ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона режимлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2018 й. 260-сон "Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2018 й

N 260



ДАВЛАТ ФОЙДАСИГА ВОЗ КЕЧИШ

БОЖХОНА РЕЖИМИГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН

ТОВАРЛАРНИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНГА ТОПШИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 131-моддасига мувофиқ ҳамда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 апрелдаги

260-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги

742-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фойдасига воз

кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни

давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга

топшириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари - озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари - қимматли қоғозлар ва қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар бўйича".


2. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган:

озиқ-овқат маҳсулотларини - "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси ташкилотларига;

қимматли қоғозларни - Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига вақтинча сақлаш учун топширади. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига вақтинча сақлаш учун жойлаштирилган қимматли қоғозлар бўйича ҳуқуқлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан амалга оширилади;

қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни - улар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасида экспертизадан ўтказилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига топширади. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни техник экспертизадан ўтказишда асиллик даражаси тўлови ундирилмайди.

Бошқа товарлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кимошди савдосини ўтказиш тартибида сотувга қўйилади. Тез бузиладиган ва паст қийматли товарлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали сотилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 апрель, 14-сон, 279-модда







































Время: 0.2107
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск