ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 24.02.2018 й. 7/3-сон "Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.03.2018 й. 2332-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.03.2018 й.

N 2332-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.02.2018 й.

N 7/3


ҚАРОРИ



Кредит ташкилотлари томонидан

Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит

бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/4-сон қарори (рўйхат рақами 2332, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                       М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Кредит ташкилотлари томонидан

Кредит ахборотининг давлат реестрига

ва кредит бюроларига кредит ахборотини

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банддаги "Кредит ахбороти миллий институти (бундан буён матнда КАМИ деб юритилади)" деган сўзлар "Кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банддаги "КАМИга" қисқартмаси "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш департаментига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 16-банддаги "кредит ахборотини КАМИ ва кредит бюролари томонидан ўзгартириш" деган сўзлар "кредит ахборотининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш департаменти ва кредит бюролари томонидан ўзгартирилиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 219-модда






























Время: 0.1943
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск