Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил апрель ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 722-сон Карорига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2018 й. 197-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2018 й.

N 197



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ

КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат

дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг

янги тартибини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил

18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 мартдаги

197-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида низомда:


а) 5-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "Инвестиция дастурига" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 24-банднинг "а" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "Инвестиция дастурига" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошига "корхоналар бўйича" сўзларидан кейин "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари қўшилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 21-бандида:

"е" кичик бандидаги "Инвестиция дастурига" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ж" кичик бандидаги "Инвестиция дастурига" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожланиш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг рус тилидаги матнида:


а) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 13-банднинг иккинчи ва учинчи ҳатбошиларидаги "Инвестиционную программу" сўзлари "государственные программы развития" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 1-илованинг биринчи қаторидаги "Инвестиционной программы" сўзлари "государственных программ развития" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги 341-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 468-модда) рус тили матнидаги 11-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Государственному комитету Республики Узбекистан по инвестициям, Министерству экономики, Министерству финансов Республики Узбекистан при формировании государственных программ развития Республики Узбекистан на 2018 год и последующие годы в установленном порядке предусматривать включение в них инвестиционных проектов, предусмотренных к реализации в рамках Программы, с учетом".


11. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги 450-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 616-модда) 1-илованинг 29-позицияси "Тадбир номи" устунидаги "Инвестиция дастурлари" сўзлари "давлат ривожланиш дастурлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 13 ноябрдаги 911-сон қарорнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2018 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари параметрларини шакллантиришда Марказ ўқув корпусларида қурилиш-тиклаш ишларини молиялаштириш ва талабалар шаҳарчасининг тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш учун Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан капитал маблағлар ҳисобидан тегишли маблағлар ажратилишини назарда тутсин".






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 мартдаги

197-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурини шакллантириш тартиби тўғрисида" 1997 йил 12 майдаги 240-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Асосий қиймат ва моддий балансларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида" 1998 йил 19 августдаги 355-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисида" 2000 йил 4 январдаги 1-сон қарори.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда).

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон Фармони)" 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорининг 70-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 51-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2868-сон қарори)" 2017 йил 21 августдаги 651-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 март









































Время: 0.1840
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск