ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳайвонларни сақлаш /

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 1-сон, Ички ишлар вазирлигининг 46-сон "Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 19.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 17.03.2018 й. 2368-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2018 й.

N 2368-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

19.02.2018 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.02.2018 й.

N 46


ҚАРОРИ



Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ва 2017 йил 1 июндаги ПФ-5067-сон "Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 29 мартдаги 3 ва 9-сон қарори (рўйхат рақами 2368, 2012 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 240-модда) билан тасдиқланган Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш давлат қўмитаси раиси

Б. Кучкаров

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

      





Қарорга

ИЛОВА



Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банддаги "шаҳар ва туман давлат" деган сўзлар "туманлар (шаҳарлар)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 8-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) муайян туманлар (шаҳарлар) доирасида ҳайвонларни отиб ташлашга тайёргарлик кўриш ва отиш бўйича тадбирларни амалга оширишнинг аниқ жойларини, йўналишларини, вақти ва тартибини белгилаш учун - овчилик жамиятлари ходимлари, ҳаваскор овчилар (уларнинг розилиги билан), экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари ва ҳайвонларни тутиш бўлими ходимлари;";

"в" кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари ходимлари - ҳайвонларни қутуриш жойларида, қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда отиб ташлаш амалга оширилаётганда киритилади.".


3. 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Овчилар ва балиқчилар спорт жамиятлари уюшмасининг (бундан буён матнда "Ўзбековчибалиқчи" уюшмаси деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 12-банддаги ва 26-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги "табиатни муҳофаза қилиш" деган сўзлар "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги "шаҳар (туман) давлат" деган сўзлар "туманлар (шаҳарлар)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 32-банддаги "табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари (Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари)" деган сўзлар "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 42-банддаги "Ўзбековчибалиқчи" уюшмасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 44-банддаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, "Ўзбековчибалиқчи" уюшмаси" деган сўзлар "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 47-банддаги "Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига, шунингдек рағбатлантириш чораларини кўриш учун "Ўзбековчибалиқчи" уюшмасига" деган сўзлар "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига, шунингдек рағбатлантириш чораларини кўриш учун Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 48-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўзбековчибалиқчи" уюшмаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ва Давлат ветеринария қўмитаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 март, 12-сон, 235-модда


































Время: 0.1631
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск