Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12-сон, Молия вазирлигининг 56-сон "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 07.03.2018 й. Қарори (АВ томонидан 03.04.2018 й. 2801-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.04.2018 й.

N 2801-1



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.03.2018 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.03.2018 й.

N 56


ҚАРОРИ




Муҳтож шахсларни протез-ортопедия

буюмлари, реабилитация техник воситалари ва

кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 17 майдаги 53, 36-сон қарори (рўйхат рақами 2801, 2016 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 298-модда) билан тасдиқланган Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Соғлиқни сақлаш вазири


А. Шадманов

Молия вазири


Д. Кучкаров

       





Қарорга

ИЛОВА



Муҳтож шахсларни протез-ортопедия

буюмлари, реабилитация техник воситалари

ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

учинчи хатбошидаги "ногирон" деган сўз "ногиронлиги бўлган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ногиронлар" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар ҳамда 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар (бундан буён матнда ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар деб юритилади), шунингдек пенсия ёшидаги муҳтож шахслар мазкур Низомнинг 1-иловасидаги протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул таъминланади.".


3. 3 ва 33-банддаги "Муҳтож ногиронлар" деган сўзлар "Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 5-банддаги "Муҳтож ногиронлар", "ногирон" ва "ногиронларга" деган сўзлар тегишинча "Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар", "ногиронлиги бўлган" ва "ногиронлиги бўлган шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 6-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болага қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлиги бўлган шахснинг ёки қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида тиббий хулоса расмийлаштирилади.".


6. 9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга берилган тиббий хулосалар ҳар бир касаллик ҳолатида касалликнинг хусусияти ва кечишига, организм функцияларининг бузилиши даражасига ва компенсаторлик механизмларининг ҳолатига қараб, ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларга берилган тиббий хулосалар эса, ногиронликнинг муддатидан келиб чиқиб, қайта ногиронликка ўтиш муддатигача ёки улардан фойдаланиш муддатигача берилади.".


7. 11, 13, 15, 16, 26 ва 30-бандлардаги "муҳтож ногиронлар" деган сўзлар "ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.".


9. 18-банддаги "муҳтож ногирон" ва "Муҳтож ногирон" деган сўзлар тегишинча "ногиронлиги бўлган муҳтож шахс" ва "Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 19-бандда:

учинчи хатбошидаги "муҳтож ногирон" ва "муҳтож ногиронга" деган сўзлар тегишинча "ногиронлиги бўлган муҳтож шахс", "ногиронлиги бўлган муҳтож шахсга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Муҳтож ногиронлар" деган сўзлар "Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 20 ва 24-бандлардаги "Муҳтож ногирон" деган сўзлар "Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 22-бандда:

иккинчи хатбошидаги "муҳтож ногиронлар" деган сўзлар "ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "муҳтож ногирон" деган сўзлар "ногиронлиги бўлган муҳтож шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 23-банддаги "муҳтож ногирон" деган сўзлар "ногиронлиги бўлган муҳтож шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 27-бандда:

биринчи хатбошидаги "муҳтож ногиронлар" деган сўзлар "ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "муҳтож ногироннинг" ва "муҳтож ногирон" деган сўзлар тегишинча "ногиронлиги бўлган муҳтож шахснинг" ва "ногиронлиги бўлган муҳтож шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 31-банддаги "Ўзбекистон Республикаси республика бюджети" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 1-иловадаги Реабилитация техник воситалари бўлими қуйидаги мазмундаги 3-1-3-5-позициялар билан тўлдирилсин:

         

3-1.

Тирсакли қўлтиқ таёқ

12 ой

2 йил

3-2.

Кўзи ожизлар учун ҳасса

12 ой

2 йил

3-3.

Юриш мосламаси (ходунок)

12 ой

2 йил

3-4.

Пешоб қабул қилгич

5 кун

1 ой

3-5.

Нажас қабул қилгич

5 кун

1 ой

      

17. 2-илованинг 4-бандидаги "муҳтож ногирон" ва "(агар ногирон бўлса)" деган сўзлар тегишинча "ногиронлиги бўлган шахс" ва "(агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 3, 6, 7 ва 9-иловалардаги "Муҳтож ногирон" ва "(агар ногирон бўлса)" деган сўзлар тегишинча "Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс" ва "(агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 5-иловада:


а) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қўлтиқ таёқ ёки тирсакли қўлтиқ таёққа:

битта оёқнинг таянч-ҳаракат фаолияти тўлиқ бузилган ҳолатлар ҳамда анатомик дефектларда;

сохта бўғим, суяклар дефекти, кескин намоён бўлган контрактура, оёқ камари суяклари ва бўғимларининг турғун қийшайиши ёки анкилози, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

бир ёки икки оёқнинг ампутацион чўлтоқлиги;

тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш;

ўрта даражада ва намоён бўлган гемипарез, ўрта даражада ва намоён бўлган пастки парапарез;

5. Ҳасса ёки кўзи ожизлар учун ҳассага:

бир оёқнинг таянч-ҳаракат фаолияти қисман бузилган ҳолатларда, шунингдек мураккаб протез ва ортез билан таъминланган ҳолатларда;

тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш;

кўзи ожизларга.";


б) қуйидаги мазмундаги 6 - 8-бандлар билан тўлдирилсин:

"6. Юриш мосламасига (ходунокка):

икки оёқ, чаноқ, умуртқа поғонасининг жароҳатларининг асоратларидан кейинги юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари.

7. Пешоб қабул қилгич:

Пешоб чиқариш аъзоларида стоманинг мавжудлиги.

8. Нажас қабул қилгич:

Ичакда стоманинг мавжудлиги.".


20. 10-иловада:

6-банддаги "Муҳтож ногирон" деган сўзлар "Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7-банддаги "(агар ногирон бўлса)" деган сўзлар "(агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. 11 ва 12-иловалардаги "муҳтож ногиронлар", "16 ёшдан катта ногиронлар" ва "16 ёшгача ногирон болалар" деган сўзлар тегишинча "ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар", "16 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахслар" ва "16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 апрель, 14-сон, 285-модда







































Время: 0.2255
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск