ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 31.03.2018 й. 256-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 мартдаги

256-сон қарорига

3-ИЛОВА



Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик

таъминоти тармоқларига улаш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши янги ёки амалдаги объектларда шартномавий ўлчамларга нисбатан иссиқлик юкламаси ўзгарганда (ортганда ёки камайганда) реконструкция қилинаётган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улашга татбиқ этилади.


3. Иссиқлик энергиясини иссиқлик таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.


4. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:

техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида бинонинг архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);

иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;

қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш;

иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини (кейинги ўринларда иссиқлик қурилмалари деб аталади) иссиқлик тармоғига улаш тўғрисидаги далолатномани (кейинги ўринларда Далолатнома деб аталади) расмийлаштириш ва тасдиқлаш.

4-1. Қуйидаги ҳолларда техник шарт, иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш талаб этилмайди:

маиший истеъмолчилар учун хонадонлар, шахсий уй-жойларда;

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи техник шарт мавжуд бўлиб бегоналаштирилганда;

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда;

иссиқликдан фойдаланиш ҳажмлари ўзгармасдан ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгарганда.

Бундай ҳолларда, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали фақат ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш, пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун мурожаат қилинади.

Агар қурилиш монтаж ишлари ва ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши талаб этилмаса, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан истъмолчига тизим орқали фақат иссиқлик таъминоти шартномаси юборилади.

5. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:

а) Иссиқлик таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда иссиқлик таъминоти корхонаси деб аталади) ҳузуридаги иссиқлик тармоқларига юридик ва жисмоний шахсларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини улуш хизматларини кўрсатиш хизмати:

техник шартларни ишлаб чиқади;

иссиқлик таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса;

қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);

Далолатномани расмийлаштиради ва тасдиқлайди;

б) лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);

в) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда Ўзэнергоинспекция деб аталади) истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларининг эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлайди.

6. Давлат хизматлари марказлари, Ўзэнергоинспекция, иссиқлик таъминоти корхоналари, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

7. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


§ 1. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш


8. Истеъмолчилар иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

9. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улашда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;

қолган маблағлар тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва иссиқлик таъминоти корхонасининг банк ҳисоб варақларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва иссиқлик таъминоти корхонасининг банк ҳисоб варақларига ўтказилади.

13. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Сўровномада иссиқлик истеъмолининг юклама ҳажми нотўғри кўрсатилган тақдирда, иссиқлик таъминоти корхонаси ходимлари томонидан объект жойига чиқиб ўрганилади ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланиб, объектнинг эҳтиёжига аниқлик киритган ҳолда юклама ҳажми аниқланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилгач реал вақт режимида уни иссиқлик таъминоти корхонасига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда иссиқлик таъминоти корхонасига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.



§ 2. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш,

шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар

лойиҳаларини тақдим этиш


16. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади ёхуд уларни ишлаб чиқишни рад этади.

Иссиқлик таъминоти корхонаси қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалар лойиҳаларини ҳам юбориши мумкин. Бунда, иссиқлик таъминоти корхонаси ўзининг тижорат таклифлари ҳамда шартномалари лойиҳаларида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишнинг муддатлари ва харажатларининг калькуляциясини аниқ кўрсатади.

Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда иссиқлик таъминоти корхонасининг қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг реал вақт режимида, истеъмолчига беради.

17. Уланиш ёки мавжуд иссиқлик юкламаларини оширишнинг техник имконияти мавжуд эмаслиги техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш учун асос бўлади.

Бошқа асосларга кўра техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш қатъиян тақиқланади.


18. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.



§ 3. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти

тармоқларига улаш


19. Иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажаришга шартномалар тузади.


20. Лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.


21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими лойиҳалаш ташкилоти номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса лойиҳалаш ташкилоти мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Сўровномага иссиқлик таъминоти лойиҳаси электрон шаклда илова қилинади.

Лойиҳалаш ташкилотидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.

Сўровнома иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун иссиқлик таъминоти корхонасига автоматик тарзда юборилади.


22. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни ичида иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишади ва келишиш натижалари юзасидан ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ёки рад этишнинг аниқ асослари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

Келишилган иссиқлик таъминоти лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.

Иссиқлик таъминоти корхонаси QR-кодли хулоса тасдиқланган куни лойиҳалаш ташкилотига (электрон шаклда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали хулосани электрон шаклда юборади.

23. Иссиқлик таъминоти лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.

Бошқа сабабларга кўра иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Иссиқлик таъминоти лойиҳасини такроран кўриб чиқишда иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


24. QR-кодли хулоса тасдиқлангач Иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан автоматик равишда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳалаш ташкилотига (электрон шаклда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали юборилади.

25. Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар иссиқлик таъминоти корхоналари ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.


26. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.


26-1. Агар иссиқлик таъминоти корхонаси белгиланган муддатларда хулоса расмийлаштирмаса ёхуд асослантирилган рад жавобини бермаса, хулоса тизимда автоматик тарзда шаклланади ва тасдиқланади ҳамда Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) юборилади.

Бунда берилган хулоса учун жавобгарлик иссиқлик таъминоти корхонаси зиммасига юклатилади.


§ 4. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш

қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улаш

далолатномасини расмийлаштириш ва

тасдиқлаш тартиби

27. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ёки истеъмолчилар қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тугатгандан сўнг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ЯИДХПда ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларидан ва истемолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Сўровнома иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш учун автоматик равишда "Ўзэнергоинспекция"га юборилади.

28. "Ўздавэнергоназорат" ДИ жойнинг ўзига чиқиб қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва техник шартларга мувофиқлигини ўрганади, шунингдек, иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини соз ҳолда сақлашга тайёрланган иссиқлик-техник ходимларнинг мавжудлигини текширади.


29. Ўзэнергоинспекция билдиришнома тушган кундан бошлаб икки иш куни давомида иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказади.

29-1. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ҳамда иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича мазкур Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклда истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси (кейинги ўринларда Далолатнома деб аталади) тузилиб, унда истеъмолчи электр қурилмалари фойдланишга тайёрлиги (тайёр эмаслиги) тўғрисида ёзув қайд этилади.

30. Истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини монтаж қилишда аниқланган камчиликлар, техник шартлар талабларидан четга чиқиш, шунингдек, иссиқлик энергияси қурилмаларига хизмат кўрсатиш учун тайёрланган ходимларнинг мавжуд эмаслиги Далолатномани имзолашни рад этишга асос бўлади.

Бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли Далолатномани имзолашни рад этишга йўл қўйилмайди.

Қоидабузарликлар тўғрисидаги билдиришнома "Ўзэнергоинспекция" томонидан қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига ЯИДХП орқали рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда юборилади.

Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари мавжуд қоидабузарликларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун хужжатларни топшириш хуқуқига эга бўлган муддат Ўзэнергоинспекциянинг қоидабузарликлар мавжудлиги тўғрисидаги билдиришномаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари томонидан Ўзэнергоинспекциянинг Далолатномани имзолашни рад этишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг ушбу ташкилотлар Ўзэнергоинспекцияга иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини қайтадан кўрикдан ўтказиш учун жойларга чиқиш тўғрисидаги сўровномани Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали юборади.

Ўзэнергоинспекция сўровнома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан ошмаган муддатда қайта техник кўрикдан ўтказади.

Иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишни такроран кўриб чиқишда "Ўзэнергоинспекция" томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларни келтиришга йўл қўйилмайди, Далолатномани имзолашда аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларнинг келтирилиши бундан мустасно.

31. Ўзэнергоинспекция мазкур Регламентнинг 29-30-бандларида назарда тутилган муддат тугагандан сўнг истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ҳамда иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Далолатномани имзолашга тайёрлиги тўғрисидаги сўровномани иссиқлик таъминоти корхонаси, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига, шунингдек, истеъмолчига (электрон кўринишда мурожаат этганда) ёки Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ЯИДХП орқали юборади.

32. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш Ўзэнергоинспекцияни истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хабардор қилингандан кейин амалга оширилади.

33. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


34. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

35. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилгач реал вақт режимида уни иссиқлик таъминоти корхонасига иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда иссиқлик таъминоти корхонасига иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун юборилади.

Истеъмолчиларда абонентнинг шахсий рақами шакллантирилиши талаб этилса, Иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан янги абонент рақами иссиқлик таъминоти шартномасида кўрсатилади. Шунингдек, истеъмолчилар шакллантирилган абонентнинг шахсий рақами тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали юридик шахслар учун - СТИРни, жисмоний шахсалар учун - паспорт ёки ID-картага оид маълумотларни (паспорт серияси ва рақами), ЖШШИРни ёки кадастр рақамларидан бирини киритиш йўли билан аниқлашлари мумкин.

36. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади.

37. Иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоби пломбаланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади.

Бир вақтнинг ўзида иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобга олиш тизимини пломбалаш кунида мазкур Регламентга 8-иловага мувофиқ шаклдаги Далолатномани расмийлаштиради ва уни ЯИДХП орқали "Ўзэнергоинспекция", қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари билан келишади.

Далолатномани имзоланиши иссиқлик таъмноти корхонаси томонидан юқорида келтирилган барча томонлар хабардар қилинган пайтдан бошлаб икки календарь кунидан ошмаслиги лозим.

Далолатнома юқорида келтирилган томонларнинг барча вакиллари томонидан белгиланган муддатдан кечикмасдан имзоланади.

Агар Регламентнинг ушбу бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг Далолатномани қайд этилган томонлар имзоламаса, Далолатнома келишилган деб ҳисобланади.

37-1. Далолатнома мазкур Регламентнинг 37-бандида кўрсатилган томонлар уни имзолагач, иссиқлик таъминоти корхонасининг раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.

38. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномаси тушганидан сўнг реал вақт режимида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.

39. Истеъмолчи расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномаси тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Истеъмолчи томонидан тасдиқланган иссиқлик таъминоти шартномаси иссиқлик таъминоти корхонасига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.


40. Истеъмолчи иссиқлик таъминоти шартномасини тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда иссиқлик таъминоти шартномаси тузилмаган ҳисобланади.


41. Иссиқлик энергиясини етказиб бериш иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун - истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;

қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун - истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.


42. Улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


43. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, иссиқлик таъминоти лойиҳаларини келишиш, истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.

44. Давлат хизматлари марказлари, иссиқлик таъминоти корхоналари, Ўзэнергоинспекция, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган истеъмолчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

45. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

46. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


47. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик

таъминоти тармоқларига улаш

СХЕМАСИ

               

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

I. ТЕХНИК ШАРТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА БЕРИШ, ШУНИНГДЕК,

ТИЖОРАТ ТАКЛИФЛАРИ ВА ШАРТНОМАЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ

1-босқич


Истеъмолчи


1. Иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.



1. Ҳоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда











2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани иссиқлик таъминоти корхонасига юбориш.


Реал вақт режимида











3-босқич


Иссиқлик таъминоти корхонаси


1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориш.


2. Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини юбориш.


3 иш куни мобайнида











4-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


QR-код қўйилган техник шартларни, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхонасининг қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини истеъмолчига бериш.


Реал вақт режимида




II. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ

ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШ

1-босқич


Истеъмолчи


Иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.


Хоҳишига кўра

(техник шартларни олгандан сўнг)











2-босқич


Лойиҳалаш ташкилотлари


Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.


Шартномада белгиланган муддатларда











3-босқич


Лойиҳалаш ташкилоти


Иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.


Хоҳишига кўра

(лойиҳалаш ишлари амалга оширилгандан сўнг)











4-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Сўровномани иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун иссиқлик таъминоти корхонасига юбориш.


Реал вақт режимида











5-босқич


Иссиқлик таъминоти корхонаси


1. Иссиқлик таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш.


2. Иссиқлик таъминоти лойиҳаси келишилганлиги хақида QR-код қўйилган хулосани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш.


3 иш куни мобайнида











6-босқич


Истеъмолчи


Иссиқлик таъминоти корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.


Хоҳишига кўра

(лойиҳа келишилгандан сўнг)











7-босқич


Иссиқлик таъминоти корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари


Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш.


Шартномада белгиланган муддатларда




III. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ИССИҚЛИКДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҚУРИЛМАЛАРИ ВА ИССИҚЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ ИШГА

ТУШИРИШ УЧУН ДАЛОЛАТНОМА РАСМИЙЛАШТИРИШ

1-босқич


Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари


Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.


Хоҳишига кўра (қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари тугаганидан сўнг)











2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Сўровномани истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун "Ўзэнергоинспекция"га юбориш.


Реал вақт режимида











3-босқич


"Ўзэнергоинспекция"


1. Жойнинг ўзига чиқиб қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва техник шартларга мувофиқлигини ўрганиш, шунингдек, иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини соз ҳолда сақлашга тайёрланган иссиқлик-техник ходимларнинг мавжудлигини текшириш.


2. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун QR-код қўйилган далолатномани расмийлаштириш.


3. QR-код қўйилган далолатномани Давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларига юбориш.


2 иш куни мобайнида








Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА







(сана)


(рақам)


         

Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш

бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

    

I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.О.:



4. манзили:



6. телефон рақами:


7. электрон почта манзили:


I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:


1. тўлиқ номи:



11. телефон рақами:


12. электрон почта манзили:


II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот:

1. ўрнатиладиган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари тури:



2. ўрнатиладиган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари сони:


3. уланадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):


4. иссиқлик энергиясидан фойдаланиш даври:


5. хизмат тури:

иссиқлик тармоқларини ўзгартириш


қўшимча иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улаш


уланиш нуқталарини ўзгартириш

III. Аввал уланганлиги тўғрисидаги маълумотлар:

1. тузилган иссиқлик таъминоти шартномасининг рақами ва санаси:


(уланган бўлса тўлдирилади)

          

Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари келгусида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилишига истеъмолчининг розилиги:

      




розиман

рози эмасман





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА


(сана)


(рақам)


     

Иссиқлик таъминоти лойиҳасини иссиқлик

таъминоти корхонаси билан келишиш учун

СЎРОВНОМА

     

I. Келишилаётган газ таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:


Лойиҳа ташкилотининг номи:


Телефон рақами:


II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


Иссиқлик таъминоти лойиҳаси:


      





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА

 





(сана)


(рақам)


       

Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш

қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини

эксплуатация қилиш учун

СЎРОВНОМА

         

I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.О.:


2. Телефон рақами:


3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:


2. Телефон рақами:


3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


II. Объект тўғрисида маълумот:

Иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилинадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):


          





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

Иссиқлик таъминоти лойиҳаси келишилганлиги хақида

ХУЛОСА


20___ й. "____" ариза рақами:__________


нинг

-сон аризасига

(аризачининг номи ёки Ф.И.О.)


(ариза рақами)


мувофиқ

манзилида


(объектнинг манзили)


жойлашган объект бўйича иссиқлик таъминоти лойиҳаси келишилди.

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини тасдиқловчи

QR-код




         





Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА






(сана)


     

(рақам)


Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини

пломбалаш ва иссиқлик таъминоти

шартномасини тузиш учун

СЎРОВНОМА

I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:


2. Телефон рақами:


3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:


2. Телефон рақами:


3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


II. Иссиқлик таъминоти уланадиган объект тўғрисида маълумот:

1. Объектнинг манзили:


2. Абонентнинг шахсий рақами шакллантирилсинми?

Ҳа (абонентнинг шахсий рақами мавжуд эмас)

Йўқ

(абонентнинг шахсий рақами мавжуд)

        





Маъмурий регламентига

7-ИЛОВА


Истеъмолчилар иссиқлик қурилмаларини

техник кўрикдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20___ йил "___" ________ даги ___-сон

Ушбу Далолатнома

(қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилот номи)

(лавозими)

(Ф.И.О.)

қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларининг томонидан, ЯИДХП орқали юборган 20___ йил "___" ______ ___-сон сщровнома маълумотларига мувофиқ тузилди.

Истеъмолчи ташкилот вакили (юридик шахслар учун)

(лавозими)

(Ф.И.О.)

ёки иссиқлик қурилмалари эгасининг (жисмоний шахслар учун) вакили


(Ф.И.О.)

иштрокида мансабдор шахс


(ҳудудий бўлим номи, лавозими)

томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқади ва иссиқлик қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди.

1. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган иссиқлик қурилмалар:

(иссиқлик қурилмаларининг номи)

1.1. Иссиқлик қурилмасининг таркиби ва тавсифи:

1.1.1. Иссиқлик юкламалари:

т/р

Номи

Юкламанинг тури,

истеъмоли

Миқдори

Ўлчов бирилиги

1.

Иситиш

макс.


Гкал/соат

2.

Шамоллатиш

макс.


Гкал/соат

3.

Технологик эҳтиёжлар

макс.


Гкал/соат

4.

Иссиқ сув таъминоти

ўртача суткалик


Гкал/соат

5.

Иссиқ сув таъминоти

макс.


Гкал/соат

6.

Иссиқлик манбанинг сарфи

макс.


тн/соат

7.

Қайтган конденсат

макс.


тн/соат

8.

Сизиб чиқиш миқдори

меъёрий


тн/соат, Гкал/йил

9.

Иссиқлик йўқотишлари

меъёрий


Гкал/йил

10.

Иссиқлик энергиясининг йиллик истеъмоли

тахминий


Гкал/йил

1.1.2. Иссиқлик энергияси манбаи иссиқлик элтувчисининг тавсифи

Иссиқлик элтувчисининг

номи

Жойлашган напор,

атм

Ҳарорат графиги

Статик босим, м

Сув, буғ

Р1

Р2

DP

Т1

Т2

DT








1.2. Техник ҳужжатлар:

1.2.1. Техник шартлар:


берилган.

(техник шартни берган ташкилотнинг номи)


1.2.2. Иссиқлик таъминоти лойиҳаси

ишлаб чиқилган.

(лойиҳалаш ташкилотнинг номи, ишлаб чиқиш тартиби ва санаси )


Мазкур лойиҳа иссиқлик қурилмаси иссиқлик тармоғига уланадиган ташкилот билан

            

келишилган

(лойиҳалаш ташкилотнинг номи, ишлаб чиқиш тартиби ва санаси )

1.2.3. Монтаж ва ишга тушириш ҳамда синашлар

бажарилган.

(ташкилотнинг номи)


1.2.4. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаси, иссиқлик тармоғи, тақсимлаш пункти (МТП, ШТП), техник ва муаллифлик назорати эгасининг "___"_____________  _____ й.даги имзоси билан тасдиқланган паспорти расмийлаштирилгандан сўнг фойдаланишга рухсат берилади:


1.2.5. Иссиқлик истеъмолининг ички тизими қабул қилиш далолатномаси билан тақдим этилади:

иситиш, "______" _________  ____й.даги ; ИСТ "______" _________  ____й.даги;

шамоллатиш "______" ___________ ______й.даги;

технологик эҳтиёж "______" _________ ____й.даги


1.2.6. Иссиқлик қурилмаси уланган иссиқли тармоғи ташкилотининг 20_ й. "__"_ даги

           

маълумотномаси


(ташкилотнинг номи)

2. Иссиқлик қурилмасини кўриб чиқишда ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди:

2.1. Иссиқлик қурилмани эксплуатация қилишни ташкил этиш:

2.1.1. Иссиқлик қурилмаси эксплуатация қилиш

            

томонидан амалга оширилади.

(истеъмолчи ташкилотнинг ёки иссиқлик қурилмаси эгасининг номи (кераклигининг тагига чизинг))


2.1.2. Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс

(лавозими)

(Ф.И.О.)

20 ____й. "____"_________даги ____- сон бўйруқ билан тайинланган.

20____й. "____"________даги қонунчиликда ўрнатилган тартибда ТЭҚҚ ва ҲТҚ билимлар текширувидан ўтган, журналдаги ____ - сон ёзуви.


2.1.3. Иссиқлик техник ходимларининг сони ва малакаси бўйича мувофиқлиги


2.1.4. Иссиқлик қурилмасининг паспортлари

2.2. Иссиқлик қурилмаларининг тезник ҳолати (ТЭҚҚ ваТҚ га мувофиқлиги)

2.2.1. Иссиқлик тармоқлари

2.2.2. Иссиқлик пунктлари

2.2.3. Тизимлар:

иситиш


           

шамоллатиш

             

иссиқ сув таъминоти

         

технологик қурилмалар


          

конденсатни тўплаш ва қайтариш тизимлари

3. Ҳулоса

(техник кўрикдан ўтказишга тақдим қилинган иссиқлик қурилмаларининг эксплуатация қилишга тайёрлиги)

Мансабдор шахс



(лавозими, ҳудудий бўлимнинг номи)

(Ф.И.О.)

20 ____ й. "____"_____________




(имзо)


Истеъмолчи ташкилотининг, ёки иссиқлик хўжалигига жавобгор шахс (юридик шахс учун)


(лавозими, ташкилотнинг номи)

(Ф.И.О.)

20 ____ й. "____"_____________




(имзо)


Истемолчининг М.Ш.

ёки

Иссиқлик қурилмасининг эгаси (жисмоний шахслар учун)


(Ф.И.О., телефон рақами)

"_____"___________ 20_____ й.




(имзо)






Маъмурий регламентига

8-ИЛОВА

Иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик

тармоқларини иссиқлик тармоқларига улаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20__ й. "___"_______ даги __- сон

Мазкур далолатнома иссиқлик таъминоти корхонасининг вакили томонидан

(лавозими, Ф.И.О.)

Ўзэнергинспекциянинг

;

(лавозими, Ф.И.О.)

қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотининг вакили



(қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилоти вакилининг лавозими, Ф.И.О.)

истеъмолчининг вакили


(истеъмолчи ташкилотининг номи ёки иссиқлик қурилма эгасининг Ф.И.О.)

иштрокида тузилди.

Улашнинг тавсифи:

Объектнинг номи:

Манзил:

Асосий иссиқлик таъминотининг иссиқлик тармоғига уланиш нуқтаси:

:

Заҳирадаги иссиқлик таъминотининг асосий иссиқлик тармоғига уланиш нуқтаси:

:

Уланиш нуқтасидаги иссиқлик элитувчининг (сув, буғ) параметрлари: Р1=_____атм,

Р2= _____атм, Т1= ____0С, Т2= ____0С;

Иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан "___"_____ 20__й. ____- сон техник шарт берилди

Рухсат этилган максимал иссиқлик юкламаси _____Гкал/соат, т/соат, шундан:

технологик эҳтиёжларга_____Гкал/соат, т/соат;

иситишга ________ Гкал/соат, т/соат;

иссиқ сув таъминотига ______ Гкал/соат, т/соат;

шамоллатишга _______ Гкал/соат, т/соат.

Истеъмолчининг иссиқлик таъминоти тизимидан тармоқ сувининг максимал сарфи ____ м3/ч;

Конденсатнинг қайтиши _____%, т/соат;

Иссиқлик (буғ) тармоғининг баланс мансублик бўлиниш чегараси:

Иссиқлик таъминоти лойиҳасига мувофиқ ҳисобланган қувват ____ кВт.

Қуйидаги билан тасдиқланадики, истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаси ва иссиқлик тармоғининг иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик (буғ) тармоғига улаш қонунчиликка мувофиқ бажарилган.

Томонларнинг имзолари:

иссиқлик таъминоти корхонасидан:


(имзо)

(сана)

Ўзэнергоинспекциядан:


(имзо)

(сана)

қурилиш-монтаж ва

ишга тушириш-созлаш

ташкилотидан:


(имзо)

(сана)

Аризачидан:


(имзо)

(сана)

Изоҳ: Субистеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини иссиқлик тармоқларига улаш далолатномаси, мазкур Далолатнома талаблари асосида расмийлаштирилади.

  

   

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 апрель










































Время: 0.2035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск