ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мақсадли кредитлар, қарзлар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2018 й. 189-сон "Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2018 й.

N 189



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАКИЛЛАРИНИНГ ЎҚИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

УЧУН ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИ ГРАНТИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси вакилларининг 2018-2019 йилларда Японияда ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукуматининг грантидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукумати грантларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 26 июлдаги 241-сон қарорига мувофиқ айни вақтгача қуйидаги комплекс чора-тадбирлар амалга оширилгани маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) (кейинги ўринларда JICA деб аталади) "Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш лойиҳаси" (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) доирасида Япониянинг етакчи университетлари магистратурасида ўқишини ташкил этиш мақсадида умумий қиймати 359 млн йен (3,307 млн АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида грант, шундан 2017-2018 йиллар даврига 263 млн йен (2,47 млн АҚШ доллари эквивалентида) ажратилди;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан грантга ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатилди, шу жумладан ўқиш учун номзодларни танлашни ташкил этиш ва ўтказишда Япония томонидан юборилган хорижий мутахассислар иштироки бўйича воситачилик харажатлари тўланди;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги номзодларни танлаш даврида хорижий мутахассисларнинг Тошкентга келиши ва кетишини ташкил этиш бўйича зарур чоралар кўрди;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ва JICA билан ҳамкорликда ўтказилган танлов натижаларига кўра Ўзбекистон Республикасининг 15 нафар вакили Япония университетларида ўқишга юборилди;

бошқарув комиссияси, иш берувчилар ва лойиҳа стипендиатлари ўртасида ўқиш даврида стипендиатларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, шунингдек, ўқишни тамомлагач ишга жойлаштириш мажбуриятлари ҳамда кафолатлари белгиланган уч томонлама битимлар имзоланди.


2. 2017 йил 10 октябрда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва JICA ўртасида Айирбошлар нотаси ва Грант битими имзолангани ҳамда уларда қуйидагилар назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Япония етакчи университетлари магистратурасида ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдам дастури бўйича Япония Ҳукумати томонидан 261 млн Япония йени (2,31 млн АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида грант тақдим этиш;

JICA томонидан белгиланадиган ташкилотнинг стипендиатни танлаш, унга ўқиш жараёнида ҳамроҳлик қилиш ҳамда уч томонлама битим бажарилишининг мониторинги билан боғлиқ хизматлари учун харажатларни грант маблағлари ҳисобидан қоплаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида меҳнат қилаётганлар орасидан Япония етакчи университетлари магистратурасида ўқиш учун 15 нафар талабгорни танлаш шартлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон томонидан, Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ва JICA Япония томонидан ушбу лойиҳанинг амалга оширилишини ва ўқиш учун номзодларни танлаб олиш мувофиқлаштирувчилари;

грантга ҳисоб-китоб хизматини кўрсатиш шартлари ва тартиби, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан банк битимларини тузиш асосида зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва тижорат банкларига юкланадиган мажбуриятлар, шунингдек, уларнинг ажратилган грант маблағлари ҳисобидан қопланмайдиган айрим харажатлари.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига - Япония томони билан келишган ҳолда лойиҳани амалга ошириш доирасида грант олиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча тартиботларни расмийлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - грантга ҳисоб-китоб хизматини кўрсатиш вазифаси юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги грантга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатилгани учун Япония томонига воситачилик харажатлари учун тўловни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилиши, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда:

лойиҳа доирасида Япониянинг етакчи университетлари магистратурасида мақсадли ўқиб келган битирувчиларнинг ишга жойлашиши ҳолати мониторинги ва таҳлилини таъминласин;

мониторинг ва таҳлил натижаларига кўра, ҳар йили ҳисобот йилининг октябрь ойигача ўқиш тугагандан сўнг уч йил мобайнида битирувчиларни иш билан таъминлашнинг жорий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳамда Япония Ҳукумати грантидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда лойиҳанинг барча битирувчиларини иш билан таъминлашнинг жорий ҳолати тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов, Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 март





























Время: 0.2047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск