришлар миқдори ва шартлари (алоҳида шароитлар учун устама, рағбатлантириш коэффиценти, мукофот ва моддий ёрдам) сақланади.


12. Мутахассис фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи тавсиясига асосан туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


13. Мутахассис лавозимига, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлган, камида беш йил тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида доимий яшаётган, оиласи, турмуш-тарзи, хулқ-одобига кўра ижобий тавсифланадиган хотин-қизлар тайинланади.

Судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар мутахассис лавозимига тайинланиши мумкин эмас.



5-БОБ. МУТАХАССИС ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

МЕЗОНЛАРИ


14. Мутахассис ўз фаолияти самарадорлиги юзасидан туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси олдида ҳисобдор бўлади.


15. Мутахассис фаолиятининг самарадорлиги ҳар йили ўтган йил натижаларига кўра туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг туман (шаҳар) бўлими, ички ишлар ва ФҲДЁ органлари, бандликка кўмаклашиш марказлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокида баҳоланади.


16. Мутахассис фаолиятининг самарадорлиги қуйидаги асосий кўрсаткичлар динамикасини таҳлил қилиш орқали баҳоланади:

иш билан таъминланмаган меҳнат ёшидаги хотин-қизлар сони;

тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланишга жалб этилган хотин-қизлар сони;

ажрашишлар сони;

ажрашишдан сақлаб қолинган оилалар сони;

17 (16) ёшга тўлмасдан турмушга чиққан, шундан фарзандли бўлган қизлар сони;

хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сони.


17. Баҳолаш жараёнида ҳар бир кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткичлар билан солиштирган ҳолда, шу жумладан ҳар бир кўрсаткичнинг алоҳида турлари, хотин-қизларнинг тегишли ёш контенгенти кесимида таҳлил қилинади.


18. Баҳолаш натижаларига кўра мутахассисга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш ва лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 198-модда










































Время: 0.1534
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск