ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (31.03.2018 й. 256-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 мартдаги

256-сон қарорига

4-ИЛОВА



Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти

ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилади:

сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга;

лойиҳа-смета ҳужжатларида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш назарда тутилган объектларга.

3. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузмасдан сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш тақиқланади.


4. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:

техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);

сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;

қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;

сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш;

сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш;

сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш.

5. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:

а) сув қувурлари ва канализация хўжалиги ташкилоти (кейинги ўринларда СҚКХ ташкилоти деб аталади):

техник шартларни ишлаб чиқади;

лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра);

сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳа ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса;

сувни ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади;

сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузади;

сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилишни амалга оширади;

б) лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра).

6. Давлат хизматлари марказлари, СҚКХ ташкилотлари, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда техник шартлар, сув таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш талаб этилмайди:

маиший истеъмолчилар учун хонадонлар, шахсий уй-жойлар, дала ҳовлилар, ёрдамчи хўжаликлар ва шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида;

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи техник шарт мавжуд бўлиб бегоналаштирилганда;

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда;

уланиш нуқталари ўзгарганда, сувдан фойдаланиш ҳажмлари ўзгармасдан ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгарганда.

Бундай ҳолларда, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали фақат ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш, пломбалаш ва сув таъминоти шартномасини тузиш учун мурожаат қилинади. Агар қурилиш монтаж ишлари ва ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши талаб этилмаса, СҚКХ ташкилоти томонидан истъмолчига тизим орқали фақат сув таъминоти шартномаси юборилади.

7. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


§ 1. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш


8. Истеъмолчилар сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шарт олишга Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

9. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Зарур ҳолларда сўровномада уланиш назарда тутилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини балансда сақловчиларнинг розилиги мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улашда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ СҚКХ ташкилотининг банк ҳисоб варағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги 10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ СҚКХ ташкилотининг банк ҳисоб варағига ўтказилади.

13. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Сўровномада сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш истеъмолининг юклама ҳажми нотўғри кўрсатилган тақдирда, СҚКХ ташкилоти ходимлари объектни жойига чиқиб ўрганадилар ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланиб, объектнинг эҳтиёжига аниқлик киритган ҳолда юклама ҳажмини аниқлайдилар.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилгач реал вақт режимида уни СҚКХ ташкилотига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда СҚКХ ташкилотига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.



§ 2. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш,

шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар

лойиҳаларини тақдим этиш


16. СҚКХ ташкилоти сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади ёхуд уларни ишлаб чиқишни рад этади.

СҚКХ ташкилоти лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга. Бунда, СҚКХ ташкилоти ўзининг тижорат таклифлари ҳамда шартномалари лойиҳаларида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишнинг муддатлари ва харажатларининг калькуляциясини аниқ кўрсатади.

Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда СҚКХ ташкилотининг лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг реал вақт режимида истеъмолчига беради.

17. Истеъмолчининг объекти жойлашган ҳудудда қуввати СҚКХ ташкилоти томонидан истеъмолчига сувни етказиб бериш ва ундан оқова сувларини қабул қилишни таъминлайдиган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларининг мавжуд эмаслиги техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш учун асос бўлади.

Бошқа асосларга кўра техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш қатъиян тақиқланади.


18. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.



§ 3. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни

чиқариб ташлаш тармоқларига улаш


19. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини амалга оширишга шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.


20. Лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.


21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими лойиҳалаш ташкилоти номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса лойиҳалаш ташкилоти мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдирадива уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Сўровномага сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси электрон шаклда илова қилинади.

Лойиҳалаш ташкилотидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.

Сўровнома сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун СҚКХ ташкилотига автоматик тарзда юборилади.


22. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси СҚКХ ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ҳолларда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш талаб этилмайди.


23. СҚКХ ташкилоти сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишади ва келишиш натижалари юзасидан ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ёки рад этишнинг аниқ асослари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

Келишилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.

СҚКХ ташкилоти QR-кодли хулоса тасдиқланган куни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лойиҳалаш ташкилотига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали хулосани электрон шаклда юборади.

Хулосани тасдиқлаш СҚКХ ташкилотининг ЭРИси билан амалга оширилади.

24. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.

Бошқа сабабларга кўра сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини такроран кўриб чиқишда СҚКХ ташкилоти томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


25. QR-кодли хулоса тасдиқлангач СҚКХ томонидан автоматик равишда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лойиҳалаш ташкилотига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

Агар СҚКХ томонидан белгиланган муддатларда хулоса расмийлаштирилмаса ёхуд асослантирилган рад жавоби берилмаса, ижобий хулоса тизимда автоматик тарзда шаклланади ва тасдиқланади ҳамда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) юборилади.

Бунда берилган хулоса учун жавобгарлик СҚКХ ташкилоти зиммасига юклатилади.

26. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар СҚКХ ташкилоти ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчилар қурилиш-монтаж ишларини (тегишли лицензияга эга бўлиш шарти билан) мустақил равишда (хўжалик усулида) ҳам амалга оширишлари мумкин.

27. Қурилиш-монтаж ишлари қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.



§ 4. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш,

сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини

кўрсатиш бўйича шартномани тузиш, шунингдек, сувни

етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилиш


28. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.


29. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Бунда, сўровномада СҚКХ ташкилоти томонидан тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш муддати кўрсатилади.

Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


30. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

31. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни СҚКХ ташкилотига сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва сув таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда СҚКХ ташкилотига юборилади.

Истеъмолчиларда абонентнинг шахсий рақами шакллантирилиши талаб этилса, СҚКХ ташкилоти томонидан янги абонент рақами сув таъминоти шартномасида кўрсатилади. Шунингдек, истеъмолчилар шакллантирилган абонентнинг шахсий рақами тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали юридик шахслар учун - СТИРни, жисмоний шахсалар учун - паспорт ёки ID-картага оид маълумотларни (паспорт серияси ва рақами), ЖШШИРни ёки кадастр рақамларидан бирини киритиш йўли билан ҳам аниқлашлари мумкин.

32. СҚКХ ташкилоти сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда икки нусхада истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида далолатнома тузади.

33. Сувни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида СҚКХ ташкилоти расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани, сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.

34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан реал вақт режимида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.

35. Истеъмолчи расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Истеъмолчи томонидан тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома СҚКХ ташкилотига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.


36. Истеъмолчи сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилмаган ҳисобланади.


37. Сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни СҚКХ ташкилоти томонидан амалга оширилади.


38. Улаш ҳамда сув қувурлари кириш тармоқларини ювиш, канализация қувурларини улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


39. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаларини келишиш, сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.


40. Давлат хизматлари марказлари, СҚКХ ташкилотлари, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган истеъмолчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

41. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

42. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


43. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти

ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш

СХЕМАСИ

               

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари


I. ТЕХНИК ШАРТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА БЕРИШ, ШУНИНГДЕК,

ТИЖОРАТ ТАКЛИФЛАРИ ВА ШАРТНОМАЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ


1-босқич

Истеъмолчи


1. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.


1. Хоҳишига кўра 2. Мурожаат қилинганда















2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани СҚКХ ташкилотига юбориш.


Реал вақт режимида















3-босқич

СҚКХ ташкилоти


1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориш.


2. Лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини юбориш.


3 иш куни мобайнида















4-босқич

Давлат хизматлари маркази


QR-код қўйилган техник шартларни, шунингдек, СҚКХ ташкилотининг лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини истеъмолчига бериш.


Реал вақт режимида







 

II. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ СУВ ТАЪМИНОТИ ВА СУВНИ

ЧИҚАРИБ ТАШЛАШ ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШ


1-босқич

Истеъмолчи


Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.


Хоҳишига кўра

(техник шартларни олгандан сўнг)















2-босқич

СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари


Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.


Шартномада белгиланган муддатларда















3-босқич

Лойиҳалаш ташкилоти


Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.


Хоҳишига кўра

(лойиҳалаш ишлари амалга оширилгандан сўнг)















4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Сўровномани сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун СҚКХ ташкилотига юбориш.


Реал вақт режимида















5-босқич

СҚКХ ташкилоти


1. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш.


2. Келишилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси келишилганлиги хақида QR-код қўйилган хулосани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш.


3 иш куни мобайнида















6-босқич

Истеъмолчи


СҚКХ ташкилоти ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.


Хоҳишига кўра

(лойиҳа келишил-гандан сўнг)















7-босқич

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари


Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.


Шартномада белгиланган муддатларда







 

III. СУВНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРИНИ ПЛОМБАЛАШ, СУВ

ТАЪМИНОТИ ВА СУВНИ ЧИҚАРИБ ТАШЛАШ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ШАРТНОМАНИ ТУЗИШ ҲАМДА СУВНИ

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ОҚОВА СУВЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


1-босқич

Истеъмолчи


Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.


Хоҳишига кўра (қурилиш-монтаж ишлари тугатил-ганидан сўнг)















2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун сўровномани СҚКХ ташкилотига юбориш.


Реал вақт режимида















3-босқич

СҚКХ ташкилоти


1. Сувни ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалаш.


2. Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали расмийлаштирилган ва пломбаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани юбориш.


2 иш куни мобайнида












4-босқич

Давлат хизматлари маркази


Истеъмолчини сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани расмийлаштирилганлиги тўғрисида ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилиш.


Реал вақт режимида














5-босқич

Истеъмолчи


1. Расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тасдиқлаш.


2. Тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани СҚКХ ташкилотига Давлат хизматлари маркази томонидан ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали юбориш.


5 иш куни мобайнида









6-босқич

СҚКХ ташкилоти


Сувни етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилишни амалга ошириш.


Истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни







          





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



(сана)


(рақам)


         

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига

улаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.О.:


4. манзили:



6. телефон рақами:


7. электрон почта манзили:


   

I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. тўлиқ номи:


11. телефон рақами:


12. электрон почта манзили:


II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот:

1. уланадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):


III. Аввал уланганлиги тўғрисидаги маълумотлар:

1. сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилган сана ва рақами:


(уланган бўлса тўлдирилади)

IV. Розилик тўғрисида маълумот:

Т/р

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини балансда сақловчилар - юридик шахсларнинг номи, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини балансда сақловчилар - жисмоний шахсларнинг Ф.И.О.

Рақам

Сана

1.




Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари келгусида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилишига истеъмолчининг розилиги:




розиман


рози эмасман






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА

        


(сана)


(рақам)


     

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш

лойиҳасини келишиш учун

СЎРОВНОМА

  

I. Келишилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси тўғрисида маълумот:

Лойиҳа ташкилотининг номи:


Телефон рақами:


II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси:


        





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА

       


(сана)


(рақам)


       

Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув

таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини

кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун

СЎРОВНОМА

  

I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:


2. Телефон рақами:


3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:


2. Телефон рақами:


3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


II. Сувга уланадиган объект тўғрисида маълумот:

1. Объектнинг манзили:


2. Абонентнинг шахсий рақами шакллантирилсинми?

Ха (абонентнинг шахсий рақами мавжуд эмас)

Йўқ

(абонентнинг шахсий рақами мавжуд)





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА


(расмий бланкада)


"Ўзсувтаъминот" АЖнинг

_________________ СҚКХ ташкилоти корхонаси томонидан


сув таъминоти лойиҳаси келишилганлиги хақида

ХУЛОСА


20___ й. "____" ариза рақами:__________


нинг

-сон аризасига

(аризачининг номи ёки Ф.И.О.)


(ариза рақами)


мувофиқ

манзилида


(объектнинг манзили)


жойлашган объект бўйича сув таъминоти лойиҳаси келишилди.

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини тасдиқловчи

QR-код




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 апрель










































Время: 0.2528
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск