ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 27.03.2018 й. 4-2018-сон "Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.03.2018 й. 2431-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.03.2018 й.

N 2431-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРИНИНГ

27.03.2018 й.

N 4-2018


БУЙРУҒИ



Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли

ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сон "Тиббиёт ва таълим муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳамда 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2017 йил 20 июндаги 393-сон "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2012 йил 28 декабрдаги 508-сон буйруғи (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 120-модда) билан тасдиқланган Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                И. Маджидов






Буйруққа

ИЛОВА



Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли

ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 18-банд "тўлов миқдори" деган сўзлардан кейин "(оширилган тўлов-контракт миқдори бундан мустасно)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 24-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, стипендия абитуриентларни дарсларга қатнашишга рухсат берилган ойнинг биринчи санасидан ўрнатилган тартибда белгиланади.".


3. 27-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, оширилган тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинганлар биринчи курснинг биринчи семестри давомида талабалар сафидан четлаштирилганда улар томонидан амалга оширилган тўловнинг 50 фоизи қайтариб берилмайди.".


4. 28-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, оширилган тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинганлар биринчи курсда талабалар сафидан четлаштирилганда қайтариладиган тўлов миқдори ўқув йилининг охирига қадар қолган ойлар сонини тегишли ўқув йилига тасдиқланган ўқитишнинг оширилган тўлов-контракт миқдорининг ўн иккидан бир қисмига кўпайтириш орқали аниқланади ва контрактнинг тегишли тарафи ёзма мурожаатига кўра қайтариб берилади.".


5. 30-банднинг иккинчи хатбошиси "ва мазкур даврда ўрнатилган тартибда стипендия тўланади" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 34-банднинг биринчи хатбошисиқитишнинг контракт шаклидан" деган сўзлардан кейин "шу жумладан оширилган тўлов-контракт асосида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Ҳар йили олий таълим муассасалари томонидан ўқитишнинг контракт шаклидан тушадиган маблағлар бўйича календарь йилга даромадлар ва харажатлар сметаси ишлаб чиқилиб тасдиқланади ҳамда бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ёки идорага рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.".


8. 46-бандда "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази" деган сўзлар "Касб-ҳунар таълими маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"55. Ҳар йили ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитишнинг контракт шаклидан тушадиган маблағлар бўйича календарь йилга даромадлар ва харажатлар сметаси ишлаб чиқилиб тасдиқланади ҳамда бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ёки идорага рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.".


10. 61-бандда "Назорат-тафтиш" деган сўзлар "Давлат молиявий назорати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 апрель, 13-сон, 257-модда

































Время: 0.2247
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск