ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.03.2018 й. 204-сон "Термиз шаҳридаги санъат cаройи фаолиятини ташкил этиш ва бошқа инфратузилма объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.2018 й.

N 204




ТЕРМИЗ ШАҲРИДАГИ САНЪАТ САРОЙИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚА

ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Термиз шаҳридаги Санъат саройи фаолиятини ташкил этиш ва бошқа инфратузилма объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 22 майдаги ПҚ-2349-сон қарорига мувофиқ Термиз шаҳар Ат-Термизий кўчасида Санъат саройи, Амфитеатр, "Хотира майдони" ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкали ҳамда уларга туташ ҳудудларни ўз ичига олган мажмуа (кейинги ўринларда Мажмуа деб аталади) қурилиб, фойдаланишга топширилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Санъат саройи ва Амфитеатрдан фойдаланиш мақсадида "Сурхондарё санъат саройи" давлат муассасасини (кейинги ўринларда Санъат саройи деб аталади) ташкил этиш ва унга Мажмуа ҳудудидаги Санъат саройи ва Амфитеатр биносини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Санъат саройининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўзбек ва жаҳон мумтоз санъати анъаналарини, театр, мусиқа, рақс ва миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва тарғиб қилиш, ўзбек халқининг бой маънавий меросини тараннум этувчи, миллий ва умумбашарий қадриятларни улуғловчи ёрқин саҳна асарларини намойиш этиш орқали аҳолининг кенг қатламларини санъат усталари ва истеъдодли ёш ижрочиларининг ижодидан баҳраманд этиш;

халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғоя руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи ранг-баранг ижодий дастурлар орқали ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш;

давлат аҳамиятига молик муҳим тадбирлар, халқаро фестиваллар, кўрик-танловлар, конференциялар, ижтимоий-маданий анжуманлар ўтказиш.


4. Белгилаб қўйилсинки, Санъат саройини сақлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатлар Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари (Санъат саройининг ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун), Санъат саройининг ўз даромадлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ўн кун муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Санъат саройининг штатлар жадвалини, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини тасдиқласин;

Санъат саройини доимий равишда малакали ходимлар билан таъминлаб борсин ҳамда унинг самарали фаолият юритишини ташкил этсин.


6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

ўн кун муддатда Санъат саройининг уставини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

икки ой муддатда Санъат саройининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уни зарур махсус асбоб-ускуналар, хавфсизликни таъминловчи техник воситалар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.


7. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Мажмуада ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турлари сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Санъат саройи ҳудудини ободонлаштириш, "Хотира майдони" ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкалига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) давлат муассасаси шаклида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


8. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Санъат саройининг ободонлаштириладиган ҳудудини, "Хотира майдони" ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкалига туташ ҳудудларнинг намунали сақланишини таъминлаш, ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ишларининг шаҳарсозлик ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек, сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлакларнинг, кўчаларни ёритиш воситалари ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;

игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турларини сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаб қолиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, яшил майсаларни сақлаш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш бўйича комплекс агротехника тадбирларини, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ободонлаштириш объектларини сақлаш ва ривожлантириш, уларнинг санитария жиҳатидан тозаланишини таъминлаш.


9. Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Санъат саройи ҳудудини ободонлаштириш, "Хотира майдони" ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкалига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 6 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


10. Департамент ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг "Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тадбиқ этилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Санъат саройи фаолияти учун зарур бўлган 2 та автотранспорт, шу жумладан 1 та енгил ва 1 та юк автотранспорти учун лимит;

Департамент фаолияти учун 2-иловага мувофиқ зарур бўлган махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш бўйича маблағ ажратсин.


12. Белгилаб қўйилсинки, Департаментни сақлаш ва фойдаланиш харажатлари ҳар йили Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ободонлаштириш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади.


13. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

бир ой муддатда Департаментнинг уставини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Департаментга ўтказиладиган игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турлари, ҳудудларни ёритиш объектлари, фавворалар ва бошқа ободонлаштириш объектларининг хатловдан ўтказилишини;

хатлов натижалари бўйича ободонлаштириш объектларининг Департаментга келгусида фойдаланиш учун белгиланган тартибда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини;

Департаментни малакали муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминланишини;

ободонлаштириш ишларининг шаҳарсозлик ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ, шунингдек, Термиз шаҳри ва унинг ташқи қиёфасига замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши ва амалга оширилишини;

Санъат саройининг ободонлаштириладиган ҳудуди, "Хотира майдони" ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкалини, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишларга ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан назоратни таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Сурхондарё вилояти ҳокими Э.О. Турдимов ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ҳамда Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 мартдаги

204-сон қарорига

1-ИЛОВА



Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги

Санъат саройи ҳудудини ободонлаштириш,

"Хотира майдони" ёдгорлик комплекси ва

Алпомиш ҳайкалига туташ ҳудудларни

кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш

ва сақлаш департаментинининг

ТУЗИЛМАСИ

           

Директор

















Директор ўринбосари - бош

муҳандис

Умумий бўлим

2


Ободонлаштириш ишларини

ташкил қилиш бўлими

2

Ёрдамчи ходимлар


5

           

Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари - 6 нафар;

ёрдамчи ходимлар - 5 нафар.


Изоҳ. Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 мартдаги

204-сон қарорига

2-ИЛОВА



Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги

Санъат саройи ҳудудини ободонлаштириш, "Хотира

майдони" ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкалига

туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш

ва сақлаш департаменти фаолияти учун харид қилинадиган

махсус автотранспорт воситалари

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Техника номи

Талаб этиладиган

техника сони

1.

Сув сепиш-ювиш машинаси

1

2.

Супуриш-йиғиштириш машинаси

1

3.

"Исузу" самосвали

1

4.

"Исузу" телескопик минораси

1

5.

Йўлкаларни тозалаш машинаси

1

6.

"Дамас WAN" автомобили

1

7.

Майса ўриш автомашинаси

2


Жами:

8

      

Изоҳ. Техника қиймати техника етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномалар асосида аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 март









































Время: 0.1980
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск