ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 20.02.2018 й. 2018-02-сон "Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.03.2018 й. 2000-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.03.2018 й.

N 2000-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

20.02.2018 й.

N 2018-02


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 268-сон "Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сон буйруғи (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Бош директор                                                          Б. Атаханов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

еттинчи ва саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"корпоратив ва инфратузилма облигациялари (бундан буён матнда облигациялар деб юритилади) муомала муддатларининг тугаши тўғрисидаги билдиришнома - эмитентнинг облигацияларни сўндириш даврида номинал қиймати тўланганлиги ёки облигацияларни муддатидан олдин қайтариб сотиб олганлиги тўғрисидаги ҳисоботи;

очиқ обуна - қимматли қоғозларни сони чекланмаган инвесторлар орасида рекламадан фойдаланган ҳолда жойлаштириш, шу жумладан қимматли қоғозларни оммавий таклиф этиш орқали жойлаштириш;";

йигирма учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қимматли қоғозларнинг янги чиқарилиши - акциядорлик жамиятининг илгари чиқарилган қимматли қоғозлари тўлиқ жойлаштирилгандан сўнг номинал қийматининг камайиши, ҳуқуқларнинг ўзгариши, йириклаштириш ёки майдалашда қимматли қоғозларни пайдо бўлишига қаратилган ҳаракатлари;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"айирбошланадиган қимматли қоғозлар (бундан буён матнда АҚҚ деб юритилади) - эмитентнинг оддий акцияларига айлантирилиши мумкин бўлган имтиёзли акциялари, корпоратив облигациялари.".


2. 35-банддаги "Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 74-банд "в" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "айирбошланаётган қимматли қоғозларни" деган сўзлар "АҚҚ" деган қисқартмага алмаштирилсин.


4. 85-1-банд қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) битта чиқарилишдаги АҚҚ қисман айирбошланганда.".


5. 91-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агарда:

ушбу банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган қарор ягона акциядор томонидан қабул қилинган бўлса, тегишли акциядор қарорининг нусхаси тақдим этилади;

ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар аввал чиқарилган АҚҚни айирбошлаш билан боғлиқ бўлса, қўшимча акциялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун топшириладиган ҳужжатлар билан бир вақтда мазкур банднинг "б" ва "в" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек айирбошлаш амалга оширилаётган АҚҚ эгаларининг эмитент томонидан тасдиқланган аризалари нусхалари (мавжуд бўлган тақдирда) тақдим этилади.".


6. 100-банд қуйидаги мазмундаги "е" кичик банд билан тўлдирилсин:

"е) битта чиқарилишдаги барча АҚҚ айирбошланганда.".


7. 102-бандда:


"а" кичик бандда:

биринчи хатбошидан "акциялар" деган сўз чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "эмиссия" деган сўз "депо" деган сўз билан алмаштирилсин;


"б" кичик банднинг бешинчи хатбошиси ва "г" кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "эмиссия" деган сўз "депо" деган сўз билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги "ж" кичик банд билан тўлдирилсин:

"ж) битта чиқарилишдаги барча АҚҚни айирбошлаш амалга оширилган тақдирда:

АҚҚ чиқарилиши тўғрисидаги қарор (қарорлар) ва рисола (рисолалар), шунингдек уларга киритилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг (ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган тақдирда) асли (асллари). Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг асллари йўқотилган тақдирда йўқотиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларидаги ва Корпоратив ахборот ягона порталидаги эълонларнинг нусхалари тақдим этилади;

барча АҚҚ эгаларининг уларга тегишли бўлган АҚҚни айирбошлаш тўғрисидаги аризаларининг эмитент томонидан тасдиқланган нусхалари (мавжуд бўлган тақдирда).


8. 7-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар эмиссияси

ва эмиссиявий қимматли қоғозлар

чиқарилишларини давлат рўйхатидан

ўтказиш қоидаларига

7-ИЛОВА


(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

Облигацияларнинг муомала муддати

тугаганлиги тўғрисидаги

БИЛДИРИШНОМА



манзил бўйича

жойлашган:


, қимматли қоғозлар


(эмитентнинг тўлиқ номи)


чиқарилиши тўғрисидаги қарор (_________ йил, рўйхат рақами ___) асосида чиқарилган


облигацияларнинг _______ дона ёки

(ҳақиқатда жойлаштириш тугаган сана)


_____ фоизи тўлиқ (қисман) жамият томонидан сўндирилганлигини (сотиб олинганлигини) маълум қилади.


1. Облигацияларни тўлиқ сўндиришда номинал қиймати тўловини амалга ошириш санаси: _______


2. Харид қилинган облигациялар (муддатидан олдин қайтариб сотиб олинганда) бўйича амалга оширилган охирги тўловнинг санаси: ____________


3. Эмитент депо ҳисобварағига облигацияларни охирги ўтказиш санаси: ____. Облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (______ йил, рўйхат рақами ___) кўра


чиқарилган.

(эмитентнинг номи) (қимматли қоғозларнинг тури, кўриниши, номинал қиймати ва сони)


Облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (______ йил, рўйхат рақами ___) кўра облигацияларни сўндириш тугаган сана (муддат): _______________.

Кузатув кенгашининг раиси





(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Эмитент раҳбари





(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.Ш.)

                    Муҳр".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 208-модда





























Время: 0.2110
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск