ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2018 й. 205-сон "Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2018 й.

N 205




ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА

ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнги йилларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари сезиларли даражада ошишига эришилди.

Айниқса, аҳоли томонидан хонадонларда барпо этилган иссиқхоналарда лимон етиштириш, 100 бошдан товуқ боқиш ташкил қилиниши натижасида 2017 йилнинг ўзида қўшимча 1,2 минг гектар майдонда лимонарий барпо этилди, 32 минг хонадонга 3,2 млн. та 90 кунлик товуқ тарқатилиб, 2,3 млн. дона тухум етиштиришга эришилди. Шунингдек, грек ёнғоғи, унаби каби инсон саломатлиги учун фойдали мевали кўчатлар экиш ташкил қилинди.

Шу билан бирга, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишда қатор муаммо ва камчиликлар кузатилмоқда. Хусусан:

муайян экин тури, парранда ёки чорва молларини парваришлашдаги аҳолининг хоҳиши, тажрибаси ва шароити ҳисобга олинмаган;

тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда экинларни жойлаштириш, талаб қилинадиган уруғлик, ўғит, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш тизими самарали ишламади;

томорқа ер участкаларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, олдиндан шартнома тузиш ва аванс тўловини кафолатли амалга оширишда молиявий таъминот масалалари охиригача ўз ечимини топмаган;

хонадонларда парваришланаётган парранда, чорва молларини касалликларга қарши эмлаш, зарур миқдорда ем ва эмлаш препаратларини етказиб бериш хизматлари тўлақонли йўлга қўйилмаган.

Энг асосийси, фуқароларнинг ўзларига бириктириб берилган томорқа ерларидан қўшимча даромад манбаи сифатида фойдаланишдаги эътиборсизлиги, ердан фойдаланиш маданиятининг тўлақонли шаклланмаганлиги, соҳага оид қонунларда ердан хўжасизларча фойдаланиш ҳолларига нисбатан жавобгарлик механизми қатъий белгиланмаганлиги натижасида мавжуд 445 минг гектар томорқа ер участкасининг 18,9 минг гектаридан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер участкасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва томорқа ер участкасидан олинадиган даромадларни янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Республика ишчи гуруҳи деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ;

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи аъзоларига бириктирилган ҳудудлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика ишчи гуруҳига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда:

мазкур қарор билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом талабларининг тўлақонли бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш;

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда зарур бўлган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, сифатли уруғлик ва кўчатларни ҳамда чорва моллари ва паррандалар учун озуқаларни жойларда (маҳаллада) сотиш ишларини ташкил этиш;

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини оптимал муддатларда экиш, парваришлаш, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашиш ҳамда боқиладиган чорва моллари ва паррандаларни эмлаш тадбирларини амалга оширишда соҳага оид илмий-текшириш институтлари, олимлар ва тажрибали аграномларнинг амалий ёрдамларини ташкил этиш;

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштирилган ҳосил ёки маҳсулотларни сотиб олишнинг кафолатланган механизмини йўлга қўйиш мақсадида тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотларни аниқ ҳудудларга бириктириш;

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини мониторинг ва таҳлил қилиб бориш, умумлаштириш ва ҳар ой якунида кейинги ойнинг 5-санасигача камчиликларни бартараф этиш ва тизимни такомиллаштиришга доир Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар ва таклифларни киритиш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қишлоқ ва овулларга сифатли уруғ ва кўчатлар етказиб бериш ишларини амалга ошириш, бунинг учун доимий ҳамда мавсумий ҳаракатланувчи савдо дўконларини ташкил қилишга шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.


4. "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини жойларга етказиб бериш орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига пуллик хизматлар кўрсатилишини ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида экишга мўлжалланган мевали ва манзарали кўчатларни қишлоқ ва овулларда сотиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишнинг илғор тажрибалари ва иқтисодий фойдаси тўғрисида махсус кўрсатув ва эшиттиришларни мунтазам равишда ташкил этсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 мартдаги

205-сон қарорига

2-ИЛОВА


Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва

парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб

берилишини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. Ж.Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари


2. И.Абдурахмонов

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


3. А. Хаитов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


4. А.Хайдаров

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


5. Р.Турдибоева

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари


6. Р.Қаршиев

-

сув хўжалиги вазири ўринбосари


7. А.Қосимов

-

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари


8. Х.Мелиев

-

адлия вазири ўринбосари


9. С.Нишанбаев

-

ички ишлар вазири ўринбосари


10. Лавозимига кўра

-

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари


11. Т.Саттаров

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари, Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ижро этувчи директори


12. Б.Махмадалиев

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари


13. Т.Рапиков

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими


14. З.Алламурадов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи, Республика ишчи гуруҳи котиби

Изоҳ: Республика ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 мартдаги

205-сон қарорига

3-ИЛОВА


Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ

хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш,

шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини

мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи аъзоларига

бириктирилган ҳудудларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Ҳудудларга бириктирилган вазирлик ва идоралар

Ф.И.О.

Лавозими

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Умаров Ф.К.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

2.

Андижон

Тошқулов А.Ж.

Адлия вазири ўринбосари

3.

Бухоро

Эргашев А.Э.

Молия вазири ўринбосари

4.

Жиззах

Мухитдинов Э.М.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Қашқадарё

Мирзаев А.А.

Сув хўжалиги вазири ўринбосари

6.

Навоий

Рузметов М.И.

"Давергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси ўринбосари

7.

Наманган

Бозоров Т.Ш.

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари

8.

Самарқанд

Рахимов А.А.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари

9.

Сурхондарё

Икрамов А.А.

Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари

10.

Сирдарё

Норқулов И.И.

Иқтисодий тарққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

11.

Тошкент

Икромов А.И.

Ички ишлар вазири ўринбосари

12.

Фарғона

С. Турдиев

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари

13.

Хоразм

Ходжаев С.С.

Қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 март, 12-сон, 224-модда







































Время: 0.1392
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск