Внимание!

NB! Мазкур Конунга 2024 йил май ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР 14.02.2024 й. ЎРК-907-сон Конунига каранг


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.03.2017 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.03.2017 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

18.04.2018 й.

N ЎРҚ-476



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 26 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги 223-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 76-модда; 1992 йил, N 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 330-модда; 2014 йил, N 12, 343-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 1-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "физкультура-спорт" деган сўзлар "жисмоний тарбия-спорт" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 3-модданинг биринчи қисмидаги "физкультура-соғломлаштириш ва спорт ишларини ўтказиш; табиатни, тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш" деган сўзлар "жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ишларини амалга ошириш; табиатни, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги 425-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 43-модда; 1993 йил, N 5, 236-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 153-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 4, 97-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда) 4-моддаси 2-бандининг 2-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) моддий маданий мерос объектлари, шу жумладан давлат фондларида, миллий фондларда, ахборот-кутубхона фондларида ва илмий-тадқиқот муассасаларининг фондларида сақланаётган моддий маданий мерос объектлари, шунингдек архивлар, музейлар ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги 616-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 328-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 124-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 12, 473-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) 4-моддаси биринчи қисми 5-бандининг ўн бешинчи хатбошисидаги "нотариал архивларнинг" деган сўзлар "идоравий нотариал архивларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Мудофаа тўғрисида"ги 641-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган 211-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 80-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 262-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 7-модданинг тўртинчи қисмидаги "Қуролли Кучлар Бирлашган штабининг" деган сўзлар "Қуролли Кучлар Бош штабининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 11-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"11-модда. Қуролли Кучларнинг Бош штаби";


биринчи қисмидаги "Қуролли Кучларнинг Бирлашган штаби" деган сўзлар "Қуролли Кучларнинг Бош штаби" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуролли Кучларнинг Бош штаби".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Гаров тўғрисида"ги 736-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 614-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 96-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 156-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлганлиги туфайли ёхуд давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


2) 27-модда тўртинчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) гаров нарсаси тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга мол-мулк бўлса".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 754-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модданинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"табиат объектлари билан боғлиқ моддий маданий мерос объектларини асраб қолишдир";


2) 45-модданинг биринчи қисмидаги "рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда" деган сўзлар "рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги 837-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 35-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги ва 35-1-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "ўрмонлар, ҳайвонот дунёси" деган сўзлар "ўсимлик ва ҳайвонот дунёси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 64-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Балиқчилик хўжалиги ташкилотларига бириктирилган табиий сув ҳавзаларида, балиқчилик питомникларида ҳамда ҳовуз хўжаликларида, шунингдек овчилик-балиқ овлаш жамиятларига бириктирилган жойларда спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш уларнинг рухсатига кўра амалга оширилади";


3) 65-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"65-модда. Овчилик хўжалигини юритувчи шахсларнинг

сувдан фойдаланишга доир имтиёзли ҳуқуқлари


Ёввойи сув қушлари ва қимматли мўйна берадиган сув ҳайвонлари (қундуз, ондатра, сув каламуши, нутрия ва ҳоказолар) маскани бўлган дарёларда, кўлларда ва бошқа сув объектларида овчилик хўжалигини юритишни амалга ошираётган юридик ва (ёки) жисмоний шахсга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги органлари сувдан комплекс фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланишга доир имтиёзли ҳуқуқлар бериши мумкин".


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида"ги 846-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 230-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) 12-моддаси 3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-музейлар, шунингдек моддий маданий мерос объектлари бўлган квартиралар ва уйлар".

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 59-модда саккизинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "қўшилади" деган сўз "қўшиб ҳисобланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 62-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"62-модда. Ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй

қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари


Суд жазо тайинлаш чоғида ушлаб туришнинг, қамоққа олишнинг ёки уй қамоғининг ҳар бир кунини:

а) озодликни чеклашнинг, интизомий қисмга жўнатишнинг, озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига;

б) ахлоқ тузатиш ишларининг ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига;

в) мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатига тенглаштириб ҳисоблайди.

Суд ушлаб турилган, қамоқда ёки уй қамоғида сақланган шахсга жарима тайинлашда ушлаб туришнинг, қамоқда ёки уй қамоғида сақлашнинг бир кунини энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисобга олади";


3) 74-модданинг еттинчи қисмидаги "қасддан" деган сўз чиқариб ташлансин;


4) 90-модданинг олтинчи қисмидаги "қасддан" деган сўз чиқариб ташлансин;


5) 132-моддадаги "Тарих ёки маданият ёдгорликларини" ва "тарих ёки маданият ёдгорликларини" деган сўзлар тегишинча "Моддий маданий мерос объектларини" ва "моддий маданий мерос объектларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) саккизинчи бўлимдаги "Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулот" атамасининг ҳуқуқий маъноси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулот - тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлмаган, зўравонлик ёки шафқатсизлик содир этишга ундайдиган материаллар ва нарсалар".


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 18-модданинг учинчи қисми "қамоқда сақланган" деган сўзлардан кейин "ёхуд уй қамоғида бўлган" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 19-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Барча судларда жиноят ишлари ошкора кўрилади, бундан давлат сирларини қўриқлаш манфаатларига зид келадиган ҳоллар, шунингдек жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўрилаётган ҳоллар мустасно.

Судларда жиноят ишларини ошкора кўриш суднинг ташаббуси билан ёки жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномасига кўра аудио- ва видеоёзувдан фойдаланган ҳолда, шунингдек видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишларни, шунингдек фуқароларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотларни ошкор қилмаслик мақсадида ҳамда жабрланувчининг, гувоҳнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг, худди шунингдек улар оила аъзоларининг ёки яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тақозо этилган ҳолларда бошқа ишларни суд ажрими билан ёпиқ суд мажлисида кўришга йўл қўйилади.

Шахсий ёзишма ва шахсий телеграф хабарномалари очиқ суд мажлисида фақат бу хат ва хабарларни жўнатган ҳамда олган шахсларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилиши мумкин. Акс ҳолда улар ёпиқ суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва текширилади.

Ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш барча процессуал қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Ишни ёпиқ мажлисда кўриш тўғрисидаги суднинг ажрими буткул муҳокамага нисбатан ёки унинг алоҳида қисмларига нисбатан чиқарилиши мумкин. Бу ажрим суд мажлисига йиғилганларга тааллуқли бўлиб, жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ёпиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланишга йўл қўйилмайди, бундай мажлисни аудио- ва видеоёзувга олиш эса амалга оширилмайди.

Суд судланувчининг ва жабрланувчининг яқин қариндошларини, шунингдек бошқа шахсларни ёпиқ мажлисларда текшириладиган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириб, уларнинг бу мажлисларда ҳозир бўлишига рухсат беришга ҳақли.

Суд мажлиси залида тартибни сақлаб туриш учун зарур бўлган ҳолларда, суд айрим шахсларнинг суднинг очиқ мажлисларида ҳозир бўлишини тақиқлашга ҳақли.

Суд залида овозларни ёзиб олиш, фотосуратга, видеоёзувга ва кинотасвирга олишга фақат суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади, бу ҳақда тегишли ажрим чиқарилади.

Суд ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари барча ҳолларда ошкора эълон қилинади.

Суднинг қонуний кучга кирган қарорлари жиноят процесси иштирокчиларининг розилиги билан ёки шахсини кўрсатмаган тарзда суднинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши мумкин, бундан ёпиқ суд мажлисларида кўрилган ишлар бўйича суд қарорлари мустасно.

Судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтириш учун судлар зарур ҳолларда оммавий ахборот воситалари ходимларини, тегишли жамоат бирлашмаларини ва жамоаларни бўлажак процесслар тўғрисида хабардор қилиши, шунингдек процессларни бевосита корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳамда таълим муассасаларида ўтказиши мумкин.

Судларда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши принципини чеклайдиган қўшимча талабларни жорий этиш тақиқланади, бундан ушбу Кодексда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллар мустасно";


3) 36-модданинг:

биринчи қисмидаги "қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240-моддасига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга" деган сўзлар "қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240 ва 243-1-моддаларига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмиҳтиёт чорасини қўллаш" деган сўзлардан кейин "уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 38-1-модданинг:

биринчи қисмидаги "қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240-моддасига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга" деган сўзлар "қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240 ва 243-1-моддаларига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмиҳтиёт чорасини қўллаш" деган сўзлардан кейин "уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 48-модданинг иккинчи қисми "қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги" деган сўзлардан кейин "ўзига нисбатан танланган эҳтиёт чорасидан келиб чиқадиган талабларни бажариши" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 114-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар узрли сабабларга кўра судга келмаган тақдирда, суднинг ташаббуси билан ёки жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномасига кўра видеоконференцалоқа воситасида сўроқ қилиниши мумкин";


7) 226-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Алоҳида ҳолларда, ушлаб турилган гумон қилинувчига нисбатан суд томонидан қамоққа олиш, уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилиши мумкин. Бунда гумон қилинувчига у ушланган кундан эътиборан ўн кун ичида айблов эълон қилиниши керак. Акс ҳолда эҳтиёт чораси бекор қилинади ва шахс қамоқдан ёки уй қамоғидан озод этилади, гаров эса гаровга қўювчига қайтарилади. Жиноят иши қўзғатилганидан кейин ва ушлаб туришнинг бутун муддати мобайнида ишни юритиш ўзига тааллуқли бўлган суриштирувчи ва терговчи жиноятни содир этиш ҳолатларини аниқлаш, ушлаб туришнинг асосли эканлигини текшириш учун ўз ваколатлари доирасида тергов ҳаракатлари ўтказиши мумкин";


8) 239-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Алоҳида ҳолларда, ишни судга қадар юритиш босқичида ушлаб турилган гумон қилинувчига нисбатан суд томонидан қамоққа олиш, уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилиши мумкин";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


9) 240-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ишни судга қадар юритиш босқичида суд томонидан қўлланилган гаров тарзидаги эҳтиёт чораси уни бундан буён қўллаш учун асослар мавжуд бўлмаганда, худди шунингдек иш юритиш тугатилган тақдирда, мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарган суд албатта хабардор этилган ҳолда прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


10) 241-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида қамоққа олиш, уй қамоғи, гаров тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш ҳақидаги ёки қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги ёхуд уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақидаги масала юзасидан суднинг ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажрим чиқарган суд орқали берилади, ушбу суд уларни йигирма тўрт соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси суди мазкур материалларни улар шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак";


11) 242-1-модда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ҳимоячи, қонуний вакил, белгиланган тақиқларга (чекловларга) риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш вазифаси зиммасига юклатилган орган, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд билан сўзлашиш учун, шунингдек зарурият юзага келган тақдирда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни, тез тиббий ёрдамни, ёнғин хавфсизлиги хизматини, қутқарув хизматини ва бошқа шошилинч хизматларни чақириш учун телефон алоқасидан фойдаланиш ҳуқуқидан чекланиши мумкин эмас. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўз яшаш жойидаги уй қамоғини ижро этиш зиммасига юклатилган ички ишлар органига ҳар бир шундай қўнғироқ ҳақида хабар беради";

еттинчи-ўн олтинчи қисмлари тегишинча саккизинчи-ўн еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўн учинчи қисми "бекор қилиш масаласи" деган сўзлардан кейин "прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


12) қуйидаги мазмундаги 243-1-модда билан тўлдирилсин:


"243-1-модда. Уй қамоғи бўйича белгиланган

тақиқларни (чекловларни) бекор қилиш ёки

ўзгартириш ёхуд қўшимча тақиқлар

(чекловлар) белгилаш тартиби


Уй қамоғи бўйича тақиқлар (чекловлар) асослар мавжуд бўлганда прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан қисман бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Ушбу Кодекс 242-1-моддасининг бешинчи қисми доирасидаги уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) прокурорнинг ёки прокурорнинг розилиги билан суриштирувчининг ёхуд терговчининг илтимосномасига кўра судьянинг ажрими асосида белгиланиши мумкин.

Уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Кодекс 243-моддасининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган тартибда тегишли суднинг судьяси томонидан кўриб чиқилади.

Уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш зарурлигини асослаб беради. Шундан сўнг гумон қилинувчи ёки айбланувчи, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.

Суд гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:

қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақида;

қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашни рад қилиш тўғрисида.

Судьянинг уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақидаги ёки қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашни рад қилиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро этилиши лозим. Судьянинг ажрими ижро этиш учун прокурорга, маълумот учун эса - гумон қилинувчига, айбланувчига ва ҳимоячига юборилади. Судьянинг ажрими устидан ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидаларга биноан апелляция тартибида шикоят қилиниши, протест билдирилиши мумкин.

Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестни кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:

1) судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмай қолдиришга;

2) судьянинг ажримини бекор қилишга ва гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашга;

3) судьянинг гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисидаги ажримини бекор қилишга ҳақли";


13) 249-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гаров гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қариндошлари, бошқа фуқаролар ёки юридик шахслар томонидан суриштирув, дастлабки тергов органининг ёхуд суднинг депозит ҳисобварағига топшириладиган пул маблағидан ёки қимматбаҳо буюмлардан иборатдир. Гаров тариқасида кўчмас мулк ҳам қабул қилиниши мумкин.

Ишни судга қадар юритиш босқичида гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан суд томонидан пул тарзидаги гаров қўлланилган тақдирда, гаров суриштирув ёки дастлабки тергов органининг депозит ҳисобварағига ўтказилади.

Гаровни қабул қилиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор баённома тузади, суд эса суд мажлиси баённомасига тегишлича белги қўяди. Баённомада гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига унинг ушбу Кодекснинг 46 ва 48-моддаларида кўрсатилган мажбуриятлари тушунтирилганлиги ва у бу мажбуриятларни бузмасликка сўз берганлиги, гаровга қўювчига эса гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи мажбуриятларини бажармаган тақдирда гаров суммасидан маҳрум бўлиши маълум қилинганлиги кўрсатилиши керак. Баённома гаровни қабул қилган мансабдор шахс, гаровга қўювчи ва гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи томонидан имзоланади.

Гаров суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан кам бўлиши мумкин эмас ва уни ушбу эҳтиёт чорасини танлаган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд айбловнинг оғирлигини, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ва гаровга қўювчининг шахсини, гаровга қўювчининг мулкий аҳволини ҳамда унинг гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан муносабатларини инобатга олган ҳолда белгилайди.

Гаровга қўювчи гаровни топшириш чоғида, шу эҳтиёт чораси танланган айбловнинг моҳияти, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига тайинланиши мумкин бўлган жазо ва ўзининг жавобгарлиги тўғрисида хабардор қилиниши керак. У ўзи қабул қилган мажбуриятларидан гаровнинг давлат мулкига ўтиб кетиши учун сабаб бўладиган асослар юзага келгунига қадар воз кечиши мумкин.

Гаровга қўювчи гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атворини кузатишга имкони бўлмаганлигини баҳона қилишга ҳақли эмас, бундан у бартараф этиб бўлмайдиган вазиятнинг таъсирини исботлаб берадиган ҳоллар мустасно.

Агар эҳтиёт чорасини ўзгартириш уни танлаш шарт-шароитлари бузилганлиги туфайли рўй бермаётган бўлса, худди шунингдек иш бўйича иш юритиш тугатилган ёхуд суд ҳукми кучга кирган тақдирда гаров гаровга қўювчига қайтарилади.

Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузган тақдирда гаров суд ажрими билан давлат мулкига ўтказилади ва гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига нисбатан жиддийроқ эҳтиёт чораси қўлланилади";


14) 265-модданинг:

саккизинчи қисмидаги "агар бу муассаса қамоққа олинганларни сақлаш учун мослаштирилган бўлса, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланиши мумкин" деган сўзлар "агар мазкур муассаса қамоққа олинганларни ёки уй қамоғидаги шахсларни сақлаш учун мослаштирилган бўлса, қамоққа олиш ёхуд уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланиши мумкин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисми "қамоқда" деган сўздан кейин "ёки уй қамоғида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


15) 303-модда биринчи қисмининг 1-3-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) шахснинг қамоқда ёки уй қамоғида сақлаб турилганига қараганда камроқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ёки озодликни чеклашга ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганлиги;

2) ҳукмдан айбловнинг қисман чиқариб ташланганлиги ва бунинг натижасида қонунга кўра қамоқда ёки уй қамоғида сақлаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш мумкин эмаслиги;

3) озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш муддатининг юқори суд томонидан ҳақиқатда ўталган муддатга қараганда камайтирилганлиги ёхуд бошқа енгилроқ жазо тури билан алмаштирилганлиги";


16) 309-модда "қамалганлиги" деган сўздан кейин "ёки уй қамоғида турганлиги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


17) 314-модданинг биринчи қисми "қамоқда сақлаш" деган сўзлардан кейин "ёки уй қамоғида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


18) 318-модда:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан";

иккинчи қисмидаги "Ушбу модданинг 1, 2, 3 ва 4-бандларида" деган сўзлар "Ушбу модданинг 1, 2, 3, 4 ва 7-1-бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 382-модда учинчи қисмининг:

тўртинчи хатбошиси "ўзгартириш ёки бекор қилиш" деган сўзлардан кейин "уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақида илтимоснома қўзғатиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошиси "қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш" деган сўзлардан кейин "ёхуд уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўққизинчи хатбошиси "қамоққа олиш" деган сўзлардан кейин "ёки уй қамоғи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


20) 418-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд мажлисига чақирилган шахслардан бирортасининг келмай қолганлиги оқибатида ёки янги далиллар талаб қилиб олиш зарур бўлганлиги муносабати билан ёхуд суд мажлисини олиб боришнинг техник воситаларидан, шу жумладан видеоконференцалоқа тизимларидан фойдаланишда техник носозликлар юзага келганлиги туфайли жиноят ишини муҳокама қилиш мумкин бўлмаса, суд ишни муҳокама қилишни кейинга қолдиради ва суд мажлисига келмаган шахсларни чақириш ёки янги далилларни талаб қилиб олиш ёхуд техник носозликларни бартараф этиш чораларини кўради";


21) 426-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд муҳокамаси вақтида суд мажлисининг котиби ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида баённома юритади.

Суд мажлисининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади: суд мажлиси бошланган ва тамом бўлган вақт кўрсатилган ҳолда мажлис бўлган жой ва сана; суднинг номи ва таркиби; суд мажлисининг котиби, таржимон, айбловчи, ҳимоячи, судланувчи, жабрланувчи ва унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, шунингдек суд чақирган бошқа шахслар; кўрилаётган иш; судланувчининг шахсига доир маълумотлар; ҳозир бўлган ва ҳозир бўлмаган гувоҳлар ҳамда уларнинг келмаганлик сабаблари. Баённомада: раислик қилувчининг барча фармойишлари кўрсатилади ва суднинг ҳаракатлари қандай тартибда ўтган бўлса, шу тартибда ёзилади; ишда иштирок этувчи шахсларнинг ариза ва илтимосномалари; судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳлар кўрсатувларининг батафсил мазмуни; берилган саволларга экспертнинг жавоблари; суд музокараларининг кетма-кетлиги, суд музокараларида иштирок этган шахсларнинг хулосалари ҳамда судланувчи охирги сўзининг мазмуни; башарти жиноят процесси иштирокчилари илтимос қилса, ишни кўриш пайтида юз берган ҳолатлар тўғрисидаги арзлар акс эттирилади.

Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, суд мажлиси баённомасида ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилганлардан ташқари:

суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги ҳақидаги;

техника воситалари тўғрисидаги;

суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган суд ва ходимлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.

Суд мажлиси аудио- ёки видеоёзувга олинган тақдирда, суд мажлиси баённомасига суд мажлисида ёзиб олиш техника воситаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида белги қўйилади.

Аудио- ва видеоёзув сақланаётган электрон ёки бошқа манбалар суд мажлиси баённомасига илова қилинади, унда ушбу воситалар қўлланилганлиги ҳақида белги қўйилади.

Суд зарур деб топган ҳолларда, гувоҳлар ва жабрланувчилар суд мажлисининг баённомасидаги ўзи берган кўрсатувларни имзолайди.

Суд мажлисининг баённомаси раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби томонидан имзоланади.

Суд мажлиси баённомасининг мазмуни бўйича раислик қилувчи билан суд мажлисининг котиби ўртасида келишмовчилик бўлган тақдирда, котиб ўз мулоҳазаларини баённомага илова қилиши шарт, бу мулоҳазалар суд таркиби томонидан кўрилади. Ушбу масала юзасидан ажрим чиқарилиб, баённомага илова қилинади.

Суд мажлисининг баённомаси тўлиқ бўлишини таъминлаш учун стенограмма юритилиб, унинг материаллари жиноят ишига қўшиб қўйилади.

Суд мажлисининг баённомаси ҳукм чиқарилган куннинг эртасидан, мураккаб ишлар бўйича эса уч суткадан кечиктирмай имзоланиши керак";


22) 463-модда иккинчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) шахснинг ҳукм чиққунига қадар қамоқда ёки уй қамоғида бўлган вақти Жиноят кодексининг 62-моддасида назарда тутилган ушлаб туришни, қамоққа олишни ёки уй қамоғини ҳисобга олиш қоидаларини назарда тутиб, суд томонидан тайинланган жазо чорасига тенг ёхуд бу чорадан ортиқ бўлса";


23) 468-модда биринчи қисмининг 6-банди "ёки қамоқда" деган сўзлардан кейин "ёхуд уй қамоғида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


24) 470-модданинг 3-бандиқамоқда" деган сўзлардан кейин "ёки уй қамоғида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


25) 474-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"474-модда. Судланувчини қамоқдан ёки

уй қамоғидан озод қилиш


Судланувчи оқланганда, шунингдек жазо тайинланмасдан ёки жазодан озод қилиб ёхуд шартли равишда озодликдан маҳрум этиб ёки озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаб айблов ҳукми чиқарилганда, худди шунингдек судланувчи дастлабки қамоқда ёхуд уй қамоғида бўлган вақтдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланганда, қамоқда ёхуд уй қамоғида сақланаётган судланувчи бевосита суд мажлиси залининг ўзида дарҳол озод қилиниши лозим";


26) 497-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қамоқдан ёки уй қамоғидан дарҳол озод этилиши лозим бўлган маҳкумни озод этишга доир ажрим (қарор), агар маҳкум суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, залнинг ўзидаёқ ижро этилади. Бошқа ҳолларда, ажрим (қарор) чиқарилган вақтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай унинг нусхаси суд томонидан жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига ёки маҳкумнинг яшаш жойидаги зиммасига уй қамоғини ижро этиш юклатилган ички ишлар органига юборилади";


27) 529-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"529-модда. Суд мажлиси залида қамоқдан

ёки уй қамоғидан озод этиш


Суд ҳукмни эълон қилгач суд мажлиси залида қуйидагиларни қамоқдан ёки уй қамоғидан дарҳол озод қилади:

1) оқланган шахсни;

2) жазо тайинланмаган маҳкумни;

3) жазодан озод этилган маҳкумни;

4) ушлаб туриш ёки эҳтиёт чорасини қўллаш оқибатида қамоқда ёки уй қамоғида бўлган вақтдан ёхуд кассация ёки назорат тартибида бекор қилинган ҳукмга биноан шу иш бўйича жазони ўтаган вақтдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки озодлиги чекланган маҳкумни;

5) шартли равишда озодликдан маҳрум этилган маҳкумни;

6) озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога маҳкум этилган шахсни";


28) 530-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биринчи инстанция судининг ажрими шу ажрим устидан апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш муддати ўтиши билан ёхуд шикоят ёки протест билдирилган тақдирда иш юқори судда кўриб чиқилганидан кейин қонуний кучга киради ва ижро этилади.

Суднинг шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин бўлмаган ажрими шу ажрим чиқарилиши биланоқ дарҳол кучга киради ва ижро этилади.

Жиноят ишини тугатиш ҳақидаги суд ажримининг айбланувчини, гумон қилинувчини ёки судланувчини қамоқдан ёки уй қамоғидан озод қилишга оид қисми дарҳол ижро этилиши лозим.

Кассация ёки назорат инстанцияси судининг ажрими (қарори) у эълон қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.

Юқори инстанция судининг ажрими, қарори ушбу Кодекснинг 497-моддасида назарда тутилган қоидаларга кўра ижрога қаратилади";


29) 590-модданинг:

бешинчи қисми "Қамоққа олиш" деган сўзлардан кейин "ёки уй қамоғи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўққизинчи қисми "қамоқдан" деган сўздан кейин "ёки уй қамоғидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 14-модданинг иккинчи қисми "116-1, 116-2" рақамларидан кейин "116-3" рақами билан тўлдирилсин;


2) 64-моддасидаги "Тарих ёки маданият ёдгорликларини" деган сўзлар "Моддий маданий мерос объектларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 70-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги "бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача" деган сўзлар "ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўттиз бараваридан эллик бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "бир бараваридан уч бараваригача" деган сўзлар "ўн бараваридан ўттиз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг санкциясидаги "бир бараваридан уч бараваригача" деган сўзлар "ўн бараваридан ўттиз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг санкциясидаги "бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача" деган сўзлар "йигирма бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса - эллик бараваридан юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) қуйидаги мазмундаги 70-1-модда билан тўлдирилсин:


"70-1-модда. Дарёларнинг ўзанларини тозалашга

ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни

амалга ошириш тартибини бузиш


Дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса - эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


5) 81-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликларни ёки уларнинг яшаш фаолияти натижасида ҳосил бўлган илдизлари, пиёзбошлари, таналари, поялари, новдалари, пўстлоғи, барглари, ғунчалари, гуллари, уруғлари, мевалари, шарбатини (елимини) ва бошқа маҳсулотларини ўзбошимчалик билан йиғиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса - икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


6) 99-модданинг учинчи қисмидаги "тарихий иморатлар жойлашган туманларни" деган сўзлар "маданий мерос объектлари жойлашган туманларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 116-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аэродром ҳудудида аэродромларни таниб олиш учун қабул қилинган маркировка белгиларига ва қурилмаларга ўхшаш бирор-бир белги ва қурилма ўрнатиш ёки аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни белгиланган тартибда келишилмаган ҳолда амалга ошириш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бинолар ва иншоотларда тунги ва кундузги маркировка белгиларини ёки қурилмаларини ўрнатиш қоидаларини бажармаганлик, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Аэродром ускуналарини, аэродром белгиларини, ҳаво кемаларини ва уларнинг ускуналарини шикастлантириш, -

энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тегишли рухсати бўлмай туриб аэропортлар (аэровокзаллардан ташқари), аэродромлар, учишни радио ва ёруғлик билан таъминлаб турувчи объектлар ҳудудида пиёда ёки транспортда юриш, -

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахс томонидан ҳаво кемасини бошқариш, худди шунингдек бундай ҳолатда бўлган экипаж аъзоларининг ҳаво кемасини бошқаришига ижозат бериш ёхуд ҳаво кемасини бошқарувчи шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсиридаги ёки ўзгача тарздаги мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибга мувофиқ текширувдан ўтишдан бўйин товлаши, -

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бахтсиз авиация ҳодисаси деб топилган ҳодисани, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш, худди шунингдек ушбу ҳодиса тўғрисидаги ахборотни қасддан бузиб кўрсатиш, бортдаги ва ердаги объектив назорат воситаларининг маълумотларига ҳамда бахтсиз авиация ҳодисаси билан боғлиқ бошқа далилий материалларга қасддан шикаст етказиш ёки уларни қасддан йўқ қилиб юбориш, -

энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


8) қуйидаги мазмундаги 116-3-модда билан тўлдирилсин:


"116-3-модда. Авиация хавфсизлигини

таъминлашга доир талабларни бузиш


Авиация хавфсизлиги бўйича текширувдан ўтмаган шахсларни, қўл юкини ёки багажни, юкни, почтани, борт захираларини ёхуд ҳаво кемаларида ташиш тақиқланган моддаларни ёки предметларни ҳаво кемаси бортига етказиб бериш ёки етказиб беришга кўмаклашиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


9) 117-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги "кема командири" деган сўзлар "ҳаво кемаси командирининг ёки ҳаво кемаси командири номидан экипаж аъзосининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 245-модданинг биринчи қисмидаги "76-моддасида" деган сўзлар "70-1-моддасининг иккинчи қисмида, 76-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 251-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ушбу Кодекснинг 116, 116-3-моддаларида, 117-моддасининг биринчи қисмида ва 142-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир, Миллий авиакомпания эса ушбу Кодекснинг 53-моддасида, 117-моддасининг иккинчи қисмида, 121-моддасининг биринчи қисмида, 122-моддасининг иккинчи қисмида, 124-моддасида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 145-моддасининг биринчи қисмида, 146-моддасида (ҳаво транспортидаги ҳуқуқбузарликлар қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир.

Қуйидагилар ҳаво транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазоларни қўллашга ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошқармаларининг ва бўлимларининг бошлиқлари;

Миллий авиакомпаниянинг бош директори ва унинг ўринбосарлари, авиакомпания Учиш мажмуасининг директори ва унинг ўринбосари, аэропорт (авиакорхона) директори, авиакомпания бош инспектори, авиакомпаниянинг тиббий-санитария хизмати бошлиғи";


12) 261-модда:

биринчи қисми "70-моддасида" деган сўзлардан кейин "70-1-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваригача" деган сўзлар "фуқароларга энг кам иш ҳақининг юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - юз эллик бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваригача" деган сўзлар "фуқароларга энг кам иш ҳақининг етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваригача" деган сўзлар "фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етмиш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 287-модданинг:

1-бандидаги "61-1-моддасининг биринчи қисмида, 90, 91, 92, 94, 113, 114, 115, 116, 116-1, 116-2, 117-моддаларида" деган сўзлар "61-1-моддасининг биринчи қисмида, 70-1, 90, 91, 92, 94, 113, 114, 115, 116, 116-1, 116-2, 116-3, 117-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-бандидаги "77" рақами "70-1, 77" рақамлари билан алмаштирилсин;


14) 291-модда биринчи қисмининг "в" кичик банди "60" рақамидан кейин "70-1" рақами билан тўлдирилсин.


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги 2018-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда, N 12/2, 362-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 2-модданинг иккинчи хатбошисидаги "илмий, тарихий, маданий, эстетик ва ўзга аҳамиятга молик бошқа ер ости бўшлиқлари" деган сўзлар "тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган бошқа ер ости бўшлиқлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 43-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"43-модда. Тарихий, илмий, бадиий қимматга

ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган ер

қаъри участкаларини муҳофаза қилиш


Тарихий, илмий, бадиий ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган ноёб табиий ёки сунъий геологик жинслар, минералогик ҳосилалар, палеонтологик объектлар ҳамда ер қаъри участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муҳофаза этиладиган геологик объектлар деб эълон қилиниши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланилаётганда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган объектлар топилиб қолса, ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаърининг тегишли участкасидаги ишларни тўхтатиб туриши ҳамда бу ҳақда лицензия берган органни ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилиши шарт".

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда,N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 1-модданинг тўртинчи қисмидаги "маданий бойликларни" деган сўзлар "маданий мерос объектларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 190-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"190-модда. Моддий маданий мерос

объектларини хўжасизларча сақлаш


Агар мулкдор ўзига қарашли моддий маданий мерос объектига хўжасизларча муносабатда бўлса ва унинг бут сақланишини таъминламаса, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширувчи тегишли органлар мулкдорни моддий маданий мерос объектига хўжасизларча муносабатда бўлишни тўхтатиш ҳақида огоҳлантиради. Агар мулкдор ушбу талабни бажармаса, тегишли органларнинг даъвосига кўра суд моддий маданий мерос объектини олиб қўйиш ҳақида қарор чиқариши мумкин ва ушбу моддий маданий мерос объекти давлат мулкига ўтади. Олиб қўйилган моддий маданий мерос объектининг қиймати мулкдорга келишувда белгиланган миқдорда, низо чиққан тақдирда эса суд томонидан белгиланган миқдорда тўланади.

Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда моддий маданий мерос объектини олиб қўйиш ҳақидаги даъво олдиндан огоҳлантирмасдан ҳам қўзғатилиши мумкин";


3) 196-модданинг учинчи қисмидаги "Тарих ва маданият ёдгорликлари" деган сўзлар "Моддий маданий мерос объектлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 198-модданинг иккинчи қисмидаги "тарихий ёки маданий бойлик бўлган" деган сўзлар "тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 214-модданинг биринчи қисмидаги "маданий ва тарихий бойликлар" деган сўзлар "моддий маданий мерос объектлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 280-модда тўртинчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) гаров нарсаси тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга мол-мулк бўлса".

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги 216-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 54-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 491-модда, N 10, 536-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 4, 133-модда, N 9, 337-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) 30-моддасининг матнидаги "ўз архивларида" деган сўзлар "ўз идоравий архивларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 128-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 66-модданинг тўртинчи қисмидаги "архивига" деган сўз "идоравий архивига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 72-модданинг иккинчи қисмидаги "архивига" деган сўз "идоравий архивига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги 337-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 36-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2008 йил, N 12, 637, 640-моддалар; 2014 йил, N 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:


1) 14-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги, халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари уларда тегишли сиёсий партиядан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ёки халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига сайланган камида уч нафар депутат бирлашган тақдирда тузилади";


2) 14-1-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Партия гуруҳлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи сессияси кун тартибини шакллантиришда иштирок этиш;

давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи қўмиталари ёки комиссиялари раислигига, раис ўринбосарлигига ва аъзолигига номзодлар юзасидан таклифлар киритиш;

давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи сессияси кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда партия гуруҳи вакилига сўз берилишини кафолатлаш;

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг раисларига, вазирларига ҳамда бошқа давлат органлари раҳбарларига, ҳокимларга, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимликлар бошқармалари, бўлимлари ва бошқа бўлинмаларининг раҳбарларига, шунингдек тегишли халқ депутатлари Кенгаши ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига сўров билан мурожаат қилиш;

ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

тегишли ҳудудда жойлашган давлат органи раҳбарининг, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахсларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳисоботини ёки ахборотини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари Кенгашининг сессияларида эшитиш тўғрисида, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини кўриб чиқиш ҳақида таклифлар киритиш. Бунда қарор депутатларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаган тақдирда қабул қилинади;

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ёки халқ депутатлари Кенгашининг сессиясида муҳокама қилинаётган масала бўйича партия гуруҳининг фикрини депутатлар орасида тарқатиш;

туман (шаҳар) ҳокимининг, шунингдек тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахсларининг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимига хулоса тақдим этиш";


3) қуйидаги мазмундаги 14-2-модда билан тўлдирилсин:


"14-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутатининг вакили


Сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати билан келишилган ҳолда партиянинг тегишли сайлов округидаги ҳудудий бўлими ходимлари орасидан жамоатчилик асосида ишловчи вакил ажратиб берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг вакили:

депутатнинг сайлов округидаги ўз сайловчилари билан доимий алоқа ўрнатишига кўмаклашади;

сайлов округида жисмоний ва юридик шахсларнинг депутат номига келиб тушган мурожаатларини рўйхатдан ўтказади ва бу ҳақда депутатни хабардор қилади;

депутат томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишга, шунингдек депутатнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга кўмаклашади;

депутатнинг топшириғига кўра сайлов округи ҳудудида депутатнинг ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни ташкил этади;

депутатнинг ўз ваколатларини амалга оширишга доир бошқа топшириқларини бажаради".


23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Нотариат тўғрисида"ги 343-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 42-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2006 йил, N 9, 498-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг бешинчи қисмидаги "нотариал архивнинг" деган сўзлар "нотариал архив ҳужжатларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 10-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги "ўз нотариал архивини", "нотариал архивларга", "нотариал архивлар томонидан" ва "нотариал архивлар" деган сўзлар тегишинча "ўз нотариал архив ишини", "идоравий нотариал архивларга", "идоравий нотариал архивлар томонидан" ва "идоравий нотариал архивлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 402-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 110-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1, 2, 3 ва 4-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.


2-модда. Журналистлик фаолиятини ҳимоя

қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Журналист


Журналист меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар асосида оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва материалларни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ҳамда тарқатишга доир фаолиятни амалга оширувчи шахсдир.


4-модда. Цензурага йўл қўйилмаслиги


Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларининг цензура қилинишига йўл қўйилмайди.

Ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёхуд уларнинг нашрдан бутунлай олиб ташланишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас";


2) 5-модданинг биринчи қисми:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ахборотни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ва тарқатиш";

тўртинчи хатбошисидаги "давлат сири" деган сўзлар "давлат сирларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ва оммавий тадбирларида ҳозир бўлиш";

еттинчи - ўн бешинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3) 6-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"журналистика соҳасининг сирини ошкор этмаслиги;

журналистларнинг касбга оид одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши";

бешинчи хатбошиси еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


4) 7-модданинг биринчи қисми "томонидан" деган сўздан кейин "ўз номини ошкор этмаслик шарти билан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) қуйидаги мазмундаги 7-1-модда билан тўлдирилсин:


"7-1-модда. Журналистларнинг касбга

оид одоб-ахлоқ қоидалари


Журналистларнинг касбга оид одоб-ахлоқ қоидалари журналистнинг шахсига ва ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида унинг хулқ-атворига қўйиладиган талабларни белгиловчи қоидалар мажмуидан иборатдир.

Журналистларнинг касбга оид одоб-ахлоқ қоидалари журналистларнинг ва оммавий ахборот воситаларининг бирлашмалари томонидан белгиланади";


6) 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"11-модда. Журналистни аккредитация қилиш


Журналист давлат органи, жамоат бирлашмаси ва ташкилот ҳузурида аккредитация қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг журналисти хорижий давлатда аккредитация қилиниши мумкин.

Чет эл журналисти Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилиниши мумкин.

Аккредитация қилинган журналист:

бўлиб ўтадиган очиқ ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисида олдиндан ахборот олиш;

аккредитация қилувчи органнинг биноларига (хоналарига) ва бошқа объектларига аккредитация қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда кириш;

очиқ ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда ҳозир бўлиш;

аккредитация қилувчи органнинг масъул шахсларидан зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ҳамда олиш, оммавий тадбирларнинг ёзувлари билан танишиш ҳамда улардан кўчирма нусхалар олиш;

олинган ёзувлардан оммавий ахборот воситалари материалларини тайёрлашда фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Аккредитация қилинган журналист қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин";


7) 15-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Журналист оммавий ахборот воситаларида ҳақиқатга мос келмайдиган материалларни тарқатганлик учун қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлмайди:

агар бу маълумотлар расмий хабарлардан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ёки расмий статистика ҳисоботлари маълумотларидан ёхуд ахборот агентликлари ёки давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг матбуот хизматлари орқали, шунингдек уларнинг расмий веб-сайтларидан олинган бўлса;

агар бу маълумотлар олдиндан ёзиб олинмасдан эфирга бериладиган муаллифлик чиқишларида мавжуд бўлса ёки чиқишларнинг сўзма-сўз такрорланиши (стенография, аудио-, видеоёзуви) бўлса";


8) 16-модда чиқариб ташлансин.

27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги 541-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январда қабул қилинган ЎРҚ-78-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 1, 4-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-модданинг матнидаги "ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва фаолиятининг тугатилиши" деган сўзлар "фаолияти" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 4-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган (бундан буён матнда чиқариладиган деб юритилади), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари оммавий ахборот воситасидир";


3) 5-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари эркиндир.

Ҳар ким, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, оммавий ахборот воситаларида чиқиш, ўз фикри ва эътиқодини ошкора баён этиш ҳуқуқига эгадир.

Давлат оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини, мулк ҳуқуқини, давлат органларининг ғайриқонуний қарорларидан, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш тақиқланади.

Оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ҳуқуқига эга ҳамда тарқатилаётган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади";


4) қуйидаги мазмундаги 5-1-модда билан тўлдирилсин:


"5-1-модда. Оммавий ахборот воситаларини

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш


Давлат оммавий ахборот воситаларини қуйидаги йўллар билан қўллаб-қувватлаши мумкин:

солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар ва тарифлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар бериш;

давлат субсидиялари, давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмалари тизими орқали молиявий қўллаб-қувватлаш;

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

таҳририятлар ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш жамғармалари фаолиятини ташкил этиш;

таҳририятлар ходимларини тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш.

Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашдан оммавий ахборот воситаларининг мустақил касбий фаолиятини чеклаб қўйиш учун фойдаланилиши мумкин эмас";


5) 18-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Даврий босма нашрнинг электрон шаклида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

даврий нашрнинг номи;

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг санаси ва рақами;

муассиснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);

бош муҳаррирнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

индекс, таҳририятнинг жойлашган ери (почта ва электрон манзили)";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


6) 19-модданинг учинчи қисмидаги "бир ой" деган сўзлар "ўн беш кунлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 20-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайт оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган тақдирда веб-сайтнинг домен номи кўрсатилади, бунда ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотларни тақдим этиш талаб қилинмайди";

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


8) 22-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, қарор чиқарилгандан кейин бир кун ичида аризачига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда билдириш юборилади (топширилади), унда рад этиш сабаблари, шунингдек аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади";


9) 24-модданинг учинчи қисмидаги "уч кун ичида ёзма шаклда" деган сўзлар "уч кун ичида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 27-модда:

қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ахборот ташувчи жисмларга ёзилган, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилган, электрон техник қурилмалар ёрдамида фойдаланишга мўлжалланган газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқа даврий босма нашрлар даврий босма нашрнинг электрон шаклидир";

биринчи - тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи  - бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


11) қуйидаги мазмундаги 27-1-модда билан тўлдирилсин:

   

"27-1-модда. Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги

веб-сайт тарзидаги оммавий ахборот воситаси


Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайт тарзидаги оммавий ахборот воситаси Интернет тармоғидаги таҳририй-ноширлик жиҳатидан ишлов берилган, ўзгартирилмаган тарзда тарқатиш учун мўлжалланган, электрон шаклдаги ҳужжатлар ва маълумотларни ўз ичига олган ахборот ресурсидир.

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайт тарзидаги оммавий ахборот воситасининг мазкур веб-сайти бош саҳифасида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

даврий нашрнинг номи;

давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва гувоҳнома рақами;

муассиснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);

бош муҳаррирнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

индекс, таҳририятнинг жойлашган ери (почта ва электрон манзили)";


12) 31-модданинг иккинчи қисмидаги "оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


13) 5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"5-боб. Оммавий ахборот воситаларининг давлат

ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа

ташкилотлар ва фуқаролар билан

муносабатлари";


14) қуйидаги мазмундаги 35-1-модда билан тўлдирилсин:


"35-1-модда. Оммавий ахборот воситасининг давлат

ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти

тўғрисида ахборот олишга доир сўрови


Оммавий ахборот воситаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров билан уларга оғзаки ёки ёзма шаклда (шу жумладан электрон ҳужжат шаклида) мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кун муддатда кўриб чиқилади. 

Агар оммавий ахборот воситасининг сўровини кўриб чиқиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатлари жумласига кирмаса, сўров сўралаётган ахборотни тақдим этиш ўзининг ваколатига киритилган органга рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида юборилади, оммавий ахборот воситаси эса бу ҳақда хабардор қилинади.

Сўров рад этилган тақдирда, оммавий ахборот воситасига асослантирилган жавоб юборилади";


15) 40-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси "матбуот хизматлари" деган сўзлардан кейин "шунингдек уларнинг расмий веб-сайтлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 545-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 9 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-408-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 273-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) 36-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "рекреация мақсадига ва тарихий-маданий мақсадга мўлжалланган ерлар" деган сўзлар "рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда) 53-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги 602-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда;    2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 12, 385-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектидир.

Фермер хўжалиги Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий субъектидир.

Кўп тармоқли фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжалигидир.

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестри Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан юритилади.

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


2) 5-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва захира ерларда ташкил этилади.

Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,3 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,5 гектарни), бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда тегишинча, камида 0,45 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,6 гектарни), суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.

Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектарни, ғаллачилик ва сабзавотчилик учун камида 10 гектарни ташкил этади. Ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ҳамда кўпи билан 5 гектарни ташкил этади.

Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) қонун ҳужжатларида белгиланган норматив ҳосилдорликдан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади";


3) 7-модда:

номининг ўзбекча матнидаги "рўйхатига олиш" деган сўзлар "рўйхатидан ўтказиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ташкил этилган деб ҳисобланади ҳамда унинг муассиси ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома тузади. Фермер хўжалиги банк муассасасида ҳисоб-китоб варағи ва бошқа хил ҳисобварақлар очишга, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлишга ҳақли";


4) 10-модда:

биринчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


5) 11-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари очиқ танлов асосида ижарага эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар устун ҳуқуқдан фойдаланади.

Захира ерлардан ёки юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари ўтказилган танлов якунларига кўра ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига биноан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори асосида қабул қилинган туман ҳокимининг қарори бўйича берилади.

Ер участкасини ижарага олиш шартномаси фермер хўжалигининг бошлиғи ва туман ҳокими томонидан имзоланади.

Туман ҳокимининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши мумкин.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари олган ва қишлоқ аҳоли пунктида тураржойи бўлган шахсларнинг томорқа ер участкаси сақланиб қолади.

Фермер хўжалигининг ер участкаси чегараларини натурада (жойнинг ўзида) белгилаш ҳамда ер тузиш лойиҳаларига мувофиқ фермер хўжалигига ер участкасини ижарага бериш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ер тузиш хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади";


6) 12-модда чиқариб ташлансин;


7) 13-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ўзининг туман ҳокими номига берилган аризасига кўра ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисми талабларига жавоб берадиган ўз оила аъзоларидан бирига қонун ҳужжатларига мувофиқ ижара шартномаси амал қиладиган муддатга бериши мумкин";


8) 16-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни, фан ва техника ютуқларини жорий этиш;

фан-таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш";

ўн бешинчи хатбошиси ўн еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


9) 17-модданинг биринчи қисми:

ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини, ўз ходимлари, шу жумладан фермер хўжалигида меҳнат қиладиган оила аъзолари, вақтинча (мавсумий) ёлланадиган фуқаролар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши";

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ижарага олиш шартномаси бекор қилинган тақдирда ер участкасининг дастлаб берилган пайтдаги ўлчамларини камайтирмаган ва бошқа шаклда зарар етказмаган ҳолда ер участкасини ижарага берувчига қайтариши";

ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилари тегишинча ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


10) 31-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Кўп тармоқли фермер хўжалигининг ер участкалари захира ерларга олиб қўйилганда кўп тармоқли фермер хўжалиги ўз раҳбари томонидан унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилиши мумкин".


31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда; 2010 йил, N 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда) 204-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарлари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг идоравий архивларида етмиш беш йил сақланади. Ушбу муддат ўтгач, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарлари белгиланган тартибда давлат архивларига топширилади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг идоравий архивлари фаолиятини ташкил этиш, шунингдек улардаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарларини сақлаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади".

33-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги 678-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 178-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 309-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модданинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"музейларда, ахборот-кутубхона муассасаларида, архивларда, идоравий архивларда, кино-, фото-, фонотекаларда, суратлар галереяларида ва бошқа сақлаш жойларида тўпланган маданий бойликлар";


2) 8-модданинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, идоравий архивлар ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган маданий бойликлар";


3) 11-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, идоравий архивлар ва бошқа сақлаш жойлари томонидан маданий бойликларни вақтинча олиб чиқиш тўғрисида сертификат олиш учун ариза берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади";


4) 12-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


5) 16-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа мамлакатлардан қонунга хилоф равишда олиб чиқилган, ўғирланган ёки қонунга хилоф равишда қўлга киритилган маданий бойликларни қўлга киритишнинг олдини олиш мақсадида музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, идоравий архивлар ва бошқа сақлаш жойлари уларнинг келиб чиқиши тўғрисида зарур ахборотга эга бўлиши шарт";


6) 17-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маданий бойликларни кимошди савдосига (аукционга) қўйиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишувга кўра амалга оширилади. Маданий бойликларни реализация қилишда иштирок этувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг рухсатномасини олиши шарт".

38-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги 171-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 19-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг биринчи қисми:

еттинчи хатбошисидаги "ҳайвонот дунёси" деган сўзлар "ҳайвонот дунёси объектлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастри";


2) 12-модданинг бешинчи қисмидаги "давлат бюджети" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


39-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги 269-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 180-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 309-модда; 2009 йил, N 10, 381-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 10-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда ҳамда уларга туташ ҳудудларда ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни, моддий маданий мерос объектларини асраш бўйича ишларни амалга ошириш, шунингдек моддий маданий мерос объектларида илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказиш учун рухсатномалар бериш";


2) 24-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда ҳамда уларга туташ ҳудудларда ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг рухсатномасини олиш";

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


40-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган "Чиқиндилар тўғрисида"ги 362-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 72-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) 22-моддасининг тўртинчи қисмидаги "рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда" деган сўзлар "рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


41-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги 436-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 217-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 262-модда; 2008 йил, N 9, 481-модда, N 12, 630-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модда:

номи "мажбурият" деган сўздан кейин "ва Ҳарбий қасамёд" деган сўзлар билан тўлдирилсин:

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий хизматга биринчи марта чақирилган ёки ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган фуқаролар ҳарбий қисмнинг жанговар байроғи олдида қуйидаги мазмунда Ҳарбий қасамёд қабул қиладилар:

"Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кирар эканман, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишга, халқимга, Президентимга содиқ бўлишга тантанали равишда қасамёд қиламан.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ва қонунларини муқаддас билиб, уларга риоя этишга, ҳарбий низомларни, командирлар ва бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз бажаришга, ҳарбий интизомга қатъий риоя қилишга, ҳалол, жасур ва сергак жангчи бўлишга қасамёд қиламан.

Сўнгги нафасим қолгунча ўз Ватанимнинг садоқатли фарзанди бўлиб қолишга, ҳарбий хизматнинг бутун машаққати ва қийинчиликларини сабот билан енгишга, давлат сирини ва ҳарбий сирни сақлашга аждодларим руҳи олдида қасамёд қиламан.

Жонажон Ўзбекистонимнинг нурли истиқболи учун унинг давлат манфаатлари ва мустақиллигининг муносиб ҳимоячиси бўлишга қасамёд қиламан.

Агар мен ушбу тантанали қасамёдимни бузсам, қонунларда белгиланган энг оғир жазога ва халқимнинг нафратига мубтало бўлай";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ҳарбий қасамёд қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низоми билан белгиланади";

саккизинчи қисми тўққизинчи қисм деб ҳисоблансин;


2) 26-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси:

контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар (матрослар), сержантлар (старшиналар) ва кичик офицерлар учун - қирқ беш ёш;

катта офицерлар учун - эллик ёш, полковниклар (I даражадаги капитанлар) учун - эллик беш ёш;

генерал-майор, генерал-лейтенант ва генерал-полковник ҳарбий унвонидаги офицерлар учун - олтмиш ёш этиб белгиланади";


3) 30-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ёшига қараб икки даражага бўлинади.

         

Таркиб

Чегара ёши


1-даража

2-даража


Оддий аскарлар ва сержантлар

35 ёшгача

45 ёшгача


Кичик офицерлар

40 ёшгача

50 ёшгача


Катта офицерлар

50 ёшгача

55 ёшгача


Генераллар


55 ёшгача

60 ёшгача


  "

            

42-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги 439-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 1, 2-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 12, 452-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модданинг бешинчи хатбошисидаги "кутубхоналардаги, архивлардаги" деган сўзлар "ахборот-кутубхона муассасаларидаги, архивлардаги, идоравий архивлардаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 6-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "кутубхоналарнинг, архивларнинг" деган сўзлар "ахборот-кутубхона муассасаларининг, архивларнинг, идоравий архивларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


43-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида"ги 478-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 5, 65-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 262-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биринчи тоифали резерв сафи ҳарбий хизматни чақирув ёки контракт бўйича оддий аскарлар, сержантлар лавозимларида ўтаган - ўттиз беш ёшгача бўлган, кичик офицерлар лавозимларида ўтаган - қирқ ёшгача бўлган, катта офицерлар лавозимларида ўтаган - эллик ёшгача бўлган, генераллар таркиби лавозимларида ўтаган - эллик беш ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан тўлдирилади";


2) 7-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иккинчи тоифали резерв сафи ҳарбий хизматни чақирув, контракт бўйича ёки сафарбарлик чақируви резервида оддий аскарлар, сержантлар лавозимларида ўтаган - қирқ беш ёшгача бўлган, кичик офицерлар лавозимларида ўтаган - эллик ёшгача бўлган, катта офицерлар лавозимларида ўтаган - эллик беш ёшгача бўлган, генераллар таркиби лавозимларида ўтаган - олтмиш ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан тўлдирилади";


3) 12-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штабининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 14-модданинг тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


44-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги 522-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2013 йил, N 4, 95-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 33-1-модданинг учинчи қисмидаги "Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида" деган сўзлар "Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 34-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиши, бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши, расмий парламент делегациялари алмашиши, шунингдек халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирлар ўтказиши мумкин";


3) қуйидаги мазмундаги 34-1 ва 34-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"34-1-модда. Ҳамкорлик бўйича парламентлараро

гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи

гуруҳлар ва бошқа тузилмалар


Бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан ташкил этилади, унинг таркиби Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.

Қонунчилик палатаси ва Сенат биргаликда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши мумкин, уларнинг таркиби Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар фаолиятининг тартиби Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг қўшма қарори билан белгиланади.


34-2-модда. Расмий парламент делегациялари


Бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш учун Қонунчилик палатаси депутатлари расмий парламент делегациялари таркибида хорижий мамлакатларга юборилиши мумкин.

Расмий парламент делегацияларини хорижий мамлакатларга юбориш масаласи белгиланган тартибга мувофиқ Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикасининг расмий парламент делегациялари хорижий сафар якунлари бўйича Қонунчилик палатаси Кенгашига ахборот тақдим этади".


45-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги 523-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 33-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сенат бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиши, бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши, расмий парламент делегациялари алмашиши, шунингдек халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирлар ўтказиши мумкин";


2) қуйидаги мазмундаги 33-1 ва 33-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"33-1-модда. Ҳамкорлик бўйича парламентлараро

гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи

гуруҳлар ва бошқа тузилмалар


Бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар Сенат аъзолари орасидан ташкил этилади, унинг таркиби Сенат Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.

Сенат ва Қонунчилик палатаси биргаликда Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши мумкин, уларнинг таркиби Сенат Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар фаолиятининг тартиби Сенат Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма қарори билан белгиланади.


33-2-модда. Расмий парламент делегациялари


Бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш учун Сенат аъзолари расмий парламент делегациялари таркибида хорижий мамлакатларга юборилиши мумкин.

Расмий парламент делегацияларини хорижий мамлакатларга юбориш масаласи белгиланган тартибга мувофиқ Сенат Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикасининг расмий парламент делегациялари хорижий сафар якунлари бўйича Сенат Кенгашига ахборот тақдим этади".

48-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги 706-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 10-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тегишли ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга";

ўн биринчи - ўн бешинчи хатбошилари тегишинча ўн иккинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 7-модданинг:

иккинчи қисмидаги "фуқароларни" деган сўз "жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "икки" деган сўз "тўрт" деган сўз билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сайловчиларнинг ишончини оқлай олмаган, шунингдек уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган орган (сиёсий партия) олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган депутат қонунда белгиланган тартибда чақириб олиниши мумкин".


49-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида"ги 708-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:


1) 1-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"депутатнинг уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган орган (сиёсий партия) олдидаги мажбуриятларини бажармаганлиги";


2) 2-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Депутатни, сенаторни чақириб олиш масаласини кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилган сўрови, шунингдек уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган органнинг (сиёсий партиянинг) таклифи асос бўлиши мумкин".


50-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлда қабул қилинган "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги ЎРҚ-42-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 7, 372-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 26-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролик муомаласига қонуний тарзда киритилган асарларнинг нусхаларини ахборот-кутубхона муассасалари томонидан вақтинчалик фойдаланишга муаллифнинг ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ва ҳақ тўламаган ҳолда беришга йўл қўйилади. Бунда муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлган, рақамли шаклда ифодаланган асарларнинг нусхалари, шу жумладан ахборот-кутубхона муассасаларининг ресурсларидан ўзаро фойдаланиш тартибида бериладиган асарларнинг нусхалари бу асарларнинг рақамли шаклдаги кўчирма нусхаларини яратиш имкониятини истисно этиш шарти билан фақат ахборот-кутубхона муассасаларининг биноларида вақтинчалик фойдаланишга берилиши мумкин";


2) 27-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Даромад олишни кўзламаган ҳолда, муаллифнинг ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ва ҳақ тўламаган ҳолда, лекин асаридан фойдаланилаётган муаллифнинг исми-шарифини ва олинган манбаини албатта кўрсатган тарзда:

ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар ва идоравий архивлар томонидан - асарнинг йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган нусхаларини тиклаш, алмаштириш учун, шунингдек ўз фондларидан бу асарларни бирон сабаб билан йўқотган бошқа ахборот-кутубхона муассасаларига, архивларга ва идоравий архивларга асарларнинг нусхаларини бериш учун чоп этилган асарни;

ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар ва идоравий архивлар томонидан фуқароларнинг ўқув ва тадқиқот мақсадларидаги сўровлари бўйича, шунингдек таълим муассасалари томонидан аудитория машғулотлари учун тўпламларда, газеталар ва бошқа даврий нашрларда чоп этилган айрим мақолалар ва кичик ҳажмли асарларни, чоп этилган ёзма асарлардан (суратли ёки суратсиз) қисқа парчаларни бир нусхада репрографик такрорлашга йўл қўйилади";


3) 31-модданинг матнидаги "давлат архивларида" деган сўзлар "архивларда ва идоравий архивларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 53-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "давлат архивларида" деган сўзлар "архивларда ва идоравий архивларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


51-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган "Ипотека тўғрисида"ги ЎРҚ-58-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 535-модда; 2010 йил, N 9, 337, 340-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 9-модданинг иккинчи қисми "Тарихий" деган сўздан кейин "илмий" деган сўз билан тўлдирилсин;


2) 17-модданинг тўртинчи қисмидаги "архивида" деган сўз "идоравий архивида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 37-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси "тарихий" деган сўздан кейин "илмий" деган сўз билан тўлдирилсин.

53-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-155-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 4, 191-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 4, 99-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил,  N 6, 228-модда) 8-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"моддий маданий мерос объектларига, нодир ва бошқа ноёб буюмларга, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ва металлардан ишланган буюмларга, диний қадриятга эга буюмларга ҳамда интеллектуал фаолиятнинг бошқа маҳсулларига, қимматли қоғозларга, нақд пулларга, шу жумладан чет эл валютасига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг йўқ қилинганлиги".


54-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 12 сентябрда қабул қилинган "Музейлар тўғрисида"ги ЎРҚ-177-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 9, 483-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади";

бешинчи - саккизинчи хатбошилари тегишинча олтинчи  - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 15-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан қабул қилинади";


3) 26-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "маданий мерос объектларини" деган сўзлар "моддий маданий мерос объектларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


55-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 13 октябрда қабул қилинган "Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги ЎРҚ-229-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 10, 382-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"илмий ҳисоботларни йиғади ва уларнинг идоравий архивда сақланишини таъминлайди";


2) 7-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"илмий ҳисоботларни йиғади ва уларнинг идоравий архивда сақланишини таъминлайди".


56-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июнда қабул қилинган "Архив иши тўғрисида"ги ЎРҚ-252-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 6, 233-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модданинг еттинчи хатбошисидаги "кутубхона" деган сўз "ахборот-кутубхона муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 4-модданинг иккинчи қисмидаги "кутубхоналарига" деган сўз "ахборот-кутубхона муассасаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 23-модданинг:

учинчи қисмидаги "кутубхоналарида" деган сўз "ахборот-кутубхона муассасаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги "кутубхоналарга" деган сўз "ахборот-кутубхона муассасаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


57-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 апрелда қабул қилинган "Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-280-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 4, 96-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модданинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"миллий маданиятни тиклашга ва янада ривожлантиришга кўмаклашиш, маданий мерос объектларини сақлаш";


2) 12-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўзидаги ва ўзидан узоқдаги ахборот ресурсларидан фойдаланиш асосида маънавий бой ва баркамол шахсни ижодий ривожлантириш учун имконият яратган ҳолда, фойдаланувчиларни маданий мерос объектларидан баҳраманд этади".


58-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, N 9, 510-модда) 24-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини, инсон ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, миллий ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатлар халқларининг маданий бойликларини, мулк ҳуқуқини, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни, олиб кирилаётган товарлар истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ айрим товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда ушбу ҳудуддан олиб чиқиш тақиқланиши мумкин".


59-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган "Парламент назорати тўғрисида"ги ЎРҚ-403-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 4, 123-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда) 10-моддасининг учинчи қисмидаги "Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида" деган сўзлар "Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


60-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 сентябрда қабул қилинган "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги ЎРҚ-443-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 9, 507-модда) 14-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "фармонлари, қарорлари ва фармойишлари" деган сўзлар "фармонлари ва қарорлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


61-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


62-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 5-моддаси, 13-моддасининг 2, 6, 18, 20, 21-бандлари, 41, 43-моддалари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.

Ушбу Қонуннинг 29, 30-моддалари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 апрель


"Халқ сўзи", 2018 йил 19 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 апрель, 16-сон, 326-модда









































Время: 0.2492
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск