Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2018 й. 229-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2018 й.

N 229



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

"ОИЛА" ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази (кейинги ўринларда "Оила" маркази деб аталади) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 24 кишидан иборат марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

"Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

"Оила" марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 3а-иловага мувофиқ;

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сонига нисбатан тоифаланган туманлар (шаҳарлар) рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг Устави 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Оила" маркази директорига, зарурият бўлганда, "Оила" марказининг марказий аппарати, "Оила" марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шунингдек, "Оила" марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаевага, "Оила" маркази директорига:

15 кун муддатда "Оила" марказининг марказий аппаратини юқори малакали ва ташаббускор кадрлар билан тўлдириш чораларини кўриш;

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда "Оила" марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шунингдек, "Оила" марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимларига замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали ва ташаббускор кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш топширилсин.


4. Белгилансинки:

"Оила" маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади;

"Оила" маркази оила институтини ривожлантириш соҳасида амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда иштирок этади, тадқиқотлар натижалари амалиётга татбиқ этилишини таъминлайди.


5. Қуйидагилар:

жорий таъминотга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича илмий лойиҳаларни бажаришга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, шартнома асосида ноширлик фаолиятини амалга оширишдан, тадқиқотлар ўтказишдан ва ишлар бажариш (хизмат кўрсатиш)дан тушадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари "Оила" маркази марказий аппарати фаолиятини молиялаштириш;

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, шартнома асосида ноширлик фаолиятини амалга оширишдан, тадқиқотлар ўтказишдан ва ишлар бажариш (хизмат кўрсатиш)дан тушадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар "Оила" марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, "Оила" марказининг туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида "Оила" маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг таъминотига 2018 йилда зарур бўлган бюджет маблағларини ажратсин ва кейинги йиллардан бошлаб маблағ ажратишни назарда тутсин;

"Оила" марказига 3 та автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда "Оила" марказига оила институтини қўллаб-қувватлаш ва оилавий қадриятларни ривожлантириш соҳасида фаолият юритаётган халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантиришда ҳар томонлама кўмаклашсин.


8. "Оила" маркази Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида "Соғлом оила - соғлом жамият" концептуал ғоясини кенг тарғиб қилиш бўйича тадбирлар ўтказилишини таъминласин.

9. "Оила" маркази:

а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига;

б) қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий судининг статистик маълумотлари;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бюллетенлари ва кундалик маълумотлари тўплами;

хорижий матбуот обзорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг таҳлилий ахборотлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари, мажбурий тарзда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Оила" марказини белгиланган тартибда зарур телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси "Оила" маркази билан биргаликда 2018 йил 15 апрелгача "Оила" марказининг ҳудудий бўлинмаларини жойлаштириш чораларини кўрсинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева ҳамда "Оила" маркази директори зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 мартдаги

229-сон қарорига

1-ИЛОВА


     

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

"Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

       

                    

       

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот

маркази





Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар

бошқармалари




Туманлар (шаҳарлар) бўлимлари

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 мартдаги

229-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


            


Илмий-методологик кенгаш


Директор



Директор ёрдамчиси
































































Юрисконсульт

1
























Директорнинг илм-фан бўйича

ўринбосари

Директор ўринбосари



















Кадрлар билан ишлаш бўйича

бош мутахассис

1
























Оила институтини мустаҳкамлаш

соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани

такомиллаштириш бўлими

2

Нотинч оилалалар мониторингини олиб

бориш, баҳолаш ҳамда оиални ижтимоий

ҳимоя қилиш бўлими

2

























Бухгалтерия

1
















Ҳудудий бошқармалар фаолиятини

илмий-методик таъминлаш ва

махсус ўқув курслари фаолиятини

мувофиқлаштириш бўлими

3






















Оила институтини мустаҳкамлаш,

шахслараро муносабатларни

такомиллаштириш ва анъанавий

оилавий қадриятларни сақлаш бўлими

2






АКТ бўйича мутахассис

1


























Жимоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси

1
















Оилани демографик

ривожлантириш бўлими

2















Замонавий намунали оила моделини

тарғиб этиш бўлими

2

































Матбуот котиби

1
































Оила-никоҳ муносабатлари масалалари

борасида халқаро ва хорижий

ташкилотлар, илмий муассасалар

ва ННТ билан ҳамкорлик бўйича

бош мутахассис

1






































































































































































      

Изоҳ. Марказ марказий аппарати бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони (техник ва ёрдамчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) - 24 нафар.

Техник ва ёрдамчи ходимлар сони давлат бошқаруви органлари учун назарда тутилган нормативлар бўйича белгиланади.

Марказга илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун шартнома асосида илмий ва ўқув муассасаларининг етакчи мутахассис, эксперт, олим ва ўқитувчиларини қўшимча жалб этиш ҳуқуқи берилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 мартдаги

229-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

            

           










Бошқарма бошлиғи



























































































      

Оилаларни мустаҳкамлаш ва анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш бўйича бош мутаҳассис

              


Замонавий намунали оила моделини тарғиб этиш бўйича етакчи мутахассис


Бухгалтер

















































































Махсус ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими

3

















           

Туман (шаҳар) бўлимлари (туман (шаҳарлар) тоифасига кўра 1 ёки 2 нафар оилалар билан ишлаш бўйича мутахассис)

           


















































         

Изоҳ. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони (туман (шаҳар) бўлимларининг техник ва ёрдамчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) - 7 нафар. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 98 нафар.

Туман (шаҳар) бўлимларининг оилалар билан ишлаш бўйича мутахассисларининг умумий сони - 306 нафар.

Бошқармаларнинг техник ва ёрдамчи ходимлар сони давлат бошқаруви органлари учун назарда тутилган нормативлар бўйича белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 мартдаги

226-сон  қарорига

3а-ИЛОВА



"Оила" марказининг Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ва туманлар

(шаҳарлар) бўлимлари бошқарув ходимларининг

умумий чекланган сони

   

  

Т/р

Ҳудуд номи

"Оила" марказининг ҳудудий

бошқармалари

"Оила" марказининг туманлар

(шаҳарлар) бўлимлари

Жами

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

7

24

31

2.

Андижон вилояти

7

23

30

3.

Бухоро вилояти

7

18

25

4.

Жиззах вилояти

7

18

25

5.

Қашқадарё вилояти

7

25

32

6.

Навоий вилояти

7

16

23

7.

Наманган вилояти

7

19

26

8.

Самарқанд вилояти

7

26

33

9.

Сирдарё вилояти


7

16

23

10.

Сурхондарё вилояти

7

21

28

11.

Тошкент вилояти

7

32

39

12.

Фарғона вилояти

7

28

35

13.

Хоразм вилояти

7

18

25

14.

Тошкент шаҳри

7

22

29

Жами


98

306

404

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 мартдаги

229-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг туманлар

(шаҳарлар) бўлимлари бошқарув ходимларининг

умумий чекланган сонига нисбатан тоифаланган

туманлар (шаҳарлар)

РЎЙХАТИ

  


Т/р

Ҳудудлар

Туман ва шаҳарлар

1-тоифа*

2-тоифа**

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

Қўнғирот тумани

Хўжайли тумани

Беруний тумани

Тўрткўл тумани

Чимбой тумани

Элликқалъа тумани

Амударё тумани

Шуманай тумани

Қонликўл тумани

Кегейли тумани

Мўйноқ тумани

Қораўзак тумани

Тахтакўпир тумани

Нукус тумани

Тахиатош тумани

2.

Андижон  вилояти

Андижон шаҳри

Қўрғонтепа тумани

Шаҳрихон тумани

Андижон тумани

Жалақудуқ тумани

Избоскан тумани

Марҳамат тумани

Хонабод шаҳри

Асака тумани

Балиқчи тумани

Бўз тумани

Булоқбоши тумани

Пахтаобод тумани

Олтинкўл тумани

Хўжаобод тумани

Улуғнор тумани

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

Ғиждувон тумани

Ромитан тумани

Қоракўл тумани

Шофиркон тумани

Когон шаҳри

Жондор тумани

Пешку тумани

Олот тумани

Бухоро тумани

Вобкент тумани

Когон тумани

Қоровулбозор тумани

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри

Зомин тумани

Дўстлик тумани

Ғаллаорол тумани

Фориш тумани

Бахмал тумани

Ш.Рашидов тумани

Пахтакор тумани

Мирзачўл тумани

Арнасой тумани

Зарбдор тумани

Зафаробод тумани

Янгиобод тумани

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

Шаҳрисабз тумани

Нишон тумани

Муборак тумани

Миришкор тумани

Чироқчи тумани

Ғузор тумани

Яккабоғ тумани

Косон тумани

Қамаши тумани

Шаҳрисабз шаҳри

Қарши тумани

Китоб тумани

Деҳқонобод тумани

Касби тумани

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри

Зарафшон шаҳри

Учқудуқ тумани

Қизилтепа тумани

Хатирчи тумани

Кармана тумани

Конимех тумани

Навбаҳор тумани

Нурота тумани

Томди тумани

7.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

Косонсой тумани

Норин тумани

Учқўрғон тумани

Чуст тумани

Поп тумани

Тўрақўрғон тумани

Чортоқ тумани

Мингбулоқ тумани

Наманган тумани

Уйчи тумани

Янгиқўрғон тумани

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

Каттақўрғон шаҳри

Ургут тумани

Нарпай тумани

Жомбой тумани

Самарқанд тумани

Иштихон тумани

Пайариқ тумани

Пастдарғом тумани

Каттақўрғон тумани

Булунғур тумани

Нуробод тумани

Пахтачи тумани

Оқдарё тумани

Қўшработ тумани

Тойлоқ тумани

9.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри

Сирдарё тумани

Боёвут тумани

Сайхунобод тумани

Ховос тумани

Ширин шаҳри

Янгиер шаҳри

Сардоба тумани

Оқолтин тумани

Гулистон тумани

Мирзаобод тумани

10.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри

Денов тумани

Шўрчи тумани

Шеробод тумани

Жарқўрғон тумани

Сариосиё тумани

Музробод тумани

Қумқўрғон тумани

Узун тумани

Ангор тумани

Бойсун тумани

Қизириқ тумани

Олтинсой тумани

Термиз тумани

11.

Тошкент вилояти

Нурафшон шаҳри

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Бекобод шаҳри

Чирчиқ шаҳри

Бўстонлиқ тумани

Қибрай тумани

Зангиота тумани

Ўртачирчиқ тумани

Янгийўл тумани

Охангарон шаҳри

Янгийўл шаҳри

Охангарон тумани

Оққўрғон тумани

Бекобод тумани

Бўка тумани

Қуйичирчиқ тумани

Паркент тумани

Пискент тумани

Чиноз тумани

Юқоричирчиқ тумани

Тошкент тумани

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

Қўқон шаҳри

Марғилон шаҳри

Қува тумани

Боғдод тумани

Бешариқ тумани

Ўзбекистон тумани

Тошлоқ тумани

Учкўприк тумани

Қувасой шаҳри

Бувайда тумани

Данғара тумани

Олтиариқ тумани

Қўштепа тумани

Риштон тумани

Фарғона тумани

Ёзёвон тумани

Сўх тумани

Фурқат тумани

13.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри

Ҳазорасп тумани

Хива тумани

Хонқа тумани

Боғот тумани

Шовот тумани

Хива шаҳри

Урганч тумани

Қўшкўпир тумани

Гурлан тумани

Янгиариқ тумани

Янгибозор тумани

14.

Тошкент шаҳри

Олмазор тумани

Бектемир тумани

Миробод тумани

Мирзо Улуғбек тумани

Сирғали тумани

Учтепа тумани

Чилонзор тумани

Шайхонтоҳур тумани

Юнусобод тумани

Яккасарой тумани

Яшнобод тумани


Жами

106

94

              

*) 1-тоифа - оилалар билан ишлаш бўйича 2 нафар мутахассис белгиланмоқда.


**) 2-тоифа - оилалар билан ишлаш бўйича 1 нафар мутахассис белгиланмоқда.


Жами: оилалар билан ишлаш бўйича мутахассис 306 та штат бирлиги.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 мартдаги

229-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика "Оила" илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 2 февралдаги 54-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика "Оила" илмий-амалий маркази Иштирокчилар кенгаши таркиби тўғрисида" 2001 йил 30 майдаги 242-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 март








































Время: 0.2259
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск