язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2018 й. 278-сон "Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2018 й.

N 278



МАҲАЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО ЙЎНАЛИШЛАР

БЎЙИЧА ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА

ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ҲАМДА ЮКЛАРНИ

ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун аввал берилган лицензиялар уларнинг муддати тугагунига қадар амал қилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Комиссия таркибини қайта кўриб чиқишни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда авиация транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Д.Б. Аҳмедов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 апрелдаги

278-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатида:


а) "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" бўлимининг тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи - йигирма биринчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - йигирманчи х атбошилар деб ҳисоблансин;


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 апрель, 15-сон, 311-модда