ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 01.03.2018 й. 49-сон "Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.03.2018 й. 2146-8-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.03.2018 й.

N 2146-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

01.03.2018 й.

N 49


БУЙРУҒИ



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 62-банддан "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш республика маркази харажатлари," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 73 ва 74-бандлардаги "Миллий хавфсизлик" деган сўзлар "Давлат хавфсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 79-банддаги "Тошкент шаҳридаги Ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини" деган сўзлар "Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 87-банддаги "Давлат патент идораси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 108-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 112-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 120-банд "Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари," деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 1-иловада:


1) 3 001 0 0 қатор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси";


2) 3 008 0 0 қатор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси";


3) 3 015 1 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 016 0 0 Ўзбекистон ёшлар иттифоқини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

3 016 1 0 Республика маблағлари;

3 017 0 0 Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси жамғармаси;

3 017 1 0 Республика маблағлари".


9. 2-иловада:


1) 3 112 505, 3 112 605, 3 112 705, 3 112 805 ва 3 112 900 - 3 112 903 қаторлар чиқариб ташлансин;


2) 3 112 899 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 112 904 Ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига ажратмалар";


3) 3 131 209 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 131 210 Ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан бир гектардан ошган ер майдони учун ер солиғи";


4) 3 141 201 - 3 141 204 қаторлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3 141 201 Бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ (тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган нефть маҳсулотларидан ташқари);

3 141 202 Суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ;

3 141 203 Сиқилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ;

3 141 204 Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган нефть маҳсулотлари бўйича бензин, дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ";


5) 3 142 901 қатордаги "Дженерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ" деган сўзлар "Дженерал Моторс Ўзбекистон" АЖ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 3 331 238 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 331 240 Мақсадли ижтимоий трансфертлар;

3 331 241 Таълим соҳаси учун республика бюджетидан олинган мақсадли ижтимоий трансфертлар;

3 331 242 Тиббиёт соҳаси учун республика бюджетидан олинган мақсадли ижтимоий трансфертлар;

3 331 243 Таълим соҳаси учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан олинган мақсадли ижтимоий трансфертлар;

3 331 244 Тиббиёт соҳаси учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан олинган мақсадли ижтимоий трансфертлар;

3 331 245 Таълим соҳаси учун вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан олинган мақсадли ижтимоий трансфертлар;

3 331 246 Тиббиёт соҳаси учун вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан олинган мақсадли ижтимоий трансфертлар";


7) 3 331 500, 3 331 502, 3 331 503, 3 331 505, 3 331 506 ва 3 331 900 қаторлардаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 3 422 114 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 422 117 Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш учун давлат божи;

3 422 118 Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш учун давлат божи;

3 422 119 Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш учун давлат божи (электрон мурожаатлар учун);

3 422 120 Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш учун давлат божи;

3 422 121 Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш учун давлат божи (электрон мурожаатлар учун);

3 422 122 Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия бериш учун давлат божи;

3 422 123 Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш учун давлат божи;

3 422 124 Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш учун давлат божи (электрон мурожаатлар учун);

3 422 125 Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш учун давлат божи";


9) 3 422 225 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 422 233 Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун ундириладиган йиғим;

3 422 234 Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларга малака тоифасини бериш учун йиғим;

3 422 235 Нодавлат таълим муассасаларини аттестациядан ўтказганлик учун йиғим;

3 422 236 Мажбурий ижро бюроси (маъмурий ишлар бўйича судлар томонидан чиқарилган ижро ҳужжатига асосан давлат божлари қарзлари бўйича ундирилган маблағлар);

3 422 237 Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш учун йиғим;

3 422 238 Франшизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим;

3 422 239 Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси учун йиғим;

3 422 240 Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш учун йиғим;

3 422 241 Кўчма савдони амалга оширишга рухсат бериш учун йиғим;

3 422 242 Турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсат бериш учун йиғим;

3 422 243 Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш учун йиғим;

3 422 244 Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш (аризани кўриб чиқиш ва қайта расмийлаштириш) учун йиғим;

3 422 245 Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш (аризани кўриб чиқиш ва қайта расмийлаштириш) учун йиғим;

3 422 246 Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш (аризани кўриб чиқиш ва қайта расмийлаштириш) учун йиғим;

3 422 247 Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия бериш (аризани кўриб чиқиш, қайта расмийлаштириш ва дубликат) учун йиғим;

3 422 248 Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига лицензия бериш (аризани кўриб чиқиш ва қайта расмийлаштириш) учун йиғим;

3 422 249 Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;

3 422 250 Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлашга рухсатнома;

3 422 251 Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;

3 422 252 Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва урчитиладиган питомникларни, шунингдек зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома;

3 422 253 Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш (аризани кўриб чиқиш, дубликат бериш ва қайта расмийлаштириш учун) учун йиғим;

3 422 254 Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш учун (аризани кўриб чиқиш ва лицензияни қайта расмийлаштириш) йиғим (электрон мурожаатлар учун);

3 422 255 Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш учун (аризани кўриб чиқиш ва лицензияни қайта расмийлаштириш) йиғим;

3 422 256 Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш учун йиғим;

3 422 257 Давлат хизматлари марказлари бинолари ва туташ ҳудудларидаги реклама фаолияти учун тўлов;

3 422 258 Давлат хизматлари марказлари орқали юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг муҳр ва штампларини тайёрлаш фаолияти учун тўлов;

3 422 259 Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ҳамда техник кўрикдан ўтказишдан тушган маблағлар;

3 422 260 Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасини жойлаштиришга рухсатнома;

3 422 261 Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучларни жалб қилишга рухсатнома";


10) 3 430 137 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 430 142 Фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги учун жарима;

3 430 143 Ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан бир гектардан ошган ер майдони учун ер солиғи;

3 430 144 Мансабдор шахслар давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлиги учун қўлланиладиган маъмурий жарима;

3 430 145 Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик, кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, шунингдек, бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузганлик, кема бошқарувчиларининг кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқаргани учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси";


11) 3 450 974 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 450 975 Уруш қатнашчиларига санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланма учун компенсация тушумлари";


12) 3 520 112 қатор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика бюджетидан айланма касса маблағларини тўлдириш учун олинган маблағлар";


13) 3 520 118 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 520 119 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетидан айланма касса маблағларини тўлдириш учун олинган маблағлар;

3 520 120 Республика бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан олинган маблағлар;

3 520 121 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан олинган маблағлар".


10. 3-иловада:


1) 10 401 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"10 405 Шаҳрисабз шаҳри";


2) 33 401 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"33 406 Хива шаҳри";


3) 35 225 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"35 228 Тахиатош тумани";


4) 35 411 қатор чиқариб ташлансин.


11. 4-иловада:


1) 7 014 200 қатор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги харажатлари";


2) 7 014 200 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 014 201 Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини сақлаш харажатлари";


3) 7 018 344 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 018 400 Мақсадли ижтимоий трансфертлар;

7 018 410 Таълим соҳасига бериладиган мақсадли ижтимоий трансфертлар;

7 018 411 Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига бериладиган мақсадли ижтимоий трансфертлар;

7 018 412 Вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетига бериладиган мақсадли ижтимоий трансфертлар;

7 018 413 Туман ва шаҳарлар бюджетига бериладиган мақсадли ижтимоий трансфертлар;

7 018 420 Тиббиёт соҳасига бериладиган мақсадли ижтимоий трансфертлар;

7 018 421 Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига бериладиган мақсадли ижтимоий трансфертлар;

7 018 422 Вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетига бериладиган мақсадли ижтимоий трансфертлар;

7 018 423 Туман ва шаҳарлар бюджетига бериладиган мақсадли ижтимоий трансфертлар";


4) 7 019 400 қатор чиқариб ташлансин;


5) 7 019 800 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 019 900 Бошқа харажатлар;

7 019 901 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигини сақлаш харажатлари;

7 019 902 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари;

7 019 903 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтини сақлаш харажатлари;

7 019 990 Бошқа харажатлар";


6) 7 029 904 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 029 905 Ҳарбий-маъмурий секторга юклатилган чора-тадбирларни амалга ошириш ва вазифаларни ҳал этиш харажатлари;

7 029 906 Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитасини сақлаш харажатлари";


7) 7 034 100 ва 7 035 100 қаторлардаги "Миллий хавфсизлик" деган сўзлар "Давлат хавфсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 7 041 232 қатордаги "Тошкент шаҳридаги Ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини" деган сўзлар "Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 7 041 901 қатордаги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси" деган сўзлар "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 7 045 196 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 045 197 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини сақлаш харажатлари;

7 045 198 "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонасини сақлаш харажатлари";


11) 7 047 302 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 047 303 Туризмни ривожлантириш департаментини сақлаш харажатлари";


12) 7 049 600 қатор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги";


13) 7 076 901 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 076 902 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигини сақлаш харажатлари";


14) 7 083 500 ва 7 083 505 қаторлардаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 7 084 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 084 900 Бошқа харажатлар;

7 084 901 Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа марказни сақлаш харажатлари";


16) 7 089 600 қатордаги "давлат қўмитасини" деган сўзлар "вазирлигини" деган сўз билан алмаштирилсин;


17) 7 089 601 қатордаги "давлат қўмитасининг" деган сўзлар "вазирлигининг" деган сўз билан алмаштирилсин;


18) 7 096 515 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 096 516 Олий таълим муассасалари";


19) 7 096 526 қатор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олий таълим муассасалари";


20) 7 096 526 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 096 528 Ижтимоий-тадқиқот муассасалари;

7 096 529 "Истеъдод" жамғармаси";


21) 7 102 412 қатордаги "Миллий хавфсизлик" деган сўзлар "Давлат хавфсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 7 106 220 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 106 230 Уруш қатнашчиларига санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланма учун компенсация харажатлари".


12. 5-иловада:


1) 42 34 930 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"42 34 950 Иситиш қозонлари";


2) 42 52 600 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"42 52 700 Қиш-баҳор мавсумига ғамланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари";


3) 43 33 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"43 33 200 Иситиш қозонлари";


4) 43 54 940 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"43 54 950 Иситиш қозонлари";


5) 46 41 330 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"46 41 400 Мақсадли ижтимоий трансфертлар;

46 41 410 Қорақалпоғистон Республикасига;

46 41 420 Вилоятлар ва Тошкент шаҳрига;

46 41 430 Туман ва шаҳарларга".


13. 5а-иловада:


1) 42 34 930 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"42 34 950 Иситиш қозонлари";


2) 42 52 600 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"42 52 700 Қиш-баҳор мавсумига ғамланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари";


3) 43 33 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"43 33 200 Иситиш қозонлари";


4) 43 54 940 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"43 54 950 Иситиш қозонлари";


5) 46 41 330 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"46 41 400 Мақсадли ижтимоий трансфертлар;

46 41 410 Қорақалпоғистон Республикасига;

46 41 420 Вилоятлар ва Тошкент шаҳрига;

46 41 430 Туман ва шаҳарларга".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 апрель, 13-сон, 261-модда








































Время: 0.2104
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск