ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2018 й. 202-сон "Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2018 й.

N 202



АВТОМОБИЛДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАРНИ

ХАЛҚАРО ТАШИШНИ ЯНАДА ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш Ўзбекистон Республикасининг, жумладан, бундай ташишларни рухсатномалар асосида амалга ошириш шартларини назарда тутган халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ҳар йили ўзаровийлик шартларида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни амалга ошириш учун рухсатномалар бланкаларини айирбошлаши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги:

миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирмайдиган айирбошлаш квотаси бўйича автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлаш шартларини ҳамда Ўзбекистоннинг рухсатномалари бланкалари шаклларини икки ой муддатда тасдиқласин;

ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва амалий аҳамияти миллий автомобилда юк ва йўловчилар ташувчилар ўртасида кенг ёритилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ушбу қарорнинг 2-банди қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан сўнг кучга киради.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т. Деҳқонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 мартдаги

202-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:


а) 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йиғимларни ундириш миллий валюта "сўм"да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағлар жамғарма даромадларининг транзит ҳисоб рақамлари орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисоб рақамларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади";


б) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача шартлар келишилмаган бўлса, хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига улар томонидан вақтинча олиб келинган автотранспорт воситаларида юк ва йўловчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш (каботаж)";

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўлишининг қўшимча шартлари тўғрисида" 2000 йил 12 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 3-модда):


а) 1-иловага изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Изоҳ: йиғимларни ундириш миллий валюта "сўм"да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, маблағлар кейинчалик шартнома асосида суғурта ташкилотларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади";


б) 3-иловага изоҳ қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Изоҳ: йиғимларни ундириш миллий валюта "сўм"да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағлар давлат божхона хизмати органларининг шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдида Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида" 2000 йил 18 февралдаги 59-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 2-сон, 9-модда) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки, суғурта мукофотлари миллий валюта "сўм"да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, маблағлар кейинчалик шартнома асосида суғурта ташкилотларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади".

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Афғонистон ҳудудига тижорат юкларини транспортда ташишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 январдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 6-модда) 4-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Афғонистонга бораётган автотранспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ва транзит учун тўлов миллий валюта "сўм"да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида ундирилиши, маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобрақамига белгиланган тартибда ўтказилиши".





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 мартдаги

202-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш тартиби тўғрисида" 1998 йил 1 декабрдаги 506-сон қарори.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 март










































Время: 0.1799
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск