Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстракцион пахта мойини биржа савдолари орқали фақат "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарига сотилиши тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 14.03.2018 й. 2979-сон билан рўйхатга олинган 14.02.2018 й. Иқтисодиёт вазирлигининг 5-сон, Молия вазирлигининг 24-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 14 мартда 2979-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Молия вазирлигининг

2018 йил 14 февралдаги

5, 24-сон қарорига

ИЛОВА



Саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган

экстракцион пахта мойини биржа савдолари орқали

фақат "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамияти тизимидаги

корхоналарига сотилиши тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги ПҚ-3484-сон "Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстракция усулида олинган пахта мойини (бундан буён матнда экстракцион пахта мойи деб юритилади) фақат "Ўзпахтаёғ" АЖ тизимидаги корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси (бундан буён матнда биржа деб юритилади) томонидан ташкил этиладиган биржа савдолари орқали сотиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


маҳсулот - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан хар йили тасдиқланадиган ўсимлик мойи ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш параметрларига (бундан буён матнда параметр деб юритилади) мувофиқ сотиладиган экстракцион пахта мойи;


биржа савдоларининг электрон тизими (бундан буён матнда БСЭТ деб юритилади) - биржа аъзоларига биржа савдоларида бевосита биржа савдо залида аниқ вақт режимида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат ахборот тизими;


ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) - клиринг электрон тизими орқали биржа битимлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи биржанинг таркибий бўлинмаси;


брокер - мижознинг (сотувчи ёки харидорнинг) топшириғига асосан ва унинг ҳисобидан биржа битимларини тузувчи юридик шахс - биржа аъзоси;


дилер - биржа битимларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан тузувчи юридик шахс - биржа аъзоси;


сотувчи - биржа савдоларида маҳсулотни сотишни амалга оширувчи ёғ-мой корхоналари;


харидор - биржа савдоларида маҳсулот харид қилувчи "Ўзпахтаёғ" АЖ тизимидаги экстракцион пахта мойини саноатда қайта ишлаш эҳтиёжлари учун ишлатадиган корхоналар (саломас, саломас ёғи кислоталари ёки переэтрификацияланган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар);


аванс - биржанинг воситачилик йиғимларини, шунингдек, тарафларнинг закалат пулларини ўз ичига олувчи сотувчи ва харидорлар томонидан киритиладиган молиявий маблағлар.



2-БОБ. МАҲСУЛОТ ҲАЖМЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА СОТИШ


2. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонунига ва биржа савдолари қоидаларига мувофиқ ўтказилади.


3. Маҳсулотни сотиш БСЭТдан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.


4. Сотувчи ва харидорлар биржа савдоларида мустақил равишда биржа билан тузилган шартнома асосида дилер сифатида ёки брокерлар ёрдамида уларнинг трейдерлари орқали иштирок этадилар.


5. Биржа аъзолари республика ҳудудининг қайси нуқтасида жойлашган бўлишидан қатъи назар биржа аъзоларининг электрон биржа савдоларида иштирок этиши биржа томонидан таъминланиши шарт.


6. Параметрда белгиланган ҳажмлар доирасида, маҳсулотни қайта ишловчи ёғ-мой корхоналарининг маҳсулотга бўлган талаби ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардаги мавжуд ҳажмлар тўғрисидаги маълумотларга асосан "Ўзпахтаёғ" АЖ томонидан ҳар бир кейинги ой бошланишидан 5 кун олдин, кейинги ойда биржа савдоларига қўйиладиган маҳсулот ҳажмлари ва савдо иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар биржага тақдим этилади.


7. Харидор ва сотувчиларни аванс суммасига мувофиқ биржа савдосига қўйиш ёки уларни четлаштириш, биржа савдоларининг ғолибини аниқлаш ва биржа битимини рўйхатга олиш автоматик равишда БСЭТ томонидан амалга оширилади.


8. Қарама-қарши буюртмаларни бирлаштириш натижаси бўйича БСЭТ биржа битимларини шакллантиради ва рўйхатга олади, шундан сўнг амалга оширилган биржа битимлари реестрини шакллантиради.


9. Олди-сотди шартномаси расмийлаштириш учун биржа битими тузилган кунда биржа савдоларининг қоидаларига мувофиқ биржа аъзоларига тақдим этилади.


10. Биржа битими рўйхатга олингандан сўнг харидор олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда биржа битими бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун қўшимча маблағларни ўтказиши лозим. Бунда, закалат сифатида киритилган маблағлар ҳисобга олиниши мумкин.


11. Биржа савдоларида сотилмаган ва бекор (аннуляция) қилинган биржа битимлардаги маҳсулот ҳажмлари автоматик равишда БСЭТ томонидан кейинги биржа савдоларига қўйилади.


12. Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун комиссион йиғим харидорлар ва сотувчилардан биржа битими суммасидан келиб чиқиб ҳар бир тарафдан ундирилади.



3-БОБ. НАРХЛАРНИ БЕЛГИЛАШ ВА ЎЗАРО

ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИ


13. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйишнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан эркин сотиладиган нарх даражасида белгиланади.


14. Биржа савдоларида тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китоб ҲККП орқали амалга оширилади.


15. Биржа клиринг натижалари ва маблағларининг ҳолати ҳақидаги маълумотларни мижозларнинг шахсий кабинети орқали ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди.


16. Сотувчи ва харидорлар ўзларининг ҲККПдаги шахсий ҳисобрақамларига биржа савдосига қўйилган маҳсулот умумий қийматининг ва харид қилиниши кўзда тутилаётган маҳсулот ҳажмининг 2 фоизи миқдордаги закалат пул маблағларини жойлаштирадилар.


17. Харидорлар аванс билан таъминланган ҳажмларда маҳсулотни харид қилиш учун битимлар тузишга ҳақли.


18. ҲККП харидордан маблағлар келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида, тўлов ўтказилган битимлар рўйхатини сотувчининг шахсий кабинетига юбориши шарт.


19. Агар сотувчи ёки харидор маҳсулот ҳақини тўлаш, танлаб олиш, етказиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, биржа битимни бекор қилади ва жабрланган тарафга мажбуриятни бажармаган тарафдан бўнак маблағини жарима сифатида ўтказади. Бунда ундирилаётган жарима суммаси тузилган олди-сотди шартномасининг умумий қийматидан аниқланади.


20. ҲККП тақдим этган тўлов ўтказилган битимлар рўйхати сотувчининг маҳсулотни харидорга юклаб жўнатишига асос бўлади.


21. Маҳсулот жўнатилганлиги ва олинганлиги далилини харидор билан сотувчининг (ёки улар ваколатли вакилларининг) имзолари қўйилган юк хатининг нусхаси тасдиқлайди.

Тақдим этилган юк хатининг нусхаси ҲККП томонидан бир иш куни мобайнида харидорнинг шахсий ҳисобварағидаги маблағларни сотувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказишга ва битимни ёпишга асос бўлади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. "Ўзпахтаёғ" АЖ Иқтисодиёт вазирлигига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай, мазкур Низомга мувофиқ ёғ-мой корхоналари томонидан маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш, сотиш ҳажмлари ва ҳақиқатда етказиб берилган миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


23. Биржа савдолари жараёнида вужудга келувчи шартномавий мажбуриятларни бажаришга, ҳисоб-китоб клиринг хизматига оид низо ва келишмовчиликлар биржанинг арбитраж, интизом комиссиялари ёки шартноманинг судга оидлилик шартларига мувофиқ ҳакамлик суди ёки суд томонидан кўриб чиқилади.


24. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзпахтаёғ" АЖ ҳамда "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси" АЖ билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 211-модда








































Время: 0.1912
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск