ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 05.04.2018 й. ПҚ-3651-сонли қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 апрелдаги

ПҚ-3651-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Мактабгача таълим соҳасида

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилаб беради.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


давлат-хусусий шериклик - хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;


давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда матнда битим деб юритилади) - томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;


давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда матнда томонлар деб юритилади) - давлат шериги ва хусусий шерик;


давлат шериги - оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш лойиҳалари бўйича - Мактабгача таълим агентлиги (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида - Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги), бошқа шаклдаги давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш лойиҳалари бўйича - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида - Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги);

хусусий шерик - битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган юридик ёхуд жисмоний шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шериклар бўла олмайди, шунингдек хусусий шериклар тарафида иштирок эта олмайди;


давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти (кейинги ўринларда матнда объект деб юритилади) - битим бўйича мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш мақсадида фойдаланилиши мумкин бўлганер участкалари, бўш турган бинолар, шу жумладан ишламайдиган ва бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда бошқа объектлар;

бут қилинмаган давлат мактабгача таълим муассасалари - режадаги қувватининг 50 фоизи ҳам бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотлари;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси - муҳим давлат, ижтимоий, иқтисодий ва илмий-техник аҳамиятга эга бўлган мактабгача таълим соҳасидаги инвестициявий, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа тадбирлар мажмуи;


филантропик фаолият - жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқароларга ёки юридик шахсларга мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини беғараз (бепул) ўтказиш, бепул тарзда ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, бошқача кўмак бериш бўйича ихтиёрий фаолияти;


ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар, аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтақаларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар, тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилалар;

махсус контингент - ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари, мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари;

концессия (концессион битим) - муайян муддатга тузилган битим, унга кўра давлат концессионерга қурилиш ишларини амалга ошириш учунер участкаларига, шунингдек мактабгача таълим ташкилотини қайта қуриш ва жиҳозлаш учун биноларга эгалик қилиш (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини беради, концессион фаолият натижасида концессионер эга бўлган маҳсулот ва даромадлар концессион битимда белгиланган ҳажмда ва шартларда унинг мулки ҳисобланади;

оталиқ - оталиққа олинган мактабгача таълим ташкилотига жисмоний ёки юридик шахс (оталиқ) томонидан иқтисодий, молиявий, маданий, таълим ёки бошқа беғараз тизимли ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият.

3. Давлат-хусусий шерикликнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

давлат шеригининг ва хусусий шерикнинг қонун олдида тенглиги;

давлат-хусусий шерикликни амалга оширишдаги қоидалар ва тартиб-таомилларнинг шаффофлиги;

хусусий шерикни танлашдаги баҳслашув ва холислик;

камситишга йўл қўймаслик;

коррупцияга йўл қўймаслик.

4. Давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари биноларини қуриш учун доимий фойдаланишдаги ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш;

давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини "ноль" харид қиймати бўйича реализация қилиш;

бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки корпусларини узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш;

ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудидаги ер участкаларини нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари биноларини қуриш учун ижарага бепул бериш;

мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш учун ер участкаларини ижарага бепул тақдим этиш;

концессия асосида қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ижарага ер участкаси ёки бино ажратиш;

хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш;

оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш;

оталиқ шаклидаги филантропик фаолият.

Давлат-хусусий шериклик танлов асосида амалга оширилади, бундан ушбу банднинг саккизинчи - ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.


5. Хусусий шерикни танлаб олиш Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонуни талаблари асосида амалга оширилади.

6. Комиссия томонидан хусусий шерикнинг аризаси кўриб чиқилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган битта базавий ҳисоблаш миқдорида давлат шеригининг махсус ҳисобварағига ўтказиб бериладиган йиғим ундирилади.

7. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини давлат шериги ёки хусусий шерик томонидан таклиф этилиши мактабгача таълим соҳасида битим учун асос ҳисобланади.


8. Ушбу Низомга мувофиқ нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун хусусий шерикларга ер участкаларини тақдим этишда уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларида белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини тақдим этиш тартиби татбиқ этилмайди.


2-БОБ. ХУСУСИЙ ШЕРИК ТОМОНИДАН

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАСИНИ

ТАКЛИФ ЭТИШ ТАРТИБИ


9. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат мактабгача таълим хизматини кўрсатиш истагини билдирган хусусий шерик давлат шеригига тегишли ариза беради.


10. Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

юридик шахслар учун - хусусий шерикнинг номи ва жойлашган ери, жисмоний шахслар учун - шахсий маълумотлар ва яшаш манзили;

лойиҳани амалга ошириш мақсади;

битимнинг тахмин қилинган объекти ёки ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар.


11. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келиб тушган ариза у келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида давлат шериги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда кўриб чиқилади.

12. Келиб тушган ариза кўриб чиқилгач ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ижобий хулосалари олингач, давлат шериги танловни эълон қилади.

Танлов ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда ўтказилади.


13. Ариза ушбу Низомда назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда берилган бўлса, ҳужжатлар ариза берувчига бир иш куни мобайнида қайтарилади.

Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги хабар ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка топширилади (жўнатилади). Хабарда қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни давлат шеригига текроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.

Хусусий шерик талаблар бузилишини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон хабар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Такроран юборилган ҳужжатлар улар такроран юборилган кун қабул қилинган ҳисобланади. Аризани такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.



3-БОБ. ДАВЛАТ ШЕРИГИ ТОМОНИДАН

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАСИНИ

ТАКЛИФ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


14. Давлат шериги минтақа аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган таклифларни ўрганиш натижалари бўйича ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ танловни эълон қилиш орқали давлат-хусусий шерикликнинг лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилиши мумкин.

15. Давлат шериги танлов бошланишидан 30 кун аввал танлов савдолари ўтказилиши ҳақидаги эълонни давлат шериги расмий сайтининг махсус бўлимига, бошқа оммавий ахборот воситаларига, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий органларининг даврий босма нашрларига ва "Мактабгача таълим методикаси" журналига, ижтимоий тармоқларга мажбурий тартибда жойлаштиради, шунингдек ушбу ахборотни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва бошқа манбалар орқали тарқатади.

16. Танлов ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

давлат шеригининг номи ва почта манзили, унинг телефон рақами ва электрон почта манзили;

объект номи, жойлашган ери, сони, тавсифи;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амага ошириш шартлари;

давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шаклларига қараб талаб этиладиган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кичик ҳажми;

танлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

танлов таклифлари қабул қилинадиган охирги муддат (куни ва соати кўрсатилган ҳолда).


17. Танловда иштирок этиш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради:

юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки паспортнинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);

танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ариза;

хусусий шерикнинг соф активлари тўғрисида ахборот, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилишнинг молиявий имкониятини тасдиқловчи ўз улуши миқдоридаги маблағнинг банк депозитларида мавжудлиги ва ушбу маблағ фақат нодавлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиши учун йўналтирилишини кафолатловчи ҳужжат;

мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш (қайта қуриш) учун эскиз лойиҳавий таклиф;

мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар;

хусусий шерик томонидан унинг аризаси Комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун давлат шеригининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатилган, мол-мулки хатланган даъвогарларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

18. Танлов бўйича таклифи давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилиш учун энг мақбул деб топилган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.

Шунингдек танлов якунлари бўйича таклифларининг параметрлари танлов шартларига мос келадиган, бироқ танлов ҳужжатларига мувофиқ ғолиб томонидан таклиф этилган параметрлар даражасидан пастроқ бўлган захирадаги ғолиб аниқлаб олинади.

Танлов ғолиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган муддатларда имзолашни рад этса ёки имзолашдан бўйин товласа, захирадаги ғолиб билан тегишли битим тузишга рухсат берилади. Танловнинг захирадаги ғолиби билан битим танлов ғолиби билан битим тузиш тартибига ўхшаш тартибда тузилади.


19. Фақат бир иштирокчидан ариза келиб тушган тақдирда, танлов ўтказилмайди, қарор эса иштирокчи аризасини ва аризага илова қилинадиган ҳужжатларни танлов эълон қилинган вақтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат тугагандан кейин 5 иш куни ичида ўрганиш якунлари бўйича Комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссия хусусий шерикнинг таклифлари танлов талабларига мувофиқлигидан келиб чиқиб, ижобий ёки салбий қарор қабул қилади.


20. Давлат шериги Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қарори қабул қилинган кунда ўз расмий веб-сайтига ахборот жойлаштириш орқали танлов натижалари ҳақида танлов иштирокчиларини хабардор қилиши шарт.


21. Танлов иштирокчиси қабул қилинган қарорга рози бўлмаса, у қарор устидан судда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. БИТИМНИ ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ,

ТЎЛДИРИШ, ШУНИНГДЕК БЕКОР

ҚИЛИШ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ


22. Комиссиянинг ижобий қарори асосида у қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида давлат шериги ва хусусий шерик қонун ҳужжатларива ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда битим тузади.


23. Битимда уни амалга ошириш шаклига қараб қуйидагилар келтирилган бўлиши керак:

хусусий инвестициялар объекти ва ҳажми;

битимнинг амал қилиш муддати ва шартлари;

мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топшириладиган ва фаолияти бошланадиган муддатлар;

битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ишлари учун шартномалар тузиш муддатлари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, лойиҳа бажарилишининг бориши устидан техник назорат қилиш тартиби тўғрисида ахборот;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бажарилиши устидан мониторинг ўтказиш тартиби ва у қай даражада бажарилганлигига берилган баҳо;

инфратузилмавий объектлар, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар;

хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

давлат субсидияларини ажратиш зарур бўлса, мактабгача таълим ташкилотига ҳақиқатда қатнайдиган болалар сони тўғрисидаги ҳисоботларни ва тўлов ҳужжатларини хусусий шерик томонидан тақдим этиш тартиби;

давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим тузиш билан боғлиқ хавф-хатарларни тақсимлаш тартиби ва шартлари;

давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўтказиб бериладиган инфратузилма объектига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби;

мактабгача таълим ташкилотидан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялаш тартиби;

битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин битимни ижро этиш жараёнида яратилган объектга ва бошқа мулкка доир ҳуқуқларни тақсимлаш тартиби;

битим шартларига риоя қилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

битимни бекор қилиш тартиби, шунингдек битимни муддатидан олдин бекор қилиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тартиби;

хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги ёки тегишлича бажарилмаслиги учун санкциялар;

битимни амалга оширишда юзага келадиган мунозараларни ҳал қилиш тартиби.

Битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартларҳам келтирилиши мумкин.


24. Битимни имзолашга тайёрлаш учун давлат шериги хусусий шерикка битим лойиҳасининг матнини тақдим этади.


25. Агар зарур бўлса, битим қоидаларини давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида келишиб олиш мақсадида музокаралар ўтказилади.


26. Битим давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади.


27. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси тасдиқлангандан ҳамда битим имзолангандан кейин уч календарь куни мобайнида давлат шериги расмий тартибда уч нусхадан иборат лойиҳа концепцияси, лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари ва битимнинг электрон ва қоғоз кўринишдаги нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади.

28. Битим томонлар тарафидан имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва битим муддати тугашигача ёки бекор қилинишигача амал қилади.


29. Битим тузилгандан кейин хусусий шерик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олади, бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакллари мустасно.

30. Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар қуйидаги ҳолларда киритилиши мумкин:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

давлат шеригининг талаби бўйича - давлат шериги ва хусусий шерикнинг шартнома асосидаги муносабатларига доир мактабгача таълимни тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан;

суднинг ҳал қилув қарори бўйича.


31. Битим қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

хусусий шерик банкрот бўлса ва тугатилса;

давлат шеригининг талаби бўйича - хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда;

хусусий шерикнинг талаби бўйича - давлат шериги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.

Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда битим суд орқали бекор қилинади.

32. Битим амал қилиш муддати тугагандан кейин тўхтатилади.

Битимнинг амал қилиш муддати тўхтатилиши томонларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.



5-БОБ. БИТИМ ТОМОНЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


33. Хусусий шерик:

давлат шеригидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган ва эркин фойдаланиладиган ахборотни олишга;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун давлат шеригига тақдим этишга;

ер участкаларини, бўш турган биноларни, шу жумладан ишламаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларини, шунингдек бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмаётган бинолари ёки корпусларини битим амал қиладиган муддатга бепул асосда олишга ҳамда улардан фойдаланишга;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклида амалга оширилган тақдирда, моддий-техник ва услубий таъминланишга;

бинолар ва иншоотларни харид қилиш, қайта қуриш, замонавий ўқув ускуналари ва ўқитиш воситалари харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олишга;

битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.

Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


34. Хусусий шерик:

битим ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан давлат таълим талабларига қатъий риоя қилиши;

битим амал қиладиган бутун муддат давомида объект фаолиятининг ихтисослигини сақлаши;

нодавлат мактабгача таълим ташкилотида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормаларига риоя қилиши;

нодавлат мактабгача таълим ташкилотини юқори малакали педагогика кадрлари ва бошқа кадрлар билан тўлдириш, ўқув-тарбия жараёнини қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ ҳолда ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриши;

тарбиялаш ва ўқитишнинг юқори сифатини таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратиши, шу жумладан истеъдодли болаларни аниқлаши ва қўллаб-қувватлаши;

илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқитишнинг инновацион педагогик шакллари, усуллари ва замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида мактабгача таълим соҳасидаги таълим жараёнининг самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш чораларини кўриши;

ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар тарбияланувчиларини, махсус контингентни ва мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими томонидан юбориладиган муайян миқдордаги тарбияланувчиларни ўқитиши, улар учун ота-оналар тўловини имтиёзли шартларда (ушбу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдордан ортиқ бўлмаган ҳажмда) ўрнатиши;

ўқитиш муддатлари ва шартлари, ҳақ тўлаш миқдорлари, томонлар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ таҳсил олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйиши;

объектнинг тўлиқ ёки қисман молиялаштирилишини, ундан фойдаланилишини, унга техник хизмат кўрсатилишини, шунингдек лойиҳалаштирилиши, қурилиши, қайта қурилиши, таъмирланиши, модернизацияланишини таъминлаши шарт.

Хусусий шерик зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Битим амал қилиш муддати давомида хусусий шерик томонидан унга тегишли бўлган мулкни тасарруф этиш, шу жумладан бошқа мажбуриятлар бўйича гаровга қўйиш ман этилади (ушбу низомнинг 12-13-бобларида кўрсатилган шакллардан ташқари), бундан хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ алмаштирилиши мустасно.

Давлат-хусусий шериклик доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қурган хусусий шерикка ушбу бинони банк кредитлари бўйича гаровга қўйишга рухсат этилади.

35. Шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдордан ошмайдиган ота-оналар тўловининг имтиёзли шартлари асосида мактабгача таълим ташкилотининг туман (шаҳар) бўлимига қабул қилинадиган тарбияланувчиларнинг давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотига йўлланма олишида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза;

ота-оналари паспортларининг кўчирма нусхалари;

бола туғилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси;

ҳажми 3х4 бўлган боланинг фотосурати (4 та);

тиббий картадан олинган кўчирма;

мазкур оила ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ёки бола махсус контингентга тоифасига киришини тасдиқловчи ҳужжат.

Мактабгача таълим ташкилотининг туман (шаҳар) бўлими мурожаатни кўриб чиқиб ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, 3 кун ичида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун йўлланмани расмийлаштиради.

Мактабгача таълим ташкилотининг туман (шаҳар) бўлими йўлланмаси асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти болаларни имтиёзли шартларда қабул қилади.

36. Давлат шериги:

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш учун маслаҳатчиларни жалб қилишга;

хусусий шерикдан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда битим шартларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисобот олишга;

битим шартларини бажариш жараёни устидан мониторинг ўтказишга ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга ошишини баҳолашга;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг ўтказиш доирасида аниқланган қонунбузарликлар бартараф этилишини талаб қилишга;

хусусий шерик айби билан юзага келган объект бўйича зарарлар қопланишини талаб қилишга;

битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилишга;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга ошишини молиялаштиришда иштирок этишга ҳақли.

Давлат шериги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


37. Давлат шериги:

хусусий шерикка объектни битимни белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда бепул асосда тақдим этиши;

хусусий шерикларга солиқ имтиёзлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа преференциялар тақдим этилишида кўмаклашиши;

нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда замонавий ўқув ускуналари ва ўқитиш воситаларини харид қилиш учун хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишида кўмаклашиши;

хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига аралашмаслиги шарт.

Давлат шериги зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



6-БОБ. НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БИНОЛАРИНИ ҚУРИШ

УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ БЕПУЛ АСОСДА

ИЖАРАГА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ

38. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари ажратилади.

39. Давлат шериги 30 йиллик муддатга битим тузилган кундан бошлаб бир кун ичида хусусий шерикнинг - танлов ғолибининг аризасини ер участкасини битимда кўрсатилган шартларда тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимиятига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.


40. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятва Тошкент шаҳар ҳокимияти ёки туман (шаҳар) ҳокимияти хусусий шерик аризасини ва Комиссия қарорини объект қурилиши учун ер участкаси тақдим этиш бўйича материаллар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига юборади.


41. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятларва Тошкент шаҳар бош бошқармалари (кейинги ўринларда матнда ҳудудий орган деб юритилади) йигирма иш куни ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда ер участкасини танлаш ва тақдим этишга доир материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.


42. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимияти уч кун ичида:

нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш мақсадидаер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

42-1. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича ижара шартномаси имзоланишини таъминлайди.

44. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлашва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.


45. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.


46. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш;

давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизи (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда 75 фоизи) миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.


47. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

туташ ҳудудни қуриш, жиҳозлаш, обод қилиш ва мактабгача таълим ташкилотини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

мулк хусусий шерик ихтиёрида қолдирилса (бекор қилиш ҳуқуқи билан), тарбияланувчилар умумий сонининг 25 фоизи миқдорида ва мулк битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шериги ихтиёрида қолдирилса, тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини ва махсус контингентни ўқитиш, улар учун ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдордан ошмайдиган ҳажмда) ўрнатиш. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади.

Битим мулкни битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шеригида қолдириш шарти билан тузилган тақдирда, хусусий шерик битимни узайтириш борасида устувор ҳуқуққа эга бўлади.



7-БОБ. ДАВЛАТ МУЛКИ БЎЛГАН БЎШ

ТУРГАН ОБЪЕКТЛАРНИ, ШУ ЖУМЛАДАН

ИШЛАМАЙДИГАН ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БИНОЛАРИНИ

"НОЛЬ" ХАРИД ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ

48. Давлат шериги давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини "ноль" харид қиймати бўйича ўтказиш жараёнини ташкил этиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига битим тузилган вақтдан бошлаб бир кун ичида танлов ғолиби ҳақидаги ахборотни ва битимнинг кўчирма нусхасини юборади.

49. Давлат активларини бошқариш агентлигининг топшириғига биноан унинг ҳуддий органи ахборот олган вақтдан бошлаб уч кун ичида давлат мулки бўлган бўш турган объектни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини балансда сақловчига (кейинги ўринларда матнда балансда сақловчи деб юритилади) мулкни Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ инвентаризациядан ўтказиш тўғрисидаги ёзма талабни юборади.

50. Балансда сақловчи ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда инвентаризация ўтказади ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органига:

инвентаризация комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини;

инвентаризация комиссияси мажлисларининг баённомаларини;

инвентаризация комиссияси аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган мулкни инвентаризация қилиш ҳужжатларини;

кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр хиритаси (режаси) ва ҳуқуқни ўрнатувчи бошқа ҳужжатларни (агар улар бор бўлса);

ер участкасига, ерости бойликларига ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни;

балансда сақловчининг жамият рўйхатдан ўтказилган жой бўйича солиқ органи томонидан тасдиқланган балансини;

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича давлат мулки бўлган объектларнинг паспортини фотосуратларни (камида тўртта) илова қилган ҳолда тақдим этади.

51. Инвентаризация балансда сақловчи томонидан оралиқ баланс тузилган санада ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир қатори тегишли инвентарь рўйхатлари билан тасдиқланган бўлиши керак.


52. Харид қилувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган шартларда инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиши шарти билан инвентаризация ҳужжатлари Давлат мулки бўлган объектларни "ноль" харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган шакллар бўйича тузилади, инвентаризация комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


53. Балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида инвентаризация ҳужжати тузилгач, объектни қабул қилиш-ўтказиш ҳужжати унинг баланси қиймати кўрсатилган ҳолда имзоланади.


54. Объектни қабул қилиш-ўтказиш ҳужжати имзолангач ва хусусий шерик томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгач, беш иш куни ичида Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органи хусусий шерикка "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерини беради.

55. Битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан хусусий шерик ўз мажбуриятларини ва битим шартларини бажарган тақдирда, давлат шериги томонидан тақдим этилган ахборот бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органи хусусий шерик томонидан эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қабул қилувчи комиссиянинг ҳужжати, шунингдек аудит хулосаси асосида "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгисини қўяди.

56. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.


57. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш;

давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизи (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда 75 фоизи) миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.


58. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

туташ ҳудудни қайта қуриш ва жиҳозлаш, обод қилиш ҳамда мактабгача таълим ташкилотларини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

мулк хусусий шерик ихтиёрида қолдирилса (бекор қилиш ҳуқуқи билан), тарбияланувчилар умумий сонининг 25 фоизи миқдорида ва мулк битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шериги ихтиёрида қолдирилса, тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини ва махсус контингентни ўқитиш, улар учун ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдордан ошмайдиган ҳажмда) ўрнатиш. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади.


8-БОБ. БУТ ҚИЛИНМАГАН ДАВЛАТ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ФОЙДАЛАНИЛМАЙДИГАН БИНОЛАРИНИ

(КОРПУСЛАРИНИ) УЗОҚ МУДДАТ БЕПУЛ

ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ХУСУСИЙ

ШЕРИКЛАРГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

59. Давлат шериги 30 йиллик муддатга битим тузилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида битимни рўйхатдан ўтказади ва объектни балансида сақловчига юборади.

60. Тузилган битим шартларига мувофиқ балансда сақловчи ўн кунлик муддат ичида хусусий шерикка объектни тақдим этади, хусусий шерик эса битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан ёки битим муддатидан олдин бекор қилинса, балансда сақловчига объектни битим шартларига мос ҳолда қайтариши шарт.


61. Объект хусусий шерикка берилади ва у томонидан объектнинг барча буюмлари ва унга тааллуқли бўлган техник ҳужжатлар билан бирга қайтарилади.


62. Объект томонларнинг ваколатли вакиллари ҳозирлигида икки томонлама ўтказиш тўғрисида ҳужжат тузилган ҳолда ўтказиладива қайтарилади. Мазкур ҳужжатда қуйидагилар кўрсатилади:

ҳужжат тузилган жой ва сана;

битим реквизитлари (тузилган сана, рақам);

давлат мулкининг техник ҳолати.

Ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланади.


63. Балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат имзолангач, бир ҳафталик муддатда коммунал ва эксплуатация хизматларини етказиб берувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда коммунал ва эксплуатация хизматлари бўйича тўловлар миқдорини, уларни киритиш тартиби ва муддатларини тартибга солувчи битим тузилади. Электр энергияни, сув ва газни ҳисобга олувчи зарур ускуналар балансда сақловчи ёки хусусий шерик томонидан битим шартларига мувофиқ ўрнатилади.


64. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.


65. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш;

давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизи (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда 75 фоизи) миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.


66. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмайдиган биноларини (корпусларини) қайта қуриш, ҳудудни обод қилиш, бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотининг биносини жорий таъмирлаш ва муҳандислик коммуникацияларини тегишли ҳолатда сақлаш юзасидан чоралар кўриш, шунингдек мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш учун фойдаланилмайдиган биноларни (корпусларни) битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш;

тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини ва махсус контингентни ўқитиш, улар учун 30 йил мобайнида ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдордан ошмайдиган ҳажмда) объектни ўз мулки қилиб олиш ҳуқуқисиз ўрнатиш. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади.


9-БОБ. ИШЛАБ ТУРГАН ДАВЛАТ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

ҲУДУДИДАГИ ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ИЖАРАГА

БЕПУЛ БЕРИШ ТАРТИБИ

67. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш учун нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари биноларини қуриш учун етарли ҳажмда ортиқча майдонга эга бўлган ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудидаги ер участкалари давлат шериги, хусусий шерик ва давлат мактабгача таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган ижара шартномаси асосида тақдим этилади.

Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

74. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.


75. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш;

давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизи (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда 75 фоизи) миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.


76. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва жиҳозлаш, туташ ҳудудни обод қилиш, ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилоти ва нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўртасида тўсиқ қуриш, нодавлат мактабгача таълим ташкилотини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш;

мулк битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шериги ихтиёрида қолса, тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини ва махсус контингентни ўқитиш, улар учун ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдордан ошмайдиган ҳажмда) ўрнатиш. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади.


10-БОБ. МАВЖУД ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ҚУРИШ

ВА ЖИҲОЗЛАШ ҲАМДА КЕЙИНЧАЛИК ОТАЛИҚҚА

ОЛИШ ШАРТИ БИЛАН НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ҚУРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ БЕПУЛ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ

77. Хусусий шерик билан аҳоли пунктидаги ер участкасини тақдим этиш ҳамда мазкур ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилотини қуриш, қайта қуришга муҳтож бўлган бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилотини қайта қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек уни кейинчалик оталиққа олиш шарти назарда тутилган битим тузилади.

78. Хусусий шерикка 20 йил ва ундан ортиқ давр мобайнида қайта қуриш ва капитал таъмирлаш бўйича комплекс ишлар олиб борилмаган ва капитал таъмирга муҳтож бўлган ҳамда ер участкаси ажратилаётган туманда жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилоти бириктирилади.

79. Битим тузилгач, давлат шериги бир кунлик муддатда хусусийшерик-танлов ғолиби аризасини ер участкасини давлат шеригига тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

80. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги хусусий шерикнинг аризасини ва Комиссиянинг қарорини объект қурилиши учун ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига юборади.


81. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси йигирма кун ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.


82. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимияти уч кун ичида:

нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

82-1. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича ижара шартномаси имзоланишини таъминлайди.

84. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.


85. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.


86. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

туташ ҳудудни қайта қуриш ва жиҳозлаш, обод қилиш ҳамда бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилотини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

ўзига ажратилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти қурилишини ва битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

бириктирилган мактабгача таълим ташкилотини оталиққа олиш, жумладан уни битим амал қиладиган муддатда, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган даврда жиҳозлар, ашё ва анжомлар, ўйинчоқлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш.

87. Ажратилган ер участкасида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотига давлат-хусусий шерикликнинг бошқа шакллари асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган имтиёзлар татбиқ этилмайди.


11-БОБ. КОНЦЕССИЯ АСОСИДА ҚУРИШ,

ҚАЙТА ҚУРИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ УЧУН ИЖАРАГА

ЕР УЧАСТКАСИ ЁКИ БИНО АЖРАТИШ ТАРТИБИ

88. Мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида концессия асосида битим тузилиши мумкин.

Концессия асосидаги битим ўн беш йил муддатга тузилади.

Мактабгача таълим ташкилотини қуриш учун давлат шеригига ер участкаси аҳоли пунктлари ерлари таркибига кирадиган бўш турган ерлардан кейинчалик хусусий шерикка ижарага бериш учун доимий фойдаланишга берилади.

Мактабгача таълим ташкилотини қайта қуриш ва жиҳозлаш учун хусусий шерикка бўш турган, шу жумладан фойдаланилмаётган, давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудида жойлашган бинолар ажратилади.

Ер участкаси ёки бино бепул асосда тақдим этилади.

Хусусий шерик тақдим этилган ер участкасига ва биноларга тасарруф этиш ҳуқуқисиз эгалик қилади ва улардан фойдаланади.

Мактабгача таълим ташкилотини қуриш, қайта қуриш, жиҳозлаш ва ундан фойдаланиш натижасида хусусий шерик томонидан олинган даромадлар концессия битимида белгилаб бериладиган миқдорларда унинг мулки ҳисобланади.

Хусусий шерикнинг мактабгача таълим ташкилотини қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлари давлат шеригининг талабномалари бўйича 15 йил давомида битимда белгиланган тартибда қопланади.

89. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.


90. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш;

давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизи (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда 75 фоизи) миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;

асосий фаолиятдан, шунингдек бошқа қўшимча фаолиятдан фойда олиш ҳуқуқига эга. Қўшимча фаолиятни амалга ошириш давлат шериги билан олдиндан келишиб олинади ва бундай фаолиятни амалга оширишда тақдим этилган ер участкасининг кўпи билан 30 фоизидан фойдаланилади.


91. Давлат-хусусий шериклик концессия асосида амалга оширилса, хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

туташ ҳудудни қуриш, жиҳозлаш, обод қилиш ва мактабгача таълим ташкилотини битимда кўрсатилган муддатларда концессия асосида фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

тарбияланувчилар умумий сонининг 20 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини ва махсус контингентни ўқитиш, улар учун 15 йил давомида ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорда) ўрнатиш. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади.

92. Концессия асосидаги битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан мактабгача таълим ташкилоти давлат шериги мулкига ўтказилади.


12-БОБ. ХУСУСИЙ ШЕРИК МУЛКИ

НЕГИЗИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН НОДАВЛАТ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШ ШАКЛИДАГИ

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ

АМАЛГА ОШИРИШ

93. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерик ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.

Давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларнинг фаолияти, шу жумладан кўп квартирали уй-жойларнинг нотурар қаватларида ва/ёки якка тартибда қурилган уй-жойларда амалга оширилиши мумкин.

94. Давлат-хусусий шерикликни мазкур шаклда амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;

ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказиганлиги ҳақида гувоҳнома;

биноларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказиганлиги ҳақида гувоҳнома;

ёнғин назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси;

санитария-эпидемиология назоратининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг гигиена қоидалари, нормалари ва нормативларига мослиги ҳақидаги хулосаси;

хусусий шерик педагогика ходимларининг олий ёки ўрта махсус педагогик маълумоти борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.


95. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида етти кун ичида битим тузилади.


96. Битим томонлар тарафидан имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради.

97. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт;

Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш;

фойда олиш;

давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизи (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда 75 фоизи) миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;

мактабгача таълим ташкилотининг директорлари, методистлари, тарбиячилари, дефектологлари, психологлари, мусиқа ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган шартларда қўшимча бюджет субсидияларини олиш ҳуқуқига эга. Ушбу имтиёз фақат шу бобга тегишли бўлиб, бошқа мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик шаклларига татбиқ этилмайди.

98. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда тарбияланувчилар умумий сонининг 35 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини ва махсус контингентни ўқитиш, улар учун камида 30 йил давомида ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорларда) ўрнатиш юклатилади. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади.


13-БОБ. ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИК

ВА УСЛУБИЙ ЖИҲАТДАН ТАЪМИНЛАШ ШАКЛИДАГИ

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ

99. 50 нафаргача болани тарбиялашни назарда тутувчи оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.

100. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерик ахборот тизими орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Ариза тўлдирилишида ахборот тизими томонидан сўралган маълумотлар киритилади. Хусусий шерик ахборот тизимига киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар бўлади.

101. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши рад этилмаса, ахборот тизимида автоматик шакллантирилган битим хусусий шерик ва давлат шериги томонидан электрон рақамли имзо орқали имзоланади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим давлат шериги томонидан имзоланганидан кейин бошлашга ҳақли.

102. Битим имзоланган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кучга киради.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлаш ёки тугатиш Давлат хизматлари марказига хабарнома бериш орқали амалга оширилади.

103. Давлат шериги зиммасига лойиҳани амалга оширишда қўшимча равишда қуйидагиларни таъминлаш юклатилади:

тарбиячи ва ёрдамчи хизматларига тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9-соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда ҳақ тўлаш;

2021 йил 1 майдан бошлаб боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларининг ота-оналар бадали тўловларини тегишли ҳудуддаги 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда қоплаб бериш;

давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатланиш, юмшоқ ашё ва анжомлар ҳамда дори-дармонларга сарфланадиган харажатларни қоплаш;

мактабгача таълим туман бўлими томонидан услубий ёрдам кўрсатиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда таълим муассасасини мактабгача таълим ташкилотлари учун мўлжалланган мебель, ашё ва анжомлар билан жиҳозлашга кўмаклашиш;

жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва ўқув материалларини фойдаланишга бериш;

тегишли қишлоқ врачлик пунктидан ёки қишлоқ оилавий поликлиникасидан тиббиёт ходимини бириктириш;

оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари орқали ўқув материаллар билан бепул таъминлаш.

104. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларини бепул ўқитиш;

тарбияланувчилар умумий сонининг 70 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини ва махсус контингентни ўқитиш, улар учун камида 3 йил давомида ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорларда) ўрнатиш. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади;

агар бошқа норматив ҳужжатларда бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, битимнинг амал қилиш муддати тугашидан камида 2 ой олдин битимнинг амал қилиш муддатини узайтириш истаги йўқлиги ҳақида хабардор қилиш;

болаларнинг тегишли тарзда парвариш қилинишини ва уларни давлат талабларига мувофиқ таъминлаш учун мақбул шароитлар яратилишини кафолатлаш;

мактабгача таълим туман бўлими томонидан юборилган болани қабул қилишни жиддий асосларсиз рад этмаслик;

тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиш ва бундай билим ва кўникмаларни орттириш, шунингдек малакани ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.


105. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда қўшимча тарзда:

ота-оналар билан келишув бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш (шу жумладан ўқитувчилар, мураббийлар, тиббиёт ходимларини таклиф қилиш);

хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобига тарбиячи ва унинг ёрдамчиси ишини қўшимча равишда рағбатлантириш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.



14-БОБ. ОТАЛИҚ ШАКЛИДАГИ ФИЛАНТРОПИК

ФАОЛИЯТ ТАРЗИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ

ШЕРИКЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ


106. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.


107. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти) орқали амалга оширилади. Бу ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва хайрия мақсадида бошқача кўмак бериш учун мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини давлат мактабгача таълим ташкилотларига бепул ёки имтиёзли шартларда ўтказишда ифодаланади.

108. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);

ўтказиб берилаётган мулк ва пул маблағлари тўғрисида маълумотлар;

ишлар ва хизматларни имтиёзли асосда тақдим этиш шартлари;

хусусий шерикнинг молиявий ресурслари тўғрисида маълумотлар.


109. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилади ва минтақа аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лойиҳани амалга ошириш тўғрисида 1 йиллик муддатга битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


110. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

ўз ходимларининг фарзандларини оталиғи остидаги давлат мактабгача таълим ташкилотига юборишда устуворликка эга бўлиш;

оталиғи остидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти иш режими ўзгаришини келишиш;

ўз хайр-эҳсонларидан фойдаланиш мақсади ва тартибини белгилаб олиш;

тақдим этилаётган маблағлар ва мол-мулкдан мақсадли фойдаланиш тўғрисида ҳисобот талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий шерикнинг солиқ солиш базаси бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилотига ҳомийлик ва хайрия ёрдами тарзида юбориладиган маблағлар суммасига камаяди.

111. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

битимда белгиланган ҳажмларда ва муддатларда ҳомийлик ёрдамини кўрсатиши;

оталиғи остидаги давлат мактабгача таълим ташкилотига таълим жараёнини ривожлантириш ва унинг сифатини оширишдан бошқа мақсадларда ёрдам юбормаслиги шарт.

112. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

олинган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаши;

олинган хайр-эҳсонлар ҳисобини юритиши;

хайр-эҳсонлар олинган кундан бошлаб ўн кун ичида улар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек агар ўз расмий веб-сайтлари мавжуд бўлса, мазкур веб-сайтларда ахборот бериши;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш учун хусусий шерикка тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиши шарт.



15-БОБ. НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ

МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН СУБСИДИЯЛАР

АЖРАТИШ

113. Давлат шериги нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг молиялаштириш ҳажмлари тўғрисидаги барча зарур ҳисоб-китобларни ўз ичига олган давлат субсидиялари ажратилиши тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиб, Комиссия ижобий қарор қабул қилган бўлса, хусусий шерик билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга битим тузади.

114. Давлат шериги ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига битимлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қўшимча харажатларни кўрсатган ҳолда тақдим этиб боради.

115. Бир вақтнинг ўзида хусусий шерик маҳаллий молия органини фаолият бошланганлиги ҳақида хабардор қилади, битимнинг кўчирма нусхасини ва жорий ойда болаларни қабул қилиш режасини тақдим этади.


116. Хусусий шерик қўшимча тарзда ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 3 санасигача маҳаллий молия органига ота-оналар тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга мактабгача таълим ташкилотига қатнаган тарбияланувчилар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.

117. Маҳаллий молия органлари ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ нодавлат мактабгача таълим ташкилотига субсидия ажратади.


16-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


118. Давлат шериги зарурат бўлса, хусусий шерик билан келишув бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга, жумладан хусусий шерик томонидан ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмлари бўйича ўқитилиши шарт бўлган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда махсус контингент сонини оширишга доир қисмига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга, жумладан хусусий шерик томонидан ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмлари бўйича ўқитилиши шарт бўлган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда махсус контингент сонини камайтиришга доир қисмига ўзгартишлар киритиш масаласини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан қўшимча тарзда келишиб олиш талаб этилади.

119. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 апрель










































Время: 0.2063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск