Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича Методикалар (АВ томонидан 29.03.2018 й. 2987-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 13.02.2018 й. 35-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 29 мартда 2987-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2018 йил 13 февралдаги

35-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академиясининг кундузги таълим шаклига

номзодлар танловини ўтказиш бўйича

МЕТОДИКАЛАР


Мазкур Методикалар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига танлаш ва ўқишга қабул қилишда номзодларни психофизиологик ўрганиш, ёзма иш ўтказиш, номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини, чет тилларини ўзлаштирганлигини баҳолаш ҳамда уларни якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказиш услубларини белгилайди.



1-БОБ. ПСИХОФИЗИОЛОГИК ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ


1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик хислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


2. Психофизиологик ўрганиш автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён матнда махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида амалга оширилади.


3. Номзодларни психофизиологик ўрганиш махсус комплекс ёрдамида ўтказилишининг асосий тамойили - номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича хулоса қилишда инсон омилидан ҳоли бўлиш ва субъективликдан сақланиш ҳисобланади.


4. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган кунда номзод махсус жиҳозланган хонага киритилишидан олдин унга мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари, хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.


5. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.


6. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур ўрганишга қўйилмайди. Бунда, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ташкил этилган Номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссияси (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) аъзоси томонидан мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилади.

Мазкур бандда назарда тутилган ҳолда психофизиологик ўрганишга киритилмаган номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қабул комиссияси томонидан рухсат берилади.


7. Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.

Ушбу хона табиий ёки сунъий ҳолда ёритилган ҳамда шовқиндан ҳимояланган бўлиши лозим.

Хонада номзодга ажратилган жой қулай бўлиши керак.


8. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага номзодлар бир нафардан киритилади.

Номзодлар психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.


9. Номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади. Номзодга мазкур электродлар орқали 10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади.


10. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмайди.


11. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод узлуксиз равишда кузатиб турилади.


12. Психофизиологик ўрганиш якунида махсус комплекс номзоднинг психофизиологик хусусиятини 5 баллик тизимда аниқлайди.


13. Номзоднинг махсус комплекс томонидан аниқланган натижаси 6.0 коэфицентга кўпайтириш орқали "30" баллик тизимда қуйидаги формула асосида баҳоланади:


D = E х 6


D - якуний балл;

E - махсус комплекс номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича натижаси.

Психофизиологик ўрганишда узрсиз сабаларга кўра қатнашмаган номзодлар "0" балл билан баҳоланади.


14. Психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Методикаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


15. Қайднома психофизиологик ўрганишда иштирок этган қабул комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.



2-БОБ. ЁЗМА ИШ ЎТКАЗИШ МЕТОДИКАСИ


16. Ёзма иш номзоднинг имловий ва тиниш белгиларига оид (ишорат) саводхонлик даражасини ҳамда мустақил ижодий фикрлаш қобилиятини баҳолаш мақсадида ўтказилади.


17. Ёзма иш номзодлар томонидан баён ёки иншо ёзиш орқали амалга оширилади.

Ёзма ишнинг баён ёки иншо ёзиш шаклида ўтказилиши қабул комиссияси томонидан белгиланади.


18. Ёзма иш ўтказиш учун тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишув асосида малакали мутахассислар жалб қилиниши мумкин.


19. Баённинг матнлари ва иншонинг мавзулари умумий бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ шакллантирилади.

20. Баённинг матнлари ва (ёки) иншонинг мавзулари 1 июнь кунига қадар қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


21. Тасдиқланган матн ва (ёки) мавзулар қабул комиссияси котиби томонидан номзодлар сонидан келиб чиқиб кўпайтирилади ва уларнинг зарур миқдорда, хато ва камчиликларсиз бўлиши учун у масъул ҳисобланади.


22. Матн ва (ёки) мавзулар қабул комиссияси котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.


23. Ёзма иш ўтказилаётган хонага жадвал, луғат, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


24. Номзодлар ёзма иш ўтказиладиган аудиторияга ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.


25. Ёзма иш бошланишидан олдин қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодларга ёзма иш ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда рақамланган дафтарлар тарқатилади.


26. Номзод рақамланган дафтарнинг устки қисмига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ҳамда гуруҳ рақами ҳақидаги маълумотларни ёзади.


27. Номзодларга баён матни бир маротаба тушунарли ва тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Баён матнининг ҳажми 250 - 300 та сўздан иборат бўлади.

Баён матни ўқиб эшиттирилгандан кейин номзодларга баён ёзиш учун 2 академик соат (80 дақиқа) вақт берилади.

Баён ёзиш вақтида номзодларга баён матнининг такроран ўқиб эшиттирилишига йўл қўйилмайди.


28. Баённи муддатидан олдин ёзиб тугатган ёки баён ёзиш учун ажратилган вақт тугагач, номзод баён ёзишни тўхтатади ва ўзининг рақамланган дафтарини қабул комиссия аъзосига топшириб аудиторияни тарк этади.


29. Қабул комиссияси аъзоси номзодлардан қабул қилиб олинган дафтарларини мутахассисларга текшириш учун топширади.


30. Аудиторияда матнни ўқиб эшиттирган шахсга шу аудиториядаги номзодларнинг ёзган баёнларини текширишига йўл қўйилмайди.


31. Номзодлар томонидан ёзилган баён "30" баллик тизимда баҳоланади.

Баён:

матн мазмуни тўғри, мантиқли ва изчил баён этилган, сўз бойлиги, гап қурилиши ва ифода услуби адабий тил талабларига мос бўлиб, матн мазмунига ижодий ёндашилган, саводхонликда 1 та имловий ва 2 та ишоратга оид хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 3 тадан ошмаган деб топилганда - "30" балл билан баҳоланади;

матн мазмуни тўғри, мантиқли ва изчил баён этилган, сўз бойлиги, гап қурилиши ва ифода услуби адабий тил талабларига мос бўлиб, матн мазмунига ижодий ёндашилган, саводхонликда 2 та имло, 3 та ишоратга оид ва 1 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 6 тадан ошмаган деб топилганда - "25" балл билан баҳоланади;

фикр баёнида мантиқий изчиллик бузилган, сўз танлашда ва ифода қурилишида камчиликлар кузатилган, матнда мавзудан четга чиқиш ҳолатлари кузатилган, саводхонликда 4 та имло, 4 та ишоратга оид ва 2 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 10 тадан ошмаган деб топилганда - "20" балл билан баҳоланади;

матн баёнида мантиқий изчиллик етишмаган, гап тузишда камчиликлар кузатилган, сўз бойлиги кам, саводхонликда 5 та имло, 6 та ишоратга оид ва 3 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 14 тадан ошмаган деб топилганда - "15" балл билан баҳоланади;

матн баёнида мантиқий изчиллик бузилган, сўз бойлиги кам, саводхонликда 7 та имло, 8 та ишоратга оид ва 5 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 20 тадан ошмаган деб топилганда - "10" балл билан баҳоланади;

мавзу очилмаган, фикрлар бир-бирига боғланмаган, саводхонликда 7 тадан ортиқ имло, 8 тадан ортиқ ишоратга оид ва 5 тадан ортиқ услубий хатоликка йўл қўйилган, баённинг мазмуни бошқа мавзуда ёзилган, умумий хатолар 20 тадан ортиқ деб топилганда - "0" балл билан баҳоланади.

Номзод дафтарни баён ёзилмаган бўш ҳолда топширганда у "0" балл билан баҳоланади.


32. Номзодларга иншо мавзуси бир маротаба тушунарли ва тўлиқ ўқиб эшиттирилади.


33. Номзодларга иншо ёзиш учун 3 академик соат (120 дақиқа) вақт берилади.


34. Номзод томонидан ёзиладиган иншо матни мантиқан изчил, тушунарли баён этилиши, шунингдек иншонинг режаси мавзуга мос, ижодий ҳамда мустақил тузилиши лозим.


35. Иншони белгиланган муддатдан олдин ёзиб тугатган ёки иншо ёзиш учун ажратилган вақт тугагач, номзод иншо ёзишни тўхтатади ва ўзининг рақамланган дафтарини комиссия аъзосига топшириб аудиторияни тарк этади.


36. Қабул комиссияси аъзоси номзодлардан қабул қилиб олинган дафтарларини мутахассисларга текшириш учун топширади.


37. Аудиторияда мавзуни ўқиб эшиттирган шахс шу аудиториядаги номзодларнинг ёзган иншоларини текширишига йўл қўйилмайди.


38. Номзодлар томонидан ёзилган иншо "30" баллик тизимда баҳоланади.

Иншо:

режа мустақил ва ижодий тузилган, мавзу мантиқий изчилликда ва батафсил ёритилган, сўз бойлиги, гап қурилиши ва ифода услуби адабий тил талабларига мос бўлиб, мавзу мазмунига ижодий ёндашилган, хулосалар тўғри чиқарилган, саводхонликда 3 та имловий ва 6 та ишоратга оид хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 9 тадан ошмаган деб топилганда - "30" балл билан баҳоланади;

режа мустақил тузилган, мавзу батафсил ёритилган, адабий тил талабларига мос ёзилган, аммо фикрни баён қилишда ижодий ёндашилмаган, саводхонликда 6 та имло, 9 та ишоратга оид ва 3 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 18 тадан ошмаган деб топилганда - "25" балл билан баҳоланади;

режа мустақил тузилган, мавзу изчил баён этилмаган, адабий тил талабларига мос ёзилган, аммо фикр мантиқий кетма-кетликда баён қилинмаган, саводхонликда 10 та имло, 12 та ишоратга оид ва 6 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 28 тадан ошмаган деб топилганда - "20" балл билан баҳоланади;

режа мавзу доирасидан четга чиққан ҳолда тузилган, мавзу тўлиқ ва мантиқий кетма-кетликда ёритилмаган, саводхонликда 12 та имло, 15 та ишоратга оид ва 8 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 35 тадан ошмаган деб топилганда - "15" балл билан баҳоланади;

режа мавзу доирасидан четга чиққан ҳолда тузилган, мавзу тўлиқ ва мантиқий кетма-кетликда ёритилмаган, саводхонликда 15 та имло, 18 та ишоратга оид ва 10 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 43 тадан ошмаган деб топилганда - "10" балл билан баҳоланади;

мавзу очилмаган, фикрлар бир-бирига боғланмаган, саводхонликда 15 тадан ортиқ имло, 18 тадан ортиқ ишоратга оид ва 10 тадан ортиқ услубий хатоликка йўл қўйилган, баённинг мазмуни бошқа мавзуда ёзилган, умумий хатолар 43 тадан ортиқ деб топилганда - "0" балл билан баҳоланади.

Номзод дафтарни иншо ёзилмаган бўш ҳолда топширганда у "0" балл билан баҳоланади.

Ёзма ишда узрсиз сабаларга кўра қатнашмаган номзодлар "0" балл билан баҳоланади.


39. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда ёзма ишдаги хатолар 1 та хато деб ҳисобланади:

5 та ўринда "ҳ" ёки "ў" ҳарфлари ўрнида тегишлича "х" ёки "у" ҳарфлари ёзилган бўлса;

тиниш белгиларини қўллашда 6 тагача хатоликка йўл қўйилган бўлса;

келишик қўшимчаларини қўллашда 3 тагача хатоликка йўл қўйилган бўлса.


40. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:

тасодифий хатолар (масалан, "тушунмоқ" сўзи барча ўринларда тўғри ёзилган, бироқ битта ўринда нотўғри ёзилган ёки "1441" ўрнига "1941" ёзилган бўлса);

такрорий хатолар (масалан, "қутулмоқ" сўзи 5 тагача ўринда "қутилмоқ" тарзида қўлланилган бўлса);

сўз кўчиришдаги хатолар (масалан, воқе-а ёки октя-брь);

айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон ота - Чўпон ота, Юнусобод - Юнус-обод).


41. Ёзма ишдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.


42. Ёзма иш натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Методикаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


43. Қайднома ёзма ишни ўтказишда иштирок этган қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.



3-БОБ. УМУМЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК

ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ МЕТОДИКАСИ


44. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.


45. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби тушунтирилади.


46. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда спорт кийимида бўлишлари шарт.


47. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар йигитлар ва қизлар учун алоҳида белгиланади.


48. Қуйидагилар йигитлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тўсинда (турникда) тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.


49. Қуйидагилар қизлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.


50. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.


51. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини узрсиз сабабларга кўра бажармаган, шунингдек машқларни бажаришда "0" балл билан баҳоланган номзодларга қайта топширишга рухсат берилмайди.


52. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 2 сониягача давом этиши мумкин).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.


53. Номзод томонидан бажарилган тўсинда (турникда) тортилиш машқи қуйидагича баҳоланади:

13 маротаба ва ундан ортиқ тортилганда - "10" балл;

11-12 маротаба тортилганда - "7" балл;

9-10 маротаба тортилганда - "5" балл;

1 - 8 маротаба тортилганда ёки умуман тортила олмаганда - "0" балл.


54. 100 метрга югуриш машқи юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади ҳамда стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.


55. Номзод томонидан бажарилган 100 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:

а) йигитлар учун:

14,2 сония ичида бажарганда - "10" балл;

14,3 - 14,6 сонияда бажарганда - "7" балл;

14,7 - 15,4 сонияда бажарганда - "5" балл;

15,5 сонияда ва ундан ортиқ вақтда бажарганда ёки умуман бажармаганда - "0" балл.

б) қизлар учун:

17,0 сония ичида бажарганда - "10" балл;

17,1 - 17,8 сонияда бажарганда - "7" балл;

17,9 - 18,4 сонияда бажарганда - "5" балл;

18,5 сонияда ва ундан ортиқ вақтда бажарганда ёки умуман бажармаганда - "0" балл.


56. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.

Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.


57. Номзод томонидан бажарилган 3000 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:

12,50 дақиқа ичида бажарганда - "10" балл;

12,50 дақиқадан ортиқ, бироқ 13,10 дақиқагача бажарганда - "7" балл;

13,10 дақиқадан ортиқ, бироқ 13,45 дақиқагача бажарганда - "5" балл;

13,45 дақиқадан ортиқ вақтда бажарганда ёки умуман бажармаганда - "0" балл билан баҳоланади.


58. Номзод томонидан бажарилган 1000 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:

4,30 дақиқа ичида бажарганда - "10" балл;

4,30 дақиқадан ортиқ, бироқ 4,50 дақиқагача бажарганда - "7" балл;

4,50 дақиқадан ортиқ, бироқ 5,20 дақиқагача бажарганда - "5" балл;

5,20 дақиқадан ортиқ вақтда бажарганда ёки умуман бажармаганда - "0" балл билан баҳоланади.


59. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.

Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.

Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.


60. Номзод томонидан бажарилган куч ишлатиш машқлари комплекси қуйидагича баҳоланади:

34 маротаба ва ундан ортиқ бажарилганда - 10 балл;

32 - 33 маротаба бажарилганда - 7 балл;

28 - 31 маротаба бажарилганда - 5 балл;

1 - 27 маротаба бажарилганда ёки умуман бажарилмаганда - 0 балл.


61. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодларни баҳолаш натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Методикаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


62. Қайднома қабул комиссиясининг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.



4-БОБ. ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРГАНЛИКНИ

БАҲОЛАШ МЕТОДИКАСИ


1-§. Умумий қоидалар


63. Номзодларнинг чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш тест синовлари ёки назарий имтиҳон ўтказиш орқали амалга оширилади.


64. Умумий ўрта, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал муассасаларида инглиз, немис ва француз тилларини ўзлаштирган номзодлар учун тест синовлари ўтказилади.

65. Умумий ўрта, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал муассасаларида бошқа чет тилини (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) ўзлаштирган номзодлар учун назарий имтиҳон синовлари ўтказилади.

66. Тест синовларига ёки назарий имтиҳонга узрли сабабларсиз келмаган номзодлар учун имтиҳон қайта ўтказилмайди.


67. Тест саволлари ва назарий имтиҳон саволлари умумий бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълими умумтаълим фан дастурлари доирасида тузилади.

68. Тест саволлари ва назарий имтиҳон саволлари қабул комиссияси томонидан 1 июнь кунига қадар тасдиқланади.


69. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ҳамда назарий имтиҳон саволлари қабул комиссияси котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.



2-§. Тест синовларини ўтказиш


70. Тест синовлари компьютер техникалари билан жиҳозланган махсус хонада ўтказилади.

Номзод компьютер дастурларида бериладиган саволларга жавобларни белгилаш орқали тест синовларидан ўтади.


71. Тест синовлари ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


72. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал қабул комиссияси аъзолари номзодларга тест синовларини ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.


73. Номзодга 30 та тест саволи берилади.

Тест саволларини ечиш учун 1 соат (60 дақиқа) вақт берилади.


74. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти (A, B, C, D) берилади. Номзодлар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.

Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.


75. Тест синовларини топшириш вақтида номзоднинг хонадан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.


76. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.


77. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган хонада номзодлар, қабул комиссияси аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.


78. Тест синовларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест синовларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, шу вақтнинг ўзида номзодга унинг тест синовлари натижалари компьютер экранида эълон қилинади.


79. Номзоднинг тест саволларига берган тўғри жавоблари автоматик равишда компьютер дастури орқали ҳар бир тўғри жавоб учун "1" балл билан баҳоланади.

Тест синовларида узрсиз сабаларга кўра қатнашмаган номзодлар "0" балл билан баҳоланади.


80. Тест синовларининг натижалари бўйича шу куннинг ўзида қабул комиссияси аъзолари томонидан мазкур Методикаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


81. Қайднома тест синовларида иштирок этган қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.



3-§. Назарий имтиҳон синовларини ўтказиш


82. Назарий имтиҳон синовларини ўтказиш учун қабул комиссиясига келишув асосида тегишли чет тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилиниши мумкин.


83. Назарий имтиҳон синовлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режа-жадвал асосида ўтказилади.


84. Қабул комиссияси назарий имтиҳон бошланишидан камида 15 кун олдин номзодлар эътиборига тасдиқланган назарий имтиҳон ўтказиладиган фанлар дастурини, уларни баҳолаш мезонларини ва имтиҳонлар режа-жадвалини маълум қилади.


85. Назарий имтиҳонда номзодга тегишли чет тили бўйича қуйидаги топшириқлар берилади:

1 бетдан иборат матнни ўқиб бериш;

1 бетдан иборат матнни таржима қилиб бериш;

ўқиган матнининг мазмунини гапириб бериш;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан қабул комиссияси аъзолари томонидан бериладиган 2 та саволга жавоб бериш.


86. Номзодларнинг топшириқларни бажарганлиги қабул комиссияси аъзолари томонидан қуйидаги мезонлар асосида "30" баллик тизимда баҳоланади:

матнни ўқишда хатоликка йўл қўймади, матнни тўлиқ таржима қилди, матннинг мазмунини тўлиқ гапириб берди, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларга тўлиқ жавоб берди, деб топилганда - "30" балл;

матнни ўқишда 2 тагача хатоликка йўл қўйди, матннинг 90 фоизини таржима қилди, матннинг мазмунини гапириб берди, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларнинг 1 тасига жавоб берди, деб топилганда - "25" балл;

матнни ўқишда 3 тадан 5 тагача хатоликка йўл қўйди, матннинг 80 фоизини таржима қилди, матннинг мазмунини қисман гапириб берди, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларга жавоб бермади, деб топилганда - "20" балл;

матнни ўқишда 6 тадан 8 тагача хатоликка йўл қўйди, матннинг 70 фоизини таржима қилди, матннинг мазмунини гапириб бера олмади, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларга жавоб бермади, деб топилганда - "15" балл;

матнни ўқишда 9 тадан 10 тагача хатоликка йўл қўйди, матннинг 60 фоизини таржима қилди, матннинг мазмунини гапириб бера олмади, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларга жавоб бермади, деб топилганда - "10" балл;

матнни ўқишда 1 тадан 12 тагача хатоликка йўл қўйди, матннинг 50 фоизини таржима қилди, матннинг мазмунини гапириб бера олмади, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларга жавоб бермади, деб топилганда - "5" балл;

матнни ўқишда 12 ва ундан ортиқ хатоликка йўл қўйди, матннинг 50 фоизини таржима қила олмади, матннинг мазмунини гапириб бера олмади, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларга жавоб бермади, деб топилганда - "0" балл.


87. Номзод берилган топшириқларни бажаргандан сўнг, қабул комиссиясининг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Қабул комиссияси аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, номзодга ўртача арифметик балл қўйилади.

Назарий имтиҳонда узрсиз сабаларга кўра қатнашмаган номзодлар "0" балл билан баҳоланади.


88. Назарий имтиҳон натижалари имтиҳон якунлангандан сўнг номзодларга эълон қилинади.


89. Назарий имтиҳон натижалари бўйича шу куннинг ўзида қабул комиссияси аъзолари томонидан мазкур Методикаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


90. Қайднома назарий имтиҳонда иштирок этган қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.



5-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ

СУҲБАТ ЎТКАЗИШ МЕТОДИКАСИ


91. Якка тартибдаги якуний суҳбатнинг асосий мақсади ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон ва жаҳон тарихи, адабиёт, тарбия фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.

92. Якка тартибдаги якуний суҳбат оғзаки шаклда номзод томонидан танлаб олинган билетлардаги саволларга жавоб бериш орқали амалга оширилади.


93. Билетда 4 та фан (ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон ва жаҳон тарихи, адабиёт, тарбия фанлари) бўйича 1 тадан савол акс эттирилади.

Саволлар умумий ўрта, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

94. Якка тартибдаги якуний суҳбат саволлари қабул комиссияси раиси томонидан 1 июнь кунига қадар тасдиқланади.


95. Якка тартибдаги якуний суҳбат саволлари қабул комиссияси котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.


96. Якка тартибдаги якуний суҳбат Қабул комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида ҳар бир фан бўйича камида бир нафардан малакали мутахассис жалб этилган ҳолда ўтказилади.


97. Номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтиш учун қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича кетма-кетликда аудиторияга киритилади. Аудиториядаги номзодлар сони 5 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.


98. Номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиладиган аудиторияга ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.


99. Номзод билетлардан бирини танлайди ва билетнинг рақамини Якуний суҳбат комиссияси аъзоларига ўқиб эшиттиради ҳамда тайёрланиш учун ажратилган жойга бориб ўтиради.


100. Номзодга тайёрланиши учун 20 дақиқа вақт берилади. Номзод саволларга тайёрланиш учун ажратилган вақт тугашидан олдин жавоб беришга тайёрлигини билдирса, унга жавоб беришга рухсат берилади.


101. Номзоднинг саволларга берган жавоби қабул комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан қуйидаги жадвалда кўрсатилган мезонлар асосида фоиз ҳисобида баҳоланади:

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Мезонларни баҳолаш даражаси (фоизда)


м

а

к

с

и

м

а

л


ж

у

д

а

ю

қ

о

р

и


ю

қ

о

р

и


ў

р

т

а

д

а

н

ю

қ

о

р

и


ў

р

т

а


ў

р

т

а

д

а

н

п

а

с

т


п

а

с

т


ж

у

д

а

п

а

с

т


қ

о

н

и

қ

а

р

с

и

з


1.

Савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши


25

23

21

19

17

15

10

5

0

2.

Жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши


25

23

21

19

17

15

10

5

0

3.

Мустақил ва ижодий фикрлаши


25

23

21

19

17

15

10

5

0

4.

Жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилиши


25

23

21

19

17

15

10

5

0

        

102. Номзоднинг 4 та фан бўйича саволларга берган жавоби "180" баллик тизимда баҳоланади.


103. Номзоднинг ҳар бир фан бўйича саволга берган жавоби қуйидагича аниқланади:

ҳуқуқшунослик фани бўйича - 80 баллик тизимда;

Ўзбекистон ва жаҳон тарихи фанлари бўйича - 40 баллик тизимда;

адабиёт фани бўйича - 40 баллик тизимда;

тарбия фани бўйича - 20 баллик тизимда.

104. Номзоднинг ҳар бир савол бўйича берган жавоби қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади:

X =

А * V



100



Х - савол бўйича тўпланган балл;

A - савол бўйича максимал балл;

V - савол бўйича тўпланган фоиз.


105. Қабул комиссияси аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ўртача арифметик балл қўйилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбатда узрсиз сабабларга кўра қатнашмаган номзодлар "0" балл билан баҳоланади.


106. Ҳар бир номзоднинг якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари мазкур Методикаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага қабул комиссияси аъзолари томонидан киритилади.


107. Қайднома қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.






Методикаларга

1-ИЛОВА



Номзодларнинг психофизиологик

ўрганиш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" ____________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.


Номзоднинг

тўплаган якуний

бали


1.




2.




3.




...




Қабул комиссияси аъзолари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

      

     




(Ф.И.О.)


(имзо)

     

     




(Ф.И.О.)


(имзо)

      





Методикаларга

2-ИЛОВА



Номзодларнинг ёзма иш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" ____________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.


Номзоднинг

тўплаган бали


1.




2.




3.




...




Қабул комиссияси аъзолари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

      

     




(Ф.И.О.)


(имзо)

     

     




(Ф.И.О.)


(имзо)

        





Методикаларга

3-ИЛОВА



Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик

даражаси натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" ____________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.


Машқларнинг номи ва баллари


Умумий балл

йигитлар учун


тўсинда

(турникда)

тортилиш


100 метрга

югуриш


3000 метрга

югуриш


қизлар учун


куч

ишлатиш

машқлари

комплекси


100 метрга

югуриш


1000 метрга

югуриш


нати-

жа


балл

нати-

жа


балл

нати-

жа


балл

1.










2.










3.










...










Қабул комиссияси аъзолари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

      

     




(Ф.И.О.)


(имзо)

     

     




(Ф.И.О.)


(имзо)

         





Методикаларга

4-ИЛОВА



Тест синовлари натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" ____________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.


Тўғри

жавоблар

сони


Нотўғри

жавоблар

сони


Номзоднинг

тўплаган

умумий

бали


1.






2.






3.






...






Қабул комиссияси аъзолари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

      

     




(Ф.И.О.)


(имзо)

     

     




(Ф.И.О.)


(имзо)

        





Методикаларга

5-ИЛОВА



Назарий имтиҳон натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" ____________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.


Номзоднинг

бали


1.




2.




3.




...




Қабул комиссияси аъзолари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

      

     




(Ф.И.О.)


(имзо)

     

     




(Ф.И.О.)


(имзо)

   





Методикаларга

6-ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" ____________

Т/р

Номзодларнинг

Ф.И.О.


Номзоднинг саволларга берган

жавоблари бўйича қўйилган баллар


1-саволга


2-саволга


3-саволга


4-саволга


Номзоднинг

тўплаган

умумий

бали


1.








2.








3.








...








Қабул комиссияси аъзолари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

      

     




(Ф.И.О.)


(имзо)

     

     




(Ф.И.О.)


(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 апрель, 13-сон, 260-модда
































Время: 0.2308
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск