ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2018 й. ПҚ-3635-сон "Қашқадарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2018 й.

N ПҚ-3635



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА КИЧИК

САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ташкил этилган алоҳида ҳудудларда жойлаштиришни таъминлаш ва шу аснода ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида:


1. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қашқадарё вилоятида давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда - КСЗ деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда фойдаланилмаётган тегишли ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектларининг бир ой муддатда Қашқадарё вилояти ҳокимлигига белгиланган тартибда ўтказилишини, шунингдек, хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлисларида давлат улуши бўлган фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларни бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги солиқ бўйича қарздорликни бериладиган активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати суммасига, қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда - уларнинг устав жамғармаларидаги давлат улуши ва хўжалик бошқаруви органларининг улушини камайтириш ҳисобидан, ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ Қашқадарё вилояти ҳокимлигига топшириш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.


3. Белгилансинки:

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йиллик узоқ муддатга ижарага берилади;

КСЗ ҳудудидаги кўчмас давлат мулкидан ижара даврида фойдаланиш учун ижарага олинган майдонда амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади;

КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади.

4. Қашқадарё вилояти Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши бир ой муддатда КСЗ дирекциясини ташкил этиш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси КСЗда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун 25 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияларини тижорат банклари орқали икки ой муддатда белгиланган тартибда очилишини таъминласин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит линиялари маблағлари импорт ускуналари ва уларга бутловчи қисмларни харид қилиш учун ажратилади;

кредитлар сўндириш жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредитни узиш кунидаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилиши мумкин.


8. Қашқадарё вилояти кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қашқадарё вилояти Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ бўлиниш чегарасигача Қашқадарё вилояти КСЗларининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратсин.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго"АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ Қашқадарё вилояти КСЗларида муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш учун тармоқ жадвалларини тасдиқласин ва уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласин.


9. Қашқадарё вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда белгиланган тартибда:

Қашқадарё вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хомашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда, Қашқадарё вилояти КСЗлари ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича икки ой муддатда аниқ таклифлар - "йўл хариталари" ишлаб чиқилишини;

Қашқадарё вилояти КСЗлари ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг тадбиркорлик субъектларига етказилишини;

КСЗлар ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, Қашқадарё вилояти КСЗлари ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомалари сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини;

Қашқадарё вилояти КСЗлари ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашишни таъминласинлар.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида ахборот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2018 йил 15 июль ва 2019 йил 15 январга қадар берилсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Р.А. Гулямов ва Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рўзиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 29 мартдаги

ПК-3635-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қашқадарё вилоятида давлат мулки бўлган ва давлат

улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг

фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари

ва объектлари негизида ташкил этилаётган

кичик саноат зоналарининг

РЎЙХАТИ

           

Т/р

Ташкил этилаётган

КСЗнинг номи

Объектнинг номи

Ҳудуди (га)**

Бино-нншоотлар майдони

(кв.м)**

1.

Қарши тумани КСЗ

Қарши тумани "Агросервис МТП" МЧЖнинг

бино ва иншоотлари (собиқ таъмирлаш устахонаси)*

1,9

2 449,5

2.

Қарши шаҳар КСЗ

Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси

балансидаги "Савдо базаси" бино ва иншоотлари


0,9

4 059,5

3.

Қамаши тумани КСЗ

"Қамаши пахта тозалаш" АЖнннг қурилиши

тугалланмаган ип-йигирув фабрикаси биноси*


2.6

2 200.0

4.

Китоб тумани КСЗ

Китоб тумани "Агросервис МТП" МЧЖга карашли

бино ва иншоотларнинг бир қисми*


3,0

645,1

5.

Муборак тумани КСЗ

"Муборак туман савдо" МЧЖ омборхона

бино ва иншоотлари


1,5

2 983,7

"Муборак ишчи таъминот" МЧЖнинг маъмурий

ва омборхона бинолари*


2,3

2 369,3

6.

Чироқчи тумани КСЗ

"Қашқадарёдонмаҳсулотлари" АЖнинг "Айритом дон

қабул қилиш" маскани бино ва иншоотлари*


7.0

6 134,0

"Чироқчи пахта тозалаш" АЖга карашли

ҳудуднинг бир қисми*


3,0

-

Чироқчи тумани ҳокимлиги тасарруфидаги ишлаб

чиқариш майдони (собиқ "Чироқчи консерва"

МЧЖнинг ҳудуди)


5.0

-

7.

Шаҳрисабз шаҳар КСЗ

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги балансидаги

"Гулистон" ММТП бино ва иншоотлари


2,6

447,0

Жами:


29,8

21 288,1

     

*) Бино-иншоотлар, шунингдек, уларга туташ ҳудудлар хўжалик юритувчи жамиятларнинг тегишли бошқарув органлари йиғилишларида кўриб чиқиш натижаларига кўра аниқланади.


**) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия. картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 29 мартдаги

ПҚ-3635-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018 йилда Қашқадарё вилоятида кичик саноат

зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб

чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

        

Чора-тадбирлар номи

Ўлчов бирлиги

Миқдор/Қувват

Харажатлар миқдори*

(млн. сўм)

Молиялаштириш

манбалари

Масъул ижрочилар

Қарши тумани КСЗ

400 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш

дона

1

140,0

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

"Ўзбекэнерго" АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

d=159 мм бўлган газ ўтказиш тармоғини қайта таъмирлаш

км

1,5

356,2

"Ўзтрансгаз" АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

d=50 мм бўлган сув ўтказиш тармоғи ва задвижкаларни қайта таъмирлаш

км

1,0

30,0

Қашқадарё вилояти "Сувоқава"

ДУК маблағлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Қарши туман КСЗ кириш йўлларини таъмирлаш

км

0,3

14,5

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

Автомобиль йўллари

давлат қўмитаси,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

540,7



Қарши шаҳар КСЗ

400 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш

дона

1

140,0

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

"Ўзбекэнерго" АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

d=114 мм бўлган газ ўтказиш тармоғини қайта таъмирлаш

км

1,0

85,0

"Ўзтрансгаз" АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

d=50 мм бўлган сув ўтказиш тармоғи ва задвижкаларни қайта таъмирлаш

км

1,6

50,0

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Қарши туман КСЗ кириш йўлларини таъмирлаш

км

0,3

14,5

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

Автомобиль йўллари

давлат қўмитаси,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

289,5



Қамаши тумани КСЗ

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш ва 250 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

0,5

2

265,0

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

"Ўзбекэнерго" АЖ,

Қашқадарё вилоят и ҳокимлиги

Артизан қудуғини қуриш

дона

4

1000,0

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Қамаши тумани Фазогир кўчаси "Қамаши-Чирқунган" автомобиль йўлини жорий таъмирлаш

км

0,4

56,0

Авгомобиль йўллари

давлат қўмитаси,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:


1 321,0



Китоб тумани КСЗ

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш ва 400 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

0,6

1

170,0

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

"Ўзбекэнерго" АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Артизан қудуғини қуриш

дона

1

300,0

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Китоб туман КСЗ кириш йўлларини таъмирлаш

км

1,5

12,0

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

482,0



Муборак тумани КСЗ

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш ва 250 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

0,6

4

500,0

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

"Ўзбекэнерго" АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

d=50 мм бўлган сув ўтказиш тармоғини қуриш

м

475,0

50,0

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Муборак туман КСЗ кириш йўлларини таъмирлаш

км

0,6

48,0

Автомобиль йўллари

давлат қўмитаси,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

d=114 мм бўлган газ ўтказиш тармоғини қуриш

км

0,8

70,0

"Ўзтрансгаз"АЖ ўз маблағлари

"Ўзтрансгаз" АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

668,0



Чироқчи тумани КСЗ

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш ва 250 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

5,0

1

370,0

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

"Ўзбекэнерго" АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Артизан қудуғини қуриш

дона

1

300,0

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

d=114 мм бўлган газ ўтказиш тармоғини қайта таъмирлаш ("Чироқчи пахта тозалаш" АЖга қарашли ҳудуднинг бир қисмида ташкил этилаётган кичик саноат зонасида)

км

2,4

576,0

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

"Ўзтрансгаз" АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

d=50 мм бўлган сув ўтказиш тармоғи ва задвижкаларни қайта таъмирлаш ("Чироқчи пахта тозалаш" АЖга карашли ҳудуднинг бир қисмида ташкил этилаётган кичик саноат зонасида)

км

1,0

350,0

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Чироқчи туман КСЗ кириш йўлларини таъмирлаш

км

0,6

600,0

Автомобиль йўллари

давлат қўмитаси,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш ва 400 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

0,5

1

170,0

"Ўзбекэнерго" АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

d=114 мм бўлган газ ўтказиш тармоғини қайта таъмирлаш (собиқ "Чироқчи консерва" МЧЖнинг ҳудудида ташкил этилаётган кичик саноат зонасида)

км

7,0

980,0

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

"Ўзтрансгаз" АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

d=50 мм бўлган сув ўтказиш тармоғи ва задвижкаларни қайта таъмирлаш (собиқ "Чироқчи консерва" МЧЖнинг ҳудудида ташкил этилаётган кичик саноат зонасида)

км

1,0

350,0

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Чироқчи туман КСЗ кириш йўлларини таъмирлаш

км

3,0

600,0

Автомобиль йўллари

давлат қўмитаси,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

4 296,0



Шаҳрисабз шаҳар КСЗ

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш ва 400 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

0,3

1

160,0

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

"Ўзбекэнерго" АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Артизан қудуғини қуриш

дона

1

300,0

Марказлашган инвестициялар доирасида давлат бюджети маблағлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Шаҳрисабз туман КСЗ кириш йўлларини таъмирлаш

км

2,0

15,5

Автомобиль йўллари

давлат қўмитаси,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

475,5



ҲАММАСИ

8 072,7



         

*) Харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 март















































Время: 0.1471
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск