Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Молия вазирлигининг 39-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-22-сон "Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 01.03.2018 й. Қарори (АВ томонидан 17.03.2018 й. 2775-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2018 й.

N 2775-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.03.2018 й.

N 39


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

01.03.2018 й.

N 2018-22


ҚАРОРИ



Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани

қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат

солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг

банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 10, 2016-06-сон қарори (рўйхат рақами 2775, 2016 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 135-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

   





Қарорга

ИЛОВА



Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани

қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат

солиғининг ортиқча суммани солиқ тўловчининг

банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Муқаддимадан "ёзма" деган сўз чиқариб ташлансин.


2. 4-бандда:

биринчи хатбошидан "ёзма" деган сўз чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "ёзма ариза" деган сўзлар "ариза" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 5-банддаги "йигирма кун" деган сўзлар "ўн беш иш куни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги ёзма шаклда ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат тарзида юборилган аризани (бундан буён матнда ариза деб юритилади) солиқ тўловчи томонидан ҳудудий давлат солиқ бошқармасига (бундан буён матнда ДСБ деб юритилади) қуйидаги ҳужжатлар уч нусхада илова қилинган ҳолда тақдим этилади:".


5. 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "тўрт" деган сўз "уч" деган сўз билан алмаштирилсин;

"г" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "эркин муомаладаги" деган сўзлар "миллий" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ДСИга тўрт нусхада" деган сўзлар "ДСБга уч нусхада" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 9-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

биринчи хатбошидаги "ҳужжатлар тўпламига ДСИ" деган сўзлар "ариза ва илова қилинадиган ҳужжатларга (бундан буён матнда ҳужжатлар тўплами деб юритилади) ДСБ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 10-банддаги "ДСИ" қисқартмаси "ДСБ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


9. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (бундан буён матнда Давлат солиқ қўмитаси деб юритилади) беришга қарор қабул қилинганда ДСБ солиқ тўловчининг аризаси олинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмай:

солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси ҳисоб-китобининг барча нусхаларини тасдиқлайди;

ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги хулосани (бундан буён матнда Хулоса деб юритилади) расмийлаштиради ва уни кейинчалик кўриб чиқиш учун Давлат солиқ қўмитасига тақдим этади.

Давлат солиқ қўмитасига юборилаётган Хулосага солиқ тўловчи тақдим этган ҳужжатларнинг икки нусхаси тегишли рўйхат билан биргаликда илова қилинади. Ҳужжатларнинг бир нусхаси ДСБда сақлаш учун қолдирилади.

Бунда солиқ тўловчидан ҳужжатлар тўпламини қабул қилган ДСБ Хулосага илова қилинаётган ҳужжатларнинг барча нусхаларининг айнан бир хиллиги, шунингдек уларнинг бутлиги учун жавобгар ҳисобланади.".


10. 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. 13-бандда:

биринчи хатбошидаги "давлат солиқ бошқармаси томонидан келишилган Хулоса олинган кундан бошлаб 4 иш" деган сўзлар "ДСБ томонидан келишилган Хулоса олинган кундан бошлаб 6 иш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "давлат солиқ бошқармаси" деган сўзлар "ДСБ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


12. 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги "6" рақами "4" рақами билан алмаштирилсин.


13. 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ДСИ" қисқартмаси "ДСБ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


14. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Агар рад этиш тўғрисидаги қарор ДСБ томонидан қабул қилинган бўлса, рад этиш тўғрисидаги хабарнома солиқ тўловчига рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида юборилади.

Агар рад этиш тўғрисидаги қарор Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган бўлса, рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ДСБга юборилади, ДСБ ўз навбатида рад этиш тўғрисидаги хабарноманинг кўчирма нусхасини олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида унинг кўчирма нусхасини солиқ тўловчига юборади.

Агар рад этиш тўғрисидаги қарор Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган бўлса, Молия вазирлиги рад этиш тўғрисидаги хабарномани рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида Давлат солиқ қўмитасига юборади. Давлат солиқ қўмитаси рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида унинг кўчирма нусхасини ДСБга юборади, ДСБ ўз навбатида рад этиш тўғрисидаги хабарноманинг кўчирма нусхасини олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида унинг кўчирма нусхасини солиқ тўловчига юборади.".


15. 20-банднинг иккинчи хатбошисидаги "тегишли давлат солиқ бошқармаси ва ДСИни" деган сўзлар "тегишли ДСБни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 1-илованинг 4-бандидаги "ОКОНХ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


17. 4, , ва 5-иловалардаги "ДСИ" қисқартмаси "ДСБ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


18. 6 ва 7-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Солиқ тўловчиларга ноль даражали

ставкани қўллаш натижасида ҳосил

бўлган қўшилган қиймат солиғининг

ортиқча суммани солиқ тўловчининг

банкдаги ҳисобварағига қайтариш

тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Ноль даражали ставкани қўллаш натижасида

ҳосил бўлган ҚҚСни қайтариш учун



тақдим


(корхона номи)


қилинган ҳужжатлар тўпламининг

ТЕХНИК ЙЎНАЛИШ ҚОҒОЗИ

Т/р

Идора (ташкилот)нинг

номи

Ҳужжат

рақами

ва келиб

тушиш

санаси


Ҳужжатлар

тўпламини

қабул қилиб

олувчи шахснинг

лавозими

ва Ф.И.О.


Ҳужжатлар

тўпламини

ижрочига

бериш

санаси


Ҳужжатлар

тўпламини

олган ижрочи-

нинг Ф.И.О.

ва имзоси


Ҳужжат-

ларни

кейин-

чалик қайта

ишлашга

бериш

санаси


Ҳужжат-

ларни

кўриб

чиқишнинг

кечикиш

сабаби



1.

Давлат солиқ бошқармаси (3 иш куни)









2.

Давлат солиқ қўмитаси (6 иш куни)









3.

Молия вазирлиги (6 иш куни), шу жумладан:









3.1.

Тармоқ бошқармаси (4 иш куни)









3.2.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (2 иш куни)








".

     





Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Солиқ тўловчиларга ноль даражали

ставкани қўллаш натижасида ҳосил

бўлган қўшилган қиймат солиғининг

ортиқча суммани солиқ тўловчининг

банкдаги ҳисобварағига қайтариш

тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикаси Давлат

солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

___________________________________

___________________________________


20___ й. "___" _______________


_____ -сон ХУЛОСА


        


(хулоса берган ДСБ номи)


        

аризаси бўйича


(корхона номи)


________________ СТИР ________________________________________ ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган, қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча

суммаси


учун


(давр)


тақдим қилинган ҳужжатларни текшириш асосида тўловчида 20__ й. _________ ҳолатига қайтариладиган

ҚҚСнинг ортиқча суммаси



(рақам билан)


сўм ҳосил бўлганлиги аниқланди.

(сўз билан)




ДСБ бошлиғи





(Ф.И.О.)


(имзо)

20___ йил "____" __________________


М.Ў.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 март, 12-сон, 228-модда































Время: 0.1864
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск