ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Иш ўринлари аттестацияси /

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 16.03.2018 й. 2983-сон билан рўйхатга олинган бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 25.01.2018 й. 4-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 16 мартда 2983-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2018 йил 25 январдаги

4-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан

фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда

ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини

меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш

хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари

бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон "Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан (бундан буён матнда аттестация деб юритилади) ўтказиш натижалари юзасидан санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


2. Ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижасида ташкилотнинг аттестация комиссияси томонидан ташкилотдаги санитария-техник ҳолатнинг паспорти (бундан буён матнда паспорт деб юритилади) тузилади.


3. Паспорт ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва ташкилотда сақланади.



2-БОБ. ПАСПОРТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


4. Паспорт мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.


5. Паспорт қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:

ташкилотнинг номи, идоравий мансублиги (агар идоравий мансуб бўлса) ҳамда манзили кўрсатилган титул варақ;

ташкилот ходимлари тўғрисида умумий маълумотлар (1-жадвал);

ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар ва жиҳозлар ҳамда яратилган қулайликлар тўғрисида маълумотлар (2-жадвал);

ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинма (цех) тўғрисида маълумотлар (3-жадвал);

ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) ходимлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган жойлар сони тўғрисида маълумотлар (4-жадвал);

ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) иш жойларининг меҳнат шароитлари ҳолати тўғрисида маълумотлар.

Паспортга Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тўлдирилган иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси илова қилинади.


6. Паспортнинг 1-жадвалида (Ташкилот ходимлари тўғрисида умумий маълумотлар) ташкилотда ишлаётган ходимлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Бунда:

ходимларнинг умумий сони ташкилотнинг маълумотига кўра аниқланади;

ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида (ногиронлик гуруҳи) аниқ маълумотларни киритиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси маълумотларидан фойдаланилади;

малакасини оширган ёки янги касбни эгаллаган ногиронлиги бўлган шахслар малакасини оширганлигини ёхуд янги касбни эгаллаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга асосан аниқланади.


7. Паспортнинг 2-жадвалида (Ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар ва жиҳозлар ҳамда яратилган қулайликлар ҳақида маълумотлар) ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган (мўлжалланган) санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар, жиҳозлар ҳамда яратилган бошқа қулайликлар ҳақида маълумотлар кўрсатилади.

Бунда 2-жадвалнинг 3-устунида ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилиши лозим бўлган хоналарнинг (жиҳозларнинг, яратилган бошқа қулайликларнинг) сони санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларидан келиб чиқиб кўрсатилади.


8. Паспортнинг 3-жадвали (Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинма (цех) тўғрисида маълумотлар) ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган ҳар бир бўлинма (цех) бўйича тузилади.


9. Паспортнинг 4-жадвали (Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) ходимлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган жойлар сони тўғрисида маълумотлар) ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган ҳар бир бўлинма (цех) бўйича тузилади.

Бунда ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида (ногиронлик гуруҳи) аниқ маълумотларни киритиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси маълумотларидан фойдаланилади.

10. Паспортдаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) иш жойларининг меҳнат шароитлари тўғрисида маълумотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ меҳнат шароитлари, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги, асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижасида тузилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА


ТАСДИҚЛАЙМАН

_________________________

(ташкилот раҳбарининг Ф.И.О)


_________________

(имзо)


20__ йил "___" _________


       

(ташкилотнинг идоравий мансублиги, агар идоравий мансуб бўлса)

         

(ташкилотнинг номи)

Санитария-техник ҳолатнинг

ПАСПОРТИ



Ташкилотнинг манзили:

______________________________

______________________________

______________________________

______________________________

______________________________

______________________________

Ташкилот ходимлари тўғрисида умумий

МАЪЛУМОТЛАР


1-жадвал

Т/р

Маълумотлар


Кўрсаткичлар


1

2


1.


Ходимларнинг умумий сони, жами:



Шулардан ногиронлиги бўлган шахслар:



шу жумладан: эркаклар



аёллар



2.


I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, жами:



шу жумладан: эркаклар



аёллар



II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, жами:



шу жумладан: эркаклар



аёллар



III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, жами:



шу жумладан: эркаклар



аёллар



3.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланадиган ихтисослаштирилган бўлинма (цех) сони (агар мавжуд бўлса)



4.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш жойларининг умумий сони



5.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган иш жойларининг сони (агар мавжуд бўлса)



6.


Малакасини оширган ногиронлиги бўлган шахслар сони



Янги касбни эгаллаган ногиронлиги бўлган шахслар сони



7.

Ходимларга тиббий хизмат кўрсатиш шакли: поликлиника / тиббий санитария қисми



Ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун

мослаштирилган санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар

ва жиҳозлар ҳамда яратилган қулайликлар тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


2-жадвал

Т/р

Маиший хоналар, жиҳозлар

ҳамда яратилган қулайликлар


Умумий

сони


Шулардан ногиронлиги

бўлган шахслар учун

мослаштирилган сони


санитария қоидалари,

нормалари ва гигиена

нормативларига

мувофиқ


амалда


1

2


3

4

1.

Гардеробхоналар





2.

Жавонлар сони





3.

Душхоналар





4.

Ювиниш хоналари





5.

Санузеллар:





унитазлар





полусти чашалар





писуарлар





ташқарида жойлашган ҳожатхона





6.

Аёлларнинг шахсий гигиенаси учун хоналар





7.

Дам олиш учун хоналар





8.

Кийимларни қуритиш ва тозалаш учун хоналар





9.

Ичимлик сув билан таъминганлик:


ичимлик сув фавворачалари





сатуратор қурилмалари





электр сув қайнатгичлари





10.

Ошхонада ўтириш жойлари сони





Шундан: қўлтиқ таёқда ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун





Ногиронлик аравачасида ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун





Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан

фойдаланиладиган бўлинма (цех) тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

    

   

(бўлинма (цех) номи)


3-жадвал


Т/р

Кўрсаткичлар

1-устунда кўрсатилганлардан

бири ёки бир нечтаси кўрсатилади


1


2

1.

Бўлинма (цех) жойлашган жой:



умумий хонада


мослаштирилган хонада


махсус конструкцияланган хонада


очиқ майдонда


2.

Вентиляция тизими:



табиий (аэрация)


сунъий умумалмашувчи


кондициялаш билан умумий оқимли


кондициялашсиз умумий оқимли


умумий ҳаво тортиш


маҳаллий ҳаво тортиш


3.

Ёритиш турлари:



табиий


сунъий


аралаш


4.

Ёритиш тизими:



умумий


комбинацияланган


5.

Иситиш тизими:



марказлаштирилган


маҳаллий


6.

Биноларнинг жиҳозланганлиги:



махсус ўтиш жойлари


махсус зинапоялар


кўтаргичлар


пандуслар


7.

Таниб олиш ва топиш учун рангли ва овозли белгилар мавжудлиги:



эшикларда


зинапояларда


пандусларда


ўтиш жойларда


кўтаргичларда


8.

Зинапоялар, тушиш жойларида суянчиқлар мавжудлиги



9.

Хавфли жойларнинг белгиланиши:



ёритиш воситалар билан


кескин фарқ қилувчи ранглар ва материаллар билан


        

     

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан

фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) ходимлар ҳамда

ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган

жойлар сони тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


   

(бўлинма (цех) номи)


4-жадвал

Т/р

Кўрсаткичлар


Сони


1

2


1.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сони, жами



улардан:


I гуруҳ ногиронлиги бўлганлар



шу жумладан: эркаклар



аёллар



II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар



шу жумладан: эркаклар



аёллар



III гуруҳ ногиронлиги бўлганлар



шу жумладан: эркаклар



аёллар



2.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган жойлар сони, жами



улардан:


I гуруҳ ногиронлиги бўлганлар учун



шу жумладан: эркаклар



аёллар



II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар учун



шу жумладан: эркаклар



аёллар



III гуруҳ ногиронлиги бўлганлар учун



шу жумладан: эркаклар



аёллар



Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан

фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) иш

жойларининг меҳнат шароитлари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

1. Ишларнинг бажарилиши:



(ўтириб, туриб, ўтириб-туриб)

2. Ўтириб ишлаганда эргономик талабларга мослиги:



(ҳа, йўқ)

3. Туриб ишлаганда эргономик талабларга мослиги:


(ҳа, йўқ)

4. Иш позаси:



(мажбурий, эркин)

5. Иш мебеллари эргономик талабларга мослиги:



(ҳа, йўқ, қисман)

6. Танани столда ушлаб туриш учун ёрдамчи воситалар мавжудлиги:

ўтирганда




(мавжуд, мавжуд эмас)


турганда




(мавжуд, мавжуд эмас)


стол баландлигини созлаш имконияти



(мавжуд, мавжуд эмас, қисман мавжуд)

стол суянчиғини созлаш имконияти



(мавжуд, мавжуд эмас, қисман мавжуд)

7. Ногиронлар аравачасидан фойдаланадиган шахслар учун иш ўрнининг мослаштириш имконияти мавжудлиги:

     

(мавжуд, мавжуд эмас, қисман мавжуд)

8. Қўшимча ёритиш мавжудлиги:



(мавжуд, мавжуд эмас)

9. Авария ва огоҳлантирувчи сигналларни узатиш учун товушли сигналларнинг мавжудлиги

        

(мавжуд, мавжуд эмас)

10. Авария ва огоҳлантирувчи сигналларни узатиш учун бошқа сигналларнинг мавжудлиги

         

(мавжуд, мавжуд эмас)

11. Қўлланиладиган технологияларнинг таърифи:

         

       

        

12. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланганлиги муносабати билан қўлланиладиган технологиялар таърифидаги ўзгартиришлар:

        

       

        

        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 218-модда
































Время: 0.2013
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск