Внимание!

NB! Мазкур Карор ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 722-сон Карорига мувофик 2024 йил апрелдан бошлаб ўз кучини йўкотади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Монополист корхоналар нархларини тартибга солиш /

Товар бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2018 й. 249-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 мартдаги

249-сон қарорига

1-ИЛОВА



Товар бозорида сотиладиган товарларнинг

(ишлар, хизматларнинг) монопол юқори

ва монопол паст нархларини

аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар (кейинги ўринларда субъект деб аталади) томонидан сотиладиган, улар бўйича ушбу субъектнинг устун мавқеи эътироф этилган товарларга (ишларга, хизматларга) монопол юқори ва монопол паст нархлар аниқланиши тартибини назарда тутади.


2. Ушбу Низом талаблари нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи (ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) (кейинги ўринларда товар деб аталади) хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Товарнинг монопол юқори нархи, агар ушбу нарх:

бундай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ҳамда фойда суммасидан юқори бўлса;

асоссиз харажатларнинг ўрнини қоплашга ёки товарнинг сифатини пасайтириш натижасида қўшимча фойда олишга йўналтирилган бўлса, товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект томонидан белгиланадиган товарнинг нархи ҳисобланади.

Агар товар нархи биржа савдолари якунлари бўйича шаклланган бўлса, бундай нарх монопол юқори нарх деб эътироф этилмайди. Бунда, ушбу Низом нормалари биржа савдоларида нархлар бошланғич нарх сифатида қўлланилишига татбиқ этилади.


4. Товар бозорида сотувчи ёки сотиб олувчи сифатида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект томонидан товарнинг таннархидан паст даражада ва ушбу товарни сотишдан зарар келтирадиган даражада белгиланадиган, натижада рақобатнинг чекланишига олиб келадиган нарх товарнинг монопол паст нархидир.


5. Субъектларнинг улар бўйича мавқеи устун деб эътироф этилган товарларига монопол юқори ва монопол паст нархларни аниқлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ТОВАРНИНГ МОНОПОЛ ЮҚОРИ

ВА МОНОПОЛ ПАСТ НАРХЛАРИНИ

АНИҚЛАШ УЧУН МАЪЛУМОТЛАРНИ

ОЛИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


6. Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ҳар чоракда чорак биринчи ойининг 10-кунига қадар монополияга қарши органга Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган товарларига қўлланиладиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.


7. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси (кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб аталади) субъектлар товарларига нархларнинг ўзгариши динамикасини кузатиб бориш мақсадида мунтазам равишда:

ҳар чоракда субъектлар томонидан тақдим этилган Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган товарларга қўлланиладиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;

статистика органлари маълумотларини (маълумотномалар, бюллетенлар ва бошқаларни);

оммавий ахборот воситалари маълумотларини;

белгиланган тартибда амалга ошириладиган назорат функциялари материалларини (ўрганишлар натижасида текшириш бўйича далолатномалар ва маълумотномалар, берилган кўрсатмалар ва бошқаларни);

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маълумотларини таҳлил қилади.


8. Субъектлар товарларига нархлар ўзгариши ҳолати аниқланганда ёки жисмоний ва юридик шахслардан монопол юқори ва монопол паст нархлар қўлланилганлиги ҳолати тўғрисида мурожаатлар тушган тақдирда монополияга қарши орган уч кун муддатда давлат органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга:

товарларнинг ишлаб чиқарилиши, сотилиши, импорти ва экспорти ҳажми тўғрисидаги маълумотларни;

ушбу Низомнинг 12 ва 13-бандларига мувофиқ нарх ўзгариши белгиларини аниқлаш, шунингдек, товарни ишлаб чиқариш ва сотиш билан бевосита боғлиқ зарур харажатлар ва фойдани аниқлаш учун зарур бўлган ҳисоб-китоб ва тасдиқловчи ҳужжатларни;

товар бозорининг ўзига хослигидан келиб чиқиб бошқа ҳужжатларни олиш учун ёзма сўровлар юборади.


9. Давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахслари монополияга қарши орган талабига кўра зарур ҳужжатлар ва маълумотларни белгиланган тартибда унга бепул тақдим этишлари шарт. Маълумотлар сўров олингандан кейин 15 кун мобайнида монополияга қарши органга тақдим этилади.


10. Монополияга қарши орган маълумот олингандан кейин бир ой мобайнида олинган маълумотларни ўрганиб чиқади ва улар натижаси бўйича товарга монопол юқори нархлар белгиланганлиги белгилари аниқланади, бу:

худди шу турдаги бошқа товар нархидан, шу жумладан, бозорнинг бошқа субъектларининг унинг ўрнини босувчи товарлардан анча юқори бўлган миқдорда нарх белгиланганлиги аниқланишида;

товарга белгиланган нарх иқтисодий ва технологик омиллар билан тушунтириб бўлмайдиган 10 фоиздан зиёдга оширилишида;

товар бозорида қиёсланадиган нархларнинг тегишли ўсиш суръатлари билан таққослаш бўйича товар нархининг 10 фоизга асоссиз оширилишида;

товарнинг физик тавсифларини (товарнинг оғирлиги ёки бирлиги сони, сифатини ўзгартириш) сезиларли пасайтириш йўли билан товарга нархларни ошириш ёки сақлаб қолишда;

товар нархи асоссиз ўзгартирилишидан далолат берувчи бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланади.


11. Товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган харажатлар қийматини қопламайдиган ва фойда олишни назарда тутмайдиган товарга нарх қўллаш, агар у:

рақобатнинг чекланишига;

рақобатчиларнинг бозордан сиқиб чиқарилишига;

рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид бўлган бошқа оқибатларга олиб келса, монопол паст нархни ўрнатиш белгиси ҳисобланади.


12. Субъект товарига нарх ўзгариши белгиларини ва ушбу ўзгаришларга таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш учун:

субъектнинг молия-хўжалик фаолияти;

товар таннархи, ишлаб чиқариш харажатлари ва давр сарфлари ўзгариши;

субъектнинг товарни сотишдан олган даромади ёки кўрган зарари;

субъект ва бозорнинг бошқа иштирокчилари товарига нархларнинг ўзгариши динамикаси;

субъект ва бозорнинг бошқа иштирокчилари ишлаб чиқариш, товар реализацияси ва бозордаги улуши ҳажмлари;

ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш таҳлил қилинади.


13. Улар бўйича субъектнинг устун мавқеи эътироф этилган товарни ишлаб чиқариш ва сотиш билан бевосита боғлиқ зарур харажатлар ва фойдани аниқлашда:

товар бирлигини ишлаб чиқаришга хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия, моддий ресурслар сарфининг қўлланиладиган нормаларидан ва уларнинг йиллик нормаларидан келиб чиқиб тасдиқловчи ҳужжатларда (шартномалар, счёт-фактураларда) ва моддий ресурсларнинг физик ҳажмида назарда тутилган нархлардан келиб чиқиб аниқланадиган таннархга кирадиган моддий сарф-харажатлар;

ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шу жумладан, меҳнат ҳақидаги қонунларга мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган меҳнат шароити учун тўланадиган қўшимча ҳақ ва устамалар;

субъектнинг ҳисоб сиёсатида назарда тутилган усулни қўллаган ҳолда аниқланадиган амортизация харажатлари;

жалб этилган маблағларга хизмат кўрсатиш харажатлари;

субъектнинг товарини ишлаб чиқариш ва сотишга бевосита тегишли бўлган бошқа харажатлар;

корхонанинг самарали фаолият юритиши ва ривожланишини таъминловчи фойда даражаси ҳисобга олинади.


14. Фойда улар бўйича субъектнинг устун мавқеи эътироф этилган товарни ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромад билан товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган асосланган сарф-харажатлар, шунингдек, амалда тўланган солиқлар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.


15. Субъектни ривожлантириш учун талаб этиладиган зарур фойда миқдори ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарнинг хусусиятларини, товар бозорининг ўзига хослигини ва субъектнинг фаолият кўрсатиши шарт-шароитларини акс эттириши, шунингдек:

янги активларни яратишга, мавжуд активларни кенгайтириш, янгилаш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга инвестицияларни;

таваккалчиликлар даражасини (ишлаб чиқариш ёки истеъмолнинг мавсумий хусусияти, иқлим омилларига юқори боғлиқлик);

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни ҳисобга олиши керак.


16. Товар бирлигига субъектнинг зарур харажатлари ва фойдасини баҳолашда зарурат бўлганда ўхшаш харажатлар ва бозорнинг бошқа қатнашчилари фойдасининг қиёсий таҳлили усули қўлланилади.


17. Таҳлил қилишда товар бозорида давлат томонидан тартибга солишнинг мавжудлиги, шунингдек, тегишли бозорда бирор-бир товарни ишлаб чиқариш, сотиш ёки харид қилишга давлатнинг мутлақ ҳуқуқи мавжудлиги эътиборга олинади.



3-БОБ. ТОВАРГА МОНОПОЛ ЮҚОРИ

НАРХНИ АНИҚЛАШ


18. Товарга монопол юқори нархни аниқлашда:

а) товарга олдин белгиланган нархни ошириш йўли билан, агар бунда жамланган ҳолда:

товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мувофиқ эмаслиги;

товарни сотувчилар ёки харидорлар таркиби ўзгаришсиз қолиши ёхуд товарларнинг сотувчилари ёки харидорлари таркиби ўзгариши сезиларли эмаслиги;

товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, шу жумладан, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи даражаси ўзгаришига мувофиқ эмаслиги;

товарга талаб ва (ёки) таклиф ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мутаносиб эмаслиги шартлари бажарилса;

б) товарнинг олдин белгиланган нархини сақлаб қолиш ёки пасайтирмаслик йўли билан, агар бунда жамланган ҳолда:

товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар жиддий равишда пасайиши;

товарнинг сотувчилари ёки харидорлари таркиби товарнинг нархини камайтириш томонга ўзгартириш имкониятини аниқлаши;

товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, шу жумладан, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари товарнинг нархи камайиш томонга ўзгариши имкониятини таъминлаши;

товар бўйича талаб ва (ёки) таклифнинг ўзгариши товар нархининг камайиш томонга ўзгаришини белгилайдиган шартлар бажарилса, субъект томонидан бундай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойданинг товар бозорида рақобат шароитларида шаклланган нархдан ошадиган суммаси белгиланиши ҳолати ҳисобга олинади.



4-БОБ. ТОВАРГА МОНОПОЛ ПАСТ

НАРХНИ АНИҚЛАШ


19. Товарга монопол паст нархни аниқлашда:

а) товарга олдин белгиланган нархни пасайтириш йўли билан, агар бунда жамланган ҳолда:

товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мувофиқ эмаслиги;

товарни сотувчилар ёки харидорлар таркиби ўзгаришсиз қолиши ёхуд товарларнинг сотувчилари ёки харидорлари таркиби ўзгариши сезиларли эмаслиги;

товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, шу жумладан, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мутаносиб эмаслиги;

товарга талаб ва (ёки) таклиф ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мутаносиб эмаслиги шартлари бажарилса;

б) товарнинг олдин белгиланган нархини сақлаб туриш ёки пасайтирмаслик йўли билан, агар бунда жамланган ҳолда:

товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар жиддий равишда ўсганлиги;

товарнинг сотувчилари ёки харидорлари таркиби товарнинг нархини кўпайтириш томонга ўзгартириш имкониятини аниқлаши;

товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, шу жумладан, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари товарнинг нархи кўпайиш томонга ўзгариши имкониятини таъминлаши;

товар бўйича талаб ва (ёки) таклифнинг ўзгариши товар нархининг кўпайиши томонга ўзгаришини белгилайдиган шартлар бажарилса, субъект томонидан бундай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойдани қопламайдиган қиёсланадиган товар бозорида рақобат шароитларида шаклланадиган нархдан паст белгиланиши ҳолати ҳисобга олинади.


20. Агар:

нарх қиёсланадиган товар бозорида рақобат шароитларида шаклланган нархдан паст бўлмаса;

нархнинг товарни сотувчи томонидан белгиланиши тегишли товар бозорида товарнинг сотувчилари ёки харидорлари билан шахсларнинг бир гуруҳига кирмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар сонининг қисқариши муносабати билан рақобатнинг чекланишига олиб келмаса ёки олиб келиши мумкин бўлмаган тақдирда товарнинг монопол паст нархи эътироф этилмайди.



5-БОБ. МОНОПОЛ ЮҚОРИ ВА МОНОПОЛ

ПАСТ НАРХНИ ҚЎЛЛАШ АНИҚЛАНГАНДА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР КЎРИШ ТАРТИБИ


21. Амалга оширилган таҳлил якунлари бўйича монопол юқори ёки монопол паст нарх қўлланилиши белгилари аниқланганда монополияга қарши орган ўрганиш якунлангандан кейин уч кун мобайнида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ чора-тадбирлар кўради.

Юқорида кўрсатиб ўтилган Низомга мувофиқ рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган субъектга нисбатан қўзғатиладиган иш монополияга қарши органнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича кўрсатма бериш ёки ҳуқуқни бузиш мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади.


22. Монопол юқори ёки монопол паст нарх аниқланганда бундай нарх қўлланилиши билан етказилган зиён (бой берилган фойда) хўжалик юритувчи субъектлар - рақобатчилар ёки истеъмолчилар (контрагентлар) томонидан суд тартибида ундирилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Монополияга қарши органга маълумотлар тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаслиги, ишончсиз ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилиши учун хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Товар бозорида сотиладиган

маҳсулотларга (ишларга, хизматларга)

монопол юқорива монопол паст

нархларни белгилаш тартиби

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Товар ёки млоия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестирига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар

Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган товарларга қўлланилган нархлар тўғрисидаги маълумотларни монополияга қарши органга тақдим этадилар.

Ҳар чоракда чорак биринчи

ойнинг 10-кунига қадар

2-босқич

Монополияга қарши орган

Товарларнинг нархлари ўзгарганлигини аниқланган ёки монопол юқори монопол паст нархларни қўллаш ҳолати тўғрисида муроожатлар тушган тақдирда ўрганиш мақсадида давлат органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга зарур маълумотларни олиш учун ёзма сўров жўнатади.

Товарларга қўлланилган

нархлар тўғрисида маълумот олингандан ёки жисмоний ва юридик шахслардан мурожаат тушгандан сўнг уч кун

мобайнида

3-босқич

Давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотлар

Сўралган маълумотларни монополияга қарши органга тақдим этади.

Сўров олинган кундан бошлаб

ўн беш кун мобайнида

4-босқич

Монополияга қарши орган

Олинган ахборот ва маълумотлар асосида монопол юқори ва монопол паст нархларни аниқлаш юзасидан ўрганилади.

Маълумотлар олинган кундан

бошлаб бир ойда

5-босқич

Монополияга қарши орган

Монопол юқори ва монопол паст нарх қўлланилганлиги белгилари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истъемолчиларнинг ҳукукларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тўғрисидаги низомга (кейинги матнларда Низом деб аталади) мувофиқ иш қўзғатилади.

Ўрганиш якунлангандан

кейин уч кун муддатда


6-босқич

Монополияга қарши орган

Низомга мувофиқ рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши белгилари бўйича субъектга нисбатан қўзғатилган ишни кўриб чиқади. Ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича кўрсатма бериш ёки ҳуқуқни бузиш мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади

Бир ой мобайнида






Низомнинг 20-бандига мувофиқ хўжалик юритувчи субъект томонидан қонун бузилиши ҳолатлари ихтиёрий равишда бартараф этилган ҳолатда қўзғатилган иш тўхтатилиши мумкин.


Ишни кўриб чиқиш давомида






























7-босқич

Уларга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъектлар


Монополияга қарши органнинг қарори ва кўрсатмасини бажаради.


Қарор ва кўрсатма

белгиланган муддатда






























Монополияга қарши орган қарори ва кўрсатмасидан норози бўлган тақдирда суд тартибида шикоят қилади.


Қарор ва кўрсатмани олгандан сўнг бир ой мобайнида




















            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 март










































Время: 0.2200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск