ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.04.2018 й. 2991-сон билан рўйхатга олинган 29.03.2018 й. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 5-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 7-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 3 апрелда 2991-сон

билан рўйхатга олинган

Электр энергетикада назорат

бўйича давлат инспекцияси,

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва

газдан фойдаланишни назорат

қилиш давлат инспекциясининг

2018 йил 29 мартдаги

5, 7-сон қарорига

ИЛОВА



Қўлланиладиган технологиялар ва

асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан

самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги,

шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан

фойдаланиш тўғрисида хулосалар

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1025-сон "Табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш ва реализация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига асосан Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (бундан буён матнда "Ўздавэнергоназорат" деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда "Ўздавнефтгазинспекция" деб юритилади) "Энергияни тежаш миллий компанияси" АЖ билан биргаликда ушбу қарорга иловада кўрсатилган ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) улар томонидан қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар (бундан буён матнда хулоса деб юритилади) берилишини таъминлайди.


2. Хулосалар ташкилот томонидан қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичлари назарда тутилган стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар (бундан буён матнда стандартлаштиришга доир норматив ҳужжат деб юритилади) мавжуд бўлганда берилади.



2-БОБ. ХУЛОСАНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ


3. Ташкилот хулоса олиш учун тегишлилигича "Ўздавэнергоназорат" ёки "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлимига ариза билан мурожаат қилади.

Бунда аризага стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатнинг нусхаси илова қилиниши шарт.

Ариза анъанавий ёхуд электрон шаклда юборилиши мумкин.


4. "Ўздавэнергоназорат" ёхуд "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлими аризани қабул қилиб олган куннинг ўзида аризани ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни 2 нусхада кўпайтирилишини ҳамда уларнинг бир нусхасини "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖга, иккинчи нусхасини эса  тегишлича "Ўздавэнергоназорат" ёки "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлимига юборилишини таъминлайди.


5. Ўздавэнергоназорат" ҳамда "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари ариза берилган кундан бошлаб 5 кун ичида аризани берган ташкилотга борган ҳолда ташкилотда қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланилаётганлигини стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатга мувофиқлигини ўрганади.


6. Ўрганишда:

"Ўздавэнергоназорат"нинг ҳудудий бўлими мутахассиси ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотда маҳсулот бирлигига сарфланаётган электр энергиясининг стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатдаги кўрсаткичларга мувофиқлигини, шунингдек фаолияти ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ташкилотда асбоб-ускуналарнинг электр энергиясининг сарфи стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатдаги кўрсаткичларга мувофиқлигини;

"Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлими мутахассиси ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотда маҳсулот бирлигига сарфланаётган газнинг стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатдаги кўрсаткичларга мувофиқлигини, шунингдек фаолияти ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ташкилотда асбоб-ускуналарнинг газ сарфи стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатдаги кўрсаткичларга мувофиқлигини ўрганади.

Мутахассислар ташкилотда сертификатланган ва энергия жиҳатидан самарали ускуналар ва приборлар қўлланилаётганини ҳам ўрганади.

Мутахассислар томонидан мазкур бандда назарда тутилмаган масалалар ўрганилиши тақиқланади.


7. Ўздавэнергоназорат" ҳамда "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари томонидан ташкилотда ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан 2 нусхада маълумотнома тузилади.

Ўрганиш жараёнида ташкилотда мазкур Низомга асосан ўрганиш предметига кирадиган масалалар мавжуд бўлмаганда, бу ҳақда маълумотномада кўрсатилади.

Маълумотнома "Ўздавэнергоназорат" ҳамда "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари, ташкилотнинг раҳбари ёки вакили томонидан имзоланади.


8. "Ўздавэнергоназорат" ҳамда "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари томонидан ўрганиш натижалари юзасидан тузилган маълумотнома у имзоланган куннинг ўзида (бироқ, ариза берилган кундан бошлаб 5 кундан кечиктирмай) "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖга юборилади.


9. "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖ "Ўздавнефтгазинспекция" ва "Ўздавэнергоназорат"нинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари томонидан ўрганиш натижалари юзасидан тузилган маълумотномани у юборилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўрганиб чиқади.


10. "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖ ўрганиш натижасида ташкилотда қўлланилаётган технологиялар ва асбоб-ускуналар энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиққилғининг муқобил турларидан фойдаланилади), деб топганда мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда хулосани расмийлаштиради ва уни шу куннинг ўзида тегишлича "Ўздавнефтгазинспекция" ёки "Ўздавэнергоназорат"нинг ҳудудий бўлимига кейинчалик ташкилотга бериш учун юборади.


11. "Ўздавнефтгазинспекция" ёки "Ўздавэнергоназорат"нинг ҳудудий бўлими "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖ томонидан расмийлаштирилган хулосани у келиб тушган куннинг ўзида ташкилотга юборилишини таъминлайди.


12. Хулоса "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖ раҳбари ҳамда "Ўздавнефтгазинспекция" ва "Ўздавэнергоназорат"нинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари томонидан имзоланган ва мазкур ташкилотларнинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Хулосага уни асослантирувчи маълумотлар илова қилинади.

Хулоса 5 йил муддатга берилади.


13. Ташкилотда қўлланилаётган технологиялар ва асбоб-ускуналар энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқ эмас, деб топилганда мурожаат этувчи шахсга асослантирилган жавоб хати тайёрланади ва уни мурожаат этувчига тақдим этиш учун тегишлича "Ўздавнефтгазинспекция" ёки "Ўздавэнергоназорат"нинг ҳудудий бўлимига юборади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖ билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Қўлланиладиган технологиялар ва

асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан

самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги,

шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан

фойдаланиши тўғрисидаги

ХУЛОСА

               

-сон


20


йил

"


"



            

Ушбу хулоса

нинг

(ўрганиш ўтказилган ташкилотнинг номи)


                    

да


(ўрганиш ўтказилган объектнинг манзили)


               

жойлашган объектда:

қўлланилаётган технологияларнинг;

қуйидаги асбоб-ускуналарнинг:

          

;


.

   

энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлигини тасдиқлайди.

Ташкилотда ёқилғининг қуйидаги муқобил турларидан фойдаланилади:

          

 

;

.

            

Ушбу хулосага илова қилинаётган асослантирувчи маълумотлар унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

       

Илова ____ варақда.

       


    

"Ўздавэнергоназорат"

ҳудудий бўлими бошлиғи







(Ф.И.О.)

М.Ў

(имзо)

"Ўздавнефтгазинспекция"

ҳудудий бўлими бошлиғи







(Ф.И.О.)

М.Ў

(имзо)

"Энергия тежаш миллий

компанияси" АЖ бош директори







(Ф.И.О.)

М.Ў

(имзо)

             

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 апрель, 14-сон, 284-модда








































Время: 0.1517
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск