ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Марказий банк Бошқарувининг 335-В-1-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-17-сон "Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 07.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 12.03.2018 й. 2694-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.03.2018 й.

N 2694-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

07.02.2018 й.

N 335-В-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

07.02.2018 й.

N 01-02/12-17


ҚАРОРИ



Хорижий давлатлар автотранспорт

воситаларининг Ўзбекистон Республикаси

ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун

йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сон қарори (рўйхат рақами 2694, 2015 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Тохирий

     





Қарорга

ИЛОВА



Хорижий давлатлар автотранспорт

воситаларининг Ўзбекистон Республикаси

ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун

йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

қимматликлар - миллий валюта ва касса ҳужжатлари;

кунлик ҳужжатлар - операцион кун давомида расмийлаштирилган миллий валютада амалга оширилган операциялар ҳисобини юритиш ҳужжатлари;

инкассация хизмати - махсус кассанинг кунлик нақд пул тушумларини инкассация қилиш ва қимматликларни ташиш билан боғлиқ бўлган хизмат.".


2. 2-банддаги "хорижий валютада" деган сўзлар "миллий валютада" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Йиғимларни ундириш учун тегишли божхона постида тижорат банки томонидан миллий валютада тўловларни қабул қилувчи банк кассаси (бундан буён матнда махсус касса деб юритилади) ташкил қилинади.".


4. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Махсус касса тижорат банки томонидан ёнмайдиган темир шкаф (сейф), телефон алоқаси, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси, миллий валютани нақд пулсиз шаклда қабул қилувчи тўлов терминали, компьютер, принтер, ҳисоблаш техникаси, пул санаш машинкаси, пулларни ўраб-боғлаш учун бандероль, тизимча ва пломбалар, кассир учун бириктирилган махсус пломбир, амалиёт кассасининг номи ёзилган ёки унинг тартиб рақами кўрсатилган муҳр ва штамплар ҳамда бланкалар билан таъминланган бўлиши шарт.".


5. 7, 8, 22-бандлардаги "ваколатли банк" деган сўзлар "тижорат банки" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 9, 12 - 18, 24, 26, 29-бандлар ва 3-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


7. 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Йиғимлар ундирилганлиги ҳақида кассир томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда кирим ҳужжати расмийлаштирилади. Бунда кассир ҳужжатда мижознинг имзоси қўйилганлигини ҳамда тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлигини текшириши шарт.

11. Кирим ҳужжати бир нусхада тайёрланади. Кирим ҳужжатнинг маълумотнома қисми кунлик касса ҳужжатларига тикиб қўйилади, квитанция қисми нақд пулни топширган мижозга тақдим этилади.".


8. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Кассир томонидан операцион кун якунида махсус кассада қимматликлар асосида амалга оширилган операциялар бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ҳисобот тузилади ва имзоланади.".


9. 20-банддаги "ваколатли банкка" деган сўзлар "тижорат банкига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 21-банддаги "ваколатли банкнинг" деган сўзлар "тижорат банкининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Йиғимлардан тушган маблағлар (бундан буён матнда маблағлар деб юритилади) тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.".


12. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Операцион кун якунида махсус касса томонидан қабул қилинган маблағлар тегишли тижорат банкига инкассация хизмати орқали топширилади. Маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда Жамғарманинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади.".


13. 27-банддаги "Ваколатли банк" деган сўзлар "Тижорат банки" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


15. 2-илова мазкур ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


16. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси билан келишилган.





Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Хорижий давлатлар автотранспорт

воситаларининг Ўзбекистон Республикаси

ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит

ўтиши учун йиғимларни ундириш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



МАЪЛУМОТНОМА - CERTIFICATЕ

       

       


(тижорат банкнинг номи)


(кассир штампи)

20___ йил "___" _______________

          

(мижознинг фамилияси, исми, шарифи

client`s name, surname)


қабул қилинди.

(миллий валютанинг қиймати, суммаси - рақам ва сўз билан ёзилади

value of national currency, amount in figures and in words)


       

        

(автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат номи,

the name of the country, where the vehicle is registered)


    

  

(тўлов тури - type of payment)


    

   

    

(мижознинг имзоси - client`s signature)


(кассирнинг имзоси - cashiers signature)

            

КВИТАНЦИЯ - RECEIPT

   

       


(тижорат банкнинг номи)


(кассир штампи)

20___ йил "___" _______________


(мижознинг фамилияси, исми, шарифи

client`s name, surname)


қабул қилинди.

(миллий валютанинг қиймати, суммаси - рақам ва сўз билан ёзилади

value of national currency, amount in figures and in words)


       

        

(автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат номи,

the name of the country, where the vehicle is registered)


    

   

    

(тўлов тури - type of payment)


(кассирнинг имзоси - cashiers signature)

       





Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Хорижий давлатлар автотранспорт

воситаларининг Ўзбекистон Республикаси

ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит

ўтиши учун йиғимларни ундириш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Махсус касса томонидан амалга

оширилган операциялар тўғрисида

ҲИСОБОТ


20 ____ йил "____" _____________

       

Нақд пулда амалга оширилган

операциялар мазмуни


кирим

чиқим

Олинган бўнак:




Кунлик айланмалар:




Жами айланмалар




Банк кассасига топширилиши керак




Баланс:




          

Тўлов терминаллари орқали амалга

оширилган операциялар мазмуни


кирим


чиқим


Кунлик айланмалар:




Жами айланмалар




Банк кассасига топширилиши керак




Баланс:




   

     


(ҳисобот тузувчининг Ф.И.О., имзоси)

Ҳисоботни текширди:


(тижорат банк бош бухгалтерининг Ф.И.О., имзоси)

20___ йил "____" _____________".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 201-модда








































Время: 0.2105
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск