язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Апрель, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2018 й. 267-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2018 й

N 267



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида)



Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ тартибини амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Мудофаа вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 апрелдаги

267-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 17-модда):


1) 2-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган шахслар томонидан тўланадиган маблағлар Мудофаа вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" Махсус ҳисобрақамида (кейинги ўринларда Махсус ҳисобрақам деб аталади) жамланади ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини захирага бўшатишда уларга нафақа пулини тўлаш, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шу жумладан қурол-яроғ, ҳарбий-техник мулк, ўқ-дорилар харид қилиш, биноларни таъмирлаш ва қуриш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари иштирокида ҳарбий йиғинлар ўтказиш, йиғинлар маъмуриятининг таъминоти билан боғлиқ харажатларни қоплаш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларнинг мудофаа ишлари органларидаги таъминотига мақсадли тартибда йўналтирилади;

мудофаа ишлари органларида сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари ҳисобини юритувчи ходимларнинг қўшимча сони Махсус ҳисобрақамнинг даромадлари ва харажатлари сметаси тасдиқланаётганда белгиланади. Бунда янги молия йилида Махсус ҳисобрақамнинг даромадлари ва харажатлари сметаси тасдиқлангунича уларга иш ҳақи тўлаш ўтган молия йилида белгиланган ходимлар сони доирасида амалга оширилади";


2) 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ҳамда 7-банддаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Мудофаа вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


3) 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


4) 6-банддаги "муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари таъминотини яхшилаш, уларни буюмлар билан таъминлаш, қўшилмалар ва қисмларни спорт анжомлари ва - тренажёрлар, замонавий компьютер техникаси, ўқув материаллари, кутубхона фонди билан жиҳозлаш учун" сўзлари чиқариб ташлансин;


5) 1-иловада:


2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган шахслар томонидан тўланган пул бадаллари суммаси Мудофаа вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" Махсус ҳисобрақамида (кейинги ўринларда Махсус ҳисобрақам деб аталади) жамланади ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини захирага бўшатишда уларга нафақа пулини тўлаш, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шу жумладан қурол-яроғ, ҳарбий-техник мулк, ўқ-дорилар харид қилиш, биноларни таъмирлаш ва қуриш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари иштирокида ҳарбий йиғинлар ўтказиш, йиғинлар маъмуриятининг таъминоти билан боғлиқ харажатларни қоплаш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларнинг мудофаа ишлари органларидаги таъминотига мақсадли тартибда йўналтирилади.

Мудофаа вазирлигининг Махсус ҳисобрақами Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказида очилади";


9-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9-1. Пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда белгиланган тартибда қайтариб берилади.

Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.

Ортиқча тўланган, шунингдек, Махсус ҳисобрақамга янглишиб ўтказилган пул бадаллари мазкур Низомнинг 9-2 ва 9-3-бандларида белгиланган тартибда қайтарилади.

Бошқа ҳолатларда Махсус ҳисобрақамга ўтказилган пул бадаллари қайтариб берилмайди".


9-2-бандда:

бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлими тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида тегишли ҳарбий окрукка тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида илтимоснома юборади.

Ҳарбий округ мудофаа ишлари бошқармаси тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида Мудофаа вазирлигига транзит ҳисобрақамига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида хат юборади.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч кун муддатда аризада кўрсатилган пул суммасини, тўлов тақдимномасининг "Тўлов тафсилотлари" сатрида ҳарбий округдан юборилган хатнинг, тузилган шартноманинг санаси ва рақамини, пул маблағларини олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда, Махсус ҳисобрақамдаги пул маблағларини сақлаш учун ҳарбий округнинг депозит ҳисобрақамига қайтаради";

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи-ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


9-3-бандда:

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлими тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида тегишли ҳарбий окрукка янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида илтимоснома юборади.

Ҳарбий округ мудофаа ишлари бошқармаси тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида Мудофаа вазирлигига транзит ҳисобрақамига янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида хат юборади.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч кун муддатда аризада кўрсатилган пул суммасини, тўлов тақдимномасининг "Тўлов тафсилотлари" сатрида ҳарбий округдан юборилган хатнинг, тузилган шартноманинг санаси ва рақамини, пул маблағларини олувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини (ёки юридик шахснинг номини) кўрсатган ҳолда, транзит ҳисобрақамига пул маблағлари янглишиб ўтказилган Халқ банки тегишли филиалининг алоҳида махсус ҳисобрақамига қайтаради";

еттинчи хатбошидаги "Молия вазирлигидан" сўзлари "Мудофаа вазирлигидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банддаги "Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига" сўзлари "Махсус ҳисобрақамга" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банддаги "Бирлашган" сўзи "Бош" сўзи билан алматштирилсин;


6) 2-иловада:


номидаги ва 1-бандаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Мудофаа вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар тўлайдиган пул бадаллари маблағларни жамлаш учун қуйидаги ҳисоб рақамлари очилади:

туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига - Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 "Бошқа мажбуриятлар" транзит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда туман (шаҳар) транзит ҳисоб рақами деб аталади) очилади;

вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг) мудофаа ишлари бошқармасига - Халқ банкининг тегишли вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг) филиалида 29896 "Бошқа мажбуриятлар" транзит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда вилоят транзит ҳисоб рақами деб аталади) очилади;

Мудофаа вазирлигига - Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказида 21512 "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" талаб қилиб олинадиган махсус (депозит) ҳисобрақами очилади.


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари тўланган бадаллар суммасини Халқ банки филиалларининг вилоят транзит ҳисобрақамларига, Халқ банкининг вилоят филиаллари эса тўланган бадаллар суммасини Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 21512 "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" талаб қилиб олинадиган махсус (депозит) ҳисобрақамига кейинги иш кунидан кечиктирмай ўтказади";


9-банднинг иккинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Мудофаа вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "Халқ банкининг вилоят бошқармаси" сўзлари "Халқ банкининг вилоят филиали" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Мудофаа вазирлиги мудофаа ишлари бошқармаларининг ҳар ойлик ҳисоботларини умумлаштиради ва ҳисобот даври тугагандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республика акциядорлик тижорат Халқ банки билан келишади";


12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Махсус ҳисобрақам маблағларидан муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини захирага бўшатишда уларга нафақа пулини тўлаш, шунингдек, Мудофаа вазирилигининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шу жумладан қурол-яроғ, ҳарбий-техник мулк, ўқ-дорилар харид қилиш, биноларни таъмирлаш ва қуриш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари иштирокида ҳарбий йиғинлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, йиғинлар маъмуриятининг таъминоти, мудофаа ишлари органларидаги сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларни таъминлаш учун фойдаланилади.

Махсус ҳисобрақам маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметасига (йиғма ва тегишли вазирликлар ва идоралар бўйича) мувофиқ фойдаланилади.

Ҳар бир идора бўйича харажатлар сметалари унинг раҳбари томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда Мудофаа вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

13. Мудофаа вазирлиги ҳар йили 15 мартгача Махсус ҳисобрақамга пул бадали тушумларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли ҳисоб-китоблар ва асослар билан бирга даромадлар ҳамда маблағларни сарфлаш сметасини тасдиқлайди.

Махсус ҳисобрақам даромадлари ва маблағларини сарфлаш сметаси тасдиқланиб, Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, Мудофаа вазирлиги харажатлар сметаларини ишлаб чиқиш учун назорат рақамларини муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ҳамда идораларга етказади";


16-банддаги "Молия вазирлигига" сўзлари "Мудофаа вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банддаги "Молия вазирлигига" сўзлари "Мудофаа вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


25-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;


7) 3-илованинг номидаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Мудофаа вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг оддий аскарлар ва сержантлар таркибида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида" 2003 йил 22 майдаги 227-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 39-модда) 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини озиқ-овқат билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 8 октябрдаги 467-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари ва бошқа тоифадаги ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар тегишли вазирликлар ҳамда идораларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланишини таъминласин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 апрель