ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Иш вақти ва дам олиш вақти / Ишдаги танаффуслар. Дам олиш ва байрам кунлари. Таътил /

Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 17.03.2018 й. 2985-сон билан рўйхатга олинган 28.02.2018 й. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 8-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 47-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 17 мартда 2985-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги ва

Молия вазирлигининг

2018 йил 28 февралдаги

8-қ/қ ва 47-сон қарорига

ИЛОВА



Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб

қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини

аниқлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5290-сон "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармонига (бундан буён матнда Фармон деб юритилади) мувофиқ 2018 йилдан бошлаб расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланганлиги ва йиллик меҳнат таътили муддати ушбу кунларга камайтирилишини ҳисобга олган ҳолда йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш, шунингдек фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пуллик компенсация тўловини (бундан буён матнда пуллик компенсация деб юритилади) ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқноманинг талаблари бюджет ташкилотлари ходимларига нисбатан қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, ҳарбий хизматчилар бундан мустасно.

Бюджет ташкилотлари ҳисобланмаган ташкилотларнинг ходимлари учун ушбу Йўриқноманинг талаблари тавсиявий хусусиятга эга.


2. Ушбу Йўриқноманинг талаблари ижтимоий таътилларга (ҳомиладорлик ва туғиш, болаларни парваришлаш, ўқиш билан боғлиқ ва ижодий таътилларга), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 135-моддаси биринчи қисмига мувофиқ белгиланадиган йиллик узайтириладиган асосий таътилларга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ўртача иш ҳақи миқдорини ҳисоблаб чиқишда қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадалларини (давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадалларни) ҳисоблашдаги барча тўловлар ҳисобга олинади.



2-БОБ. МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ВАҚТИДА

ХОДИМНИНГ САҚЛАНИБ ҚОЛИНАДИГАН

ЎРТАЧА ИШ ҲАҚИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ

ВА ПУЛЛИК КОМПЕНСАЦИЯНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ


§ 1. Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлашда ўртача

иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш


4. Ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоб кунида белгиланган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) келиб чиқиб:

ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган ходимлар учун - меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 12 ой учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг ўн иккидан бир қисмига;

ташкилотда тегишли равишда 6 ойдан 11 ойгача ишлаган ходимлар учун - меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 6 ва ундан ортиқ ойлар учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг олтидан бир қисмига (тегишли равишда еттидан бир қисмига, саккиздан бир қисмига, тўққиздан бир қисмига, ўндан бир қисмига, ўн бирдан бир қисмига) оширилган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.


1-мисол. Ходимга 7 ой ишлагандан кейин меҳнат таътили берилган. Ходимнинг ҳисоб-китоб кунидаги тариф ставкаси 850 минг сўмни ташкил этди. Бутун ишланган даврда у 1 млн. 500 минг сўм миқдорда мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар олган. Меҳнат таътили ҳақини ҳисоблаб чиқиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагини ташкил этади: 850 минг сўм + (1 млн. 500 минг сўм : 7) = 1 млн 64 минг сўм.


Ходимларнинг ўртача иш ҳақлари ишлаган вақтига мутаносиб равишда тариф ставкаси (лавозим маоши) асосида аниқланади.

Ҳисоблаш кунига тўғри келадиган иш ҳақи бўлмаган ходимлар (масалан, вақтинчалик иш бўлмаганлиги учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлганлар, бола парваришида бўлганлар, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлганлар) ёки ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланганда, ўртача даромад ушбу даврдан олдинги ўтган ой учун ҳисобланган иш ҳақи асосида ҳисобланади.


5. Ўртача иш ҳақини аниқлашда мукофотлар ва тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ ҳисобланган бошқа тўловлар улар ҳисобланган даврдан қатъи назар улар ҳисобланган ой бўйича ҳисобга олинади.


2-мисол. Жорий йилнинг июль ойида таътил олган ходимга биринчи ярим йиллик учун мукофот августда ҳисобланган. Мазкур мукофот жорий йил учун меҳнат таътили ҳақини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинмайди, кейинги таътилни ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинади.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида"ги қарори билан меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти белгиланган ходимларнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) меҳнатни рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.


3-мисол. Ходимга у ишлаган йил (12 ой) учун меҳнат таътили берилган. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ҳисоб-китоб кунида 850 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, 40% миқдорда меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти белгиланган. Бутун ишлаган даврида 3 млн. сўм миқдорда мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар олган. Меҳнат таътили ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагича ҳисобланади: 850 минг сўм х 1,4 + (3 млн. сўм : 12) = 1 млн. 440 минг сўм.



§ 2. Меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда ўртача

иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш


7. Ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоб куни белгиланган ишлар тарификацияси бўйича ҳисоблаб чиқилган тариф ставкасидан келиб чиқиб:

ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган ходимлар учун - меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинадиган ойдан олдинги 12 ой учун олинган, ишлар тарификацияси бўйича ҳисоблаб чиқилган ҳисоб-китоб тариф ставкасидан ортиқ бўлган барча тўловларни, шу жумладан ишбай қўшимча ҳақнинг ўн иккидан бир қисмига;

ташкилотда тегишли равишда 6 ойдан 11 ойгача ишлаган ходимлар учун - меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 6 ой ва ундан ортиқ ойлар учун олинган ишлар тарификацияси бўйича ҳисоблаб чиқилган ҳисоб-китоб тариф ставкасидан ортиқ бўлган барча тўловларнинг, шу жумладан ишбай қўшимча ҳақнинг олтидан бир қисмига (еттидан бир қисмига, саккиздан бир қисмига, тўққиздан бир қисмига, ўндан бир қисмига, ўн бирдан бир қисмига) оширилиб ҳисоб-китоб қилинади.


8. Ходимнинг тариф ставкаси ташкилотда қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткасига мувофиқ ходим томонидан бажариладиган ишларнинг белгиланган разрядидан келиб чиқиб белгиланади.


9. Ишбай қўшимча ҳақ ходим белгиланган меҳнат нормасини ортиғи билан бажарганда ҳосил бўлади ва ходим меҳнат таътили ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинган ҳар ойлик даврда олган амалдаги иш ҳақидан (мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақларни ҳисобга олмаганда) ушбу Йўриқноманинг 8-бандига мувофиқ белгиланган тариф ставкасини айириб ташлаш орқали аниқланади.

Мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар улар ҳисобланган даврдан қатъи назар ҳисобланган ой бўйича ҳисобга олинади.


4-мисол. 4-разрядли ходимига 2017 йил 3 декабрдан бошлаб таътил берилган. Ҳисоб-китоб куни тариф ставкаси 1 млн. 200 минг сўмни ташкил этади.

                  

Ойлар

Ишбай нархлар

бўйича ойлик иш

ҳақи (минг сўм)

Шу жумладан:

Мукофотлар, устамалар

ва қўшимча ҳақлар, ишбай

қўшимча ҳақ бундан

мустасно (минг сўм)

Тариф бўйича

(тариф сеткаси бўйича)

(минг сўм)

Ишбай қўшимча ҳақ

(минг сўм)

Декабрь, 2016

1200

1000

200

-

Январь, 2017

1200

1000

200

250

Февраль, 2017

1550

1000

550

-

Март, 2017

1100

1000

100

-

Апрель, 2017

550

1000

-

300

Май, 2017

800

1000

-

-

Июнь, 2017

1300

1000

300

-

Июль, 2017

1350

1000

350

500

Август, 2017

1400

1000

400

-

Сентябрь, 2017

1500

1000

500

100

Октябрь, 2017

1700

1200

500

500

Ноябрь, 2017

1500

1200

300

-

Жами 12 ой учун


15150


3400

1650

            

Меҳнат таътили ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинган ходимнинг ўртача иш ҳақи 1 млн. 200 минг сўмни ташкил этади: (ҳисоб-китоб куни тариф ставкаси) + (3 млн. 400 минг + 1 млн. 650 минг)/12 = 1 млн. 620 минг 833 сўм.



§ 3. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз

тизимларида ўртача иш ҳақини

ҳисоблаб чиқиш


10. Меҳнат таътили ҳақи миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимларида (агар меҳнат ҳақининг умумий миқдоридаги иш ҳақининг тариф қисмини аниқлаш мумкин бўлмаса, масалан, агар даромад сотиладиган маҳсулотлар улуши сифатида аниқланса) ўртача иш ҳақи Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича белгиланган биринчи разряд тариф ставкаси миқдоридан келиб чиқиб, ҳисоб-китоб тариф ставкасидан ортиқ бўлган барча тўловларнинг ўн иккидан бир қисмига (олтидан бир қисмига, еттидан бир қисмига ва ҳоказо) оширилган ҳолда аниқланади.


5-мисол. Ходимга 2018 йил 10 январдан бошлаб тўлиқ календарь йили учун таътил берилади. Ходимнинг иш ҳақи меҳнат шартномасида белгиланган реализация қилинган маҳсулотдан ажратмалар ҳисобига шаклланади ва доимий ҳисобланади.

           

Ойлар

Ишбай баҳолар

бўйича иш ҳақи,

(сўм)

Шу жумладан:

Мукофотлар, устамалар ва

қўшимча ҳақлар, ишбай

қўшимча ҳақ бундан

мустасно (сўм)

Тариф бўйича

(тариф сеткаси бўйича),

(сўм)

Ишбай қўшимча ҳақ

(сўм)

Январь, 2017

1200000

149775

1050225

250000

Февраль, 2017


1200000

149775

1050225

-

Март, 2017

1200000

149775

1050225

-

Апрель, 2017

1200000

149775

1050225

300000

Май, 2017

1200000

149775

1050225

-

Июнь, 2017

1200000

149775

1050225

-

Июль, 2017

1200000

149775

1050225

500000

Август, 2017

1200000

149775

1050225

-

Сентябрь, 2017

1200000

149775

1050225

100000

Октябрь, 2017

1200000

149775

1050225

500000

Ноябрь, 2017

1200000

149775

1050225

-

Декабрь, 2017

1500000

172240

1327760


Жами 12 ой учун

14700000

1819765

12880235

1650000

           

Меҳнат таътили ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинган ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагиларни ташкил этади: 172 минг 240 + (12 млн. 880 минг 235 + 1 млн. 650 минг) / 12 = 1 млн. 383 минг 093 сўм.



3-БОБ. МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ БЕРИЛГАНДА

УНИНГ МУДДАТИНИ АНИҚЛАШ ВА ПУЛЛИК

КОМПЕНСАЦИЯНИ ҲИСОБЛАШ


11. Меҳнат кодексининг 134-моддасига мувофиқ ходимга бериладиган йиллик меҳнат таътилининг муддати 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак. Бунда қонун ҳужжатларида ёхуд жамоа ва/ёки меҳнат шартномаларида йиллик асосий меҳнат таътилининг муддати белгиланиши мумкин.


12. Таътилдан фойдаланиш даври бошланиши меҳнат шартномаси бўйича иш бошланган кундан бошлаб, охири эса, қонун ҳужжатларига ва ички локал ҳужжатларга мувофиқ меҳнат таътили муддатини аниқлаш учун иш стажига киритиладиган ўн икки ойлик даврнинг охирги календарь санаси бўйича белгиланадиган иш йилидан келиб чиқиб аниқланади.


6-мисол. Меҳнат шартномасига мувофиқ иш бошланган биринчи кун (ходим меҳнат мажбуриятларини бажаришга киришиши шарт бўлган кун) - 2016 йил 5 январь. Биринчи иш йилининг бошланиши - 2016 йил 5 январь, охири - 2017 йил 4 январь; иккинчи иш йилининг бошланиши 2017 йил 5 январь, охири - 2018 йил 4 январь ва ҳоказо.


13. Фармонга мувофиқ қонун ҳужжатларида ёхуд жамоа ва/ёки меҳнат шартномаларида белгиланган ходимлар меҳнат таътилининг (шу жумладан, ҳар йилги қўшимча таътилнинг) муддати:

18 ва ундан ортиқ иш кунини ташкил этса - уч иш кунига;

17 иш кунини ташкил этса - икки иш кунига;

16 иш кунини ташкил этса - бир иш кунига камайтирилади.


7-мисол. Давлат муассасаси ходимларига 24 иш кунидан иборат асосий меҳнат таътили белгиланган. Фармон қоидаларини ҳисобга олганда натурада бериладиган меҳнат таътилининг амалдаги муддати 21 иш кунини ташкил этади (24 - 3).

8-мисол. Ташкилот ходимларига 16 иш кунидан иборат бўлган меҳнат таътили белгиланган. Фармон қоидаларини ҳисобга олганда натурада бериладиган меҳнат таътилининг амалдаги муддати 15 иш кунини ташкил этади (16 - 1).

9-мисол. Ташкилот ходимига 15 иш кунидан иборат меҳнат таътили белгиланган. Фармоннинг 3-бандининг тўртинчи хатбошисига мувофиқ натурада бериладиган меҳнат таътилининг амалдаги муддати 15 иш кунини ташкил этади.


14. Ушбу Йўриқноманинг 13-банди қоидаларини ҳисобга олганда 2018 йилда меҳнат таътилининг биринчи куни:

3 январдан 21 мартгача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати - 1 иш кунига;

21 мартдан 1 сентябргача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати - 2 иш кунига;

1 сентябрдан 2018 йилнинг охиригача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати - 3 иш кунига камаяди.


10-мисол. Ходимнинг таътиллар жадвали бўйича 24 иш кунидан иборат бўлган меҳнат таътили 2018 йил 4 январдан бошланади. Меҳнат таътили бериладиган иш йилида Фармонда белгиланган фақат битта қўшимча ишланмайдиган кун бўлганлигини ҳисобга олиб, натурада берилган унинг меҳнат таътили муддати 23 иш кунини ташкил этади (24-1).

Агар ушбу ходимнинг меҳнат таътили 2018 йил 1 апрелдан берилса, у ҳолда унинг таътили натурада 22 иш кунини ташкил этади (24-2).


15. Таътил муддати 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисоб-китобидан (ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса ҳам) календарь бўйича иш кунларида ҳисоблаб чиқилади.


16. Таътил кунларини ҳисоб-китоб қилишда меҳнат таътили даврига тўғри келадиган дам олиш (якшанба), иш куни бўлмаган байрам кунлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қўшимча ишланмайдиган кунлар ҳисобга олинмайди.


17. Ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқиладиган таътил муддати (пуллик компенсация миқдорини ҳисоблаб чиқишда ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат таътилидан фойдаланишда) ушбу Йўриқноманинг 12-бандига мувофиқ белгиланган меҳнат таътили муддатининг миқдорини ўн иккига бўлиш ва ушбу иш йилидаги ишланган тўлиқ ойлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади. Бунда 15 календарь кунига ва ундан ортиққа тенг бўлган ортиқча кунлар (тўлиқ ишланган охирги ойдан ортиқ кунлар) бир ойгача тўлдирилади, 15 календарь кунидан кам бўлган ортиқча кунлар эса чиқариб ташланади.


11-мисол. Ходим 9 ой 17 кун ишлади. Меҳнат шартномаси бўйича унинг йиллик меҳнат таътили 15 иш кунини ташкил этади. Ишланган вақтга мутаносиб белгиланган меҳнат таътили муддати 13 иш кунни ташкил этади (15 х 10 / 12).



4-БОБ. МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ҲАҚИ ВА ПУЛЛИК

КОМПЕНСАЦИЯ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ


18. Меҳнат таътили ҳақи миқдорини ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинган (ушбу Йўриқноманинг 2-боби қоидаларига мувофиқ) ўртача иш ҳақини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон қилинадиган ҳар бир календарь йилга иш вақти календари (иш вақти баланси) бўйича аниқланган олти кунлик иш ҳафтасида жорий календарь йилдаги иш кунларининг ўртача ойлик сонига бўлиш орқали ҳисоблаб чиқиладиган ходимнинг ўртача кунлик иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади.


12-мисол. 3-мисолга кўра 2018 йил январда таътилга чиқаётган ходимнинг меҳнат таътили ҳақи миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун белгиланган ўртача ойлик иш ҳақи 1 млн. 440 минг сўмни ташкил этди.

2018 йилга мўлжалланган иш вақтининг тасдиқланган календарига мувофиқ олти кунлик иш ҳафтасида иш вақтининг йиллик фонди 301 иш кунини ташкил этади. Тегишли равишда иш вақтининг ўртача ойлик баланси 25,1 иш кунини ташкил этди.

Меҳнат таътили ҳақи миқдорини аниқлаш учун қабул қилинган ўртача кунлик иш ҳақи 57 минг 370 сўмни ташкил этади (1 млн. 440 минг : 25,1).


19. Ходимга тегишли бўлган меҳнат таътили ҳақининг миқдорини ҳисоблаш ушбу Йўриқноманинг 18-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ўртача иш ҳақини ушбу Йўриқноманинг 13, 14 ва 16-бандларига мувофиқ натурада бериладиган меҳнат таътилининг иш кунлари сонига кўпайтириш орқали амалга оширилади, бунда Фармонда белгиланган қўшимча дам олиш кунларининг амалда фойдаланилган сонини ўртача кунлик иш ҳақига кўпайтириш орқали аниқланган меҳнат таътили ҳақи суммаси қўшилади.


13-мисол. Жамоа ёки меҳнат шартномасига мувофиқ ходимга 24 кундан иборат бўлган меҳнат таътили берилиши керак. Фармонга мувофиқ қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиши ҳисобига меҳнат таътили уч иш кунига қисқартирилади. Меҳнат таътили натурада 21 иш кунини ташкил этади (24 - 3).

Меҳнат таътил миқдорини аниқлаш учун ўртача кунлик иш ҳақи 57 минг 370 сўмни ташкил этади (12-мисолда бўлгани каби).

Ҳисобланиши керак бўлган меҳнат таътили ҳақи миқдори 1 млн. 376 минг 9 сўмни ташкил этади (21 х 57370 + 3 х 57370).



5-БОБ. МЕҲНАТ ТАЪТИЛ МИҚДОРИНИ

ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ


20. Ходим меҳнат таътилида бўлган даврда тариф ставкалари (лавозим маошлари) миқдори оширилган тақдирда, ташкилотнинг янги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари асосида ишлайдиган кунларига тўғри келадиган амалдаги иш кунлари сонидан келиб чиқиб, меҳнат таътили ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилинади, яъни иш ҳақи оширилган вақтдан бошлаб таътил тамом бўлган кунгача бўлган давр учун ўртача иш ҳақининг бир қисмига тузатиш киритилади.


14-мисол. Ходимга тўлиқ иш йили учун 2018 йил 14 февралдан бошлаб (шартли равишда) 21 иш кунидан иборат бўлган таътил натурада берилди. Унинг тариф бўйича иш ҳақи (лавозим маоши) меҳнатни рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда 900 минг сўмни ташкил этди. 2018 йил 1 мартдан бошлаб лавозим маоши 15 фоизга ошди ва меҳнатни рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олганда 1 млн. 35 минг сўмни ташкил этди.

Ишланган давр учун ходимга 2 млн. сўм миқдорда мукофот тўланди.

Таътилга чиққанда (2018 йил 14 февралгача) ходимга қуйидаги миқдорда меҳнат таътили ҳақи ёзилди: ((900 + 2000 / 12) / 25,1 х 21) + (900 + 2000 / 12) / 25,1 х 3)) = 1 млн. 19 минг 920 сўм.

2018 йилнинг март ойига тўғри келадиган 8 иш куни учун янги шартлар асосида тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинади: март ойига тўғри келадиган 8 иш куни учун янги лавозим маоши бўйича ҳисоб-китоб қилинган меҳнат таътили ҳақи 383 минг сўмни ташкил этади ((1035 + 2000 / 12) / 25,1 х 8), айни вақтда март ойининг ўша 8 куни учун аввал 340 минг сўм миқдорда меҳнат таътили ҳақи ёзилган эди ((900 + 2000 / 12) / 25,1 х 8). Демак, ходимга 43 минг 28 сўм миқдорда қўшимча меҳнат таътили ҳақи ёзиш зарур.


21. Ходим таътилдан чақириб олинса ва таътилнинг қолган қисми бошқа муддатга кўчирилса, таътилнинг кўчирилган кунларига тўғри келадиган тўланган ўртача иш ҳақи суммаси бажарилган иш ёки ишланган вақт учун ойлик иш ҳақи ҳисобига ёзилади. Таътилнинг фойдаланилмаган қисми кунларига ҳақ тўлаш учун ўртача иш ҳақи белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади.

Таътил қисмларга бўлинганда сақлаб қолинаётган ўртача иш ҳақи ушбу Йўриқномада белгиланган тартибда ҳар бир қисм учун алоҳида ҳисоблаб чиқилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. Ушбу Йўриқномада белгиланган тартибга риоя этилмаганда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортилишига асос бўлади.


23. Мазкур Йўриқнома Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 март, 12-сон, 227-модда






































Время: 0.2221
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск